Тисодий самарадорлигини ошириш


Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Хасановна



Download 398,34 Kb.
bet2/34
Sana21.07.2022
Hajmi398,34 Kb.
#834335
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Автореферат Захидов Ф.Ф. 27.06. (2) new

Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Хасановна
иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор


Расмий оппонентлар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Алимова Машхура Тоирхоновна
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация ҳимояси Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/28.02.2022.I.18.01 рақамли илмий кенгашнинг 2022 йил
«_____» ________ куни соат _____даги мажлисида бўлиб ўтади. Манзил: 140100, Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 9-уй. Тел: (99866) 233-19-84; Факс: (99866) 231-12-53, e-mail: sies_info@edu.uz.
Диссертация иши билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (_____ рақам билан рўйхатга олинган). Манзил: 140100, Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 9-уй. Тел.: (99866) 233-19-84; Факс: (99866) 231-12-53,
e-mail: sies_info@edu.uz.
Диссертация автореферати 2022 йил «_____»_________куни тарқатилди
(2022 йил «____» ____________ даги _____ рақамли реестр баённомаси).
М.Э. Пўлатов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш раиси, и.ф.д., профессор
Ш.О.Қувондиқов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш котиби, и.ф.н., доцент
М.М. Мухаммедов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий семинар раиси, и.ф.д., профессор


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертация аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сўнгги йигирма йил ичида туризм жаҳон иқтисодиётининг сердаромад тармоқларидан бири сифатида намоён бўлиб, кўпгина тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатлар миллий иқтисодиётининг етакчи кучига айланди. Бутунжаҳон туризм ташкилотининг маълумотларига кўра, «2019 йилда жаҳон ялпи маҳсулотининг 10,4 фоизи, халқаро миқёсда товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмининг 6,5 фоизи (1,6 трлн.АҚШ долл.) ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келган»1. Аммо COVID-19 пандемиясининг таъсирида туризм 2020 йилда ўз ривожланиши давридаги энг катта инқирозни бошидан кечирди, соҳада талабнинг кескин пасайиши туфайли «халқаро туристик оқим 2019 йилга нисбатан 74 фоизга камайди, ҳамда туристик экспорт тушумларининг 1,3 триллион АҚШ доллари миқдоридаги йўқотилишига сабаб бўлди»2. Жаҳон миқёсида туризм соҳасини инқирозли вазиятдан чиқариш дастаги сифатида ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда туризмнинг алоҳида мамлакатлар ва ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги мавқеини тиклаш, уни қайта жадал ривожлантириш масалаларига бағишланган замонавий илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туристик ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида ички туризмнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишнинг илмий-назарий ва методологик асосларини такомиллаштириш нуқтаи назаридан мазкур масаланинг услубий ва амалий жабҳаларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарблиги билан ажралиб туради.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда туристик хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш, истиқболда туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларидан бири сифатида юртбошимиз томонидан «...бугунги кунда мамлакатимизда туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш, юз минглаб иш ўринлари ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, уларнинг даромадларини ушлаб туриш, шунингдек, мамлакатда санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклаш соҳада шиддат билан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиши...»3 сифатида белгиланди. Мазкур масалаларни республикада туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, тақдим этилаётган туристик хизматларни халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш, ички туризмнинг ривожланиш самарадорлигини ҳудудларда рекреацион инфратузилмани такомиллаштириш асосида ошириш, шунингдек, туристик кластерлар механизмларидан ҳудудларнинг мавжуд туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда фойдаланиш орқали ечимини топиш алоҳида аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон «Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 398,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish