Тошкент вилояти ҳокимининг 021 йил июньдаги 277-сон қарори тўғрисида



Download 17,83 Kb.
Sana14.06.2022
Hajmi17,83 Kb.
#670905
Bog'liq
ВХҚ 277, 02.06.2021


Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 2 июньдаги 277-сон қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 2 июньдаги 277-сонли қарорларига мувофиқ,




ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил


10 майдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 294-сон ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил
2 июньдаги 277-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Қуйидагилар:
а) ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш, уларга жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш, уларда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш, шунингдек, тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартибини назарда тутувчи Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
б) ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма фаолиятини бошқариш, жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, шунингдек, унинг маблағларидан фойдаланишга доир ҳисобот ва назорат юритиш тартибини назарда тутувчи Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом
2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
ёш тадбиркорлик субъекти ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади;
барча ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ажратилади.
3. Шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Шерматов), шаҳар ёшлар ишлари агентлиги (Абдуқодиров) билан бирликда 2021 йилнинг
15 майигача:
2022 йил 1 январигача “Дегантепа” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ёшлар саноат зонасини ишга туширилишини назарда тутувчи иш режа ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига киритсин;
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига киритсин.
4. шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (У.Убайдуллаев) бир ойда камида бир маротаба Ёшлар саноат зоналарини ташкил қилиш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини танқидий муҳокама қилсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига ҳисобот киритиб борсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи У.Убайдуллаев зиммасига юклансин.
Шаҳар ҳокими в.б М.Салиев

Киритди:

Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Б.Ахмедкулов




Келишилди:
Шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев

Шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Ф.Назаров




Шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Б.Бекматов
Download 17,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish