Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet6/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Yopiq savollar
berilgan 4-5 ta muqobil javobdan 1 ta to‘g‘ri javobni tanlang

  • Raqamlarni berilgan voqealar ro‘yxatiga qo‘yib chiqish

  • Matndan bir yoki ikki so‘zni ajratib yozish (faqat bitta to‘g‘ri)

  • Ochiq savollar
    Topshiriqlarning 48% - o‘quvchining o‘zi javob beradigan savollar (oz va qisqa yoki batafsil ma’lumotlarga asoslangan javoblar)

    PISA sinovlarida to‘rt xil sinov usullaridan foydalaniladi:
    1.Bir javobli testlar
    2.Bir nechta javobli testlar
    3.Qisqa yoki batafsil javob yoziladigan topshiriqlar
    4.Biror muammoning yechimi bo‘yicha o‘quvchi fikri (odatda bunday savollarda tekshiruvchida umumiy javoblar bo‘ladi, o‘quvchi javobi test tuzuvchi javobiga aynan mos kelishi talab qilinmaydi, o‘quvchi ijodkorligi qo‘llab-quvvatlanadi).
    Ta’lim sifatini baholashga yo‘naltirilgan PISA kabi baholash dasturlari O‘zbekiston ta’lim tizimi uchun yangilik hisoblanadi va kelgusida tizimdagi o‘qitish bilan bog‘liq muammolarning hal etilishida, sifatli va natijaviylikka asoslangan ta’limni tashkil etishda taraqqiyot sari odimlash mezoni bo‘lib xizmat qiladi. Bu borada xalq ta’limi tizimida faoliyat yuritayotgan barcha pedagog xodimlarni shijoat bilan mehnat qilishga chorlab qolamiz.
    Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati

    1. Xalqaro tadqiqotlarda o‘quvchilarning o‘qish savodxonligini baholash.– Ona tili va adabiyot fani o‘qituvchilari, metodistlar va soha mutaxassislari uchun metodik qo‘llanma.Toshkent, “Sharq”-2019

    2. www.centeroko.ru

    3. www.markaz.tdi.uz

    4. t.me/milliymarkaz

    ТАЪЛИМ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРНИНГ ЎРНИ


    Абдурахмонов Абдушокир Абдукаримович
    Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

    Ўқитувчи шахсига қўйиладиган муҳим талаблардан бири педагог ўзи ўқиётган предметини чуқур билиш билан бирга, унинг ўқитиш методикасини ўзлаштириб олган бўлиши зарур. Шу сабабли педагог-олимларнинг йиллар давомида таълим тизимида Нега ўқитамиз? Нимани ўқитамиз? Қандай ўқитамиз? саволларига жавоб излаш билан бир қаторда Қандай қилиб самарали ва натижали ўқитиш мумкин? – деган саволга ҳам жавоб қидирадилар.


    Ўқитаётган предметнинг назариясини чуқур билиши, уни қизиқарли қилиб ўқувчиларга етказа олиши ўқувчиларнинг шу фанга бўлган қизиқишларини оширади ва ўқитувчи обрўйини кўтаради, яна бунга қўшимча қилган ҳолда, ҳозирги замон ўқитувчисининг асосий фазилатларидан бири – ўз касбига садоқатлилиги, ғоявий эътиқодлилиги, иймонлилиги, болажонлилиги, ўз фанини мукаммал билиши ва севиши каби хислатлари орқали бошқа касб эгаларидан ажралиб туради.
    Шундай экан биз азиз ўқитувчилар ҳар қандай замонда, ҳар қандай шароитда касбимизга бўлган фидоийлигимизни, мақсадимиз, вазифамиз ёш авлодга, келажак авлодга таълим тарбия бериш эканлигини унутмаслигимиз керак.
    Айни вақтда етакчи хорижий мамлакатлар таълим тизими бой тажриба эга.
    Америка қўшма штатлари мактабларининг юқори синфларидаги ўқиш-ўқитиш тизими бизникидан тубдан фарқ қилади. Юқори синфлардаги ҳар бир ўқувчига алоҳида ўқитувчи-мураббий бириктирилади. У шу ўқувчининг қобилияти, қизиқишларини синчиклаб ўрганиб, фақат шу ўқувчига мос алоҳида режа тузади, унинг ўқишига раҳбарлик қилади. У ўрганиши лозим бўлган мажбурий фанлар рўйхатини тузиб чиқади. Масалан, 9-синф ўқувчиси бир фандан, дейлик, кимёдан кучли бўлса-ю, чет тилидан оқсаса, бу ўқувчига 9-синфда 10-синф режаси бўйича кимёни ўрганишга рухсат этилади. Американинг энг катта бойлиги — бу ақл. Ақл бу мамлакатда қадрланади, ақлли талабалар алоҳида тақдирланади. Ақлли, аълочи талабалар ўқув юртларининг фахри саналгани сабабли ҳам, уларга турли йўллар билан ёрдам бериш, стипендиялар тайинлаш орқали уларни ўқув юртларида сақлашга ҳаракат қиладилар. Ўзи танлаган соҳада ютуқларга эришаётган талабалар рўйхати ҳар йили алоҳида китобда нашр этилиб турилади. Бундан мақсад мазкур соҳа билан қизиқувчи компанияларнинг эътиборини бўлажак олимларга қаратишдир.
    Японияда таълимнинг поғонаси 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни ўз ичига олади. 6 йиллик бошланғич таълим ва 3 йиллик кичик ўрта мактаб, 9 йиллик мажбурий таълимни ташкил этади ва у бепулдир, текин дарсликлар билан таъминланган. Мухтож оилаларнинг болалари бепул нонушта, ўқув қуроллари, тиббий хизмат билан таъминланади. Зарур бўлган тақдирда уларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Шу қаторда хусусий мактаблар ҳам мавжуд.
    Юқори босқич ўрта мактаб 10,11,12-синфларни ўз ичига олади, бундай мактабларнинг кундузги, сиртқи ва кечки бўлимлари мавжуд. Ўқувчиларнинг 95% кундузги мактабларда ўқийдилар.
    Японияда ўқув йили 240 кун, ўқув йили 1 апрелдан бошланиб мартда тугайди. Ёзги каникул июнь ойининг охирида бошланиб, августда тугайди. Дарслар 7 соатдан ўтилади.
    Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия премьер-министри Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган деб ҳисобланади. Аммо масофадан ўқитиш анча олдинроқ, яъни, биринчи барқарор, мунтазам почта алоқасининг шаклланиш даврида юзага келган. 1858 йилдан бошлаб Лондон университетида барча хоҳловчиларга уларнинг мустақил билим олишлари, барча ихтисосликлар ва барча соҳалардаги академик даража учун имтиҳон топширишларига рухсат этилган. 1938 йилдан буён Сиртқи таълим бўйича Халқаро кенгаш, 1982 йилдан бошлаб, Масофавий таълим бўйича Халқаро Кенгаш номи билан машҳур халқаро таълим ташкилотлари сифатида фаолият кўрсатмоқда. Очиқ университетлардаги ўқиш харажатлари анъанавий институтларда ўқитишга қараганда 8–10 марта арзон. М: Англияда турғун ўқишга 3000, масофавий ўқитиш орқали билим олишга эса атига 300 фунт стерлинг тўланади. Биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳозлар ва лаборатория учун харажатлар, ўқитувчи, маъмуриятлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штати қисқаради. Таълим олувчиларга филиаллар тармоғи, телестудия ва компьютер тармоғи орқали маслаҳатлар берилади. Англияда ўқувчиларни тайёрлаш дастури 130 та курсни ўз ичига қамраб олади, уларнинг кўплари фанлараро боғланиш хусусиятига эга. Масофавий таълим АҚШда ўтган асрнинг 60-йилларнинг ўрталаридан, Европада эса 70-йилларнинг бошларида жадал ривожлана бошланди.
    Жанубий Кореяда бошланғич мактабда 9 та фан ўқитилади. Корейс тилини ўрганишга алоҳида эътибор берилади. Бундан ташқари арифметика, айрим ижтимоий фанлар ҳам ўқитилади.
    Ўрта мактабда фанлар яна 4 тага кўпайтирилган. 7-синфдан бошлаб чет тиллар ўргатилади. Мамлакатда инглиз тилига эътибор кучли. Кўпчилик бу тилда бемалол гаплаша олади. Чет тилларни ўқитишга ҳафтасига 4—5 соат ажратилган. Корейслар яна бир тилни — классик хитой тилини мажбурий равишда ўрганадилар. 8-синфдан бошлаб Хитой тарихи ўрганилади.
    Шуниси диққатга сазоворки, бу мактабларга корхоналар оталиқ қиладилар. Таълим ҳақидаги қонун талабларидан бири шудир.
    Кореяда ҳам алоҳида иқтидорли болаларга эътибор кучли. Сўнгги йилларда 5 та спорт, 6 та илмий мактаб очилган. Жисмоний тарбиянинг ривожланишига Сеул олимпиадаси катта таъсир кўрсатган.
    Францияда таълимнинг асосий мақсади шахснинг ҳар томонлама камол топишини таъминлаш, уни мустақил фаолиятга тайёрлаш, бозор муносабатлари шароитида ўқувчиларни тадбиркорликка, ишбилармонлик ва омилкорликка ўргатиш, шунга яраша касб-корга эга қилишдан иборатдир. Бу ерда:

    1. Давлат мактаблари;

    2. Хусусий мактаблар;

    3. Оралиқ мактаблари мавжуд.

    Ўқитиладиган предметлар ичида француз тили ва адабиёти, ўқиш ва ёзув алоҳида аҳамиятга молик бўлиб ҳисобланади. Улар учун дарс вақтининг 30% ажратилади. Ўртача ҳафталик соатлар 26 соатдан иборат, дарснинг давомийлиги эса 60 минут. Ўқув йили 5 чоракка бўлинади. Француз мактаблари бошланғич синфларида ўқиш эрталабки ва тушдан кейинги қисмларга бўлинади. Эрталаб ўқувчилар она тилидан, тушдан кейин эса математика ва бошқа предметлардан сабоқ оладилар. Математика, она тили ва адабиёти база предмети, тарих, география, меҳнат, жисмоний тарбия предметлари эса ривожлантирувчи предметлар ҳисобланади.
    Франция таълимида болаларнинг гўдаклик чоғиданоқ мактабда ўқитиш учун тайёр ҳолда олиб келиш ғоят муҳим масала ҳисобланади. Бу босқичда тарбияланувчилар қуйидагича табақалаштирилган: кичик гуруҳ (2-4 ёш), ўрта гуруҳ (4-5 ёш), катта гуруҳ (5-6 ёш). Мактабга тайёрлов гуруҳи (5-6 ёш) бўлиб, уларга Францияда 100% шу ёшдаги болалар қамраб олинган. Болаларни мактабга тайёрлаш учун алоҳида дастур ва дарсликлар мавжуд.
    АҚШ, Япония, Англия, Франция, Жанубий Кореяда таълим ва тарбия тизими, мазмуни ва тараққиётини ўзига хос хусусиятларини ўрганиб, ижобий ютуқларидан узлуксиз таълим тизимига тадбиқ этиш технологиясини ишлаб чиқишимиз, Америка мактаблари техникавий жиҳатдан яхши жиҳозланган, синфлар компьютерлаштирилган ушбу хусусиятларни ўрганиб Ватанимиз таълим тизимига тадбиқ этишимиз, Америка олий ўқув юртларига кириш учун белгиланган синов тестларни Ватанимиз олий ўқув ютларига кириш тестлари сифатида фойдаланиб олинган натижаларни таҳлил қилишимиз лозим. Лекин хориж таълим тизимининг фақатгина яхши жиҳатларинигина олиб, ўзимизнинг миллийлигимизни, минг йиллик тарихимизни унутмаслигимиз, таълим тизимини хориж тажрибаларига асосланиб узвийлаштиришимиз лозим.
    Таълим тизими тажрибалари шуни кўрсатмокдаки, ўқув жараёнида интернет тизими ва ахборот-коммуникация технологияларини янги билимларни эгаллаш, саклаш, узатиш ҳамда амалий қарорлар қабул қилиш воситасига айлантириш ҳисобига кадрларнинг сифат даражасини тубдан яхшилашнинг имкониятлари тобора кенгайиб бормокда. Интернет тизими ва ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан масофавий таълимда фойдаланиш аввало таълим сифати, ижтимоийлиги, оммабоплиги ҳамда иқтисодий жиҳатдан ҳаммага мақбул бўлишлигини таъминлайди. Булардан ташқари масофавий таълимни анъанавий ўқитиш шаклига таққослаганда бир қатор афзалликлари ҳамда ижобий жиҳатлари мавжуд. Масофавий таълим — бу, муайян соҳада мутахассислар тайёрлаш тизимидаги барча фанларни комплекс тарзда масофавий ўқитишга асосланган, бироқ, комплекс доирасида ўқиш жараёни учун қатъий белгиланган жой ва вақт мезони шартли ўрнатилмаган таълим шаклидир. Бу таъриф моҳиятини тўла ва тўғри тушуниш учун, уни юқорида қайд этилган масофавий ўқитишнинг таърифи билан бирга келтириш керак, албатта. Масофавий ўқитиш замонавий таълимнинг энг муҳим ва тобора оммавийлашиб бораётган шакли саналади.
    Худди шундай масофавий ўқитиш таълим тизимига бизда ҳам илк қадам қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 405-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги 309 та умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларининг 48 тасида тажриба синов ишлари олиб борилмоқда.
    Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Телевединие орқали олий ўқув юртларига кириш истагида бўлган 11549-нафар 11-синф ўқувчиларини кириш имтиҳонларига тайёрлаш мақсадида “Репетитор ТВ” лойиҳаси устида ишланмоқда. “Репетитор ТВ” лойиҳасини ишга туширишдан мақсад олий таълим олиш истагида бўлган вилоятимиздаги барча ёшларни она тили, математика, Ўзбекистон тарихи ҳамда кимё фанлари бўйича телевизион, офлайн ёки онлайн тарзда (интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда) кириш имтиҳонларига тайёрлашдир. Бунда ҳар бир фан ҳафтасига 3 марта ўтилиб, машғулот давомийлиги энг камида 30 дақиқани ташкил этади. Дарсларда ўқувчилар учун қийин, муҳим мавзулар вилоятимизнинг энг яхши Репетиторлари томонидан тушунтирилади. Ҳар бир дарсдан сўнг махсус очилган телеграм канали орқали ўқувчиларга ўтилган дарслар бўйича топшириқлар, мисол ва масалалар, тестлар бериб борилади. Шунингдек, ўқувчилар томонидан ишланган дарслар текширилиб борилади. Бундан мақсад, фақатгина дарс ўтибгина қолмасдан, ўқувчилар томонидан бу мавзуларни қанчалик яхши ўзлаштирилганликлари назорат қилиб боришдир. Бунинг натижасида ўқувчиларда маъсулият ошади ва мавзуларни яхши ўзлаштиришга туртки бўлади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва бугунги кунда ўтказилаётган онлайн дарсларда ўқувчиларнинг олган билимларни мустаҳкамлаш ҳамда синаш мақсадида Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 4-11-синф ўқувчилари учун жорий йилнинг 13-апрель кунидан бошлаб онлайн олимпиада ўтказиш йўлга қўйилган. Онлайн олимпиадада ўқувчилар ихтиёрий равишда, масофавий тарзда иштирок этиши назарда тутилган. Онлайн олимпиада она тили ва адабиёт, математика, тарих, инглиз тили, рус тили (ўзбек ва рус синфларда), физика, кимё, биология, информатика ва география фанларидан ўтказилмоқда. Онлайн олимпиаданинг ҳар бир фан ва синф кесимида ўтказиладиган вақтлари халқ таълими бошқармасининг телеграмдаги @sirdaryo_xtb расмий канали орқали эълон қилиниб борилмоқда.



    Download 27,87 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   409




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish