Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида



Download 0,55 Mb.
bet2/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

ПСИХОЛОГИЯГА КИРИШ
1-БОБ
ПСИХОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ
I. 1.1. Психология ҳақида тушунча.
Ҳар қандай конкрет фан бошқа фанлардан ўз предметининг хусусиятлари билан фарқ қилади. Жумладан, геология ҳам, геодезия ҳам Ер ҳақида баҳс юритади, аммо уларнинг бир-биридан фарқи шундаки, геология Ернинг таркиби, тузилиши ва тарихини ўрганса, геодезия Ернинг кулами ва шаклини ўрганади. Психология ўрганадиган ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш янада қийинроқ. Бу ҳодисаларни тушуниш куп жиҳатдан психология фанини эгаллаш заруратига дуч келган одамларнинг дунёқарашига боғлиқдир.
Қийинчилик энг аввало шундан иборатки, психология ўрганадиган ҳодисалар кишилар ақлида аллақачонлардан буён алоҳида ҳодисалар сифатида бўрттирилиб ва ҳаётдаги бошқа кўринишлардан ажратилиб келинди. Чиндан ҳам шу нарса мутлақо равшанки, менинг ёзув машинкасини идрок этишим қаршимдаги стол устида турган ёзув машинкасининг ўзидан, яъни реал нарсадан мутлақо бошқа ва фарқ қиладиган нарса ҳисобланади; менинг чанғида юришга бўлган истагим ҳақиқатда чанғида юришга нисбатан аллақандай бошқа бир нарсадир; менинг Янги йилни кутиб олиш ҳақидаги хотирам Янги йил арафасида реал тарзда юз берганига қараганда фарқ қиладиган аллақандай бир нарса ҳисобланади ва ҳоказо. Шу тариқа аста-секин турли хил ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурлар таркиб топади ва улар психик ҳодисалар (психик функциялар, хусусиятлар, жараёнлар, ҳолатлар ва бошқалар) деб номлана бошлади. Бу ҳодисаларнинг алоҳида характерга эгалиги уларнинг одамларни қуршаб турган ташқи оламдаги ҳодисалардан фарқ қилишида, инсоннинг ички дунёсига тегишли эканлигида кўзга ташланади. Уларни реал ҳодисалар ва фактларга қарама-қарши қўйиладиган руҳий ҳаёт («психика» деган терминнинг ўзи юнонча «псюхе» сўзидан келиб чиқдан бўлиб, «руҳ» деган маънони билдиради) соҳасига тааллуқли деб ҳисоблашарди. Бу ҳодисалар «идрок», «хотира», «тафаккур», «ирода», «ҳиссиёт» ва бошқа шу каби номлар билан гуруҳларга ажратилиб, ҳаммаси биргаликда психика, кишининг психик, ички дунёси, унинг руҳий ҳаёти ва ҳоказолар деб аталадиган тушунчаларни ҳосил қилади.
Гарчи кундалик мулоқот давомида бошка одамларни кузатиб борган кишилар хулқ-атворнинг турли хил фактлари (харакатлар, қилиқлар, иш бажариш ва хоказолар) билан бевосита муносабатда бўлсалар ҳам, амалда ўзаро биргаликда ҳаракат қилишга бўлган эҳтиёж уларни ташки хулк, атвор ортида яшириниб ётган психик жараёнларни фарқлай билишга мажбур қилган. Кишининг хатти-харакатлари замирида ҳамиша унга дастуриламал бўлган мақсадлар, майллар, у ёки бу воқеадан таъсирланиш замирида эса характерига хос асосий белгилар тушунилган. Шунинг учун хам психик жараёнлар, хусусиятлар, холатлар илмий таҳлил предметига айланишидан анча илгари кишиларда бир-бирлари тўғрисида содда психологик билимлар тўплана бошлаган. Бу билимлар авлоддан авлодга ўтган ҳолда тилда, халқ ижодиёти ёдгорликларида, санъат асарларида ўз ифодасини топа борди. У, жумладан, мақол ва маталларда мужассамлаша бошлади: «Ун марта эшитгандан кура бир марта курган афзал» (кўз билан курган ҳолда идрок этиш ва хотирада сақлаб қолишнинг эшитишга қараганда афзалликлари ҳақида); «Одат — кишининг иккинчи табиатидир» (туғма хулқ-атвор турлари билан раҳобат қила оладиган барқарор одатларнинг роли ҳақида) ва хоказолар.
Кишининг шахсии ҳаёт тажрибаси хам унга психика ҳақида муайян тасаввур бера олади: бирон-бир текстни қайтадан ўқиб чиқиш унинг киши хотирасида яхшироқ сақланиб колишига ёрдам беришини, гарчи «Такрорлаш — илмнинг онаси» деган мақол унга таниш бўлмаса ҳам, ўз шахсни тажрибасидан билиб олади.
Ижтимоий ва шахсии тажрибада юзага келган содда психологик маълумотлар илмий психологиягача яратилган психологик билимларни ташкил этади. Улар анча кенг миқёсли бўлиши, маълум даражада теварак-атрофдаги кишиларнинг хулқ-атворига қараб иш қилишга ёрдам бериши, бир мунча тўғри бўлиши ва воҳеликка мос келиши мумкин. Лекин, умуман олганда, бу билимлар системалиликдан, теранликдан, исботлиликдан маҳрумдир ва шунга кура хам билимлар киши психикаси тўғрисида одамлар билан уларнинг у ёки бу хилда кутилаётган ҳолатлардаги хулқ-атворини таҳмин қилиш имконини берадиган ҳамда илмий, яъни объектив ва ишонарли билимларни талаб қиладиган жиддий (педагогик, даволаш, ташкилий ва бошқа шу каби) иш олиб бориш учун мустахкам негиз бўла олмайди.
Хўш, илмий психологиянинг предмети нималардан иборат? Илмий психологиянинг предмети дейилганда, аввало, психик ҳаётнинг конкрет фактлари назарда тутилади, психик хаётга доир ҳар бир факт эса хам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан характерли хусусиятларга эга. Масалан, психология фани инсоннинг теварак-атрофдаги нарсаларни идрок қилиш процессини текшириб, жуда муҳим фактни аниқлаган: идрок шароитлари узгариб турса ҳам, идрок қилинган предметнинг инсон онгидаги образи нисбатан ўзгармай қолаверар экан. Масалан, ушбу сатрлар битилган саҳифа ёруғ қуёш нурида ҳам, қоронғиликда ҳам, электр билан ёритилган жойда хам қоғоздан синиб қайтувчи нурларнинг физикавий характеристикаси гарчанд ҳар хил ёритилиш чоғида шу қадар хилма-хил булишига қарамай, оппоқ шаклида идрок қилинаверади. Мазкур ҳолатда тасаввуримизда психологик фактнинг сифат характеристикаси ҳосил бўлади. Психологик фактнинг миқдорий характеристикасига мисол бўлиб муайян бир кишининг таъсир кўрсатувчи қўзғатувчидан таъсирланиш вақтининг ўлчови хизмат қилиши мумкин (агар синовдан ўтказилаётган кишига лампочканинг ёнишига жавобан тугмачани иложи борича тезроқ босиш тавсия этиладиган бўлса, бирининг таъсирланиш тезлиги 200 миллисекунд, бошқасиники эса 150 миллисекунд, яъни анча тезроқ бўлиши мумкин). Таъсирланиш тезлигининг экспериментда кузатиладиган индивидуал фарқлари илмий тадқиқотда аниқланадиган психологик фактлар ҳисобланади. Улар синовдан ўтаётган турли кишилар исихикасининг баъзи бир хусусиятларини миқдорий жиҳатдан баҳолашга имкон беради.
Лекин психологик факт қанчалик қизиқарли бўлишидан қатъи назар, илмий психология уни таърифлаш билангина чеклана олмайди. Илмий жиҳатдан билиш ҳодисаларни тасвирлашдан уларни тушунтириб беришга ўтишни муқаррар талаб қилади. Кейингиси ана шу ҳодисалар бўйсунадиган қонунлар моҳиятининг очиб берилишини тақозо этади. Шунинг учун ҳам психологик фактлар билан биргаликда психологик қонунлар психологияда ўрганиладиган предмет бўлиб юзага чиқади. Жумладан, баъзи бир психологик фактларнинг юзага келишида ҳар гал бунинг учун тегишли шарт-шароитлар мавжудлиги муқаррар, яъни конуниятли бўлиши кузатилади. Масалан, идрок этишнинг юқорида келтирилган нисбий барқарорлиги қонуниятли характерга эгаки, бунда фақат рангни идрок этишгина эмас, балки нарсанинг катта-кичиклиги ва шаклини идрок этиш ҳам барқарордир. Махсус тадқиқотлар шуни кўрсатадики, идрокнинг барқарорлиги кишида аввал бошданоқ, яъни тугилиши биланоқ мавжуд бўлган эмас. У аста-секинлик билан, қатъий қонунларга биноан шакллана боради. Агар идрокнинг барқарорлиги мавжуд булмаганида, киши ташқи муҳитда мўлжални тўғри ола билмасди теварак-атрофидаги нарсаларга нисбатан унинг ҳолати салгина ўзгариши билан кўз ўнгида турган оламнинг манзараси кескин узгариб кетаверар, нарсалар нотўғри идрок этилаверарди.
Қонуниятли алоқаларни билишнинг биргина узи қонуниятнинг намоён бўлиши учун восита ҳисобланган конкрет механизмларни тушунтириб бера олмайди. Шунинг учун психологиянинг вазифаси психологик фактлар ва қонуниятларни урганиш билан бир қаторда психик фаолиятнинг механизмларини аниқлашдан иборатдир.
Психик фаолият механизмлари у ёки бу психик жараённи амалга оширадиган конкрет анатомик-физиологик аппаратларнинг ишлашини тақозо қилгани учун ҳам психология бу механизмларнинг табиати ва ҳаракатини бошка фанлар (физиология, биофизика, биохимия, кибернетика ва бошқалар) билан биргаликда очиб беради.
Шундай қилиб, психология фан сифатида психиканинг фактларини, қонуниятларини ва механизмларини ўрганади.
Аммо шу нарса равшанки, келтирилган таъриф ҳам психологиянинг предмети тўғрисида сўз юритилганда бу психик жараёнлар, хусусиятлар, ҳолатлар ва шу кабиларни ўрганадиган фан эканлиги ҳақидаги анъанавий таърифлар каби жуда муҳим изоҳ талаб қилади. Психик ҳодисаларнинг «алоҳида ҳодисалардан» эканлиги, уларнинг «ички дунёни» ташкил этиши ҳақидаги таъкидлари уз ҳолича психиканинг моҳиятини, унинг ўзига хос хусусиятини очиб бера олмайди. Психика нима деган саволга жавоб беришдан олдин, энг аввало, психик ҳодисаларнинг моҳияти ва характери ҳақидаги тасаввурлар асрлар давомида қандай ўзгариб борганлигига, қисқача бўлсада, назар ташлаш шарт.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish