Лайлим садо бергин, изларинг қайда,
Оромим беркинган, кўзларинг қайда.
Юрагим оловда, қўлларим майда,
Соғиндим, сенчи, ёд этасанми ҳеч.
Кўзимдан ёш бўлиб оқмоқда соғинч,
Бағримга тош бўлиб ботмоқда соғинч.
Ўтдан олиб сувга отмоқда соғинч,
Соғиндим, сенчи, ёд этасанми ҳеч.
Менинг девонадан фарқим қолмади,
Висолингдан ўзга дардим қолмади.
Сенсиз ишқ юртида қадрим қолмади,
Соғиндим сенчи ёд этасанми ҳеч.
Муаллиф: Рислиғой ҲОТАМОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |