Режа. Европа халқларининг хўжалик фаолияти ва моддий маданиятлари



Download 36,45 Kb.
bet3/8
Sana24.02.2022
Hajmi36,45 Kb.
#205072
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
27-маъруза. Европа халқлари этнологияси (2)

Анъанавий таомлар. Анъанавий таомлар Европанинг турли қисмларида сезиларли даражада фарқланади. Жанубий Европада буғдой нони ейишса, шимолда буғдой билан бир қаторда жавдар унидан нон ҳам тарқалган. Шимолда таомга мол ёғи ишлатилса, жанубда ўсимлик ёғидан фойдаланилади. Ичимликлардан Буюк Британия, Ирландия, шунингдек Нидерландияда чойни маъқул кўришса, бошқа мамлакатларда – кофе, хусусан Марказий Европада уни сут ёки суюқ қаймоқ билан ичишса Жанубий Европада қора кофеинни ёқтиришади. Жанубий мамлакатлар эрталаб нонуштада жуда кам нарса истеъмол қилишса, шимолий мамлакатларда аксинча – нонуштани бақувват бўлишини ёқтиришади. Жанубда табиий, кўпроқ меваларни истеъмол қилишади. Соҳилбўйи ҳудудларида балиқ ва денгиз маҳсулотлари аҳоли таомларида катта ўрин эгаллайди.
Худудий хусусиятлар билан бирга ҳар бир халқ таомида ўзига хосликлар ҳам мавжуд. Жумладан французлар бошқа халқлар билан қиёслаганда нон маҳсулотлари, булочкаларни кўп истеъмол қиладилар. Салатлар, биринчи ва иккинчи таомларни тайёрлашда французлар кўплаб сабзавот, ер илдизли картофельнинг турли навларини, пиёз, карам, кўкатлар, ловия, помидор, бақлажонлардан фойдаланишади. Ғарбий Европанинг бошқа халқларига нисбатан, пишлоқни ҳисоблаганда сут ва сут маҳсулотларини кам ишлатадилар. Француз пишлоқларини юзлаб хиллари бўлиб, улар орасида ичи яшил рангли –рокфор ва юмшоқ устида оқ ранги бўлган камамберлар энг машҳурларидир. Французларни севимли таомлари қаторида бифштекс, қовурилган фри картофель билан, бешамель-оқ қайла билан қовурилган гўшт. Турли қайлалар французлар томонидан иккинчи таомлар, салатлар билан бирга дастурхонга тортилади. Биринчи таомлардан пиёзли, пишлоқли шўрва кенг тарқалган. Француз ошхонаси деликатеслари қаторида устрица, улитка, катта қурбақаларни қовурилган орқа оёқлари мавжуд. Французлар вино ичишда дунёда биринчи ўринда. Уни тушликда ва кечки таом билан ичишади. Мусаллас 10-12 градус алкоголи бўлиб одамларни маст қилмасдан кайфиятларини кўтаради халос.
Италияликларнинг севимли таомлари макароннинг турли хилларидан (паста) қилинади. Пастани томат соусида, ўсимлик ёғида пишлоқ ёки гўштли қайла билан ёйишади. Ловия, нўхат, рангли карам алоҳида тортилади. Италияликлар таомномасида ҳам пишлоқлар катта ўрин эгаллайди. Унинг анъанавий турлари пармезан (шўр, қуруқ, қаттиқ) мазарелла (қўтослар сутидан пишлоқ), пекарино (шўр, қуруқ, қўй сутидан)лардир. Италияликлар ризотто –ветчинали палов, қирилган пишлоқ, пиёз, креветка (қисқичбақа) ва қўзиқоринли, полента – қуюқ маккажўхори бўтқаси (уни столга тортишдан олдин пичоқ билан бўлакчаларга кесишади) ва ҳ.к.ларни истеъмол қилишади. Зираворлардан италияликлар катерс (шу номдаги ўсимлик куртаклари), цикорий ва мускат ёнғоғини ишлатишади.
Инглизлар нисбатан кўп гўшт (мол, бузоқ, қўй, семиз бўлмаган тўнғизлар) дан бифштекс ва ҳ.к. ларни ейишади. Гўшт билан одатда томат соуси, пикули (майда маринада қиланган сабзавотларни), картофель ва янги сабзавотларни тортишади. Инглизларнинг анъанавий таомлари ичида турли пудинглар, гўштли, сабзавотли (уларни иккинчи таом сифатида қўйишади), шунингдек ширин мевалардан (десерт) тортилади. Инглизлар эрталаб парриги деб номланган сули унидан суюқ бўтқани ёки буғдой ёки макка унидан булочкаларни сут билан ейишни хуш кўришади. Биринчи таомлардан улар турли шўрвалар ва пюре шўрвасини дастурхонга тортадилар. Байрамларда инглизлар турли анъанавий таомларни тайёрлайдилар. Улардан бири рождествога тўнғиз ёғи (сала), нон ушоқлари, ун, майиз, қанд, тухум ва турли зираворлардан – план пудинг тайёрланади. Унинг устига ром қуйиб ёндириб дастурхонга қўйишган. Шотландлар анъанавий таомлари инглизларникига ўхшаш, лекин ўзига хосликларга эга. Шотландлар қора (қонли) пудинг ва сули уни, чўчқа ёғи ва пиёздан оқ пудинг тайёрлашади. Шотландлар инглизларга нисбатан турли таомлар тайёрлашда ёрмалардан кўп фойдаланишади. Анъанвий шотланд таоми – қўй ёки бузоқнинг тозаланган қорнидан сули уни, пиёз ва қалампирдан тайёрланади.
Немислар учун турли колбасалар, сосиска ва сарделкалар истеъмол қилиш хусусиятли. Кенг тарқалган таомлардан бири тузланган карамни димлаб сосиска билан ейишдир. Немислар тўнғиз гўштидан ва қушлар гўштидан турли таомлар қилишади. Сабзавотларни одатда қайнатиб тайёрлашади. Рангли карам, оддий карам, ловия, сабзи кенг истеъмол қилинадиган сабзавотлардир. Немислар тухумдан ҳам кўплаб таомлар тайёрлашади нонуштага ҳар хил бутербродлар қилинади. Анъанавий ичимликлари – пиво.
Скандинавия халқлари таомларида асос турли балиқлар ва денгиз маҳсулотларидир. Данияликлар, шведлар, норвегияликлар, исландлар дастурхонида балиқ кундалик таомдир. Данияликлар селдь, макрель, угорь, камбала ва ласос балиқларини қайнатилган ёки тузланган ҳолда ейишади. Дудланган ёки қуритилган балиқ камроқ тарқалган. Норвегияликларни севимли таомлари – сельдни қартошка билан ейишдир. Улар қовурилган треска, камбала, палтусни ҳам кўп истеъмол қиладилар. Уларнинг энг эъзозли таомлари – клипфикс – қояларда қуритилган, боши кесиб олинган трескадир. Скандинавия халқларида ҳам бутербродни ейиш кенг тарқалган. Данияда бутербродни ошхона қироли дейишади. Ҳудудда бутербродларнинг 700 хилини тайёрлашади. Мураккаб бутербродлар бир неча қават қилиниб унда бекон, помидор, жигардан паштет, оқ редис ва ҳ.к.лар бўлади. Скандинавияликлар ошхонасида сутнинг ўрни катта. Унди янгилигида ичишади, турли бўтқа ва шўрвалар қилишади. Картофелдан тайёрланган таомларга қўшиб ичишади. Ундан турли маҳсулотлар: қаймоқ, творог, қатиқ қилишади.

Download 36,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish