Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантириш йуллари. Кириш. I-боб. Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришга қЎйиладиган педагогик талаблар


Ҳимояга қуйидагилар олиб чиқилади



Download 332,5 Kb.
bet3/11
Sana12.07.2022
Hajmi332,5 Kb.
#780354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kурбонова

Ҳимояга қуйидагилар олиб чиқилади:

  1. Талабаларда педагог одоби фазилатларини шакллантиришнинг назарий асослари.

  2. Педагогик фаолиятда ўқитувчи одобининг ўрни, педагог одоби фазилатларининг ўзига хос хусусиятлари.

  3. Талабаларда ўқитувчи одоби фазилатларини тарбиялашнинг илмий асослари, одоб фазилатлари шаклланишининг модели.

  4. Талабаларда ўқитувчи одоби фазилатларининг шаклланишига таъсир этадиган объектив омиллар, таълим-тарбиявий ишларнинг таъсирчан шакллари, усул ва воситалари.

  5. Бўлажак ўқитувчиларда педагог одоби фазилатларини шакллантириш тизимининг сифати ва самарадорлигини таминовчи илмий-методик тавсиялар.

БМИнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  1. Талабаларда ўқитучи одоби фазилатларини шакллантиришнинг назарий ва амалий асослари ўрганилади.

  2. Педагогик фаолиятида ўқитувчи одобининг ўрни, педагог одоби фазилатларининг мазмуни, уларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланади.

  3. Талабаларда ўқиувчи одоби фазилатларини тарбиялаш жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг илмий асослари ишлаб чиқилди, одоб фазилатлари шаклланишининг модели яратилди, ўқитувчи одобининг кўрсаткичлари ва мезонлари белгиланди.

  4. Ўқитувчи одоби фазилатларини шакллантириш жараёни илмий таҳлил этилди талабаларнинг ахлоқий шаклланишига таъсир этувчи объектив ва субъектив омиллар аниқланди, таълим-тарбиявий ишларнинг таъсирчан шакллари, усул ва воситалари, тизими ишлаб чиқилди.

  5. Талабаларда педагог одоби фазилатларни шаклантириш тизимининг сифати ва самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.

I-БОБ. ТАЛАБАДА ПЕДАГОГИК ОДОБЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ПЕДАГОГИК ТАЛАБЛАР.
1.1. Синфдан ташқари ўқув жараёнда талабаларни педагогик одоблилик.
Ўзбекистон Республикасининг истиқлолга эришуви ҳамда ўз мустақил сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўлига эга бўлиши халқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан халқ таълими тизимида ҳам ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ жараённи қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Ҳозирги пайтда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида келажагимиз бўлган ёш авлодни ҳаётга тайёрлашнинг самарали шакл ва услубларини излаш ниҳоятда зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази фаолиятни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги фармонида кўрсатилганидек, жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омилидир.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш, аввало комил инсонни шакллантиришнинг энг замонавий ва қулай йўналишларини топиб жорий этишга боғлиқ. Тарбиявий ишларни давр талабига жавоб берадиган ҳолга келтириш учун тарбиянинг асоси бўлган барча ғоялар қайтадан кўриб чиқилиши, асосий эътибор бола шахсига қаратилиши, йиллар давомида тўпланган ижобий тажрибадан унумла фойдаланиш лозим.
Тарбиявий ишлар ҳуқуқ-тартибод органлари, ижодий уюшмалар, Давлат ва нодавлат жамғармалари, қўмиталар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилади.
Инсон шахсининг камол топиши жуда мураккаб ва узлуксиз жараён давомида шаклланиб боради. Унинг тарбиясига ота-онаси, мактаб, маҳалла, дўстлари, жамоат ташкилотлари, атроф-муҳит, оммавий ахборот воситалари, санъат, адабиёт, табият ва ҳоказолар бевосита таъсир кўрсатади.
Юқоридаги барча ҳаётий эҳтиёжларни вужудга келтиришда ўзаро ҳамкорликнинг таъсир доираси орқали шахсни тарбиялаш ва тарбиянинг бирлигини таъминлаган ҳолда, унинг шахс сифатида шаклланишига салбий таъсир кўрсатадиган муҳитдан ҳимоя қилиш жуда муҳим.
Тарбиянинг бош мақсади – ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий, маънавий-тарихий анъаналарга, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педогогик шакл ва воситаларини ишлаб чиқиб амалга жорий этишдир.
Тарбиянинг асосий вазифаси – шахснинг ақлий, ахлоқий, эркин фикрловчи ва жисмоний ривожланиши ҳамда унинг қобилиятларини ҳар томонлама очиш учун кенг имконият яратишдир.
Хуллас, тарбиянинг негизида қуйидагилар ётади:

  • ёшларни эркин фикрлашга тайёрлаш, ҳаёт мазмунини тушуниб олишига кўмаклашиш, ўз-ўзини идора ва назорат қила билишини шакллантириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндашув, уларда режа ва амал бирлиги ҳиссини уйғотиш;

  • ўқувчиларни миллий, умуминсоний қадриятлар, Ватанимизнинг бой маънавий мероси билан таништириш, маданий ҳамда дунёвий билимларни эгаллашга бўлган талабларини шакллантириш, малака ҳосил қилдириш ва эстетик тушунчаларни шакллантириш;

  • ҳар бир ўсмирнинг билимдонлигини ва ижодий имкониятларини аниқлаб, уларни ривожлантириш. Инсон фаолиятини турли соҳаларга йўналтириш, болалар ижодкорлиги, иқтидорини юзага чиқариш ва янада қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароит ҳозирлаш;

  • инсонпарварлик одоби меъёрларини шакллантириш (бир-бирини тушуниш, меҳрибонлик, шавқатлилик, ирқий ва миллий камситишларга тоқатсизлик), муомала одоби каби тарбия воситалари (ноҳақликка, ёлғончилик, туҳмат, чақимчиликка тоқатсизлик) кенг қўлланиши лозим;

  • ватанпарварлик, дунёвий фикрлаш, жамиятимизда яшаётган одамлар билан ўзаро муносабат-мулоқотни ўрганиш, ўз халқи, давлати ҳимояси учун ҳамиша шай бўлиб туриш, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг рамзларига ҳурмат билан қараш, ёш авлодни Ўзбекистон Конституциясига, Байроғига, Гербига, Мадҳиясига, Президентига садоқатли қилиб тарбиялаш;

  • қонуний жамоа ахлоқи ва турмуш қоидаларига ҳурмат билан қарашни тарбиялаш, шахснинг ноёб қирраларини белгиловчи фуқаролик ва ижтимоий масъулият ҳисларини ривожлантириш, ўзи яшаётган мамлакатнинг равнақи, инсоният тараққиётини барқарор сақлаб қолиш учун фидойилик, экологик таълим-тарбия;

  • мустақил давлатимиз – Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига тўғри ва холисона баҳо беришга ўргатиш. Унинг тинчсеварлик, демократия ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, ошкора-очиқ ташқи сиёсатига ва ўз халқининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қиладиган ички сиёсатини тўғри тушунтириш керак;

  • турмушда энг олий қадрият ҳисобланмиш меҳнатга ижодий ёндашиш фазилатларини шакллантириш;

  • соғлом турмуш тарзига интилишни тарбиялаш ва ривожлантириш, муносиб оила соҳиби бўлиш истагини шакллантириш;

  • ёшларимизни эркин мустақил фикрлашга ўргатиш.

Тарбиянинг асосий тизими қуйидагича бўлиши лозим:

  • ёшларда истак ва имконият мувофиқлиги туйғусини қарор топтириш;

  • миллийликнинг ўзига хос анъаналари ва воситаларига таяниш;

  • шахслараро муносабатларда инсонпарварлик, педагоглар ва ўқувчилар ўртасидаги бир-бирига ҳурмат муносабатлари, болалар фикрига эътибор қилиш, уларга меҳрибонларча муносабатда бўлиш.

Амалда тарбиявий жараённинг яхлит ва узлуксиз ишига турли ёшдаги болаларни қамраб олишга алоҳида аҳамият бериш лозим.
Ўсмир йигит ва қизлар нафақат бўлғуси катта ҳаётга тайёргарлик кўрадилар, балки ана шу ҳақиқий ҳаёт билан яшайдилар.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар ўқувчиларнинг қизиқиши, истаклари, хоҳиш ва эҳтиёжларига суянган ҳолда, уларнинг дарсдан бўш вақтларида ўқув-тарбия жараёнини тўлдиради. У ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини, ташаббускорлигини оширишга имконият яратади. Синфдан ташқари ишларнинг ўзига хослиги шундаки, тўгарак, клуб дастурларининг ранг-баранглиги, улар мазмунидаги янгиликлар ўсмир йигит-қизларнинг шахс сифатида шаклланишлари учун янги имкониятлар яратади.
“Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Концепцияси” халқ таълими вазирлиги томонидан 1993-йили тасдиқланган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни , улар асосида ишлаб чиқилган ҳукумат ва вазирлик қарорларини ҳаётга татбиқ этиш, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мазкур Консепсияни қайта ишлашга тўғри келди. Янги таҳрирдаги Консепсия Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ олимлари гуруҳи, Республика Таълим маркази мутахассислари ва Халқ таълими вазирлиги ходимлари томонидан ишлаб чиқилди.
Шахс камолоти босқичларини белгилаб олишга йўналтирилган ушбу Консепсияни тайёрлашда Халқ таълими ходимлари ва кенг жамоатчилик фикрлари инобатга олинди.
Ўзбекистон Республикасининг истиқлолга эришуви ҳамда ўз мустақил сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўлига эга бўлиши халқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан халқ таълими тизимида ҳам ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ жараённи қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Ҳозирги пайтда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ёш авлодни ҳаётга тайёрлашнинг самарали шакл ва услубларини излаш ниҳоятда зарурдир. Айниқса ўсмирлар орасида ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиявий ишларни кучайтириш муҳимдир. Зеро, ахлоқ йўқ экан, инсон онгли ижтимоий шахс бўла олмайди. Шунинг учун ҳам ахлоқий тарбия шахснинг ҳар томонлама ва эркин шаклланишида асосий ўринни эгаллайди.
Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари тарбиячилари (ўқитувчилар, синф раҳбарлари, маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари, болалар йетакчилари ва бошқалар) жамоаси олдида ўқувчиларга умуминсоний ахлоқ қоидалари асосида ҳаёт кечиришни ўргатишдек муҳим вазифа туради.
Фанни ўрганишга муҳаббат уйғотиш, билимга ташналик фазилатлари ахлоқий тарбиянинг ажралмас таркибий қисмидир. Болаларнинг ўқишдаги муваффақиятидан унинг гуруҳдаги ўрни аниқланади, атрофдагиларнинг у билан муносабати белгиланади, ўқишдаги муваффақият боланинг ахлоқий тарбиясини юқори даражага кўтаради.
Ўқувчилар қалбида юксак маънавиятлиликни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёслигини тушунтириш керак. Китоб ёшлар учун ҳаёт мактабидир. Билим манбаи бўлган китобни севиш, уни ўқиш ва кўз қорачиғидек сақлай билиш лозим, ўқиш учун уни танлай олиш ва ўқиш маданиятини билиш керак. Бу ишда устоз-у мураббийлар ва кутубхона ходимлари ёрдам беришлари лозим.
Ўқувчиларни ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбиялаш масалаларини муваффақиятли ҳал этиш, уларда фаол ҳаётий мавқени шакллантириш, ўзлаштириш ва билим сифатини ошириш кўп жиҳатдан куни узайтирилган гуруҳларнинг самарали ишлашига боғлиқдир. Синфдан ва мактабдан ташқари ташкил қилинган ишлар ўқувчилар ҳаётидаги тарбиявий фаолиятни тўлдиради. Уларнинг дунёқараши тўғри шаклланишига, ахлоқий камол топишига кўмаклашади. Назарий билимларнинг амалиёт ишлаб чиқариши билан боғланишига замин яратади.
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларга раҳбарлик қилувчи ташкилотчиларнинг вазифалари ҳам кўп қирралидир. Уларга қуйидагилар киради:

  1. Дарсдан ташқари тарбиявий ишларни режалаштириш ва амалга оширишни назорат қилиш;

  2. Ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари кўп қиррали ишларини ўқувчилар ташкилотлари ва синф фаоллари ёрдамида йўлга қўйиш;

  3. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар йўналишига бевосита раҳбарлик қилган ҳолда ўқитувчилар, синф раҳбарлари, ота-оналар синф фаолларига услубий ёрдам кўрсатиш;

  4. Умуммактаб ва мактаблараро ўтказиладиган энг муҳим тарбиявий тадбирларда қатнашиш;

  5. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини ташкил қилишда тарбия ва маданият муассасалари ҳамда жамоатчилик кучидан кенг фойдаланиш. Бу борада директор ўринбосари фаоллигининг учта асосий томонини кўриш мумкин: ташкилотчилик, услубий ва маъмурий.

Булар кўпинча ўзаро узвий боғланган ҳолда намоён бўлади. Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарининг ташкилотчилик фаолиятига қуйидаги бир қатор ишларни ҳам киритиш мумкин:

  • тарбиявий ишлар соҳасида эришган ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиш;

  • тарбиявий ишларнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш;

  • тарбиявий, оммавий, сиёсий ишларни режалаштириш ва уларнинг мазмунини, шакл ва усулларини аниқлаш;

  • синфдан, мактабдан ташқари ишларни режалаштириш, гуруҳлаштириш ва уларнинг мазмунини, шакл ва усулларини аниқлаш, бошқарувчи шахсларни аниқлаш.

Ўқувчиларнинг синфдан ташқари ишлари ўз мазмунига кўра тафаккур фаолияти ва муносабат воситаси ҳисобланади. Чунки синфдан ташқари ишларда олинган ахборот идрок этилади, қайта ишланади. Шу асосда янги билимлар ҳосил қилинади. Ўқувчилар мактабдан ташқари ишларда қатнашиб турли кишилар билан муайян муносабатга киришадилар. Турли вазиятга дуч келадилар. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг мактабдан ташқари фаолиятлари қанчалик хилма-хил бўлса, уларнинг муносабатлари доираси шунчалик кенг ва маънавий ўсиши самарали бўлади. Мактабдан ташқаридаги тарбиявий ишларда ўқувчилар жамоадаги ишларни ўрганадилар. Ижтимоий меҳнат қувончини ҳис қиладилар. Ишлаб чиқариш меҳнатига қўшиладилар. Жамоатчилик фикрига бўйсунишга, жамоа шарафи учун курашишга отланадилар. Мактабдан ташқари фаолиятга қуйидагилар киради:


  1. Download 332,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish