Семинар машғулотидан саволар 1-топшириғ: Ўқув фаолияти ва унинг элементлари нималардан иборат?



Download 20,27 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi20,27 Kb.
#124192
TuriСеминар
Bog'liq
psixologiya 8



Топшириқ: МАВЗУ: Таълим психологияси
14-семинар машғулотидан саволар
1-топшириғ: 1.Ўқув фаолияти ва унинг элементлари нималардан иборат?
2-топшириғ: Билимларни ўзлаштириш жараёни ва унинг психологик компонентлари нималардан иборат?
3-топшириғ: Ўқиш мотивлари ва мотиватсияга изоҳ беринг.
4-топшириғ: Кўникма ва малакаларни шакллантириш.
5-топшириғ:Таълим жараёнининг психологик мазмуни, таркибий тузилиши.
1) Ўқув фаолияти бу шундай фаолиятки, унда шахснинг психик жараёнлари шаклланади ва ривожланади, унинг асосида янги фаолиятлар юзага келади. Ўқув фаолияти инсоннинг бутун ҳаёти давомида намоён бўлувчи узлуксиз жараёндир. Ўқув фаолиятининг беш элементи мавжуд: Д.Б.Елкониннинг таъкидлашича, ўқув фаолиятининг шакллантирилиши бу фаолият айрим кишилар бажарилишини аста-секинлик билан ўқувчининг ўзига ўқитувчининг иштирокисиз мустақил бажариш учун ўтказилишидир.
2) Билимларни ўзлаштириш жараёнида ўрганишга бўлган тайёрлик (установка) муҳим ҳисобланади, бунда ўқув вазифаларининг ўқитувчи томонидан қўйилиши, ўқувчи томонидан қабул қилиниши муҳим бўлиб, бунда ўқитувчи ўргатади, ўқувчи ўрганади. Рус психологи А.Н.Леонтевинсон фаолиятининг психик ва амалий шакллари мавжудлигини, бола онги айнан ўқув фаолиятида ўсишини таъкидлайди.Д.Б.Елконин эса ўқув фаолиятининг хусусиятларини кўрсатиб, уни моҳиятига, мазмунига ва ўзини намоён бўлиш шаклига кўра ижтимоийлигини таъкидлайди. Ўқув фаолияти бу шундай фаолиятки, унинг натижасида аввало ўқувчида ўзгариш юз беради. Унинг маҳсули турли мотивлар асосида қурилган бўлиши даркор. Бу мотивлар бевосита ўқувчи шахсининг ўсиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиши керак. Ўқув фаолияти таълим, ўқиш ва ўрганиш деган тушунчалар билан бевосита боғликдир. Таълим ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигидаги ўқувфаолияти, ўқитувчининг билим, кўникма ва малакаларини ўқувчиларга ўргатиш жараёнидир.
П.Я.Галперинназарияси бўйича билимларни ўзлаштириш жараёни олти босқични бошидан кечириб, уларга:

  1. Мотиватсия.

  2. Тушунтириш.

  3. Моддий формадаги хатти-ҳаракатларни бажариш.

  4. Баланд овозда хатти-ҳаракатлар ва вазифаларни бажариш.

  5. Бажариладиган хатти-ҳаракатларни ички режада овоз чиқармайбажариш.

  6. Фаолиятни фикран бажариш киради.

3) Мотив - инсон хулқ-атворининг ички барқарорлиги, ҳаракатга ундовчи тушунчадир.Мотиватсия эса хулқ-атворни психологик ва физиологик бошқаришнинг динамик жараёни,мотивлар йиғиндиси бўлиб, унга ташаббус, йўналганлик ташкилотчилик, қўллаб-қувватлаш киради. Таълим жараёнида ўқиш мотивлари "нима учун?” "нимага?", "кандай максад билан?"каби саволлар асосида юзага келади. Мотивлар биринчидан, ўқув фаолиятига ундаса, иккинчидан, мақсадга эришиш учун зарур йўл ва усуллар танлашга ёрдам беради. Ўқув фаолиятида ўқув мотивлари ўқувчилар томонидан танланиб, улар ўқувчининг мақсади, қизиқиши, келажак режалари билан бевосита боғлиқ бўлади. Ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув мотивлари турли Ёш даврларида турлича бўлади.
Ўқув фаолияти мотиватсиясининг манбалари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
1.Ички манбалар. Улар инсоний туғма ёки орттирилган эҳтиёжлари билан белгиланади. Улардан энг муҳими туғма ахборотга бўлган эҳтиёждир. Орттирилган эҳтиёжлар эса гностик ва ижтимоий ижобий эҳтиёжлар ҳисобланади.
2.Ташқи манбалар. Улар шахснинг ижтимоий ҳаёт шарт-
шароитлари билан белгиланади.
Талаблар уларнинг биринчиси бўлиб, жамиятнинг шахсдан талаб қиладиган доимий хулқ-атворини билдиради. Боғча, мактаб, оила боладан жуда кўп ишларни амалга оширишни талаб қилади.
Ижтимоий кутиш ҳар биримиздан маълум билимлар, кўникмалар даражасини бўлиши, зарурлигини жамият кутишини билдиради. Масалан, бир Ёшли бола юриши керак, 7 Ёшдан у ўқиши керак, 15 Ёшдан у касб танлаши керак деб ҳисоблаймиз. Имкониятлар - шахс фаолиятини белгиловчи объектив шарт-шароитлардир, Масалан, бой кутубхона болани кўп китоб ўқишга ундайди.
Шахсий манбалар: бу шахснинг қадриятлари тизими
установкалари, ғояларидир. Бу манбалар ҳар бир шахс фаолиятида у ёки бу даражада мавжуд. Уларнинг барчаси фаолиятнинг кечишига таъсир этиб таълим жараёнининг мотиватсиясини ташкил этади
4) Малака - машқ қилиш натижасида юзага келган хатти-ҳаракатларнинг автоматлашган усули. Малакалар ҳаракат турларига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
-ҳаракат малакалари;
-сенсор малакалар;
- ақлий малакалар
Малакаларнинг нерв-физиологик асоси динамик стереотиплардир. Бунинг натижасида нафақат малакалар, балки кўникмалар ҳам юзага келади. Шахсда малакалар шаклланишида қуйидаги қонуниятлар кўзга ташланади:
1. Малака ҳосил бўлишининг нотекис жараёни. Бу
машқларнинг эгри графигида намоён бўлади.
2. Малакаларнинг кўчиши. Ижобий малакаларнинг янгиларини
шаклланишига таъсири кўчиш дейилади. Малакалардаги салбий таъсир эса интерференсия деб аталади, бунда эски малака янгисининг шаклланишига ҳалақит беради.
3. Малакани прогрессив ва регрессивлиги - малака узоқ вақт миқдорида хизмат қилиши учун ундан фойдаланиш лозим. Акс ҳолда деавтоматлаштириш юзага келиб, зарур ҳаракатлар ўз тезлиги, янгилиги, аниқлиги ва автоматлаштирилган ҳаракатларни таъминловчи хусусиятларини йўқотади.
Кўникма - олдинга қўйилган мақсад ва хатти-ҳаракат шароитидан келиб чиқадиган муваффақиятли ҳаракатлар усулларини танлаш ва амалга ошириш учун мавжуд билимларва малакалардан фойдаланишдир.
шахснинг тутган йўлида намоён бўлади.
4) Таълим жараёни аввало ўқувчилар диққатини йўлга солишни талаб этади. Дарсларда кўргазмали қуроллардан, ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш таълим олувчида ихтиёрсиз диққатни юзага келтиради. Таълим жараёнида таълим берувчининг вазифаси дарсда ишлаш ҳолатини юзага келтиришгина эмас, балки ўқувчиларнинг дарсда ўтиладиган материалини идрок этишга тайёр туришларини кузатиш ҳамдир. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг диққати ўзгариб туради. Ўқитиш жараёнида бу қонуниятларни назарда тутиш ва ўқувчилар диққатини материалнинг асосий жиҳатларига жалб этиш ҳамда уларни такрорлаш керак.
Таълим жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи томонидан бериладиган кўрсатмаларга ҳам боғлиқ. Ўқитувчининг роли шундан иборатки, уўқувчиларга тегишли установкани ҳосил қилиши, нимани вақтинча, нимани умрбод эсда олиб колишикераклигини, нимани бутунлай эсда олиб қолмасдан, фақат тушуниб олиш кифоя қилишини, нимани сўзма-сўз эсда олиб қолишни, ниманинг маъносини ўз сўзлари билан айтиб бериш учун эсда олиб қолиш зарурлигини кўрсатиб ўтиши лозим. Кузатишлар кўрсатадики, бундай кўрсатмалар берилмаганда, ўқувчиларда кўпинча нотўғри тасаввурлар вужудга келади.
Ўқитишнинг эмотсионаллиги таълимнинг муваффақиятлилигини таъминловчи омиллардан биридир. Таълим бериш жараёни эмотсионал жараён. Агар ўқувчиларга берилаётган ахборот уларда ҳеч қандай ҳис-туйғу уйғотмаса, уни ўқувчилар яхшилаб эсда олиб қолмайдилар. Гап ўқувчиларнинг психик ҳолатлари, яъни уларнинг муайян бир пайтдаги кечинмалари ҳақида ҳам бориши керак, албатта. Улардаги қувончли, оптимистик кайфият ўқув фаолиятини жуда самарали қилади. Ўқувчилар эмотсионал руҳдаги материални дурустроқ ўзлаштириб оладилар.
Таълим жараёни беш элементдан иборат:

  1. Таълимнинг максади - нима учун ўқитиш керак?

  2. Таълимнинг мазмуни - нимага ўқитиш керак?

  3. Таълимнииг методлари, усуллари ва педагогик мулоқот йўллари.

  4. Таълим берувчи.

  5. Ўқувчи.

Download 20,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish