The innovative methods in teaching foreign languages: the role of skill and translation in teaching namangan, uzbekistan



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/132
Sana25.02.2022
Hajmi3,61 Mb.
#277105
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132
Bog'liq
the innovative methods 1 anjuman 1

Хошимова Дилдора Мадаминовна,
филология фанлари доктори,
Наманган муҳандислик-технология институти, 
“Чет тиллар” кафедраси мудири 
 
«Бобурнома»матнидаги тарихий шахслар портрети тасвирида 
лингвокультурологик хусусиятлар 
«Бобурнома» – тарихий, илмий, фалсафий, географик, мемуар, биографик 
хусусиятларга эга ўта кўламдор асар. Айни пайтда, унда асардаги барча муҳим 
жиҳатларни умумлаштирувчи, уларнинг самарадорлигини таъминловчи бир 
жиҳат мавжуд. Бу «Бобурнома»нинг бадиий асар эканлигидир. Шу нуқтаи 
назардан ҳар бир бадиий асарда тасвирланаётган бадиий образ хусусиятини 
таъминловчи муҳим воситалардан бири портрет ҳисобланади. Тасвирий 
санъатда ва бадиий адабиётда портретга юкланган вазифа воқелик ва бадиий 
образни уйғун ифодалашдан иборат. Бинобарин, уларнинг ҳаммаси «бир 
мантиққа, маълум бир қонунга бўйсундирилган бўлиши шарт»
14
. «Портрет (фр. 
Portraire – тасвирламоқ) – 1) персонажнинг сўз воситасида тасвирланган ташқи 
кўриниши (қиёфаси, жуссаси, кийими, юз-кўз ифодалари, тана ҳолати ва 
ҳаракатлари, қилиқлари);... 2) бирон бир шахс ҳаёти ва фаолиятини атрофлича 
ёритувчи ҳужжатли ёки мемуар очерк типидаги асарлар ҳам аналогия асосида 
П. деб аталади (мас., Ажойиб кишилар ҳаёти нашр туркумидаги асарлар). 
Шунингдек, танқидчиликда кенг тарқалган ёзувчи ҳаёти ва ижодини ёритувчи 
адабий танқидий асарлар жанри адабий портрет деб белгиланиб, муомала 
амалиётида, кўпинча П. деб юритилади»
15
. Портрет кўпроқ эпик асарларда фаол 
қўлланувчи, композициянинг муҳим унсурларидан бири бўлиб, қаҳрамон 
тасвири ва тавсифи учун хизмат қилади. Адабиётшуносликда портретнинг 
статик ва динамик кўринишлари ажратиб кўрсатилади. Н.Ҳотамов, 
Б.Саримсоқовлар томонидан ёзилган «Адабиётшунослик терминларининг 
русча-ўзбекча изоҳли луғати»да «Портретнинг энг муҳим характери унинг 
кўпроқ психологик портрет бўлишидадир. Психологик портрет ёзувчига 
персонажнинг ташқи қиёфаси орқали унинг руҳий дунёсини очишга ёрдам 
беради», деган фикр айтилади
16
.
«Бобурнома»да Д.Қуронов таснифлаган портрет турларининг, асосан, 
биринчиси етакчилик қилади. Аммо асарнинг тарихий-мемуар характерида 
эканлиги боис баъзи ўринларда иккинчи турга хос хусусиятлар ҳам кўзга 
ташланади. Шу билан биргаликда, «Бобурнома»даги портретлар статик хоссага 
эга. Бу эса асарнинг том маънода бадиий характерга эга эмаслиги билан 
белгиланади. Муаллиф ўз асарига киритган персонажларни бирон тарихий 
воқеа-ҳодиса, шахсий муносабати, шажаравий мансубияти нуқтаи назаридан 
14
Исақова Ш. Бадиий таржимада миллийлик ва тарихийликнинг акс эттирилиши (Ойбекнинг Навоий 
романининг французча таржимаси мисолида). Филол. фан. ном. ... дисс. – Тошкент, 2004.– Б.26. 
15
Қуронов Д. ва бошқ. Адабиётшунослик луғати. – Тошкент: Akademnashr, 2010. – Б.226-227. 
16
Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Тошкент: 
Ўқитувчи, 1979. – Б.238. 


13
тасвирлар экан, йўл-йўлакай унинг портретига чизги беришни лозим топади. Бу 
билан ўқувчи тасаввурининг тўлақонли бўлишини назарда тутади. Гарчи, 
бундай йўл-йўлакай тасвир кейинчалик ривожланиб, динамик хусусият касб 
этмаса-да, у Б.Саримсоқов қайд этган психологик хусусиятлардан мутлоқ ҳоли 
эмас. Шу жиҳати билан персонаж «руҳий дунёсини»нинг тўлақонли 
ёритилишига ёрдам беради.
Дарҳақиқат, Бобур портрет яратишда одамларнинг ташқи кўриниши 
билан биргаликда, ички дунёсига ҳам назар солади, тарихий шахсларнинг фақат 
яхши томонларини тасвирлаб ўтмасдан, балки уларнинг салбий хислатларини 
ҳам чизгиларида қайд этади. Портрет тасвирини шунчалик реал тасвирлайди, 
тасвирий воситалар ўз функцияларини шунчалар аниқ ва тўла ифода этадики, 
бу муаллиф маҳоратидан далолат беради. 
«Бобурнома»да муаллиф образидан ташқари кўплаб тарихий шахслар – 
темурий ҳукмдорлар, ҳарбий аристократлар, илм-фан ва санъат намояндалари 
ва бошқаларнинг ташқи ва ботиний портретлари моҳирона чизилган, уларнинг 
ҳатти ҳаракатлари, фаолиятлари фонида характер хусусиятлари очилган. 
Тарихий шахслар портрети, характер хусусиятларини ёритишда автор уларга 
объектив муносабатда бўлишга, уларнинг яшаш тарзи ва шароитидан келиб 
чиқиб, портрет ва характерни энг муҳим ва ихчам ибораларда лўнда қилиб 
беришга ҳаракат қилган»
17

«Бобурнома»да тарихий шахслардан олтитаси ҳақида муаллиф батафсил 
маълумот берган. Булар:
1. 
Умаршайх мирзо. 
2. 
Султон Аҳмад мирзо. 
3. 
Султон Маҳмуд мирзо. 
4. 
Хисравшоҳ. 
5. 
Бойсунқур мирзо. 
6. 
Ҳусайн Бойқаро. 
Умаршайх мирзо портрети мумтоз адабиётимиз тарихий насрида 
мукаммал даражада тасвирланган ҳукмдор ва ота портрети десак 
янглишмаймиз. Бу портрет тасвирида муаллиф қаҳрамон ички дунёси ва ташқи 
қиёфасини, психологик ҳолатларини ўзига хос тарзда ёритди. Бу жиҳат 
«Бобурнома» матнида шундай ифода этилади: «Умаршайх паст бўйлуқ, 
тегирма саққоллиқ, қўба юзлук, танбал киши эди. Тўнни бисёр тор кияр эди, 
андоғким, боғ боғлатурда қорнини ичига тортиб боғлатур эди, боғ 
боғлағондин сўнг ўзини қўя берса, бисёр бўлур эрдиким, боғлари узулур эди. 
Киймакта ва емакта бетакаллуф эди, дасторини дасторпеч чирмар эди. Ул 
замонда дасторлар тамом чорпеч эди, бечин чирмаб, алоқа қўяр эдилар. Ёзлар 
ғайри девонда аксар мўғулий бўрк кияр эди»
18
. «Паст бўйлуқ» ибораси орқали 
ўқувчи Умаршайх мирзонинг унчалик дароз ҳам, ўрта бўйлик ҳам эмас, ўртадан 
17
Жамолов С., Отажонов Н. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш (ўқув қўлланмаси). – Тошкент, 
1990. – Б.93. 
18
Заҳириддин МуҳаммадБобур. «Бобурнома». – Тошкент: Шарқ НМАК, 2002. – Б.37(«Бобурнома»га оид барча 
иқтибослар шу манбадан олинади. Асар саҳифалари қавс ичида (Бобурнома 2002; 37) шаклида кўрсатиб 
борилади). 


14
пастроқ бўйлик эканини англайди. Тасвир давомида келадиган либос (тўн)га 
оид тасвирлардан Умаршайх мирзонинг бўйи паст бўлса ҳам, кенг елкали, 
бақувват киши бўлгани англашилади. «Боғ» детали ва боғларнинг узилиб 
кетиши ҳақидаги жумла бу фикримизни тўла тасдиқлайди. Юз тасвири учун 
қўлланган икки сифат унинг туркий антрапологияга хос қалин соқол билан 
қопланган кенг юзли киши эканидан далолат беради. Саллани ўрама шаклда, 
тўрт томонлама сиқиб ўраши ва «мўғулий бўрк» ҳақидаги хабарлар 
қаҳрамоннинг давлат ишларида жамият эркаклари учун одат бўлган салла, 
давлат ишларидан ташқари вақтларда бўрк кийишини билдиради. Умаршайх 
мирзонинг овқат ва кийим танламаслиги ҳақидаги жумла эса унинг характерига 
хос оддийлик ва кенгликни кўрсатади. Чунки тор феълли, инжиқ табиатли 
кишилар бу нарсаларга бўлакча эътибор билан қарайдилар. Буларнинг ҳаммаси 
матннинг лингвокултурологик хусусиятларини асослаб кўрсатиш учун хизмат 
қилади. Шу билан биргаликда, Умаршайх мирзо шахсияти, характери, ташқи 
қиёфаси ва жест ва одатлари жиҳатидан индивидуаллигини намоён этишга 
хизмат қилади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish