Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантириш йуллари. Кириш. I-боб. Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришга қЎйиладиган педагогик талаблар


Педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришда ўзбек халқ педагогикасининг тутган ўрни



Download 332,5 Kb.
bet5/11
Sana12.07.2022
Hajmi332,5 Kb.
#780354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kурбонова

1.2. Педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришда ўзбек халқ педагогикасининг тутган ўрни.
Республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан сўнг ўтган даврда мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлодни тарбиялаб етиштириш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Бу борада ўтган даврда жуда катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, Халқ таълими тизимини миллийлаштириш, уни инсонпарварлаштириш, халқчиллаштириш асосида республикамиз халқ таълими тизимини қайта куриш, миллий укув муассасасилар барпо қилиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.
Бу ишларни амалга оширишда Ўзбек халқ педагогикаси етакчи ўрин тутади.
Маълумки, халқ педагогикаси деганда халқ оғзаки ижодиётининг барча жанрларида акс эттирилган тарбия борасидаги қарашлар, ғоя, урф-одатлар, расм ҳамда анъаналар йиғиндиси тушунилади. Демак, булардан кўринадики халқ педагогикасининг асосий манбаи фольклор ҳисобланади.
Халқ педагогикасининг қамрови кенг бўлиб, у муайян халқ тарихи, фалсафаси, психологияси, этнографияси ва халқ табобатидан ташкил топган бўлади. Фольклор халк педагогикасини, яъни халқ оммасининг - тарбия борасидаги қарашлар, ғоя, урф-одатлари , анъаналар йиғиндисидан иборатдир.Булардан ташқари фольклор тарбияни амалга оширишда қўлланилиб келган усул, восита, кўникма ва малакалар йиғиндисини ҳам ифодалайди.
Тарбияланувчи тарбияси борасидаги анъаналар Ўзбек классик адабиётида ўз аксини топган. Масалан, 1Х-ХИ аср алломаларидан Низомулмулкнинг “Сиёсатнома”, Носир Хисравнинг “Саодатнома”, “Рушнома”, Юсуф Ҳос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Махмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Аҳмад Югнакийнинг”Хибатул хақойиқ”, Кайковуснинг “Қобуснома”каби асарларида педагогик ғоялар кенг ўрин олган бўлиб, халқ оғзаки ижоди қадим замонлардан буён жаҳон халқларининг, жумладан Ўзбек халқ педагогикасининг тарбия воситаси бўлиб келган ва хозирги кунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган.Халқ педагогикасининг таркибий қисми қуйидагича; ақлий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат ва нафосат тарбияси. Ўзбек халқ педагогикаси миллий тарбияни амалга ошириш усул ва воситалари, ёшларни дастлабки оилавий одоб қоидаларига одатланириш ва уни амалга ошириш йўллари, ёшларни дастлабки оилавий дастёрлик меҳнатига одатлантириш, уни амалга оширишда фойдаланиладиган усул ва воситаларни ўз ичига қамраб олади.Юқоридагиларнинг ҳаммаси халқ оғзаки ижодида акс этган бўлиб, булар заминида илмий педагогика шакллангандир. (З. Жумаев “ Ўзбек халқ тарихий ривоятлари” номзодлик диссертацияси. Т. 2005 й.)
Илмий педагогиканинг асосий мақсади ва вазифаси ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаб етиштиришга қаратилган бўлади.Ҳар томонлама баркамоллик ёшларни ақлий, жисмоний, ахлоқий, меҳнат ва нафосат жиҳатдан етуклигини ўз ичига олади. Шундай экан, халқ педагогикаси илмий педагогика билан чамбарчас боғлиқдир.
Халқ педагогикаси мазкур халқ пайдо бўлган кундан бошланиб,бу ниҳоятда кенг қамровли ва сержило, серқирра бўлади.
Маълумки, халқнинг педогогик қарашлари узоқ асрлар давомида шаклланган ва улар бизга асосан халқ оғзаки ижодига кирувчи турли жанрлардаги асарларда ва Қуръони Карим ҳамда пайғамбаримизнинг ҳадисларида ўз ифодасини топган. Демак, Халқ педагогикаси хозиргача яшовчанлиги асосан оғзаки тарзда бўлиб, у ҳар бир авлод унга ўз тажрибасини, қарашларини, фазилатларини қўшган холда бизгача етиб келган.
Халқ педагогикасида тарбиянинг бирламчи-иккиламчиси бўлмайди: Хамма нарса ҳисобга олиниши, ҳеч бир соҳа чеккада қолмаслиги, айни чоғда тарбиянинг нихоятда нозик, инжиқ, мураккаб тамонлари эътиборга олинган холда, етти ўлчаб бир кесишга амал қилинади, шунингдек Халқ тарбиясида кеча, бугун ва эртани ўйлаб иш тутади, яъни тарбияни ўтмишни унутмаслик, бугуннинг кадрига етишлик, келажакка умид асносида олиб борилади. Унда хаёт, табиат ва жамиятдаги ҳар бир воқеа-ходиса, предмет, кўриниш қисқаси жонли жонсиз неки бор, ундан мукаммал фойдаланади.
Халқ педагогикасини ишонтириш, исботлаш, таъсир, ибрат намунаси, тажриба натижалари, тасдиқлаш кабилар тарбияда муҳим ўрин тутади. Масалан, дов-дарахт, тоғ-тош, парранда-даррандаларга бағишланган фольклар намуналари буларнинг заминида экологик тарбия ётади. (О. Бўибоев “Иктисодий тарбияни амалга оширишда Ўзбек халқ педагогикасини ўрни” БМИ 2005.)
Шунингдек халқ бисотидаги энг яхши табаррук сўзлар дуо олқишлар ҳам тарбияга қаратилган бўлиб, улардан асосан дуо-олқишларнинг таъсир кучи, тарбиявий аҳамияти, инсон маънавий устиворлиги, имон-эътиқод бутунлиги, каби инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашнинг роли ва ўрнига эътибор қаратилган.
Халқимизнинг халқ педагогикаси ғояларига таяниб, уни ўрганиб, тўла амал қилган барча фарзандлари доим эл-юрт назарига тушган ва олқишига сазовор бўлган.
Халқ педагогикасининг бунчалик даражада таъсир кучи унинг яшовчанлиги, бойиб бориши, ватан тақдирида хал қилувчи рол ўйнашига асосий сабаблар қуйидагилардан иборат:

  1. Халқ педагогикасининг беқиёслиги, таъсирчанлиги серқирра, сермаънолигидир.

  2. Халқ педагогикасининг бевосита халқ томонидан мавжуд ҳаёт
    давомида жонли анъаналарида яратилиши, яшаши, хаёт, инсон муаммолари ўз ичига қамраб олишидир.

  3. Халқ педагогикаси умуминсоний, йўналишича ва умумбашарий ғоя-мақсадларга қаратилганлиги.

Шу боис Халқ педагогикаси тарих туфонлари-ю, ур-йиқитларига, тўс-тўполонларига бардош бериб, тажриба синовларидан муваффаққиятли ўтиб, тобланиб, сийқаллашиб, ҳеч бир пайт, ҳеч бир даврда-у қанчалик оғир, мураккаб қийин бўлмасин барибир фаол хизмат қилиб, авлодлар камолати борасида ҳал қилувчи рол ўйнаб келмоқда.
Халқ педагогикасининг ажралмас қисми бўлган “Ўзбек Халқ педагогикаси” Ўзбек халқи пайдо бўлган ва яшаб келаётган бутун даврни из ичига олади. Жумладан ижтимоий ва маиший-аҳлоқни ҳаётнинг барча томонларини, Халқ оғзаки ижоди, қадршунослик, удумшунослик ва маросимшуносликнинг етакчи йўналишларини, диний аҳлоқий таълимотни ўз ичига олади. Демак, Ўзбек Халқ педагогикаси - бу доно халқимизнинг таълим тарбия, аҳлоқ, одоб, инсоний қадриятлар ва унинг маънавий устиворлиги, имон эътиқоди, бутунлиги соҳасидаги дунёқараши, оммавий фаолияти, усул-методлари, анъаналари, тажриба хулосаларининг лўнда, бағоят теран, донишманднома тарзда ифодаланишидир.
Умуман ўзбек халқ педагогикаси халқимизнинг асрлар оша ўз ҳаётий тажрибалари, фарзандлар камолати борасида тутган удумлари, саъй-ҳаракатлари, йўл-йўриқлари, ақл заковатлари натижасида яратилган мерослар мажмуасидир.
Ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири таълим тизимига “Ўзбек Халқ педагогикаси” анъаналарини киритишдир. Чунки бу миллий истиқлол мафкурасини яратишда асос бўлиб хизмат қилади. Бунга эришиш учун:

  1. Ёш авлодни миллий одоб-аҳлоқ тарбиясида фольклор, шунингдек, қадимий қадриятларимизда ифодаланган миллий ва умумбашарий хислат фазилатлар асосида тарбиялашга эришиш;

  2. Таълим тизимини мукаммаллаштириш;

  3. Халқ оғзаки ижодининг барча шаклларидан таълим тизимининг барча буғинларидан унумли фойдаланиш;

  4. Ўзбек Халқ педагогикасининг халқ анъанавий спорти, жисмоний тарбия ва фольклор ўйинларининг, жумладан байрам-сайлларининг, ёшлар жисмоний, ақлий, аҳлоқий тарбияси, бақувватлиги, чаққонлиги, эпчиллигини таъминлаш учун хизмат қиладиган анъаналардан тўғри ва оқилона фойдалана билишдир.

Хозирги кунда таълим тизимида “Ўзбек Халқ педагогикаси” намуналаридан кенг фойдаланиш инсонни ҳар томонлама камол топтириш, маънавиятимизнинг устиворлиги, иймон-эътиқодларимизнинг бутун булиши қадрли қадриятларимизнинг гаровидир.
Ўзбек халқ педагогикаси анъаналарида фарзандларни эстетик идроки, ҳиссиёти ва тасаввурларини ривожлантириш ҳамда мукаммаллаштириш; тарбияланувчиларнинг бадиий-ижодий қобилиятларини шакллантириш ва камол топтириш, эстетик дид асосларини шакллантириш ва такомиллаштириш; эстетик тарбияда тарбияланувчилар ўйин фольклорининг ўрни ва аҳамияти, тарбияланувчилар фольклор-этнографик дасталари-эстетик тарбия маркази эканлиги, ворислик, устоз-шогирдлик анъаналарининг педагогик, ахлоқий-эстетик аҳамияти, ёшларни шахс сифатида шакллантириш ҳамда бадиий-эстетик тарбиялашда халқ оммавий томоша санъати-цирк, дорбозлик, аския, бахши-шоирчилик, достончилик, эртакчилик, қизиқчилик, тақлидгўйлик, маддоҳлик, қираотхонлик, қиссахонлик, отунлик, воизлик, бўзахўрлик алёрлари каби санъатларининг тутган ўрни ва педагогик-тарбиявий аҳамияти, халқ анъанавий спорти, физкультураси-фарзандлар жисмоний бақувватлиги ва етуклигининг гарови эканлиги, чаққонлик, эпчиллик ва ҳар томонлама гармоник ривожланишнинг синалган воситаси эканлиги, тарбияланувчилар ўйин фолклорининг педагогик тарбиявий аҳамияти, халқ педагогик тарбиясида туризм ва саёҳатнинг, савдо-сотиқ ва тижоратнинг ўрни, жисмоний тарбия ва спорт кўникмаларида халқ қизиқарли томоша санъати, аҳлоқ-одоб ва таълимнинг уйғунлиги ва ўзига хослиги халқ спорт ва жисмоний тарбиясида жинсий тафовутларга аҳамият беришнинг ахлоқий-ақлий аҳамияти; халқ аъанавий педагогикасида табиат ва инсон уйғунлашуви муаммолари, табиат ва тарихни эъзозлаш, сақлаш ва қадрлашнинг аҳамияти, ҳайвонлар дунёси, қушлар олами ҳамда дов-дарахтлар, ўсимликлар ва гиёҳларга; рухсат, сув, борлиқ-атрофга инсоний муносабат-халқ педагогикасининг экологик тарбияси асосларининг асоси эканлиги, одатлар, удумлар, расм-русумлар, маросимлар, ирим-сиримлар, қарғиш ва олқиш-дуолар, табиат, диний байрамларнинг таълим-тарбиявий аҳамияти, халқ оммавий байрам-сайллари “Наврўз”, “Меҳржон”, “Ҳайит-рўза”, “Ҳайит байрами” ва бошқаларнинг, тарбияланувчининг дунёга келиши, қулоғига азон айтиш, тиш чиқиши, илк қадами, бешикка солиш, биринчи кийим-бош кийдириш, беш, етти кун, ўн бир кунлиги, бир йиллиги, уч, тўрт, беш йиллигининг алоҳида байрам қилиниши, укув муассасасига бориши, суннат қилиниши, кокил қўйиш, кокил олдириш, мўйлов оши, уйланиш-никоҳ тўйи, биринчи фарзанд кўриш, қирқ, эллик, олтмиш ёшлар тантаналари, пайғамбар ёши, етмиш, саксон, туқсон йиллик юбилейлари, кумуш тўй, олтин тўй, марварид тўй ва бошқа байрам-сайллар, тўй-томошалар, одатлар, удумлар, маросимлар ва анъаналарнинг таълим-тарбиявий, педагогик йўналиши, аҳамияти ва шу кабилар.
Ўзбек халк педагогикасининг манбаларини асосан уч турга бўлиб ўрганиш мумкин. Булар қуйидагилар:

  1. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари томонидан мерос қилиб қолдирилган насрий ва назмий асарлар, одобнома ва пандномалар;

  2. Халқимиз томонидан яратилган халқ оғзаки ижоди ва фольклори намуналари, халқимизнинг қадриятлари, урф-одатлари ва турли хил маросимлари;

  3. Ислом динининг муқаддас китоби “Қуръони карим”, Пайғамбаримиздан мерос қилиб қолдирилган ҳадис намуналари ва буюк исломий таълимотларнинг намуналари.

Энди биз шулар хусусида ўзимизнинг фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтмоқчимиз. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари бўлмиш Имои- ал-Бухорий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Бахоудцин Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Боту, Махмудхужа Бехбудий ва бошқа шу каби кўплаб буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ўзининг тарбиявий аҳамиятга, маърифатни тарғиб этиш хусусиятларига ва ибратлилик хусусиятларига эга эканлиги туфайли хозирги кунга қадар ўз қадр-қимматини йўқотмай келмоқда. Булар жумласига Навоийнинг машҳур “Хамса” сини, Бехбудийнинг “Туркий Гулнстон ёхуд аҳлоқ”, Имом - ал Бухорийнинг “Ас сахих” ҳадислар тўплами каби кўплаб юксак қадр-қимматга эга асарларни киритишимиз мумкин. Халқимиз томонидан яратилган қадриятлар ва урф-одатлар ҳамда халқ оғзаки ижоди намуналари бевосита халқимиз руҳияти асосида шаклланган бўлиб, улар маънавий баркамол инсонни тарбиялашда энг мухим аҳамиятга эгадир. Ушбу қадриятлар ўз навбатида юқорида санаб ўтилган буюк мутафаккирларимизни ҳам тарбиялаб вояга етказгандир. Шундай экан биз буюк халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларимиз ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бизнинг бурчимиз бундай қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни изчил равишда такомиллаштириб боришдир.
Маълумки, халқимизнинг салкам минг йиллик тарихи Ислом дини билан чамбарчас боғлангандир. Шунинг учун халқимиз томонидан яратилган миллий қадриятларнинг аксарияти ҳам ва мутафаккирларимиз томонидан яратилган маънавият сарчашмалари ҳам айнан ана шу дин асосида шаклланиб, ривож топиб келган. Шундай экан,биз бу диннинг урф-одатларига оқилона ёндашиб, уларни туғри англаб олишга харакат қилишимиз керак. Чунки, ислом дини юксак тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, доимо миллатлар ўртасидаги тинчлик-тотувликни ва исониятга нисбатан қилинадиган ҳар қандай зуравонликка қарши харкатларни ҳамда беҳуда қон тўкилишига қарши ғояларни тарғиб этиб келган.
Халк оғзаки ижоди - бу ёшларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш ва тарбия усуллари, инсоний қадриятлар ва юртсеварлик тарбияси бўлиб, дўст-биродарлик, аҳиллик, меҳнатсеварлик, касб-ҳунарга муҳаббат; яхшилик ва ёмонликнинг оқибати; халоллик, туғрилик, олийжаноблик тарбияси; адолат инсоф ва инсофсизлик, дўст-биродарлик, оға-иничилик ва қон-қардошчиликнинг ахамияти; ботирлик ва қўрқоқлик, одоб ва одобсизлик, меҳмон ва меҳмондўстлик, сахийлик, бахиллик ва камтарлик, сабр-қаноат ва сабрсизликнинг оқибати; қадр ва қадрсизлик, муҳаббат, вафо ва бевафолик, тажрибакорлик, калтабинлик ва ишончсизлик, ор-номус ва номуссизлик, самимийлик ва носамимийлик, андиша ва андишасизлик, фаросат ва фаросатсизлик, тежамкорлик ва исрофгарчилик, режа ва режасизлик, меъёр ва меъёрсизлик, маъсулият ва маъсулятсизлик, фақт ва фурсат, фойда ва зарар, табиатни эъзозлаш, деҳқончилик ва чорвачилик қадриятлари: каттага ҳурмат, ёшга мехр шафқат, йўл ва йўлдош, севинч ва ғам, тўй ва мотам, фарзанд ва фарзандсизлик, кийиниш, сўзлаш, юриш-туриш, саломлашиш, куча одоби, овқатланиш маданияти каби удумлар, расм-русмлар, одатлар, маросимлар, анъааналардан иборатдир.
Халқ педагогикасининг асосини ташкил этадиган Халқ оғзаки ижоди бир қанча жанрларни ўз ичига олинади.

Download 332,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish