Ривожланишида нуқсони бўлган болалар диагностикаси


Психопат ҳулқидаги болалар



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/74
Sana09.06.2022
Hajmi2,23 Mb.
#647125
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
Rivojlanishda nuqsoni bo`lgan bolalar diagnostikasi

Психопат ҳулқидаги болалар
Психопатияга ўхшаш хулқ-болалар ёшида кўп кузатилиб, психопатияга 
киради. Психопатияда асосий симптокомплекс ҳали аниқланмаган, аммо 
кўпгина муаллифлар уни ҳиссий-иродавий доиранинг ривожланишидаги 
нуқсонлар (бузилишларга) билан богл айдил ар. Бундай бузилишлар боланинг 
шахси, хулки ва харакгерида акс этади. Хулк бузилишлари болаларнинг 
таълим 
олишини 
қийинлаштиради, 
кўпинча 
болалар 
умумтаълим 
мактабларида қийин ўзлаштирувчи болалар сафига қўшилиб қоладил ар.
Психопатиянинг сабаблари турлича бўлиб, уларга генетик (наслий) 
ўтиш, мия инфекциялари, интоксикациялар (заҳарланишлар), огир тугма 
жароҳатлар ва ҳ.клар киради. Психопатияни ижтимоий муҳитдаги огир 
шароит хам келтириб чиқариши мумкин.
Психопатияга ўхшаш хулкнинг клиник кўринишлари ҳам хилма-хил. 
Бундай болалар учун кўзгалувчанлик, психомотор бехаловатлик хосдир. 
Улар кўпинча арзимаган сабаб билан асабийлашиб, кизишиб кетадилар, 
баъзан тажовузкор бўладилар. Кайфиятлари тез ўзгариб туради. Иш 
кобилиятлари паст бўлади, уларнинг диққати тарқоқ бўлиб, топшириқларни 
бажаришдаги кийинчиликларии енга олмайдилар. Бошлаб қўйилган ишни 
кўпинча ташлаб қўйдилар, тез толиқадилар. Бундай болалар орасида қўркоқ, 
ўзини химоя қила олмайдиганлари хам учраб туради.
Психопат хулкига эга бўлган болаларни махсус психоневрологик 
санаторийларга юбориш максадга мувофикдир. Устахоналарда мехнат билан 
даволаш хам болаларни тинчлантиради, уларнинг ақлий фаолиятини ташкил 
этади.


Хулқнинг патологик кўринишлари билан биргаликда акли заифлик ҳам 
аниқланган холатларда болаларни ёрдамчи мактабга юбориш зарур.
Психопат ҳолат зурайган, яккол ифодаланган можароли вазиятлар 
юзага келган холларда болаларни касалхоналарга юбориш лозим.
Эшитимида нуқсони булган болалар
Болаларда эшитиш нуксонлари турли даражада бўлади. Эшитишнинг у 
бки бу даражада бузилиши боланинг ақлий фаолиятига, нутқининг 
шаклланишига салбий таъсир этади.
Эшитиш нуксонларини келтириб чиқарадиган сабаблар турличадир. 
Уларга наслий омиллар, ҳомилалик ва тугилгандан сўнг илк ривожланиш 
давридаги салбий таъсирлар киради. Бундай болаларда эшитишнинг эрта 
бузилишига боглик нутк функциясининг шаклланиши хам бузилади. Бу 
боланинг психик ривожланишини чегаралайди, кейинчалик умумтаълим 
мактабларида таълим олишига тўсқинлик килади.
Ақли заиф болаларни интеллекта меъёрида бўлган кар болалардан 
ажратиш осон. Акли заиф болаларни заиф эшитувчилардан ажратиш 
мураккаброқ.
Заиф эшитувчи болалар сўз бойлиги ва тушунчалари кам, нутки 
агграматик бўлади. Аммо улар янги сўзларни, тушунчаларни тез идрок этиб 
ва уларни нуткда кўллай оладилар, Уларнинг нутқи ўзига хос бўлади. 
Кўпинча товушларни алмаштириш (айникса, жарангли ва жарангсиз 
товушларни ва х.к.) кузатилади. Нутқнинг тушунарсизлиги асосан 
товушларни бузиб талаффуз этиш, кўшимчаларни ташлаб кетишга 
богликдир.
Огзаки нутк нуксонлари езма нуткда хам акс этади (сузларни 
охиригача езмаслик, ҳарфларни ташлаб кетиш, гаплар тузилишининг 
бузилиши). Умумтаълим мактаблари шароитида бундай болалар кийин 
ўзлаштирувчи ўқувчилар сафига қўшилиб қоладилар.
Махсус машгулотлар ўтилмаган заиф эшитувчи болалар оддий 
ҳолатларда ожиз, ночор бўлиб қоладилар, ақли заиф болаларга ўхш айдил ар. 
Аммо заиф эшитувчи болага яхши эшитиш талаб этилмайдиган мантикий 
характердаги топшириклар берилганда (классификация, расмларнинг сабаб- 
оқибат богланишларини эътиборга олиб тахлаш) улар тошпириқни тўғри ва 
тез бажара оладилар.
Анализаторларидаги нуқсонлар натижасида келиб чиққан ҳолатни ақли 
заифликдан ажратишда ривожланишдан оркада колиш да асосий ва бирламчи 
нуқсон нималигини аниқлаш лозим: ақли заифлик асосий ва бирламчи бўлиб 
эшитишнинг, кўришнинг пасайиши билан биргаликда келганлиги еки 
ривожланишнинг орқада колиши анализаторлар бузилиши натижасида юзага 
келадими? Шунга боғлиқ равишда бола таълим олиши лозим бўлган мактаб 
тури ҳақидаги масала хал килинади.


Нутқнинг 
ривожланмай 
қолиши 
унинг 
сенсор 
ёки 
мотор 
томонларининг бузилишларидан келиб чиқади. Кўпинча иккала функция хам 
бузилган бўлади.
Нутқнинг ривожланмай қолиши сабаблар ига ҳомилалик давридаги 
турли салбий таъсирлар, туғилиш жароҳатлари ва асфиксия, бола 
туғилганидан сўнг нутқ марказларининг жароҳатланишлари киради.
Мотор алалияда фаол луғат мустақил равишда шаклланмайди ёки жуда 
секин шаклланади. Алалик болалар фаол нуткдан фойдаланиш зарур 
бўлмаган топширикдарни бажонидил бажарадилар. Бундай болалар 
ривожланишдан 
сезиларли 
равишда 
орқада 
қо ладил ар. 
Уларнинг 
тушунчалари ва тасаввурлари чегараланган бўлади.
Баъзи 
болаларда 
ақлий 
ривожланишнинг 
сустлашиши 
якқол 
ифодаланган нутқ нуқсонлари билан биргаликда келади.
Логопедик машғулотлар натижасида алалик болаларнинг нутқи 
ривожлана бошлайди. Аммо луғати, айниқса, фаол лугат секинлик билан 
кўпаяди. Нугкда агграматизмлар кузатила бошланади. Кейинчалик таълимда 
муаммолар, кийинчиликлар юзага келади.
Нутқида сенсор бузилишлар устун бўлган болаларни ташхис килиш 
жуда мураккаб. Бундай болалар нуткнй тушунмайдилар. Натижада нуткий 
алока кийинпашади, бу эса ўз навбатида боланинг ақпий ривожланишига 
салбий таъсир этади.
Мутахассис билан узок вақг давом этган машғулотлардан сўнг 
болаларда нутққа реакция, кейин эса мустакил талаффуз килишга 
интилишлар пайдо бўлади. Дастлабки машғулотларда болалар нутқи алохида 
товуш бирикмаларидан, баъзан қиска сўзлардан иборат бўлади. Лугат 
секинлик билан кенгаяди.
Ташхис қилишдаги кийинчиликлар характери сабабли баъзан нутқида 
нуксони бўлган болалар олигофрен болаларга алмаштириб юборилади.
Нутқида нуксони 
бўлган 
болаларни текширишда кўргазмали 
куроллардан максимал даражада фойдаланиш жуда муҳим. Уларга 
бажаришда боладан фаол нутк талаб этилмайдиган топшириқпарни тавсия 
этиш лозим. Шу тарзда болада билим, тасаввурлар, ўйинни мустакил ташкил 
этиш ва ҳ.клар аникланади. Мотор алалик болаларда нутк бузилишларини 
ташхис этиш катта қийинчилик туғдирмайди.
Алохдца ҳолларда нутқнинг ривожланмай қолиши ақлий фаолиятнинг 
ривожланмаганлиги билан биргаликда келиши мумкин. Бу холатни болани 
махсус нутк мактабларида узок вакт олиб борилган иш натижасида аниклаш 
мумкин.


Ўз вактида ва малакали ёрдам бўлмаган ва салбий, номувофиқ муқит 
ҳолларида ҳолатларда педагогик қаровсизлик юзага келади.
Педагогик қаровсизлик мутлақо соғлом болаларда ҳам юзага келиши 
мумкин.
Педагогик қаровсизликнинг сабаби салбий биологик ва ижтимоий 
омиллар дир. Салбий ижтимоий омилларга, масалан, оиладаги тез-тез бўлиб 
турадиган можаро ва жанжаллар, болага бир-бирига зид бўлган талабларнинг 
қўйштиши, кун тартибига риоя килмаслик, каровсизлик, кўчанинг таъсири ва 
бошқалар киради. Буларнинг барчаси боланинг мактабдаги таълим ига салбий 
таъсир 
кўрсатади. 
Баъзан 
мактабдаги 
номувофиқ 
шароит 
ҳам 
(ўқитувчиларнииг тез-тез ўзгариб туриши, колок ўкувчига ўқитувчининг 
нотўғри муносабати) муаммони мураккаблаштиради.
Бундай болалар дарсларни кўп колдирадилар, уйда топшириқларни 
бажармайдилар. Улар берилувчан бўлиб ўқув жараёнига алокадор бўлмаган 
барча ишга қўшиладилар. Ўз хоҳиш ва истакларини чегаралай олмайдилар, 
в акт дан тўғри фойдаланмайдилар. Уларда жавобгарлик ҳисси ва қатъийлик 
бўлмайди. Натижада бундай болалар мактабда зарур бўлган билим, кўниқма 
ва малакаларни эгаллаб ололмайдилар, таълим жараёнида ўз тенгдошларидан 
орқада коладилар.
Баъзан бу болаларни олигофрен болаларга ўхшатиб ёрдамчи мактабга 
юбориш масаласи қўйилади. Бундай болалар кулай шароитда ўз 
тенгдошларига етиб оладилар. Уларга оилада ва мактабда зарур шароитларни 
яратиб бериш лозим.
Текшириш саволлари:
1. Акли заифлик деганда нимани тушунасиз?
2. Акли заифликни кайси унга ўхшаш ҳолатлардан фарклаш лозим?
3. Ақли заифлик астеник ҳолатдан нималар билан фар к килади?
4. Акли заифлик ПРС дан кандай фарқ килади?
5. Акли заифлик анализаторларнинг бузилиши натижасидаги оркада 
колишдан кандай фарқ килади?
6. Ақли заифлик турли нутк нуксонлари оқибатидаги оркада колишдан 
кацдай фарк килади?
«Тиббий педагогик комиссия» ишининг мазмуни 
ва уни ташкил этиш
Махсус макгабларни тўғри комплектлаш - давлат халк таълими 
тизимининг энг мухим бўгинларидан биридир. Маълум бир турдаги 
м&шисали 
саралашдан 
ўтказиш 
кабул-саралаш 
комиссияларининг 
вазифасидир.


«Ёрдамчи болалар муассасаларига болаларни саралаш» хакидаги 
дастлабки расмий хужжат 1926 йил 26 октябрда чиқарилган бўлиб, унда 
ёрдамчи мактабга болаларни саралашни ташкил этиш принциплари баён 
этилган, ушбу мактабларда ўқитиладиган болалар категориялари аникланган. 
Ушбу хужжатда болаларда ақли заифликни эрта аниқлаш масаласига алоҳида 
эътибор берилади. Болаларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш талаб 
этилади. Кейинчалик дефекгологларнинг саъйи-харакатлари текшириш 
методлари ва саралашнинг шундай тамойилларини яратишга қаратилди, 
уларда хар бир боланинг ривожланишига мос шароитларни ўз вақтида 
аниклаш 
мухимдир. 
1973 
йили 
рус 
дефектологлари 
Г.М.Дулнев, 
А.РЛуриялар таҳрири остида «Принципы отбора детей во вспомогательной 
школе» китоби, бир қатор қарорлар, хусусан «Об отборе детей во 
вспомогательные школы» методик хатлари босмадан чиқарилди.
Бу 
қўлланмаларда 
саралашнинг 
принциплари, 
мақсади 
ва 
вазифаларининг мазмуни ёритилган. Болаларни хар томонлама текшириш 
методикаси берилган, ёрдамчи мактабга қабул қилинадиган ва қабул 
қилинмайдиган болалар категориялари кўрсатилган.
Г.М.Дульнев ва бошқаларнинг қўлланмасида болаларни махсус 
муассаларга тўғри саралашда асосланиладиган принциплар кўрсатилган.
Болалар муассасалари ходимларининг вазифалари ўз фаолиятида 
инсонпарварлик принципларини максимал даражада ривожлантира оладиган 
шароитни ўз вақгида яратиб беришдан иборатдир. Бу принцип болани дикқат 
билан ва чуқур ўрганиш, унинг йўлида учрайдиган кийинчиликларии енгиб 
ўтиш учун воситаларни излашни тақозо қилади. Умумтаълим муассасалари 
шароитида болаларга берилган барча зарур ёрдам чоралари хам ижобий 
натижа бермагандангина уларни махсус муассасаларга юбориш масаласи 
кўйилади.
Болаларни ўрганишдаги зарур принцип - комплекслилик принципидир. 
Бу принцип болани биргаликда муҳокама қилишда барча мутахассислар нинг 
(врач, дефектолог, психолог) текпгаришида олинган маълумотларни 
эътиборга олишни назарда тутади. Бу принцип болани комиссиягача бўлган 
вакхда ўрганишда ударнинг холатини аниқроқ билиш, ривожланишидаги 
нуксонларининг сабабларини аниқлашга имкон беради. Педагог биринчи 
бўлиб боладаги паришонлик, толикиш, йиглоқлик каби ўзгаришларга 
диққатини қаратиши лозим. Ўз навбатида врач ушбу холлларни бартараф 
этиш учун зарур воситаларни тавсия этади.
Болани хар томонлама ва тўлиқ ўрганиш принциплари хам катта 
ахамиятга эга. Бу принциплар боланинг билиш фаолияти, хиссий-идоравий 
доираси ва хулқини текширишни назарда тутади. Шунингдек, болаларнинг 
ақлий 
қобилиятларнинг 
шаклланишига таъсир этадиган 
жисмоний 
ривожланиши хам эътиборга олинади. Тўлиқ ўрганиш деганда боланинг 
психик ривожланиши алохида олинган қобилиятларни ривожланишининг 
йигиндиси эмаслигини, шунинг учун бола хақида унинг и дроки, хотираси 
ёки психик функцияларнинг холатини текшириш асосидагина хулоса 
чиқариб бўлмаслигини эсда тутиш лозимлигини тушунамиз.


Тўлиқ ўрганиш деганда бола ҳақида олинган барча маълумотларни, 
алохида психик жараёнларнинг хусусиятлари, хиссиёт, ирода, хулқ ва холат 
хакидаги маълумотларни албатта солиштириш назарда тутилади.
Болани хар томонлама, тулиқ ўрганиш агарда у боланинг фаолияти 
жараёнида: ўкиш, мехнат ёки ўйин фаолиятларида амалга оширилса
муваффиқиятли 
бўлиши 
мумкин. 
Болани 
ўрганиш, 
текширишда 
фойдаланиладиган методлар хам, материаллар хам уларнинг ёш ва 
характерологик хусусиятларини эътиборга олган холда максимал даражада 
индивидуаллаштирилиши лозим. Комиссия аъзолари бола билан контакт 
ўрнатишлари лозим. Бу боланинг шахси сифатларини: кизикишларини, 
иродавий хдракатларининг холати ҳаракатларидаги мақсадга йўналганлик, 
асосий психик жараёнларнинг ўтиши хусусиятларини яхшироқ англашга 
ёрдам беради.
Дефектология учун энг ўзига хос принцип болаларни динамик 
ўрганиш принципидир. Бу принцип шуни англатадики, болани ўрганишда 
текшириш вактида у биладиган ва бажара оладиганларни эмас, балки 
уларнинг таълимдаги имкониятларини хам эътиборга олиш лозимдир.
Бу 
принцип 
асосида Л.С.Выготскийнинг 
болаларнинг 
«яқин 
ривожланиш зонасини» ўқитишда уларнинг потенциал имкониятларини 
ўрганиш хакидаги фикрлари ётади. Боланинг аклий ривожланиши қанчалик 
юқори бўлса, бола у ёки бу тогппиришни, эгалланган тажрибани янги 
вазиятда қўллай олишни шунчалик муваффаққиятли, тез ўрганиб олади. 
Акди заиф болаларнинг нормал ривожланаётган болалардан фаркданадиган 
томонларидан бири шуки, акли заиф болалар ёрдамдан яхши фойдалана 
олмайдилар. Шунинг учун педагог текширишда диққатнни болага 
тушунтиришдан сўнг унинг иши канчалик яхшиланганлигига, унинг ўхшаш 
вазифани кандай бажаришга қаратиши лозим.
Бола томонидан бажарилган топширикни бахолашда сифат-сонли 
ёндашиш принципини хдм эътиборга олиш лозим. Факатгина охирги 
натижанигина эмас, балки топшириш усулини хам эътиборга олиш лозим.
Акли заиф болалар учун муассасалар ни комплектлашда амал 
килинадиган принциплар шулар дир.
Ёрдамчи мактабларга болаларни тиббий-педагогик комиссиясининг 
намунапи низоми ва аклий ва жисмоний нуқсонга эга болаларни ёрдамчи 
мактабларга кабул килиш қўлланмаси асосида амалга оширилади.
Тиббий-педагогик комиссия (TlillK) йил давомида ишлайди, айниқса,
3-4 чоракларда жадал иш олиб боради.
Комиссия бир кунда 10 тадан кўп булмаган болаларни текшириши 
лозим.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish