Ўрта аср фалсафаси ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг ривожланиш хусусиятлари



Download 177 Kb.
bet8/10
Sana23.06.2022
Hajmi177 Kb.
#697932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ҚАДИМГИ ВА ЎРТА АСР ФАЛСАФАС 2 3 мавзу

Ибн Арабий фалсафаси Европа фалсафий анъанасига яқин бўлган тилда яратилган философема. Уни айни ҳолда рационалистик философема деб номлаш мумкин (у бирлик, кўплик, сабаб, оқибат, биринчи асос, жисм, макон, вақт каби категориялар ва атамалардан фойдаланади); тилини бадиий тил деб белгилаш мумкин бўлган, бироқ нафақат эстетика жабҳасини, балки онтология ва натурфалсафанинг рационалистик тили билан бир борлиқни тавсифловчи философема (унинг категориялари – муҳаббат, интилиш, эҳтирос, муҳтожлик, гўзаллик ва ш.к.); ниҳоят, «мистик» тилда яратилган философема (категориялари: завқ, ҳол, фано, бақо, жон, рўё ва ҳ.к.).
Ҳар бир философема, Ибн Арабийда билишнинг алоҳида усулига таянади. Шу сабабли ечимларнинг ҳар бири бўйича тегишли билиш усулининг қисқача тавсифини келтириш ўринли бўлади деб ўйлаймиз.
1. Билишнинг биринчи усули – оқилона-мантиқий билиш. Унинг воситаси – ақл, амалга ошириш усули – силлогизмлар ёки далиллар орқали чиқарилган хулосалар тарзидаги мантиқий мулоҳазалар. Кўриб турганимиздек, Ибн Арабий Аристотель мантиқи билан таниш: у тўғри силлогизмни тузиш учун зарур шартларни тавсифлайди23, мантиқан тўғри мулоҳаза юритиш учун далиллар ва хулосалар занжири изчил бўлиши, бирон-бир бўғинда узилмаслиги лозимлигини кўрсатади ва ўзи исботлашнинг мантиқий методларини кўп карра қўллайди.
Ибн Арабий фикрига кўра, оқилона билим инсон танасини бошқарувчи инсон жонига керак: у жоннинг дунё ҳақидаги билими муқаррар унсуридир24. Оқилона билим (илм)нинг қиммати Ибн Арабийда шубҳа уйғотмайди: «Нарсани билиш, ҳеч шубҳасиз, уни билмасликдан маъқулроқдир»25. Силлогизмлар орқали оқилона билиш бизга дунё ҳақида тўғри билим беради: у, масалан, рангли ойна орқали ўтган ёруғлик ойна рангини касб этса-да, ўз ҳолича рангсиз эканлигини, Қуёш кўзга кичкина бўлиб кўринса-да, аслида Ердан бир неча марта катталигини аниқлаш имконини беради. Тўғри силлогизм тузиб, дунёнинг борлиғи замирида сабаб ётишини аниқлаймиз26.
Билишнинг оқилона-мантиқий методидан файласуф бизни қизиқтирувчи муаммони ечиш учун фойдаланади, бироқ унинг учун мантиқий мулоҳазалар занжирида мутлақо боқий илоҳий моҳият тушунчаси «бошланғич нуқта», дунёда бўлиб турган ўткинчи номукаммал моҳият категорияси эса – «пировард нуқта» ҳисобланади ёки аксинча. Худодан дунёга ёки дунёдан Худога бундай мантиқий ҳаракат қилиш натижасида муаммонинг рационалистик ечими топилиши лозим: дунёга нисбатан трансцендент илоҳий моҳият айни вақтда унга ичдан хос бўлиши, унинг борлиғи субстанционал асосини ташкил этиши даркор. Бу биз ё дунёни тавсифловчи муҳим категорияларни трансцендент илоҳий моҳият тушунчасидан чиқаришимиз, ё дунёда мавжуд ўткинчи моҳият категориясини асос қилиб олиб, трансцендент илоҳий моҳият борлиғини келтириб чиқаришимиз лозимлигини англатади. Шундай қилиб, муаммонинг ечими оқилона-мантиқий методлар ёрдамида топилиши мумкин.
2. Билишнинг иккинчи усули – муаммони мушоҳада юритиш йўли билан ечиш: (ечимдан шартлар сари). Мушоҳада юритишни билиш усули сифатида ўрганар эканмиз, дунё ва илоҳий моҳиятнинг узвий бирлиги ва айни вақтда илоҳий моҳиятнинг трансцендентлиги унинг учун муқаррар ҳолдир, деб айтишимиз мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, бу бирлик айнийлик эмас: бошқача айтганда, бу дунё ва илоҳий моҳиятнинг фарқланган бирлигидир. Ҳар қандай нарса ва ҳодисада мушоҳада юритиш сезилувчи ва идрок этилувчи ташқи – зоҳир жиҳатларни ва сезгиларга ҳам, ақлга ҳам яширин ички (ботин) маънони аниқлаш имконини беради. Бу яширин маъно борлиқнинг биринчи асоси, илоҳий моҳиятнинг дунёга ичдан хослигининг негизи ва айни вақтда мушоҳада объекти ҳисобланади. Яширин маънони англаш - нарсаларда, дунёда Худони бевосита кўриш демакдир.
Мушоҳада юритиш жараёнида билиш субъекти ўзининг билиш объектидан онтологик мустақиллигини сақлаган ҳолда у билан бирикади, уни бутун вужуди билан англаб етади. Бунга билиш субъекти бўлган инсонда ҳам «яширин маъно» мавжудлиги имконият яратади. У ягона ва узвий бўлгани учун билиш объекти билан «ички моҳият» жиҳатидан бирикиш имконияти юзага келади, «ташқи моҳият»да эса субъект ва объектнинг алоҳидалиги сақланиб қолади27.
Мушоҳада юритиш йўли билан олинган билим рационалистик тилдан фарқ қилувчи алоҳида тилда баён этилади. Мушоҳада юритиш, моҳият эътибори билан, бутундан қисм сари ҳаракатдан иборат бўлгани учун бу тилни бадиий тил деб аташ мумкин. Бу тилда ёзилган матнда қисмнинг мазмунини англаб етиш учун (ҳар қандай бадиий асарда бўлганидек) аввал бутуннинг мазмунини англаб етиш лозим. Ваҳоланки, фан тилида ёзилган матнда қисмларни тушунмасдан бутунни тушуниш мумкин эмас. Ибн Арабий философемаси «бадиий» тилда ёзилган бўлиб, мушоҳада юритишга асосланади ва уни биз шу тил номи билан эстетик философема деб атаймиз.
3. Билишнинг учинчи усули – муаммони мистик йўл билан ечиш: (шартлар ва ечим айнийдир). Бу ерда билиш оқилона-мантиқий ва мушоҳада юритиш йўли билан билишдан мутлақо бошқача шартлардан келиб чиқади. Бу билиш субъекти ва объектининг айнийлик шартидир. Билиш субъекти бу айнийликка эришгач, ўзининг субъектлик моҳиятини йўқотади; субъект ва объект ўртасидаги тафовут йўқолади, билувчи билинувчига айланади, билувчи ҳам, билинувчи ҳам йўқолиб, фақат ягона универсал қолади. Бу ҳолат «фано» ҳолати, субъектив ўзликнинг «ҳалок бўлиш», йўқолиш ҳолати деб аталади.
Мистик билиш жараёнини тавсифлар экан, Ибн Арабий гирдоб (хиро) образидан фойдаланади. «Хиро» сўзи «саросималик» деган маънони ҳам англатади. Бу ўзига хос саросималик, ҳамма нарсада Аллоҳни кўрувчи, Ягонани кўпликда, кўпликни Ягонада, «аниқни яширин, яширинни аниқ, шунингдек бошқа зиддиятли нарсаларни» кўрувчи сўфийнинг саросималигидир. «Бироқ бу йўқотган ёки тушунмайдиган одамнинг саросималиги эмас»28. Бу саросималик мистик билиш йўлига эндигина кираётган одамни қамраб олади; сўнгра, мистик билиш жараёнида саросимага тушган одам, Ибн Арабий тавсифига кўра, «қутб атрофида айлана ҳаракат қилади ва ундан узоқлашмайди»29. Бу қутб – Худо: гирдоб образининг маъноси шундан иборатки, бу гирдоб ҳаракатининг боши йўқ, аниқроғи, қайд этилган аниқ бир бошланиш жойи мавжуд эмас: исталган нуқтадан, дунёнинг ҳар қандай нарсасидан бошлаш мумкин, бироқ охири бор, бу - қутб, борлиқ гирдобининг маркази: билиш доиралари муқаррар тарзда ягона Худога олиб келади. Гирдоб бутун борлиқни ўз комига тортади. Унинг ичида, марказда туриб биз йўлимиз мўлжалдан фарқ қилмаслигини, йўлни қаерда бошлаган бўлсак, ўша ерда – Худода тугатганимизни кўрамиз30.
Биз Ибн Арабий ижодида илоҳий моҳиятнинг дунёга нисбатан трансцендентлиги ва имманентлиги муаммоси ечимининг уч вариантини кўриб чиқдик. Ечимнинг биринчи йўлини қисмдан бутун сари йўл, мантиқий мулоҳаза юритишдан бошланувчи йўл деб белгилаш мумкин. Бунда илоҳий моҳият ёки дунё «қисм» деб, муаммонинг изланаётган ечими эса – «бутун» деб олиниши мумкин.
Иккинчи йўл бутундан қисм сари ҳаракатдан иборат: биз ечим мавжудлигини фараз қилдик, у қандай билиши лозимлигини («бутун»ни) кўрсатдик ва сўнг уни таҳлил қилдик, трансцендент-имманент муаммо ечилган шароитда илоҳий моҳият ва дунё қандай бўлиши лозимлигини кўришга ҳаракат қилдик.
Ниҳоят, ечимнинг учинчи варианти қисмлар ва бутуннинг айнийлигини, мутлақо ва барча йўналишларда айнийликни: қисмларнинг бир-бири билан, уларнинг ҳар бири ва иккаласининг бутун билан айнийлигини қайд этади. Биринчи ҳолда трансцендентлик ва имманентлик муаммосининг ечими топилмади, иккинчи ҳолда у ўз ечимини топиш учун дуализмни қабул қилишни талаб этди, учинчи ҳолда эса у ечилмайди, балки ўз асосини йўқотади.

Download 177 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish