Тармоқ маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


- 66 Фойдаланилган ва ўрганилган адабиётлар рўйхати



Download 3,13 Mb.
bet3/44
Sana14.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#667920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
БМИ GM GMS тизими Ходимларни жалб

- 66

Фойдаланилган ва ўрганилган адабиётлар рўйхати..................

- 69


КИРИШ
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида, эркин рақобат ва аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашда, замонавий корхоналарда бошқарув фаолиятини самарали ташкил қилишда ходимларни самарали бошқариш муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши энг аввало иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни таъминлашни тақозо этади. Бу вазифаларни ҳал этиш учун юртимиз ўзининг бой табиий ресурсларидан, минерал манбаларидан ҳамда фан-техника ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланиши зарур. Чунки жамиятнинг энг олий бойлиги бўлган халқ қудратли салоҳиятни ўзида жамлаган. Бу салоҳиятни юзага чиқариш жамиятимизни ривожлантириш ва тараққий эттиришнинг жуда кучли омили бўлиб хизмат қилади. Республикада иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги даврида ишлаб чиқариш омилларидан оқилона фойдаланиш муаммосига эътибор кучая бормоқда. Шундай омиллар қаторига инсонда мужассамлашган туганмас қобилиятлардан фойдаланиш ва бу қобилиятлар орқали корхона ва ташкилотларда бошқарув тизимларини ривожлантириш аҳамиятлидир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947 сонли Фармони давлат бошқарув тизимини янада ривожлантириш учун устувор вазифаларни белгилаб берди. Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли 2-устувор йўналишда “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш”1 масалалари устувор вазифа сифатида қўйилган.
Ходимлар меҳнатини самарали ташкил қилишнинг асосий мақсади ҳам инсон капиталидан унумли фойдаланиш, яъни замонавий бошқарув тили билан айтгандан ходимларни бошқаришни мотивация қилиш орқали компания олдига қўйилган стратегик мақсадларга эришишни таъминлашдир. Бунинг учун ходимларни бошқариш менежменти компанияга ходимларни танлаболиш жараёнидан бошлаб уларни карера тизими бўйича рағбатлантириш жараёнигача бўлган барча муҳим босқичлардаги менежмент воситаларини сафарбар этади.
Республикамиз ва жамиятимиз шаклланиб бораётган шароитда бозор иқтисодиётига мос ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантириш замон талабларига жавоб берадиган, юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнлари самарадорлигини таъминловчи касбий таълим мазмунини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу асосда, бугунги кунда олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, таълим босқичларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мана шундай чора тадбирлар қаторида “олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш, олий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурларининг талабларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш”2 зарур бўлиб қолмоқда.
Шу сабабли юксак тажриба ҳамда малакага эга бўлган ўқитувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада “тажрибали педагог ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, ўқув режа ва дастурларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. “Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда”3. Президентимиз сўзларидан кўриниб турибдики, демак мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини янада такомиллаштириш учун малакали кадрлар керак.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг таълимнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилиб, улар Республикамиз Конституцияси, “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да ўз ифодасини топган. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида” ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий - иқтисодий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини кенг кўламда ислоҳ қилишнинг ибтидоси бўлди.
Корхонага ходимларни жалб этишда ресурсларни самарали бошқаришнинг замонавий ечимлари таҳлили:
“Lean Production” концепциясининг моҳияти Ресурсларни самарали бошқариш бўйича амалиётда муваффаққиятли қўлланиб келаётган: TQM (Total Quality Management – Умумий Сифат Бошқаруви), JUST-IN-TIME (ўз вақтида), RP (Resource Planning – ресурсларни режалаштириш), ERP (Enterprise Resource Planning – корхона ресурсларини режалаштириш), CSRP (Customer Synchronized Resource Planning – ресурсларни мижозлар билан синхрон режалаштириш), CR (Continuous Replenishment – узлуксиз тўлдириб бориш) каби кўплаб логистик концепциялар мавжуд. Шу каби замонавий концепциялардан яна бири – “Lean Production” (Тежамкор ишлаб чиқариш) концепциясидир4.
Шу боис, ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ва чет эллардаги ташкилотлар тажрибасини умумлаштириш ходимларни бошкариш тизимининг асосий максадини, яъни кадрлар билан таъминлаш, уларнинг самарали ишлашини касбий ва ижтимоий жихатдан ривожланишини таъминлайди. Корхона ва ташкилот ходимини бошкариш тизими тузилиши учун асос сифатида Фан томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётда синовдан ўтган қоидалар, тамойиллар ва усуллардан фойдаланилади.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish