СИЛГА ҚАРШИ ЭМЛАШ АСОРАТЛАРИ
БЦЖ билан эмлашдан ва қайта эмлашдан кейин қоладиган маҳаллий асоратлар, 0,02-0,03% ҳолларда учраб туради. БЦЖ билан эмланганларни кўп йиллар мобайнида ўтказилган кузатишлар вакцинанинг мутлақо безарарлигини тасдиқлаб берди. Маҳаллий асоратлар сабабларига куйидагилар киради: вакцинани тери ичига юбориш техникасининг бузилиши, вакцинани ортиқча миқдорда юбориш, БЦЖ штаммининг юқори вирулентлик хусусиятлари, болаларни танлаб олиш услубининг бузилишлари туберкулин реакциялари, шубҳали ёки мусбат бўлган болаларни эмлашга рухсат бериш шулар жумласидандир.
Асоратларга қуйидагилар киради: катталиги 10 мм гача келадиган битиши қийин бўлган яралар, совуқ абсцесслар, регионал лимфаденитлар (қўлтик, бўйин), эмланиш реакцияси жойидаги .10 мм гача келувчи келл-оид чандиқлар.Адабиётларда баён этилган бирмунча оғир асоратларнинг камдан-кам рўй бериш эҳтимоли бор: БЦЖ-сепсис, БЦЖ-остит, Кох феномени, қизил волчанка скорофулодерма шулар қаторига киради. Асоратлардан қўлтиқ ости лимфаденитлари ва совуқ абсцесслар биринчи ўринда туради.
1. ЛИМФАДЕНИТЛАР клиник кўринишига кўра, жараён босқичига (инфильтрация, абсцесс беришига ва кальций тўпланишига) қараб ҳилма-ҳил бўлади. Регионар, лимфа тугунлари лимфаденитлари эмланган чақалоқларда эмлангандан 2-3 ой ўтгач маҳаллий реакцияларсиз ва белгисиз кечади, Лимфа тугуни 2-5 см келадиган диаметрда катталашиб, тери лимфа тугунига бирикиб кетган бўлади ва кўкимтир тим-қора рангга киради, кейин эса марказда флюктуация ва оқма яра пайдо бўлади, Давони жараён босқичига қараб ўтказиши лозим. Болаларга кимё препаратларини қўллаган ҳолда (тубазид, этамбутол) 3-6 ой мобайнида даволанишлари зарур. Зарур бўлганда умумдаво билан бирга тугун ичидаги йиринг тортиб олиниб, 5 % ли салюзид эритмаси юборилади. 1 см дан ошган кальцинати бор лимфа тугуни заҳарланиш симптомлари мавжудлигида специфик кимёвий даво қилган ҳолда операция қилиб олиб ташланади.
2. СОВУҚ АБСЦЕСС Бу дард юз берганда эмланган жойда аввалига зич инфильтрат пайдо бўлади, у оғриқсиз, терига ёпишиб кетган бўлади. Совуқ абсцессларнинг ривожланиши асосан вакцинани тери ичига юбориш техникаси бузилгани ва дорининг тери остига тушишига алоқадор бўлади. Абсцесс пайдо бўлганда ҳарорат кўтарилмайди, регионар лимфа тугунларида реакция содир бўлмайди ва буларнинг барчаси боланинг умумий аҳволига таъсир қилмайди. Гоҳо 2-3 ой ўтгач, бу яраўз-ўзидан сурилиб кетади ёки бошқа ҳолда марказида юмшаб қолиб, флюктуация пайдо бўлади. Яра секин-аста битади ва яллиғланиш реакцияси кузатилмайди. Абсцесс ўз-ўзидан ёрилиб ҳидсиз суюқ йиринг ажралиб чиқади. Ҳосил бўлган оқма яра узоқ вақт торпид кечади. Совуқ абсцесс ўрнида чуқур яра ҳосил бўлади ва узоқ вақт битмайди, битиб кетганда эса юлдузсимон чандиқ қолади. Совуқ абсцесснинг дастлабки босқичини дорилар билан даволаса бўлади, гидрокортизон суртма дориси ва 10 % ли фтивазид, дока бойламлар қўйилади. Флюктуация пайдо бўлганда шприц ёрдамида казеоз массани тортиб олинади ва 5 % салюзид эритмаси юборилади. Бордию, совуқ абсцессга маҳаллий даво кор қилмаса, уни капсуласи билан бирга кесиб олиб ташланади.
Ярага гипертоник эритма ва Шостаковский балзами шимдирилган боғлам қўйилади. Яра 1-2 ҳафта ўтгач битиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |