Шахс маънавиятини тарбиялашда


«ҲАМ СУРАТИ, ҲАМ СИЙРАТИ» ГЎЗАЛ АЁЛЛАР ОБРАЗИ



Download 94,5 Kb.
bet3/3
Sana02.06.2023
Hajmi94,5 Kb.
#948293
1   2   3
Bog'liq
Шахс маънавиятини тарбиялашда Навоий ижодининг ўрни

«ҲАМ СУРАТИ, ҲАМ СИЙРАТИ» ГЎЗАЛ АЁЛЛАР ОБРАЗИ
«Хамса»да хотин-қизлар муаммоси муҳим ўрин тутади. Навоий бу актуал масалага ўз даврининг илғор санъаткори даражасида баҳо беради ва ўз достонларида гуманизмнинг ёрқин қирраларини янада намоён этади.
Аёллар Навоий даврида ҳам, ундан олдин ҳам бўлганидек, тамоман ҳуқуқсиз эдилар. Бундай ҳолга шоир лоқайд қарай олмас эди. У аёлларга нисбатан паст назар билан қараш, уларни менсимаслик, фикр-мулоҳазаларини инобатга олмаслик, орзу-истакларини топташ каби ҳолатларни, уларнинг иқтидорлари, қобилиятларига эътиборсизликни қаттиқ қоралайди. Шоир ўз асар-ларида ақл-заковатда, муҳаббат ва санъатда, ҳаттоки давлатни идора этиш каби муҳим ва мушкул ишларни бажаришда аёллар эркаклардан қолишмасликларини, айрим соҳаларда ҳаттоки ўрнак бўлишлари мумкинлигини ўзининг қатор образлари орқали исботлашга ҳаракат қилади.
Навоий ўз асарларида ҳамиша хотин-қизларга зўр ҳурмат билан қарайди. Агар шоир ижодига чуқур назар ташласак, унда бирорта ҳам жиддий салбий («золи Фарҳодкуш» — ёсумандан ташқари) образни топа ол-майсиз. Шоир уларни (образларни) катта-кичиклигидан қатъи назар, доимо «ҳам сурати, ҳам сийрати» гўзал, нияти улуғ, қалби тоза инсон сифатида тасвирлайди. Фикримизга Ширин, Меҳинбону, Лайли ва Дилором каби тўлақонли образлардан тортиб Маллунинг қизи, Меҳр, Луъбати Чин сингари эпизодик образлар яхши далил бўла олади.
Ўзбек классик адабиёти ўзининг ана шундай ёрқин, ажойиб образларига эга. Масалан, Ширин образи. Бу образ фақатгина Навоий ижодининг улкан ютуғи бўлмай, бутун узбек классик адабиётининг ҳам ютуғидир. Ширин Алишер Навоий достонида Фарҳод билан бир қаторда турадиган бош образлардан бири бўлиб, асосий ғояни ифодалашда муҳим восита сифатида хизмат қилади. Навоий тасвирндаги Ширин ҳар жиҳатдан етук, олижаноб инсон образи даражасига кўтарилган.
Лайли — самимий муҳаббат тимсоли. У ўз аҳдига, севгисига чексиз садоқатли аёл. Унинг учун молу давлат аҳамиятсиз, чин одамийлик афзал. У гарчи бой оилада туғилган бўлса-да, инсон учун энг керакли, муҳим нарса — эркинлик ва ихтиёрий равишда ўзига ёр танлаш ҳуқуқига зга эмаслигидан қаттиқ шикоят қилади, тақдиридан нолийди.
Лайлининг истак-орзуларига қарши, унинг Ибн Саломга узатилиши дардига дард, аламига алам қўшади. Бироқ ҳаётни, яшашни кучли севган Лайли умидсизликка тушмайди. У ўзини Ибн Саломдек мансабпараст, айшишратга берилган «аждаҳо»дан асраб қолиш чорасини (яъни ҳеч иложини топа олмаса, ўзини заҳарлаб ўлдириш чорасини) кўриб қўяди.
Навоий Лайлининг бу режасини, ўз идеали—севги­сига содиқ қолишни ҳисобга олиб, маъқуллайди. Чунки шоир ақидасича, севимли бўлмаган киши билан яшаш-дан кўра, яшашдан воз кечиш афзалдир.
Навоий хотин-қизларнинг ўтмишдаги ҳуқуқсизликларини Лайли орқали янада кенгроқ кўрсатишга ҳаракат қилиб, унинг Мажнунга йўллаган хатларидан бирида ёзганидек, мавжуд ҳаётдаги турмушнинг аянчли ҳолатларидан бирини усталик билан киши кўз ўнгида гавдалантиради. Бу масала Лайлининг аҳволи чексиз оғирлиги, у ўз истаги, фикр-мулоҳазаларини ҳеч кимга айта ол-маслигидан, аёл бўлганлиги учун ҳам эркаклардай истаган ишини қилиши, истаган томонга кетиши мумкин эмаслигидан зорланади.
Алишер Навоий ўзининг гуманистик қарашлари, яхши орзу-истакларини «Хамса»даги бошқа ижобий қаҳ-рамонларда бўлганидек, Лайли образида ҳам турли воқеалар, масалалар муносабати билан баён этади. Лайли одамларни чексиз ҳурмат қилади. Уларнинг бахтини, хурсандчилигини кўриб қувонса, қийин аҳволга тушган-ларини, бахтсизликларини кўриб, чексиз қайғуради. Лайли образидаги бу яхши фазилат унинг Мажнун бо-шига тушган мусибат (ота-онасининг ўлими)ни билгач, янада намоён бўлади.
Навоий достонида тасвирланган Лайли образининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири унинг одобли ва иболи эканлигидир. У ота-онасини қаттиқ севади, улар­нинг айтганларини, иложи борича, бажаришга ҳаракат қилади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Навоий асарларининг бош қаҳрамонлари ҳамда кичик қаҳрамонлари орқали шахсни тарбиялаш, ўрнак қилиб кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ҳозирги шароитда бу образларнинг айрим “замонавий” ёшларимизни тарбиялашга, ота-онага ҳурмат кўрсатишга, ҳар соҳада илм ва ҳунар ўрганишга, қисқача қилиб айтганда комил инсонни тарбиялашга хизмат қилади десак айни муддао бўлади.

  1. Навоий ғазаллари ва байтларида меҳр-муҳаббат ва одамийлик.

Download 94,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish