Режа: кириш: I боб. Махаллий саоат корхоналари маҳсулотларини сифатини оширишда рақобат ва рақобатбардошлик назарияси


I БОБ. Махаллий саоат корхоналари маҳсулотларини сифатини оширишда рақобат ва рақобатбардошлик назарияси



Download 63,24 Kb.
bet2/7
Sana30.04.2022
Hajmi63,24 Kb.
#596707
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kurs ishi Strategik marketing (2)

I БОБ. Махаллий саоат корхоналари маҳсулотларини сифатини оширишда рақобат ва рақобатбардошлик назарияси.


1.1. Махаллий саоат корхоналарини маҳсулот сифатига бренднинг боғлиқлиги ва тасири
Саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш, хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлашнинг замонавий технологияларини жорий этиш, жаҳон бозорида юқори рақобатбардош бўлган ишлаб чиқаришларни манзилли қўллаб-қувватланиши, ишлаб чиқаришлар таркибида қайта ишлаш саноатининг улушини ошишига кўмаклашди.
Агар 2019 йилда, саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида қайта ишлаш саноатининг улуши 73,8% бо`лган бўлса, 2021 йилга келиб эса 86,3%га ўсди.
Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида юқори қўшимча қиймат билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қуйидаги соҳаларда ўсди: озиқ-овқат, текстил, кимё, фармацевтика препаратлари ва бошқа соҳаларда.
Фақат 2021 йилнинг ўзида, ўтган йилга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, қайта ишлаш саноатида – 8,4%ни, шу жумладан, асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш бо`йича – 40,3%ни, кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмлар – 34,4%ни, бошқа нометалл минерал маҳсулотлар – 20,9%ни, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки маҳсулотлари – 10,8%ни, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечаклар, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича – 9,0%ни ташкил этди.


1.1-жадвал
Иқтисодиёт фаолият турлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш (фоизда)

Кўрсаткичлар

2019 йил

2021 йил

Ўсиш суръати 2021 йил 2019 йилга нисбатан, фоизда

Жами

100,0

100,0

156,1

шу жумладан:










тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш

15,0

9,6

121,0

қайта ишлаш саноати

73,8

86,3

166,6

шулардан:










тўқмачилик маҳсулотлари, 
кийим-кечаклар ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш

14,4

16,7

168,8

электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш

10,7

9,4

125,2

сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш

0,5



0,7

165,9

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики. енгил саноат, шу жумладан тўқимачилик саноати мамлакатимизнинг саноат соҳаларида муҳим ўринга эга бўлмоқда. Шу билан биргаликда тўқимачилик маҳсулотларининг мамлакатимиз экспорти таркибида ҳам аҳамияти ошиб бормоқда. 2019 йилда Ўзбекистоннинг экспорт таркибида бошқа товарлар гуруҳи 35,7 % улуш билан муайян ўринга эга бўлиб, бунда ушбу гуруҳга кирувчи текстил маҳсулотларининг ҳажми 1133,2 млн. АҚШ долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,8 % га ўсганлигини кўришимиз мумкин.
Мамлакатимиз Президенти тўқимачилик саноатини ривожлантиришга катта эътибор бериб келмоқда охирги йилда ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича бир неча фармон ва қарорлар эълон қилинди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 декабр “2019-2021 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ–2687-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 декабр “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли Фармони мазкур соҳада қилиниши керак бўлган долзарб вазифаларни белгилаб беради.
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизация ва диверсификация қилиш ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ишлаб чиқарилаётган тайёр рақобатбардош маҳсулотларнинг ҳажми ва турларини кенгайтириш, пахта хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш самарадорлиги ва рентабеллигини оширишнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. 
Шуни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда мазкур соҳани янада ривожлантиришни таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар изчил рўёбга чиқарилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 декабрдаги ПҚ–2687-сон қарори билан 2019-2021 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган.
Бугунги кунда республикада 7 мингга яқин корхона фаолият олиб бораётган юқори ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган тўқимачилик тармоғи шакллантирилди. 1,4 миллион тонна ҳажмдаги пахта толасини ишлаб чиқариш қувватлари яратилди, шундан 60 фоизга яқинидан маҳаллий тўқимачилик корхоналарининг эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилмоқда. 
Энг аввало, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш, тармоқни бошқаришни ташкил этиш, ресурс ва ишлаб чиқариш қувватларининг тақсимланиши, кадрлар малакасининг юқори эмаслиги билан боғлиқ тизимли муаммоларнинг мавжудлиги пахта хом ашёсини етиштиришнинг паст рентабеллигига ва уни қайта ишлашга, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг етарли даражада эмаслигига олиб келмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 10 сентябрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5315-сонли Фармони мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уни жаҳон бозорларига илгари суриш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар комплексини белгилаб берди. 
Ушбу ҳужжат билан тўқимачилик саноатини янада ислоҳ қилишнинг қуйидаги муҳим йўналишлари белгиланди, хусусан: 

  • тўқимачилик саноатининг иқтисодиётдаги улушини ошириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг ҳажми ва сифатини ошириш

  • тўқимачилик саноатининг бошқарув тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш; 

  • тўқимачилик саноати соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш; 

  • тармоққа илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш; 

  • тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг кластер моделини амалга ошириш; 

  • логистика ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан ўзаро узвий боғлиқликда хом ашё ресурслари тақсимотининг ва ташкил этилаётган тармоқ корхоналари жойлашувининг мувозанатини таъминлаш

  • ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновация технологиялари, ноу-хау, дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий этиш, фурнитура ва аксессуарларнинг замонавий намуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш; 

  • тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур Фармон иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтиришни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалий рўёбга чиқаришда муҳим қадам ҳисобланади. 
Хусусан, Фармон билан бошқарув ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноатининг технологик жараёнини модернизация қилиш ва инфратузилмасини ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш, тўқимачилик саноатига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича 20 дан ортиқ тадбирлардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикасида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш “Йўл харитаси” тасдиқланди. 
«Ўзбекенгилсаноат» АЖ инвестицияларни фаол жалб қилган ҳолда, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг барқарор ўсишини таъминламоқда. Экспортнинг умумий ҳажмида тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотлари улуши 14,4 %га тенг бўлди. 2020 йил экспорт ҳажми 1090 млн.долларни ташкил этди. 2019-2020 йилларда енгил саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 660 млн. долл.дан 1090 млн. долл.га ортди ёки бошқача қилиб айтганда, экспорт ҳажми 1,6 мартага ортди.
Маҳсулотнинг экспорт тузилмасини таҳлил қиладиган бўлсак, жами енгил саноат маҳсулотлари экспортида пахта калава ипининг улуши камайиб, ип газлама ва тайёр трикотаж-тикувчилик буюмлари улушининг ортиб бораётганини кўришимиз мумкин (1.2-жадвал).



Download 63,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish