Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантириш йуллари. Кириш. I-боб. Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришга қЎйиладиган педагогик талаблар



Download 332,5 Kb.
bet6/11
Sana12.07.2022
Hajmi332,5 Kb.
#780354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kурбонова

Эпик ижод намунаси – бу қаҳрамонлик, ишқий-романтик, тарихий достонлар бўлиб, улар ишқ-муҳаббат вафо қандай бўлишлиги, ўзлигини таниш, ор-номус, бурчни англаш, иймон-эътиқодли бўлиш, инсон ва ҳайвонот дунёси, қийинчиликлар ва мушкул аҳволларни мардона енга олиш, қатъиятлик, ирода, матонат каби хислатлардан иборатдир.
Қўшиқларлирик, маросим, мавсум қўшиқлари; “Ёр-ёрлар”; “Аллалар”, йиғи-йўқловлар; соғим, улим, янчик, байрам-сайллар қўшиқлари; тарбияланувчилар фольклорлари намуналари ва бошқалардан иборат бўлиб, улар гўзаллик, самимият, меҳр-шавқат, орзу-умид, қувонч-шодлик, ғам-ғусса каби туйғуларини тараннум этиш орқали кишиларда чуқур инсоний туйғуларини ўстиради. Инсонларда ҳаётга, табиатга, инсонга чексиз муҳаббатни камол топтиради. Бола даставвал она “Алла” сини эшитади. Бинобарин, бола кўриш бахтига муяссар бўлган оналарнинг қай даражада бўлмасин, “Алла”-айтолмасликларини тасаввур қилиш мумкин эмас. Хатто, қўғирчоқ ўйнашни уддалай олган жажжи қизлар ҳам “алла” айтиш билан гўё қўғирчоқларини овунтирадилар ва шу орқали қўшиқ оламига илк бор қадам қўядилар.
Она “алла” сининг тарбиявий роли мухимдир. X аср Марказий Осиё халқларининг машхур мутафаккири ва тиббиётнинг буюк сиймоси Абу Али Ибн Сино она “алла” сининг тарбиявий аҳамияти хақида тарбияланувчиларнинг талабини қондирмоқ учун унга икки нарсани қўлламоқ кераклиги, чунончи: бири-болани секин-секин тебратиш, иккинчиси-уни ухлатиш учун одат бўлиб қолган мусиқа-аллалашдир, деган фикрни илгари сурган.
Топишмоқ – қадимдан давом этиб келаётган ва халқлар орасида кенг тарқалган жанрлардан бири бўлиб, тарбияланувчиларнинг топқирлигини тарбиялашда,зехнини ўткирлаштиришда, фикрлаш қобилиятларини устиришда мухим аҳамият касб этади. Топишмоқлар ўз хусусиятига кўра икки ёки ундан ортиқ тарбияланувчилар ўртасида мустақил фикрлаш йўли билан, савол-жавоб, тортишувлар, бахслар орқали олиб борилади. Улар тарбияланувчиларни кўпроқ нарса ва буюмларни, табиат ва унинг ходисаларини идрок қилишга ёрдам беради.
Масалан, “Икки ажиб қулоғи бор,
Бири тинглар, бири сўзлар,
Бир отаси, бир онаси,
Неча юз минг боласи” ва хоказо.
Эртак – бу орқали кишилар сирли-сехрли олам билан танишади, хамда унга оид билими, тушунчалари бойийди, яхши одамлардаги яхши хислатлар, ёмонлардаги бадхулқлар билан хабардор бўлиб, яхшиликка мехри тобланади, ёмонликка нафрат ортади.
Мақоллар, маталлар, хикматлар, қайроқи сўзлар, афористик иборалар – одамларнинг ҳаёти ва турмуши жараёнида тўплаган тажрибалари, дунёқараши, ўзи яшаб турган ижтимоий хаётга бўлган муносабати, ўтмиш ҳаёти ва унинг ибратли сабоқлари, шахснинг рухий холати, умид ва орзуларини ифодалайди ҳамда тарбияланувчи тарбиясида аҳлоқ ва одобига ижодий таъсир этишда самарали таъсир кўрсатишга қодир. Мақолаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда асосан иккинчи шахс— тингловчига нисбатан ўғит-насихатлар йўсинида бадиий ўхшатишлар орқали айтилади.
Яхши бола ёғ келтирар,
Ёмон бола доғ келтирар.
Сўз кишининг ўзаги,
Одоб кишининг безаги.

Олтин олма, дуо ол.


Онангга бошингни ҳам қил,


Отангга гапингни кам қил.
Асотирлар, афсона ва ривоятлар – булар донолар донолиги, ибратли, табиатни асраб-авайлаш, қадрига етиш, сақлаш, чиройига чирой қўшишга бўлган иштиёқни устириш, экологик тарбияни йўлга қўйиш ва камол топтиришда мухим рол уйнайди.
Хулоса қилиб айтганда фольклор намуналари туғридан – туғри тарбия воситаси сифатида хизмат қилади. Булар билан бир қаторда тарбияланувчи яшаб турган мухит - шароитнинг воситачи роли мавжудки, улар ёшларнинг маънавий фазилатларини шакллантиришда катта ва самарали тарбия воситаси хисобланади. Улар куйидагилардан иборатдир:
Болалар ўйинлари, чойхурлик (чойхона гурунги), тарбияланувчилар гапи (гап айтиш), тарбияланувчилар мажлиси, меҳмондорчилик, хашар ва хоказо.
Тарбияланувчи тарбиясида халқ педагогикасининг намуналари ҳисобланган халқнинг миллий урф-одатлари, турли миллий маросимлари, анъаналари, миллий байрамлар мухим роль ўйнайди. Улар қўйидагилардан иборат:

  • Тўй маросимлари - бешик тўйи, суннат тўйи, никоҳ тўйи, ховли тўйи;

  • Сайллар - дала сайли, гул сайли, қовун сайли;

  • Йиғин(томоша, туғилган кунни нишонлаш), йиғит базми, қиз базми, келин салом, улоқ, пойга, кураш, турли шаклдаги мусобақалар;

  • Аза маросими, аза маракаси;

  • Сафарга чиқиш, овга бориш, кино, театр, истирохат боғи, оммавий йиғину томошаларга бориш, Рўза хайит, Қурбон ҳайит, Навруз байрамлари.

Ушбу мавзуда фольклор ва Ўзбек халқ педагогикаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, Ўзбек халқ оғзаки ижодининг намуналари бўлмиш тез айтишлар, топишмоқлар, мақоллар, қўшиқлар ҳамда эртаклар ва достонларнинг тарбияда тутган ўрни кўплаб мисоллар билан жуда тушунарли қилиб таърифланган.

Download 332,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish