Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Дарс жараёнида таълим воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш



Download 0,52 Mb.
bet35/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
Bog'liq
didaktika

Дарс жараёнида таълим воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш
Таълим – тарбия жараёнини сифати ва самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан таълим воситалари билан қай даражада таъминланганлигига боғлик бўлади.
Таълим жараёнини амалга оширишда ёрдам берувчи воситаларга таълим воситалари дейилади.
Таълим воситалари 3 га бўлинади (- расм):

Таълим
воситалари

Воситалари


Техник

Чоп этилган ы=ув материаллари


Реал


- расм. Таълим воситалари.


Реал таълим воситалари, техник воситалар ва чоп этилган ўқув материаллари. Реал таълим воситаларига ўқитишда қўлланиладиган барча реал ёрдамчи воситалар: машиналар, тракторлар, жиҳозлар, дастгохлар, тайёр махсулотлар ва ҳоказолар киради. Техник воситаларига, проектор, кино аппарат, ўқув телевиденияси, видеомагнитафон, компьютер, видеофильмлар, мультимедиа ва ҳоказолар киради. Бундан ташқари синф доскаси, доска-стенд, доска-блокнот, кодоскоплар ҳам техник воситаларга киради. Чоп этилган ўқув материалларига чоп этилган ўтказилган барча ўқув ва кўргазмали материаллар киради.
Юқоридаги таълим воситалари ўқитувчи учун, ўқувчи учун, ҳамда дарс ўтказиш учун алоҳида вариантларини туғри танлаш муҳим аҳамиятга эга.
1. Ўқитувчи учун воситалар: ўқув предметини ўқитиш методикаси бўйича қўлланмалар, шахсий методика, мураккаб масалалар буйича методик тавсиялар, ўқитувчилар томонидан тайёрланган методик ишланмалар, мантииқий структура.
2. Ўқувчи учун восита дарслик, ўқув қўлланма ёки ўқитувчининг маъруза матнлар жадваллар йўл-йўриқ ҳариталар, топшириҳ карточкалар ва ҳоказолар.
3. Дарс ўтказиш учун плакатлар, диаграммалар, моделлар, макетлар, эталонлар, намойиш қилиш жиҳозлари лабаратория Амалий ишларни ўтказиш учун жиҳозлар, аудиовизуаль воситалар, диафильм, видеоёзувлар, диопозтивлар.
Танлаб олинган метод, шакл ва воситалар бир-бирини тўлдириши яъни уйғунлашуви керак.
Чоп этилган ўқув материалларга таълим олувчиларга мустақил ишларга ва уларнинг фаоллашувига кўмаклашади. Уларга: тарқатма материаллар, ишчи варақалари, назорат (тест) варақалари, матнлар, ўқув қўлланмалар ва шу кабилар киради.
Синф доскаси – ўқув материалини визуал намойиш қилишнинг анъанавий ва қулай воситасидир. Ундан ўқув материалининг асосий таянч нуқталарини белгилашда, ёки бирор нарсани тез ёзиш лозим бўлганда фойдаланиш жуда қулайдир. Бундан ташқари синф доскаси таълим муассасасининг ҳар бир ўқув хонасида мавжуддир.
Камчилиги: янги материални тушунтириш учун доскада ёзилганларни ўчиришга туғри келади ва аввал ёзилганларни кўрсатиш имкони бўлмайди. Бундан ташқари ўқитувчи доскага ёзаётганда таҳсил олувчиларга нисбатан тескари ҳолатда бўлади ва уни эшитиш қийин бўлади.
Доска-стенд – машғулотларда ўқув мунозаралари, ақлий хужум, гуруҳ ишлари ва бошқа муҳокамалар натижаларини хужжатлаштиришда фойдаланиладиган ўқитишнинг техника воситасидир. Бунда стендга ўша катталикдаги қоғоз қўйилади ва унга турли рангдаги ҳамда шаклдаги карточкалар ёпиштирилади. Тренинг вақтида стендда мазкур карточкалар ёрдамида схемалар, тузилмалар, шархлар ва шу кабиларни тузиш мумкин.
Доска-стенднинг афзаллиги шундаки, унда карточкалар (схемалар, тузилмалар, шархлар ва х.к.) жойлашувини хохлаган вақтда ўзгартириш имконияти мавжуд. Шунингдек доска-стенд билан ишлаганда қисқа вақт ичида барча тингловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва ғояларини қамраб олиш ва қайд этиш имконига эга бўлинади.
Доска-блокнот – бу варақланадиган қоғозли доска бўлиб, унга маркер билан чизилади. У турли мухокамалар якунлари ва натижаларни яққол намойиш этишда ҳамда энг муҳим ахборотларни қайд этишда қўлланилади. Унинг афзаллиги шундаки, хохлаган вақтда олдинги ёзилган материалларга қайтиш мумкин ва хатто ўқув хонасига осиб қўйиш ҳам мумкин.
Кодоскоп-(графопроектор) – шаффоф пленкадаги тасвир (слайдлар) ни экранга проекциялаш учун қўлланиладиган жиҳоз ҳисобланади. Ундан маъруза вақтида материалларни намойиш этиш учун, шунингдек гуруҳ ишлари тақдимотида ёрдамчи восита сифатида фойдаланилади. Кодоскоп фойдаланиш учун қулай, мослашувчан восита бўлиб, бир марта тайёрланган пленкадан кўп марта фойдаланиш мумкин, бундан ташқари доска бўлмаган холларда асосий тушунчалар, ғоялар ва натижаларни ўқитувчи пленкага фломастер ёрдамида тўғридан-тугри ёзиб кўрсатиш ҳам мумкин.
Юқорида санаб ўтилган таълим воситаларидан самарали фойдаланиш учун ўқитувчи қайси воситани қачон қўллашини машғулот мақсади ва мазмунидан келиб чиққан холда белгилаб олиши муҳимдир.
Тарқатма материаллар – таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий маълумотларни ўз ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган (1-2 варақ) ёзма ўқув материали ҳисобланади. Мазкур материаллар тренинг ишини қизиқарли қилиш имконини бериб, кўп холларда таълим олувчилар учун мустақил равишда ўқиб чиқиб муҳокама қилиш учун мўлжалланган бўлади. Тарқатма материалларни тайёрлаш ва кўллашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим:

  1. Таълим олувчиларга хаддан ташқари кўп тарқатма материаллар берманг

  2. Сарлавхаларни бош ҳарфлар билан ёзинг, бир машғулот учун иккита материал бўлса, уларга код-ном бериб уларни ажратишни осонлаштиринг

  3. Матн шрифти 12 дан кичик бўлмаслиги керак

  4. Бир бетда 80 тадан кўп белги (Ҳарф, қавс, ундов белгиси ва х.к.) ишлатманг

  5. Варақ дизайни эътиборни ўзига тортиши керак.

Ишчи варақалар – гуруҳларда, жуфт бўлиб ва индивидуал машқлар бажаришда қўлланилади. Улар турли жадваллар шаклида бўлиб, таълим олувчилар томонидан тўлдириш талаб қилинади.
Назорат варақалари – машғулот якунида таълим олувчиларнинг ўзлаштирган билимларини текширишда қўлланилади, улар тест саволлари, масалалари ва шу каби шаклларда бўлиши мумкин.
Матнлар – тенинг мавзуси бўйича машғулотларга тайёргарлик кўришда, машғулот давомида, шунингдек билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish