Шу қаторда, ахборотга таъсирчанлик даражаси ҳар бир инсоннинг ижтимоий-демокрафик ҳолати, яъни унинг ёши, жинси ҳамда таълим даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади



Download 81 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi81 Kb.
#286340
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-qo'llanma


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Маънавий-маърифий ишлар ва тарбиявий тадбирларни ташкиллаштириш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича услубий тавсиялар

Тошкент - 2020

КИРИШ

Ахборот коммуникацион технологияларини ривожлантириш ва уларни кенг жорий этиш ахборот соҳасининг глобаллашувига олиб келмоқда ва бу тармоқдаги ҳар қандай ахборотдан, у хоҳ фойдали ёки салбий бўлсин, қисқа муддатларда фойдаланиш имкониятини яратмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда АКТнинг шахс ва жамиятга таъсирчанлик даражаси шу қадар ошиб бормоқда-ки, ахборотга эгалик қилиш, уни тарқатиш ёки керакли нуқтаи назарда етказиш ижтимоий ва сиёсий ҳаётни жумбушга келтиришга қодир қуролга айланиб бормоқда. Бундай вазитда салбий оқибатларни ўзида жамлаган ахборот тарғиботига биринчи навбатда ёшларнинг таъсирчанлик даражаси юқорилиги кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида, ёшларда манипуляцияга бардошлиликни оширишга қодир дунёқараш, ахборот маданиятини шакиллантириш ва ахборот-хавфсизлигини таъминлаш заруратини янада кучайтирмоқда.


ИКТ дан кенг фойдаланган ҳолда ёшлар ўртасида маънавий ва маърифий тадбирларни амалга оширишда шуни ҳисобга олиш лозимки, индивиднинг, шу жумладан ёшларнинг у ёки бу ахборотга таъсирчанлиги биринчи навбатда, етказилаётган ахборотнинг интенсивлик даражаси билан боғлиқ бўлади. Ҳар қандай ахборот узатилиш интенсивлигига кўра қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин: хабар, маълумот, ишонтириш омили ва бошқалар.
Шу қаторда, ахборотга таъсирчанлик даражаси ҳар бир инсоннинг ижтимоий-демокрафик ҳолати, яъни унинг ёши, жинси ҳамда таълим даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.

Маънавий ва маърифий ишлар доирасида ахборот коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш
Маънавий ва маърифий ишлар доирасида ахборот коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш ёшларда қадриятлар тизимини шакиллантириш ва уларда ижтимоий, ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа қадриятлар тизимини шакилланиши учун мустаҳкам замин яратади.
Бу борада алоҳида таъкидлаш жоизки, миллий ижтимоий тармоқларни оммалаштириш орқали зарарли ғоя ва ахборот тарқалишига қарши энг самарали услубдир. Бунинг сабаби, биринчидан, Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари хавфсиз бўлиб, уларда яширинча рўйхатдан ўтиб бўлмайди. Бу ҳар бир фойдаланувчининг ўзи тарқатаётган ахборот учун масъулиятини оширади.
Қолаверса, бу интернетда фойдаланувчининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради. Қонунийлик эса ҳуқуқий давлат қуришнинг муҳим омили ҳисобланади. Мамлакатимиз ижтимоий тармоқларининг бу ва бошқа хусусиятларини айни пайтда энг оммабоп ва кенг тарқалган muloqot.uz сайти мисолида кўриб чиқиш мумкин.
muloqot.uz ижтимоий тармоғи ҳар бир фойдаланувчига нафақат мулоқот ва ижод қилиш, балки кўп минг сонли фойдаланувчиларни ўз ижод маҳсули, тажрибаси, билим ва ғоялари билан таништириш имконини беради. Сайт аудиторияси миллати, дини, жинси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, жамиятимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга интилаётган, мустақил фикрлайдиган ва ижтимоий масъулиятли одамлардан иборат. Асосий фойдаланувчилари ёшлар бўлган ушбу тармоқ умуминсоний қадриятлар, миллий анъаналар, тенглик ва бағрикенглик принципларига амал қилади ҳамда ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик ва камситишларга қаршидир.
Дунё олимлари тадқиқотларига кўра, ёшлар учун Интернет ахборот олиш, алмашиш, тарқатишнинг энг оммавий тури бўлиб, интернет-виртуал маконда “яшаш” ва “хордиқ чиқариш” – бугунги кун янги авлодиниг ўзига хос хусусиятига айланиб бормоқда ва “онлайн-ёшлар” (“онлайн-молодежь”) иборасини кўплаб учратишимиз мунмкин.
Ҳозирги кунда қайси бир соҳани олмайлик унинг ривожининг замирида ахборот-коммуникация технологиялари ётади. Оддий кундалик ҳаётимизда фойдаланилаётган технологияларга мисол қилиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин:


Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish