Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


Психологик таълимотлар тарихидан



Download 0,55 Mb.
bet3/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

Психологик таълимотлар тарихидан
Ижтимоий ҳаёт эҳтиёжлари қадим замонлардан буён кишини теварак-атрофидаги одамларнинг психик жиҳатдан тузилиш хусусиятларини фарқлай билишга ва уларни ўз хатти-ҳаракатларида ҳисобга олишга мажбур этиб келган. Дастлаб бу хусусиятларга жоннинг таъсири деб изоҳ берилган. «Жон» тушунчасининг пайдо бўлиши ибтидоий халқларнинг анимистик қарашлари билан боғлиқдир. Ибтидоий одамнинг тасаввурида руҳ танадан батамом ажратилмаган бўлади. Бундай тасаввурлар ҳаёт ҳодисалари ва онгни, шу жумладан, уйқу, ўлим, ҳушдан кетиш ва шу кабиларни ноилмий, примитив-материалистик тарзда талқин қилиш оқибатида таркиб топгандир. Ибтидоий одам бу хилдаги ҳодисаларнинг сабабларини тушунтириб бериш воситаларига эга бўлмасдан, бевосита идрок қилинадиган юзадаги нарсани ҳақиқий моҳият сифатида қабул қилиб келган. Жумладан, туш кўриш ухлаётганда танани тарк этиб, ер юзида кезиб юрувчи руҳнинг таассуротлари деб тасаввур қилинган. Ибтидоий одам ўлимни ҳаётий жараённинг охирги босқичи деб тушунмаган. Шу боис ўлим уйқунинг бир тури сифатида идрок этилиб, бунда руҳ аллақандай сабабларга кура танага қайтиб келмайди деб изоҳланган. Ибтидоий одам бу ҳодисаларни тахминан қуйидагича тушунган: руҳ — кишининг айнан ўзи; унинг эҳтиёжлари ва одатлари, ҳаёт кечириш шарт-шароитлари тирик одамларникидекдир. Марҳумларнинг руҳлари ҳам гўё одамларники каби машғулотлар ва социал тартиб мавжуд бўлган ҳамжамиятни ташкил этармиш. Тирик одамлар ва марҳумларнинг руҳи ўзаро алоқада бўлиб, моддий ва хўжалик жиҳатидан бир-бирига боглиқдир.
Ёввойи одамнинг табиат қаршисидаги ожизлиги сабабли индивид (шахс) нинг хам, жамиятнинг ҳам руҳдан ана шу тарзда тобелиги ҳақидаги тасаввурлар натижасида руҳга тоат-ибодат тарзидаги муносабатлар таркиб топди. Бу эса диннинг дастлабки шакли эди.
Кейинчалик жамият тараққий эта борган сари, планлантириш ва ижронинг, жисмоний меҳнат ва «ишлаб чиқаришнинг маънавий кучлари»нинг табақалашуви, синфий жамиятнинг пайдо бўлиши ва кишининг мавҳумлаштириш қобилияти ривожлана бориши муносабати билан жоннинг моддийликдан ҳоли табиати ҳақидаги ғоялар пайдо бўлди. Шу билан бирга олдинги антимистик, афсонавий тасаввурлар ўрнини руҳни борлиқнинг натурфилософик манзараси нуқтаи назаридан тушунтиришга уринишлар эгаллай бошлади. Ионий натурфилософлари — Фалес (эрамиздан олдинги VII—VI асрлар), Анаксимен (эрамиздан олдинги V аср) ва Гераклит (эрамиздан олдинги VI—V асрлар) руҳни оламнинг ибтидосини ташкил этувчи нарса (сув, ҳаво, олов)нинг одамлар ва хайвонларга жон ато этувчи шакли тарзида талқин қилишган. Қадимги юнон файласуфларининг бу ғояни изчиллик билан ўтказишлари материализмнинг ўзига хос шакли — материянинг жонлилиги (гилозоизм) тўғрисидаги хулосага олиб келди. Бу материалистик ғояларнинг Демокрит (эрамиздан олдинги V— IV асрлар), Эпикур (эрамиздан олдинги IV—III асрлар) ва Лукреций (эрамиздан олдинги I аср) каби атомистлар томонидан ривожлантира бориши оқибати ўлароқ руҳ танага жон бағишловчи моддий жисм, шунингдек моддий асос ҳисобланмиш ақл, яъни, бошқача қилиб айтганда, ҳаётнинг бутун жараёнини бошқариш вазифасини бажарувчи идрок билан идора этиладиган аъзо сифатида талқин этила бошлади. Руҳ билан ақлнинг ўзи тананинг аъзолари бўлгани учун уларнинг ўзи ҳам тана ҳисобланади ва, атомиетларнинг фикрига кура, шарсимон, кичик ва шунинг учун ҳам анча ҳаракатчан атомлардан таркиб топади. Бу фикрнинг соддалигига қарамай унда жонли нарса — тананинг энг содда функцияларидан тортиб то психикага, ақл-идрокка қадар жонлилиги хусусиятининг материягагина хос хусусият эканлигининг тасдиқланиши прогрессив ҳол эди.
Шундай қилиб, психик фаолиятни илмий тушуниш йўлидаги дастлабки йирик муваффақиятлар унинг физикавий олам қонунларига бўйсунишини исбот қилиш билан, унинг кўринишлари организмнинг аватомик-физиологик тузилишига борлиқлигини кашф этиш билан узвий борлиқдир. Шу билан бирга ўша давр материализм намоёндалари ихтиёридаги маълумотлар ёрдамида кишига хос мавхум мантиқий тафаккур қандай бўлишини, шахснинг маънавий фазилатлари қай тариқа таркиб топишини, кишининг максад кўзлаши ва гавдани ўз измига бўйсундира билиш қобилияти кай йўсинда таъмин этилишини ва шу кабиларни тушунтириб берищ кийин эди.
Чинакамига инсоний хулқ-атворга оид ушбу аломатларни атомлар харакати доирасидан ташқарига олиб чиқиш, «шарбатлар» аралашмаси ёки миянинг ташқи тузилиши билан тушунтириш мумкин эмас эди. Бу эса қулдорлик жамияти манфаатларини ҳимоя киладиган файласуфларнинг психика ҳацидаги идеалистик қарашларнинг ривожланиши учун — шароит яратиб берди. Бу файласуфлар орасида Афлотун (эрамиздан олдинги 428/427—347 йиллар) алохида ажралиб туради. У жоннинг қисмлари тўғрисидаги тушунчани яратди. Шундай қисмлардан: а) ақл-идрокни, б) жасоратни, в) орзу-истакни алоҳида ажратиб кўрсатди ва улар тананинг турли қисмлари (бош, кўкрак, қорин бўшлири)га жойлашган бўлади деган фикрни илгари сурди. Афлотуннинг фикрича, жоннинг қисмлари одамларда бир хил тақсимланган бўлиб, улардан бирининг бошқаларига қараганда устун булиши индивиднинг у ёки бу социал гуруҳга мансублигини белгилайди. Жумладан, оддий меҳнатчилар жон қуйи қисмининг, яъни нафснинг устунлиги билан ажралиб турадилар. Уларнинг азалий қисматлари — ўзларида рухнинг ақл-идрокли, олий қисм ҳукмрон бўлган аристократ (аслзода)ларга — файласуфларга хизмат қилиш эмиш. Бу ўринда Афлотун дунёқарашларининг синфий моҳияти яққол намоён бўлади. Унинг «ғоялар» кўринмас, лекин табиатнинг нариги томонидаги олий дунёни ташкил этувчи азалий ва ўзгармас мохиятлар эканлиги тўррисидаги таълимоти катта аҳамиятга эга бўлди. Жоннинг ақл-идрокли қисми омонат танага жо бўлгунга қадар ана шу дунёга даҳлдор. У танага жо бўлиб олгач, туғилишга қадар кўрилган нарсаларни эслай бошлайди. Хотиралар қанчалик ёрқин бўлса, унда ҳақиқий билимлар шунчалик куп очилиб бораверади.
Афлотун, психологияда дуализмнинг, яъни моддий ва руҳий оламни, тана билан психикани иккита мустақил ва антагонистик ибтидолар тарзида тушунтирадиган таълимотнинг асосчисидир. Афлотуннинг дуализмига қараганда унинг шогирди Арасту (эрамизга қадар 384—322 йиллар)нинг таълимоти анча муваффақиятли равишда илгарилаб кетдики, у психологик фикрларни табиий-илмий асосга қайта қуриб, уни биология ва тиббиёт билан боғлади. Арастунинг «Жон тўғрисида»ги асари психологиянинг бу даврга келиб ўзига хос билимлар сохаси сифатида ажралиб чиқданлигидан далолат беради. Унинг ютуқлари ҳам ҳайвонлардаги, хам одамлардаги конкрет ҳаётий кўринишларни кузатиш, тасвирлаш ва тахлил қилиш билан боғлиқ эди. Арасту руҳий фаолиятни ўрганишнинг тажриба методини, объектив методни ҳимоя қилиб чиққан эди.
Искандер Зулқарнайннинг юришлари даврида унинг тарбиячиси бўлмиш табиатшунос Арастунинг кўз ўнгида турли табиий шароитларга мувофиқлашган ранг-баранг ҳайвонот дунёси намоён бўлди. Бу эса Арастунинг жон ҳақидаги таълимотни яратиши учун шарт-шароит яратди. Арастуга қадар материалистлар ҳам (улар руҳни материянинг бир тури деб ҳисоблашарди), идеалистлар ҳам (улар руҳни танадан ҳоли деб изохлашарди) руҳ ва тана бир-биридан алоҳида яшаши мумкин, деб ҳисоблашарди. Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ жонли тананинг ажралмас эканлиги ғоясини илгари сурди. «Руҳ дарғазаб бўлаётир деб айтиш бирон-бир кимсанинг руҳ мато тўқияпти ёки ун қуряпти дейиши билан баробардир»,— деб ёзган эди Арасту. Жон қисмларга бўлина олмайди, лекин у фаолиятнинг озиқланиш, ҳис этиш, харакатга келтириш, ақл-идрок каби турларига гид қобилиятларда намоён бўлади. Биринчи қобилият ўсимликлар учун, иккинчиси ва учинчиси ҳайвонлар учун, тўртинчиси одам учун хосдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар руки ва ақл-идрокли зот рухн тўғрисидаги таълимотлари билан Арасту олий қобилиятлар содда қобилиятлардан ва уларнинг негизида пайдо бўлишини билдирадиган ривожланиш принципини жорий этди; одамда ҳаёт ва психика ривожланишининг ибтидо даражаси мавжуддир. Сезги дастлабки билиш кобилияти хисобланади. У «мум темир ва олтиндан ясалмаган бўлсада, муҳрнинг изини қабул қилганидек», предметларнинг материясиз ҳолида ҳис этилган шаклини қабул қиларди. Сезги тасаввурлар шаклида из қолдиради. Арасту илгари сезги аъзоларига таъсир ўтказган нарсалар образларининг тасаввур тарзида мавжудлигини кашф этди. У шунингдек бу тасвирлар ўхшашлиги, турдошлиги ва кескин фарқланиши каби учта йўналишда бирлашувини ҳам кўрсатди, бу билан психик ҳодисалар ассоциацияси (богланиши)нинг асосий турларини очиб берди. Арасту организмнинг табиатдан олган имкониятларни фақат ўзининг хусусий фаоллиги орқали рўёбга чиқаришига асосланган ҳолда характернинг реал фаолиятида шаклланиши тўғрисидаги назарияни илгари сурди. Кишининг адолатпарвар ва кўнгилчан булиши унинг адолатли ва меъёридаги ҳаракатларни тез-тез такрорлайвериши натижасида рўй беради.
Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги асрда психологик рояла)рнинг ривожланишида таянч нуқта, асос бўлди. Аста-секин руҳ ҳақидаги тушунча ҳаётнинг барча кўринишларига (ўсимликларни, яъни соф биологик жараёнларни хам қўшиб) нисбатан қўлланилавермасдан, фақат ҳозир биз психика деб атаётган даражага нисбатан қўлланила бошланди. Психика категориясининг замирида онг ҳақидаги тушунча майдонга келди. Киши фақат идрок ва тафаккурга эга бўлиб қолмасдан, балки уларнинг унга мансублигини эътироф этишга, ихтиёрий ҳаракатлар қилибгина қолмасдан, балки бу ҳаракатларни унинг ўзи қилаётганина билишга ҳам қодирдир.
Бир вақтлар ягона ҳисобланган руҳ ҳақидаги тушунча организмнинг тузилиши ва функцияларини тажриба тариқасида тадқиқ этиш борасидаги тараққиётнинг, шунингдек социал эҳтиёжларнинг таъсири остида бир қанча майда тушунчаларга бўлиниб кетди. Эрамиздан олдинги III асрда александриялик врачлар Герофил ва Эразистрат нервларни кашф этишди ва уларнинг пай ва чандирлардан фарқини аниқлаб беришди.
Бу врачлар психик функциялар (сезгилар ва ҳаракатлар) миянинг қўзғатилишига боғлиқ эканлигини мунтазам равишда ўрганиб боришди. Умуман гавда эмас, балка тананинг айрим аъзоларигина (нервлар, мия) психика билан чамбарчас боғлиқлиги аникланди. Ҳаётнинг ҳар қандай кўринишига асос бўладиган руҳ билан сезгилар ва ҳаракат (нервлардан ажралмайдиган)ларнинг асоси сифатидаги руҳ иккита ҳар хил гуруҳлар бўлиб чиқди.
Эрамиздан олдинги II асрда румолик врач Гален физиология ва тиббиётнинг ютуқларини умумлаштириб, исихиканинг физиологик негизи ҳақидаги тасаввурларни бойитди ва онг тушунчасига яқинлашиб келди. У диққат, хотира, мулоҳаза иштирок этадиган ҳаракатларнинг киши, масалан, уйқусида бажарадиган ҳаракатлардан чегараланишини кўрсатиб берди. Униси ҳам, буниси ҳам руҳ билан идора қилинади, лекин биринчи ҳолда кўшимча моментлар иштирок этади. Онг тўғрисида пайдо бўлган тушунча идеалистик фалсафа томонидан фойдаланилди. Идеалистик фалсафа қуллар революцияси ва гражданлар уруши Рим империясини ларзага келтириб турган шароитда дин ва мистика билан тил бириктирган ҳолда гуллаб-яшнаётган идеалистик философия томонидан фойдаланилган эди. Олдинига Плотин, (эрамизнинг III асри), сўнгра эса Августин (эрамизнинг IV—V асрлари) онг ҳақидаги тушунчага фақат идеалистик туе беришган эди. Барча билимлар руҳда мужассамлашган, у эса ўзига қайтиш қобилиятига эга бўлиб, ўз хусусий фаолиятини ва унинг кўз илғамайдиган маҳсулини ҳаддан зиёд аниқлик билан эгаллайди деб, ҳисобланади. Руҳнинг ўз-ўзини бу хилдаги билиши одамнинг ички тажрибаси ҳисобланади ва бу тажриба одамнинг ташқи сезги аъзолари орқали ҳосил қилинадиган тажрибасидан тубдан фарқ қилади. Кейинчалик бу нуқтаи назар интроспекционизм номи билан атала бошлади.
Ҳукмрон диний идеология одамда реал оламга нисбатан салбий муносабат уйротди, худонинг рухсорига етишмоқ учун уни дарвешликка даъват этди. Путури кетган, реал тажрибадан маҳрум бўлган психологик билимларнинг тараққиёти тўхтаб қолди. У янги ижтимоий-тарихий шароитлардагина янгидан бунёдга келиши мумкин эди. Бундай шарт-шароитлар ишлаб чиқариш кучлари юксала бориши, янги ижтимоий муносабатларнинг пайдо бўлиши билан таркиб топа башлади. Ҳали феодализм заминидаёқ илғор психологик таълимотлар пайдо бўла бошлади; феодализм сиртмоғидан қутилган шахснинг онги руҳнинг черков-диний концепциясига қарши кескин кураш жараёнида қарор топди. Ҳар қандай таълимотнинг умумий характери ана шу концепцияга нисбатан муносабат билан белгиланади. Аллакайси дорилфунуннинг студентлари биринчи лекциядаёқ профессорни баҳоламоқчи бўлган бир пайтларда улар профессорга: «Бизга руҳ ҳақида гапириб беринг!» — деб мурожаат қилар эдилар.
Инквизициянинг гулханлари янги социал кучлар илгари сурган ва озодликка чиқаётган тафаккурни яксон қила олмади. Олдин Нидерландияда, кейинчалик Англияда буржуа революциялари юз берди. Ижтимоий эҳтиёжлар тафаккур тарзининг ўзида тўнтариш ясади. Кишининг ҳаёт фаолиятини ҳам қўшган холда табиатни тажриба йўли билан ўрганиш ва механистик тушунтириш тафаккур тарзи амал қиладиган принцип бўлиб қолди.
XVII аср биологик ва психологик билимлар тараҳқиётида янги даврни очиб берди. Танага нисбатан хам, руҳга нисбатан ҳам қарашларда туб бурилиш юз берди. Инсон танаси машинага ухшатилади, техника қурилмаларининг тузилиши қандай принципларга асосланган бўлса, тана тузилиши ҳам шундай принципларга асосланган деб тасаввур этилади, бинобарин тана хам машина сингари руҳнинг бошқаришига муҳтож эмас деб қаралади Француз олими Декарт (1596—1650) томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) табиатга эгалигини кашф этилиши ана шу гоя билан узвий боғлангандир. Буюк француз мутафаккири юракдаги мушакларнинг ишлаши қон айланишининг ички механикаси билан бошқариб турилгани каби хулқ-атворнинг ҳамма даражаларидаги бошқа мушакларнинг ишлаши ҳам худди соат механизмида милларнинг айланишига ўхшаса керак, деб таҳмин килган эди.
Рефлекс ҳақидаги тушунча организмнинг ташқи таъсирга қонуний жавоб реакцияси сифатида пайдо бўлди. Декарт мушаклар ташқи турткиларига руҳнинг ҳеч қандай аралашувисиз, нерв системасининг тузилиши эътибори билан хам жавоб қайтаришга қодирлигини исботлаб берди. Ахир биз соат механизмининг ёки жисм юзасидан қайтаётган нурнинг ҳаракатини руҳнинг иши деб айтмаймизку. Ҳайвонлар ҳам ўзига хос механизмлар бўлиб ҳисобланади, нервлардаги жараёнлар эса нурнинг қайтиши каби миядан мушакларга ўтиб акс этади (лотннча «рефлекс» сўзи акс этиш деган маънони англатади).
Бу нуқтаи назар чинакамига революция бўлиб, нерв-мушак фаолиятини объектив равишда билиш воситасига айланди. Декарт ўзининг «нерв машинаси» ҳаракатларидан бунга қадар руҳгагина хос деб ҳисоблаб келинган куп сонли психик ҳодисаларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилган эди. У сезгилар, ассоциациялар, кучли эҳтирослар қандай юзага чиқиши мумкинлигини тушунтириб берди. Лекин у ўз рефлектор схемасини бутун психик фаолиятга жорий эта олмади. Унинг таълимотида руҳ танадан аллақандай мустақил ва алоҳида мохият сифатида, рефлекс билан баб-баравар тарзда қўйилгандир.
Декартнинг дуализмини XVII асрнинг буюк мутафаккирлари —бировлари материалистик нуқтаи назардан, бошқалари идеалистик нуқтаи назардан рад этишди. Қонунлари психологиянинг ҳам қонунлари ҳисобланган механик харакатни ягона реаллик деб эълон қилган инглиз материалиста Гоббс (1588— 1679) рухни бутунлай рад этди. Психология тарихда биринчи марта рух ҳақидаги таълимот бўлмасдан, балки у танадаги жараёнларнинг сояси каби рўй "берадиган руҳий ҳодисалар ҳақидаги таълимотга айланди. Психикани аллақандай ғайри моддий кўринишдаги нарсага айлантириш эвазига оламнинг яхлитлигига эришилди. Бу нуқтаи назар эпифеноменализм деб ном олди. Шуни унутмаслик керакки, у ўз даври учун илгор нуқтаи назар ҳисобланарди, негаки, бу нуқтаи назар ўша пайтларда ҳукмрон бўлган аллақандай руҳий моҳият ёки руҳий кучлар ҳақидаги ишончларни пучга чиқарганди.
Нидерландиялик материалист файласуф Спиноза (1632— 1677) ҳам, Гоббс каби, оламнинг бир бутунлиги тўғрисидаги ғоянинг астойдил ҳимоячиси эди. У онгни катта кўламга эга материядан сира кам бўлмаган реал нарса деб ҳисобларди. Унинг шоҳ асари бўлмиш «Этика»нинг теоремаларидан бирида «Ғоялар тартиби ва алоқаси қандай бўлса, нарсаларнинг тартиби ва алоқаси хам шундайдир» дейилади. Тана ҳам, унинг ғоялари хам табиатнинг ўша мутлақ тартибига киритилгандир. Бу ўринда Спиноза худди Гоббс каби (рефлекс ҳақидаги таълимотида Декартга ҳам ўхшаб) илмий психологиянинг асосий принципларидан бири — детерминизм принципининг жарчиси бўлиб чикди. Бу принципга кура барча ҳодисалар моддий сабаблар ва қонунларнинг таъсири остида рўй беради. Қишининг ҳис-туйғуларини, хатти-ҳаракатини идора этувчи қонунлар ўзларининг қатъийлиги ва аниқлиги жиҳатадан геометрия қопунларига ўхшайди, деб тасдиқланади. «Этика» геометрик трактат шаклида ёзилгани, унда бир қоиданинг муқаррар ра-вишда иккинчи қоидадан келиб чиқиши ҳам бежиз эмас. Механика, оптика, геометрия соҳасида эришилган ютуқлар психологик фикрлар ривожига самарали таъсир кўрсатди.
Фан тарихида бирннчи бўлиб онгсизлик психикаси ҳақидаги тушунчани илгари сурган XVII асрдаги йирик немис мутафаккири Лейбниц (1646—1716)нинг таълимотига математика, жумладан, интеграл ва дифференциал ҳисоблар кашф этилиши таъсир этган эди. Психик хает манзараси арифметик йиғинди тариқасида эмас, балки интеграл тарзида намоён бўлди. Лейбниц тасаввурларнинг узлуксиз чегараланиши гоясига таянган ҳолда перцепция (бевосита онгсиз идрок) ни апперцепция (диққат ва хотирани ўз ичига олган англанилган идрок)дан фарқлаган эди. Лейбниц идеалист бўлгани учун ҳам оламни кўплаб руҳлар — «монад»лардан («монада» — ажралмайдиган деганй) таркиб топган деб ҳисоблади. Шу билан бирга у психологияга жуда куп янгиликларни, энг аввало, психиканинг фаоллиги табиати ва узлуксиз ривожланиши, ҳамда психиканинг онглилик ва онгсизлик кўрипишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги ғояни олиб кирди.
XVII асрда фанда ва ҳаётда рационализм ҳукмрон эди. Унга кура хаққоний билимга фақат ақл-идрок орқали эришиш мумкин. Илғор мамлакатларда юз бераётган туб иқтисодий ўзгаришлар, индустриал революция, илмий билимларни амалиётга татбиқ этиш учун интилишлар XVIII асрда эмпиризм ва сенсуйлизмни — тажриба ва ҳис этиладиган билишнинг «соф» ақл-идрокдан афзаллиги ҳақидаги таълимотнннг, яъни ақлда ҳеч қандай туғма гоялар ва принциплар бўлиши мумкнн эмаслиги ҳақидаги таълимотнинг олдинги маррага кўтарилишига олиб келди. Бу таълимотни инглиз файласуфи ва педагоги Жон Локк (1632—1704) астойдил ҳимоя қилиб чиққан эди. Уни эмпирик (тажриба) психологиятшг асосчиси деб ҳисоблаш қабул қилинган. Барча билимларнинг тажрибадан келиб чиқиши ҳақидаги қоида психология учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки у руҳий ҳаётнинг конкрет фактлари, оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларга ўтиш йўллари пухта ўрганилишини тақозо этади. Локкнинг фикрича, тажрибанинг иккита манбаи бор: бири ташқи сезги аъзоларининг фаолияти (ташқи тажриба) ва иккинчиси ўзининг хусусий ишини идрок этувчи ақлнинг ички фаолияти (ички тажриба)дир. Киши ҳеч қандай гояларга эга бўлмаган ҳолда дунёга келади. Унинг руҳи — «тоза тахта» (tabula rаsa) бўлиб, кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади. Тажриба оддий ва мураккаб ғоялардан таркиб топади. Бу гоялар ё сезгилардап, ё ички идрок (рефлексия)лардан ҳосил бўлади. Иккикчи ҳолатда сиг реал нарсаларга эмас, балки ўз хусусий махсулига йўналтирилиб, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Локкнинг рефлексия таълимоти («рефлекс» тушунчаси билан аралаштириб юбормаслик керак) киши психологик фактларни (физика фактлардан фарқли ўлароқ) ингроспектив тарзда билиб олади, деган тахминга асосланган эди. Бу билан яна дуализм илгарн сурилзди. Онг ва ташқи оламни прииципиал жихатдан турлича усуллар ёрдамида билиш мумкинлиги важидан ҳам улар бир-бирига қарама-қарши қўйилар эди.
Локкнииг ташқи ва ички тажриба тўгрисидагк таълимоти икки хил ҳарактерга эга эканлиги хам материалистик, ҳам идеалистик таълимотларнинг тараққиётига туртки беришига сабаб бўлди. Материалистлар Гартли (1705—1757) бош бўлган инглиз, "Дидро (1713—1784) бош бўлган француз, А. Н. Радишчев (1749—1802) бош бўлган рус материалистлари оламни билишда ташки тажрибани асос қилиб олиб, инсон психикасининг ички мазмуни асосида одамнинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабати ётади, деган эдилар. Идеалистлар (Беркли бошчилигида) бу моҳиятни бирламчи ва ҳеч нарсадан келиб чиқмайди деб эълон қилишди. Кишининг мураккаб психик фаолияти қай тариқа алоҳида ғоялардан таркиб топади? Локкдан кейин ғоялар ассоциациям (борланиши) қонуни психологиянинг асосий қонуни ҳисобланадн, деган фикр мустаҳкам ўрнашиб қолган эди. Ассоцианизм лсихологияда ҳукмрон йўналиш бўлиб қолди. Психиканинг моҳиятини билишдаги тафовутларга монанд тарзда ассоцианизмда ҳам икки йўналиш — материалистик ва идеалистик йўналишлар бир-бирига қарама-қарши эди. XVIII асрдаги ассоциатив психологияда материалистик йўналишнинг энг йирик намоёндаси Давид Гартли эди. У Ньютоннинг физикасига, шунингдек физиология ва тиббиёт (Гартли амалиётчи врач эди) соҳасидаги ютуқларга таяниб, рефлекс ҳақидаги тушунча билан ассоциация ҳақидаги тушунчани бирлаштирди. Унинг таълимотида нерв системасига сезги аъзоларидан мия орқали мушакларга етказиладиган ташқи таъсир бутун психик ҳаётнинг илк манбаи сифатида қабул қилинган эди. Бу таъсир мияда сезгилар тарзида ва уларнинг излари — ғоялар тариқасида сақланиб қолади. Бир-бирига яқин сезгиларнинг тез-тез такрорланавериши шунга олиб келадики, нерв системасида бошқа сезгилар қолдирган изларнинг бутун занжирини тиклаш учун биттагина сезги (у илгари ҳаммаси билан боғлиқ бўлган)нинг ўзи кифоя қилади. Қачонки, ушбу занжирга янги қўзғатувчи — сўзнинг қўшилиши билан ирода ва тафаккур пайдо бўлади. Илгари бевосита ҳиссий таъсир ўтказишни тақозо қиладиган ҳаракатларнинг ўрнини ассоциациясига кура сўз эгаллайди. Гартлининг таълимоти ғоят изчиллиги билан ажралиб турарди. Унинг таълимоти детерминизм принципига асосланган эди. Психик ҳаётнинг ассоциация қонунига биноан талқин этилмаган биронта ҳам соҳаси қолмади. Бу қонун инсон руҳиятини тушунишда худди бутун олам тортишиш қонуни каби универсал қонун бўлиб қолди.
Ассоциатив психология одамда исталган фазилатларни таркиб топтириш истиқболини очиб берадиган, уларнинг нерв системасига таъсир кўрсатиш йўли билан хулқ-атворини бошқариш имкониятини яратадиган назария сифатида кутиб олинди. Бунда нерв системасининг ўзи ҳар қандай мойиллик ва туғма хислатлардан ҳоли бўлади, деб тасаввур қилинди.
Бу нуқтаи назарга қарама-қарши ўлароқ, XVIII аср психологик фанлар тарихида қобилиятлар психологияси деган бошқа бир йўналиш ҳам бор эди (унинг лидерлари Германияда Христиан Вольф, Англияда Томас Рид эди). Қобилиятлар психологиясининг тарафдорлари руҳга ички кучлар (энг аввало билим ва истак тарзида намоён бўладиган тасаввур қилиш қобилияти) олдинданоқ хос бўлган деб даъво қилишган эди. Бу кучлар учун асосли бирон-бир далил келтирилмасди. Улар сира ҳам асосланмаган ҳолда алла қандай бирламчи нарса сифатида қабул қилинарди. Шу тариқа қобилият психик ҳодисаларнинг ҳақиқий илмий «оҳиятини очиб бермай, сохта тушунча бўлиб қолган эди.
XVIII аср нерв системасини тадқиқ қилишда янги улкан ютуқлар билан нишонланди (Галлер, Прохазка). Шу аснода психика механик ҳаракат андазаси бўйича эмас, балки организмнинг бошқа ҳаётий функциялари андазаси бўйича тасаввур қилиниши керак деган фикр туғилади. Психика миянинг функцияси эканлиги ҳақидаги таълимот таркиб топади. У XVIII асрдаги француз материалистлари томонидан илгари сурилган эди. Улар ташқаридан ҳосил қилинадиган таассуротлар тафаккур жараёнининг бошлангич моменти, фикрнинг сўз ёки имо-ишора орқали ифода этилиши пировард моменти ҳисобланади, ҳар иккала момент орасида эса мияда нервнинг номаълум жараёнлари рўй беради, деб исботлашарди. Кўриниб турибдики, бу ҳолда ҳам принципиал схема рефлексини эслатади. Лекин француз материалистлари «рефлекс» терминини фақат ташқи қўзгатувчига жавобан онгсиз қилинадиган ҳаракатга нисбатан ишлатишади. Масалан, Конвентнинг жодида қатл этилганларда мушакларнинг қандай тортилиши саволига Кабанис жодининг тиғи қатл этилганларга азоб бермайди, чунки уларнинг ҳаракатлари соф рефлекслардангина иборатдир, деб ахборот берган экан.
Организмга ҳаракатларнинг икки хил тури — ихтиёрий (онгли) ва ихтиёрсиз (онгсиз, рефлектор) турлари хосдир, деган фикр ўтган асрнинг биринчи ярмида кенг тарқалган эди. Бу фикрнинг тўғрилигини физиологияда инглиз Чарльз Белл ва француз Франсуа Мажанди томонидан сезувчи ва ҳаракат нервлари ўртасидаги тафовутларнинг кашф этилишига олиб келган ажойиб ютуқлари ҳам тасдиқлайди. Орқа мия нерв томирларини қўзғатиш турлича натижаларга олиб келди. Мушаклар фақат олдиндаги томирлар қўзратилгандагина ўзгаргани кузатилди. Орқа томирларга келганда шуни айтиш керакки, уларнинг сезувчанлик функцияси борлиги эътироф этилди. Сезувчи нервнинг учлари қўзғатилганда бу нервдан орқа миядаги нерв маркази орқали импульс ҳаражатлантирувчи нерв бўйлаб мушакка ўтади. Ана шу йўлнинг ҳаммаси рефлектор ёйи деган ном олди. Рефлекс ҳодисаси фалсафий таҳминдан тажрибада синалган фактга айланиб қолди. Лекин рефлектор ёйи механизми фақат содда формадаги ҳаракат реакцияларни тушиниш имконини беради. Биолог Пфлюгернинг ўтган асрнинг 50-йилларида ўтказган тажрибалари рефлекс ҳақидаги тушунча фақат одамнинг эмас, балки теварак-атрофдаги шарт-шароитларга мослашишга лаёқатли ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини ҳам изоҳлаб беришга ожизлик қилиб қолишини кўрсатган эди. Кўпгина фактлар рефлекс ҳақидаги тушунча ёрдамида хатти-ҳаракатни бутунлайича изоҳлаб бериш мумкинлигига шубҳа билдиришга мажбур этди. Лекин шунга қарамай бу тушунчада қимматбаҳо бир роя мужассамлашган эдики, унга кура организмнинг фаоллиги моддий аъзога моддий таъсир кўрсатиш билан белгиланади. Бу роядан воз кечиш руҳнинг танани ҳаракатга келтирувчи куч эканлиги хақидаги эски тасаввурларга қайтишдан иборат бўлур эди. Фанда мураккаб вазият вужудга келди: бир томондан, тирик мавжудотларнинг фаоллиги сабабларини фақат рефлекс хақидаги тушунча изоҳлаб берар эди. Иккинчи томондан, ушбу фаолликни кузатиш уни нервларнинг оддий механик алоқаларидан ташқарига олиб чиқиш мумкин эмаслигини кўрсатди.
Бу боши берк кўчадан чиқиш йўлини XIX асрнинг иккинчи ярмида буюк рус олими И. М. Сеченов (1829—1905) топди. Унинг материалистик эътиқоди Н.Г.Чернишевский (1828—1889) бошчилигидаги революцион-демократлар томонидан тайерланган фалсафий негиз асосида юзага келган.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish