Шахс маънавиятини тарбиялашда


Қалб қўри билан яратилган образлар



Download 94,5 Kb.
bet2/3
Sana02.06.2023
Hajmi94,5 Kb.
#948293
1   2   3
Bog'liq
Шахс маънавиятини тарбиялашда Навоий ижодининг ўрни

Қалб қўри билан яратилган образлар.

Бобокалонимиз ўз асарларидаги образлар орқали одамийлик туйғусини, меҳр-муҳаббат, яхшилик, комил инсон тарбиясини илгари суради. Бунинг яққол мисолини Навоийнинг энг улуғ арсари бўлган “Хамса” даги образ мисолида кўриш мумкин.
Хамса»даги Фарҳод ва Мажнун образлари, бизнингча, Навоий тасвирида идеал ижобий образлар даражасигача кўтарилиб, ўзларининг яратилиши, ғоявий моҳияти, мукаммал ва мураккаблиги жиҳатидан ўша давр Шарқ адабиётида ёритилган энг яхши образлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаган эпик адабиётимизнинг улкан ютуғидир. Навоий бу образларда ўзининг энг яхши орзу-истакларини мужассамлаштириб, етук инсон, одобли, ақлли, тадбиркор, баҳодир, меҳнатсевар, ўта самимий шахс образини яратади.
Фарҳод
Фарҳод Навоий «Хамса»сидаги ижобий образлар ичида энг ёрҳин образдир. Фарҳод ёшлигиданоқ бошқа тенгдошларидан ажралиб туради.
У бир ёшга тўлгач, бешикни тарк этади, югура бошлайди. Уч ёшга қадам қўйганда одамларни ҳайратга соладиган даражада фикр-мулоҳаза юритади, кўриниши эса ўн ёшли болаларга ўхшайди.
Ўз ижодида бола тарбиясига катта эътибор берган Навоий болани ёшлигиданоқ билимга, меҳнатга, ҳунарга ўргатиш лозимлигини шу Фарҳод образи орқали таъкидлаб ўтади. Чунки шундай қилинганда бола келгусида ҳар томонлама яхши ва етук одам бўлиб етишади.
Фарҳод жуда серғайрат, хотираси ғоятда кучли, ҳофизаси мисли кўрилмаган даражада ўткир. У уч ойда саводини чиқаради, ҳар бир ёдлаган нарсасини чуқур тушуниб етади, ўқиган нарсаларидан ўзига яхши хулосалар чиқаради, қисқаси, Фарҳоднинг ёшлиги Навоийнинг ёшлигини, айниқса, унинг ўқишга, ёдлашга бўлган ҳавасини, қобилиятини эслатади. Ўрни келганда ана шу нарсани ҳам айтиб ўтиш лозимки, Навоий яратган Мажнун ва Искандар образлари ҳам ўзларининг ўқиш, зеҳн соҳасидаги хусусиятлари билан Фарҳодга жуда яқин турадилар.
Фарҳод ўн ёшида йигирма ёшли йигитлардек куч-қувватга эга бўлиб, ўша замонда мавжуд бўлган ҳамма илмларни ўзлаштириб олади.
Куч-қувват, билим ва ҳунарда тенгсиз бўлган Фар­ҳод темурий шаҳзадоларидек дағал, қўпол, кеккайган бўлмай, ўзини ҳамиша камтар тутади, ҳаттоки гадоликни подшоликдан устун қўяди, ҳаммага очиқ кўнгил билан ҳараб, беғараз самимий муомала ва муносабатда бўлади. Унинг бу фазилатлари, чиндан ҳам ўша давр шаҳзодаларида кам учрайдиган ибратомуз хислатлар эди.
Навоий Фарҳод образида, кўпинча, унинг раҳмдиллигига, тез таъсирланишига жуда катта эътибор беради. Раҳмдиллик, шоирнинг тушунчасига кўра, ўзидан паст турадиган, яъни меҳнат аҳли билан мансабдорнинг яқинлашувига, жамиятни шу тариқа одилона ривожланишига ёрдам берувчи муҳим омиллардан биридир.
Навоий инсон тарбияси соҳасида меҳнатга катта эътибор беради. Меҳнатни севувчи ҳар бир одам, биринчидан, ўзи бахтли бўлади, ҳурмат-эътибор топади, иккинчидан, бундай одамнинг қалбида, характерида бировларга ёмонлик қилиш, фирибгарлик каби нуқсонлар ҳеч бўлиши мумкин эмас деб таъкидлайди шоир. Шунинг учун ҳам Навоийнинг ижобий образлари ҳаммавақт меҳнатга зўр ҳурмат билан қарайдилар, ўзлари танлаган соҳанинг фидойи заҳматкашлари даражасига кўтариладилар. Навоий меҳнат билан шуғулланиш ҳамманинг биринчи даражали вазифаси эканлигини, у билан машғул бўлиш шаҳзода ва шоҳлар учун ҳам ҳаёт мактаби вазифасини ўтайдиган муҳим омил деб билади. Буни шоирнинг энг севимли қаҳрамони — Фарҳод тимсолида яққол кўрамиз.
Фарҳод отаси амри билан қурилаётган қасрлар майдончасига борганда у жойда қайноқ меҳнатни, айниқса меъмор Боний, наққош Моний, сангтарош Қоранлар меҳнатларини кўриб чексиз ҳайратланади. Ўзи ҳам бел боғлаб қизғин меҳнатга шўнғиб кетади ва тез орада тоштарошлик санъатини мукаммал ўрганиб олади. Шоир ёзади:
Анингдек қилди хоро йўнмоғин вирд,
Ки юз Қоран қошида бўлди шогирд.
Навоий Фарҳоднинг қурилиш ишларида тез орада «устоди моҳир» бўлганлигини алоҳида уқтириб ўтади.
Фарҳод образининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири унинг бошқалар ғамига, қайғусига шерик бўла олиши, ўзгалар ғамини ўзиникидан юқори қўя билишидир:
Биравки зор йиғлаб, йиғлаб ул зор.
Топиб кўнгли эл озоридин озор.
Бўлуб эл андуҳидин кўнгли гамнок,
ёқо чокин кўруб, кўксин қилиб чок .
Фарҳоддаги бу хусусият, бизнингча, Навоийнинг ўзидан кўчирилган. Чунки, Навоий ўз ғазалларидан
бирида:
Менга қилса минг жафо, бир қатла фарёд айларам,
Элга қилса бир жафой минг қатла фарёд айларам,—
дейдики, бу шубҳасиз, Навоий характерига хос бўлган муҳим хусиятлардан бири эди.
Навоий достонда ўша давр хусусиятига оид бир неча муҳим муаммоларни ҳам қаламга олиб ўтади. Масалан, Фарҳоднинг тахтга бўлган муносабати масаласини олиб кўрайлик. Фарҳод образини яратишда Навоий ана шу муҳим масалага алоҳида аҳамият беради. Чунки шоир ҳаётда тахт эгаси — подшо ҳали бақувват, тириклигига қарамай, унинг фарзандлари ўртасида тахт учун қонли олишувлар, ҳаттоки отага қуролли ҳужум қилинишининг гувоҳи бўлганлиги маълум. Мавжуд ҳаётдаги бу аччиқ ҳақиқатни ўзгартириш ва унга ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида, шоир Фарҳодга ва унинг тахт­га бўлган муносабати масаласига диққатни жалб этади. Хоқон Фарҳодни чақириб тахтни унга (Фарҳодга) топшириш ниятида эканлигини билдирганда Фарҳод ер Фарҳод Навоий тасвирида кучли ва иродали шахс даражасига кўтарилган бўлиб, у ҳар қандай оғир иш ва қийинчиликни сабот ва матонат билан енгади. Бироқ ҳаммавақт ва ҳар қандай шароитда бир хилда ҳаракат қилмайди. Меҳнат ва жанг майдонида миелсиз баҳодирликлар кўрсатган Фарҳод макр ва ҳийла билан қўлга туширилгач, асирликдан қутулиш чораларини кўрмади ва у бу кўргуликни тақдирда битилган қонуний бир ҳол деб тушунади. Шу каби баъзи бир жузъий таъкидлардан қатъи назар Фарҳод образи Навоий ижоди, шу билан бирга бутун узбек адабиётининг катта ютуғидир. Буюк Навоий бу образ орқали ўзининг юксак орзуларини намойиш қнлган. Фарҳод Навоий тас­вирида ҳар томонлама кенг ва чуқур билимга эга бўлган олим, чексиз одобли фарзанд, пок ва самимий ошиқ, ажойиб меҳнатсевар инсон, тенги йўқ баҳодир, қаҳрамон, ҳақиқий гуманист, қисқаси, ҳар томонлама мукаммал, етук шахс даражасига кўтарилган. Навоий жамиятда Фарҳоддек кишиларни кўришни истар ва келажакда шундай кишилар етишуви мумкинлигига комил ишонч билан карар эди.
Мажнун
«Хамса»даги ёрқин ижобий образлардан яна бири Мажнун образидир.
Мажнун «Лайли ва Мажнун» достонининг марказий образларидан бири бўлиб, асарда тасвирланишича, у зўр олим, талантли шоир, самимий ва садоқатли ошиқ, ажойиб табиатга эга бўлган шахсдир. Аммо ана шун­дай қатор яхши фазилат ва хусусиятларга эга бўлган Мажнун каби етук инсонни зулм ва эксплуатацияга асосланган жамиятнинг қонун-қоидалари, урф-одатлари ҳалок қилади. Бирок, севги ва вафо тимсоли бўл­ган Мажнуннинг бу ўлими унинг маънавий енгилиши эмас, чунки у ўз йўлида учраган қийинчиликлар олдида тиз чўкмайди, балки аксинча учраган ҳар қандай қийинчиликни матонат билан енгишга ҳаракат қилади, ҳар қандай шароитда ҳам самимий севгисидан воз кечмайди. Унинг севги-муҳаббат йўлидаги фожиали ўлими адолатсиз тузумга қарши исён эди.
Достонда Мажнуннинг туғилишидан бошлаб ўлимига қадар босиб ўтган йўли — саргузашти юрак қўри билан санъаткорона ҳикоя қилинади.
Навоий тасвиридаги Мажнун раҳмдил, меҳрибон ва инсонпарвар шахс. У ўзини ўраб олган муҳитга, одамларга бефарқ қарамайди. Мажнун айниқса, эзилган «ситамдийда»ларни кўрар экан, уларнинг оғир аҳволига чин юракдан ачинади, ҳаттоки имкониятларидан келиб чиқиб ёрдам беришга ҳаракат қилади. Унинг ана шундай яхши фазилати Зайд (Лайли қабиласидан бўл­ган бир бечора камбагал) билан бўлган учрашувда яна ҳам бўртиб кўринади. Мажнун Зайддан уни Навфал жангчилари талаганини эшитгач, бор нарсасини унга бериб, ундан узр сўрайди...
Мажнун ота-онасини чексиз ҳурмат қилади. Уларнинг айтганларини, иложи борича, бажаришга тайёр. Навоий Мажнун характерига хос бўлган бундай фазилатларни:
Бошни фидо айла, ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға,
Икки жаҳаниға тиларсен фазо —
Ҳосил эт ушбу икисидин ризо.
Тун-кунунгга айлагали нур фош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш,
Сўзларидан чекма қалам ташқари,
Хатларидин қўйма қадам ташқари.
Бўлсун адаб бирла бери хизматинг,
Ҳам қил адаб «дол»и киби қоматинг ,—
яхши-ёмонга ажратади. Бунинг учун унда асос бор. Чунки шоир XV аср шароитида ҳаётда, саройда турли одамларни, мансабдорларни кўради, яхшиларини кўриб қувонса, ёмонларини кўриб ғазабланади, ҳаётдаги барча яхшиликни яхшилар туфайли, ёмонликни эса ёмонлар туфайли деб билади.
Шоир «Хамса»да яхшиликни ўзига касб қилиб олган ижобий идеал (Фарҳод, Ширин, Меҳинбону, Шопур, Лайли, Мажнун, Навфал, Дилором, Ахий, Фаррух, Искандар ва ҳоказо) образлар ҳамда қшшишлари эл-юрт учун зиён бўлган салбий (Хусрав, Шеруя, ибн Салом, Жобир каби) образлар галереясини яратади.
Навоий кўпинча эл-юртнинг тинчлиги, ободлиги, тўқчилиги мансабдорга, хусусан шоҳ ва шаҳзодаларга боғлиқ деб тушунади, шунинг учун ҳам уларга кўпроқ мурожаат қилиб, уларни тўғри йўлдан боришга даъват этади, насиҳатлар қилади. Бу ўгитлар икки кўринишга эга:
1. Ҳаётда бевосита шоирнинг одамлар, амалдорлар, шаҳзодалар ва шоҳга берган амалий маслаҳатлари;
2. «Хамса» достонларида яратилган намунавий образлар. Ана шундайлардан бири «Фарҳод ва Ширин» достонидаги, гарчи эпизодик бўлса-да, Хоқон образидир. Наво­ий уни «Замона тоқи офоқи» деб атайди. Шоир бу об­раз орқали шоҳ ва шаҳзода, шоҳ ва вазир ўртасидаги муносабатнинг энг яхши намунасини берган. Чунки Навоий яшаган даврда шоҳ ва шаҳзода, шоҳ ва вазир ўрталаридаги муносабат кўпинча юзаки, носамимий, ачинарли аҳволда эди. Хоқон — доно, ўқимишли. У «подшоҳларнинг подшоси» бўлишига қарамай, ўзидек ўғилсизларга чин қалбдан ачинса, етимларни кўргач, оталардек ғамхўрлик ҳилади. Унинг бу характерини шоир қуйидагича тасвирлайди:
Ўғулсизларни ҳам айлаб наволиқ,
Атосизларға ҳам айлаб атолиқ.
Булардин барча кому муддаоси.
Буким, бўлғай бир ўғилнинг атоси.
Шуниси характерлики, шоир ижобий қаҳрамонида пайдо бўлган қувонч фақатгина ўша шахс ёки унинг атрофида тўпланган тор бир группанинг қувончи бўлмай, катта бир группа ёки давлатнинг, қисқаси, бутун халқнинг қувончи даражасига кўтарилади. Масалан, Хоқон фарзанд — ўғил кўргач, чексиз қувонади, элу юртга катта инъомлар беради, ҳатто бутун аҳолини уч йиллик хирождан озод қилади.

Download 94,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish