Ўрта аср фалсафаси ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг ривожланиш хусусиятлари



Download 177 Kb.
bet5/10
Sana23.06.2022
Hajmi177 Kb.
#697932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ҚАДИМГИ ВА ЎРТА АСР ФАЛСАФАС 2 3 мавзу

Абу Райҳон Беруний (973-1048 йиллар, асарлари: “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Минерология”), табиат ва унинг объектив қонунлари мавжудлигига шубҳа қилмаган. У табиат муттасил ўзгариш ва ривожланишда бўлади, материя нарсалар шаклини ўзи яратади ва ўзгартиради, жон (тафаккур, маънавий ҳодисалар) тананинг муҳим хоссасидир, деб таъкидлаган.
Маълумки, тажриба, эксперимент борлиқни билиш усулларидан бири ҳисобланади. Беруний шундай деб ёзади: «Мендаги иштибоҳни фақат тажриба ва такрорий синов бартараф этиши мумкин, ...сўзловчиларнинг якдиллигига қарамай, бунинг ҳақиқийлиги тажрибада ўз тасдиғини топмаган»6.
Тадқиқотчилар фикрига кўра, «Берунийни етарли асос билан ўрта аср фанида эмпирик метод яратувчиларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. У металлар ва минералларнинг хоссалари ва солиштирма оғирлигини аниқлаш бўйича бир қанча тажрибалар ўтказди»7. Тажрибада олинган билимни мутафаккир айрим меъёрларга мувофиқ ишончли билим деб талқин қилади. Уларнинг орасида объектларнинг кузатувчанлиги, тажрибаларнинг қайта ўтказилувчанлиги ва кузатишларнинг текширилувчанлигини қайд этиш мумкин.
Бу мулоҳазалар тажриба, билим олиш ва унинг ҳақиқийлигини текшириш методи сифатида, ўрта аср шароитида ҳам анча кенг тарқалган, деб айтиш имконини беради.
Ғоя илгари сурилгани ва ишончли билимнинг олиниши тажриба билан боғланиши, билимнинг ҳақиқийлиги тажрибада синалиши муҳимдир.
Берунийнинг ижодида кузатиш муҳим ўрин эгаллайди. Табиатни илмий ўрганишда кузатиш билишнинг бошқа шакллари билан ўзаро боғланган.
Беруний фикрича, кузатувчи кузатилаётган ҳодисани у юз бераётган жойда идрок этади8. Бинобарин, кузатиш у ёки бу ҳодисани унинг муайян кўринишида қайд этади9. Кузатишларнинг эски маълумотлари объектнинг ҳақиқий кўрсаткичини анча бузиб ифодалаши мумкин.
Беруний тадқиқотчи ўтказган тажриба ва унинг натижаси амалда ишончли эканлигини қайд этади. У «Синовдан бошқа устувор дастур, тажрибада текширишдан ўзга муваффақиятга элтадиган дастуриламал йўқ»10, деб ёзади.
Беруний астрономик кузатишлар воситасида Ой ва Қуёшнинг тутилиши, уларнинг Ердаги ҳаётга таъсири, иқлим, табиий ва сунъий танланиш, сақланиш, ривожланиш аномалияси каби мураккаб муаммоларни янги илғор метод ва назарий тамойиллар ёрдамида ечишга ҳаракат қилди.
Беруний Шарқда астрономия кузатиш асбобларини яратиш техникасининг вужудга келиши ва ривожланиши тарихида ҳам етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. У ўша даврда илмий изланишлар олиб боришда фойдаланилган эски асбобларни такомиллаштириш ва янгиларини яратишга алоҳида эътибор берган. Олимни ўта аниқлиги ва мукаммаллиги билан ажралиб турувчи кузатиш асбобларини яратиш имконияти масаласи қизиқтирган.
Шундай қилиб, само жисмларининг ҳолатларини нафақат асбоблар воситасида, балки ўрганилаётган объект хусусиятига мувофиқ амалга оширишни алломанинг улкан хизматларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Бундай методологик мўлжал, илмий тадқиқотлар жабҳаси чекланганлигига қарамай, илмий билишнинг янги йўллари ва воситаларини топиш борасидаги изланишларда муҳим рол ўйнади.

Download 177 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish