Ўрта аср фалсафаси ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг ривожланиш хусусиятлари



Download 177 Kb.
bet1/10
Sana23.06.2022
Hajmi177 Kb.
#697932
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ҚАДИМГИ ВА ЎРТА АСР ФАЛСАФАС 2 3 мавзу


ЎРТА АСР ФАЛСАФАСИ


Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг ривожланиш хусусиятлари. Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккури XVI асргача ҳар бири ўз йўлида ривожланган: араб мусулмон Шарқида ва Испаниянинг араблар истило қилган қисмида фалсафага диннинг таъсири Европа ва Шарқий Осиёдагидан камроқ бўлган. Бу даврда араб мусулмон фани ривожланишда Европа фанидан анча илдамлаб кетган. Хитойда ҳам фан, гарчи дин таъсири анча кучли бўлса-да, Европадагидан илғорроқ бўлган. Айрим Шарқ файласуфлари ўз асарларини антик давр мутафаккири Демокритнинг атомлар ҳақидаги таълимоти, Эмпедокл элементлари, Пифагор математикаси, Платон ғоялари, Аристотелнинг фалсафий ва табиий-илмий мероси, айниқса унинг мантиқ тизими таъсирида вужудга келган илмий-фалсафий анъана руҳида яратганлар.
Европа фалсафасида материализм ўрта асрларда Шарқдагидек кенг тарқалмаган ва маданиятга кучли таъсир кўрсатмаган. У схоластикада реализм билан бир қаторда пайдо бўлган номиналистик фалсафа кўринишида ривожланган ва аввал айрим нарсалар ва ҳодисалар, сўнгра уларнинг инъикослари нарсаларнинг номлари сифатида талқин қилинувчи умумий тушунчаларда мавжуд, деган ғоядан келиб чиққан. Аммо фалсафани илоҳиётга қарам қилишга ҳаракат қилган дин мафкуранинг ҳукмрон шакли саналган.
Илк ўрта асрларда фалсафий тафаккур ривожланишининг асосий шакллари апологетика ва патристика бўлган. Европада, Византияда, Олд Осиё ва Шимолий Африканинг эллинлашган марказларида христианликнинг тарқалиши бошқа диний ва фалсафий оқимлар билан қаттиқ кураш жараёнида юз берган. Бунда христианликка қарши неоплатонизм фалсафасидан кенг фойдаланилган. Айни шу даврда апологетика, яъни христианликни асослаш ва ҳимоя қилиш фалсафаси сифатида вужудга келган.
Апологетика ортидан «черков оталари»нинг фалсафий таълимоти – патристика (лот. pater – ота) пайдо бўлган. Патристиканинг энг ёрқин вакили Гиппон (Шимолий Африка)даги епископ Авлиё Августин (354-430)дир. У ўрта асрлар фалсафасига, шунингдек фалсафий ижоднинг кейинги даврлардаги кўпгина вакилларига кучли таъсир кўрсатган.
Августин «ҳақиқий фалсафа ва ҳақиқий дин»ни бир деб ҳисоблаган. Христианлик асосларини у Платон фалсафасидан топишга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, Платон ғоялари – «бу ижодкор ижодга киришиш олдидан юритган мулоҳазалар»1дир. Худо дунёни йўқликдан яратган. Инсон паноҳ топишининг асосий йўли унинг христиан черковига мансублигидир. Христиан черкови «илоҳий шаҳар»нинг Ердаги вакилидир. Августин инсон фаолиятининг икки қарама-қарши турини таҳлил қилади: биринчи – «дунёвий шаҳар», яъни «Худога нисбатан нафрат даражасига кўтарилган ўз-ўзига бўлган муҳаббатга» асосланган давлатчилик; иккинчи – «ўз-ўзига нисбатан нафрат даражасига кўтарилган Худога бўлган муҳаббат»га асосланган «илоҳий шаҳар». Августиннинг энг машҳур асарлари: «Илоҳий шаҳар», «Инсоний шаҳар», «Тавба».
Августин икки муҳим муаммо: шахс динамикаси ва кишилик тарихи динамикаси муаммоларини ечишга ҳаракат қилади. У «Тавба» асарида шахснинг ўзлигини, унинг руҳий ҳолатларини ўрганади. Августин шахснинг ички дунёсини унинг гўдаклик йилларидан бошлаб инсон христиан сифатида шаклланадиган давргача тавсифлайди. У шахсга нисбатан зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай шаклларини (мактабда болага зўрлик ишлатишдан давлат даражасида зўрлик ишлатишгача) қоралайди. Августин шахс эркинлиги муаммосини илгари суради. Орадан бир неча асрлар ўтгач, айни шу муаммо экзистенциализм вакилларида Августин фалсафасига нисбатан қизиқиш уйғонишига сабаб бўлди. Августин инсон субъектив тарзда эркин ҳаракат қилади, лекин унинг барча ҳаракатларини у орқали Худо бажаради, деб ҳисоблаган. Худонинг борлиғини инсоннинг ўзлигидан, инсон тафаккурининг ўз-ўзи учун ишончлилигидан келтириб чиқариш мумкин. Августин шахс учун ўзликнинг ролини кўрсатиб берди. Зеро «Мен» - ташқи дунёдан ажралиб чиқадиган ва ҳатто ундан «беркиниб» оладиган интим мавжудот. Августин инсон ўз «Мени»ни қандай кашф этади, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилади.
Тарих фалсафасини ишлаб чиқиш ҳам, гарчи атаманинг ўзини Вольтер таклиф қилган бўлса-да, Авлиё Августиндан бошланган. Антик файласуфларда «тарихийлик» тушунчаси мавжуд бўлмаган: юнонлар дунёни эстетик жиҳатдан, мукаммал коинот сифатида идрок этганлар. Августин эса ўтмиш – ҳозирги давр – келажакнинг ўзаро алоқасини фалсафий жиҳатдан англаб етишга ҳаракат қилган. Ҳозирги давр – бир лаҳза, зеро у ўтмишга чекинади ва келажак сари ҳаракат қилади. «Инсоний шаҳар» (жамият) ҳаёти буни тасдиқлайди.
Авлиё Августин асарлари схоластик фалсафанинг яратилишига асос бўлган ва узоқ вақт мобайнида антик фалсафани, асосан Платон, Аристотель ҳамда неоплатониклар – Плотин, Порфирий, Прокл, Ямвлих асарларини ўрганиш манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган. Плотиннинг универсал триадаси – «ягона – ақл – жон» схоласт-файласуфлар эътиборини ўзига тортган.

Download 177 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish