Режа. Европа халқларининг хўжалик фаолияти ва моддий маданиятлари


Ғарбий, Марказий, Шимолий ва Жанубий Европа халқларининг анъанавий кийимлари



Download 36,45 Kb.
bet4/8
Sana24.02.2022
Hajmi36,45 Kb.
#205072
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
27-маъруза. Европа халқлари этнологияси (2)

Ғарбий, Марказий, Шимолий ва Жанубий Европа халқларининг анъанавий кийимлари. Европа халқларининг замонавий кийимларида миллий ўзига хосликлар кам сақланган. Қитъада европа шаҳар кийимлари кенг тарқалган бўлиб унинг ватани Буюк Британиядир. Эркаклар учун бу костюм узун енгли кўйлак, пиджак, аёллар учун – юбка, енгли блузка ва жакетдан иборат. Ушбу костюм XIX аср охирида шаҳарларда, кейинчалик қишлоқ аҳолисида ҳам тарқалган ва деярлик барча мамлакатларда миллий кийимлар мажмуини суриб чиқарган. Оқибатда бугунги кунда миллий либосларни фолъклорбайрамлари, халқ бадиий жамоаларининг чиқишларида кўришимиз мумкин халос.
Шунга қарамасдан анъанавий кийимларнинг айрим қисмлари фақат қишлоқларда эмас шаҳарларда ҳам сақланмоқда. Жумладан Шотландиянинг Эдинбург ва бошқа шаҳарларида эркакларнинг бир қисми миллий катак юбка (килт) киядилар. Авваллари юбка эркакларнинг кийимлари типик элементи сифатида ирландлар, юнонлар ва албанларда ҳам тарқалган.
Ўтмишда европалик эркакларнинг энг кенг тарқалган кийими тиззадан сал пастга тушиб турадиган иштон эди. Уки калта пайпоқ ёки гетра билан кийишган. Эркаклар енги узун ва кенг кўйлак, унинг устидан жилет ёки куртка кийганлар. Французлар, испанлар ва бошқа роман тилли халқлар эркаклари бўйниларига рангли рўмол боғлашган. Бош кийими фетр ёки кигизли шляпа бўлган. Баскларни анъанавий бош кийимлари мовутдан беретни кейинчалик бошқа Европа халқлари ҳам ўзгартирадилар. Жумладан, у французларнинг энг таниқли бош кийимига айланади.
Турли халқлар аёллар кийимлари ҳам хилма-хиллиги билан ажралиб турган. Кўпчилик роман халқлари хотин-қизлари узун, кенг, жиякли бўлиши билан фарқланган. Немис аёллари калта кенг юбкалар кийишган. Баъзида турли узунликдаги бир неча юбкани кийилган. Бир неча кашталанган (энг юқорисидаги қорамтир рангда бўлган) юбкаларни кийиш бошқа районларда ҳам, масалан, Голландияда, Фландрияда (Бельгиянинг шимолий-ғарби) анъана бўлган. Юнонистонлик аёллар сарафан кийишиб, уни белида камари бўлган. Баъзи жойларда, хусусан тоғларда аёллар узун иштон кийганлар. Европада деярли барча ҳудудларда олдида ёрқин фартук тақиш ҳам кенг тарқалган. Аёллар узун енгли оқ кофта, бошларида рўмол, турли қалпоқчалар, шляпалар кийиш ҳам деярли барча ҳудудлар учун умумий бўлган.
Европанинг кўплаб районларида чарм пойафзал қаторида ёғочдан ясалган оёқ кийимлари ҳам тарқалган. Саамлар ананавий кийимлари бошқа Европа халқлариникидан фарқланади. Эркакларда узун, тиззагача кўйлак, тор мовутдан иштон, аёлларда – оқ матодан узун кўйлак, унинг устидан иссиқ мавсумда пахтали, совуқда мовутдан кенгроқ кўйлак кийишган. Қишда саамлар эркаклари ҳам аёллари ҳам буғу терисидан кийим ва пойафзал кийганлар.

4. Хорижий Европа халқларининг оилавий ва жамоавий турмуши, маънавий маданиятлари.



Download 36,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish