Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


ҲОЗИРГИ ЗАМОН ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ АҲВОЛИ



Download 0,55 Mb.
bet7/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

ҲОЗИРГИ ЗАМОН ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ АҲВОЛИ,
ТУЗИЛИШИ ВА МЕТОДЛАРИ

I. 2.1.Фалсафа илмий психологиянинг илмий  негизидир


Психология инсон шахсини ва кишилар ўртасидаги муносабатларни билишнинг фақат умумий назарий муаммоларини эмас, байки конкрет масалаларини ишлаб чиқишга тўғри фалсафий ёндашувнииг аҳамиятини аниқ белгилаб берадиган фанлар қаторига киради. У бир жиҳати билан табиий фанлар (зоопсихология, психофизиология ва бошқалар) сохасини ўз ичига олса, бошқа бир жиҳати билан ижтимоий фанлар (социал психология, педагогик психология ва шу кабилар) сохасига кириб боради ва шунинг учун ҳам унда диалектик ва тарихий материализмнинг конунларидан фойдаланишнинг кенг имкониятлари мавжуддир.
XX асрда психология идеалистик ва метафизик фалсафадан ажралиб чиқди. Психология ҳар қандай фалсафадан ҳам узоқлашавермайди, албатта. Ҳозирги замон илмий психологиясининг негизини илмий фалсафий тасаввурлар, миянинг объектив реалликни акс эттиришдан иборат хусусияти сифатидаги психикага нисбатан илмий диалектик-материалистик нуқтаи назар ташкил этади. Фалсафа ва унинг таркибий қисми — билиш назарияси (ёки гносеология) психиканинг теварак-атрофдаги дунёга нисбатан муносабати тўгрисидаги масалани ўрганади ва материянинг бирламчи, онгнинг иккиламчи эканлигини таъкидлаган ҳолда психикани оламнинг акс эттирилиши сифатида талқин қилади. Психология инсон фаолиятида ва унинг ривожланишида психиканинг қандай роль ўйнашини аниқлайди.
Марксча фалсафа классикларининг асарларида психология назариясининг асослари тайёр ҳолда мужассамлаштириб берилган эмас. Уларни бу асарлардан уқиб олиш ва психология фани тузилишининг назарий пойдеворига айлантириш учун жуда катта ижодий иш олиб борилиши даркор. Бу хол назариётчи психологлар (Л.С.Виготский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев ва бошқалар) дан марксизмнинг бой меросини чуқур ўрганишни ва шу билан бирга психологиянинг ривожланиши йўлида кўндаланг бўлиб турган ва тўрри фалсафий мўлжалсиз бартараф этиб ҳамда ҳал қилиб бўлмайдиган асосий кийинчиликлар ва вазифаларни англаб олишни талаб қилди. Собиқ совет психологияси К. Маркс асарларига мурожаат киларкан, энг аввало психологик тадқиқотларнинг асосий принципларини ишлаб чиқиш ва киши онгини тушуниш учун беҳад муҳим аҳамиятга эга бўлган учта фалсафий ғояни алохида ажратиб кўрсатган.
1. Онгнинг моҳияти шундан иборатки, кишининг онгида муҳитга нисбатан муносабат унинг ажалда тил билан аяалга ошириладиган бевосита ифодаланган бенуқсон акс этиши бўлиб ҳисобланади. Бу бенуқсон акс этиш бевосита мавжуд вазият билан ҳаракат орасида юз бериб, бунда ушбу вазиятнинг ўзгариши, кенгроқ қилиб олинадиган бўлса — умуман теварак- атрофдаги оламнинг ўзгариши рўй беради. «Меҳнат процессининг охирида бу процесс бошланмасдан олдиноқ кишининг тасаввурида, яъни фикран мавжуд бўлган натижа ҳосил бўлади». К. Маркснинг онгнинг бевосита ифодаланган характерга эга эканлиги ҳақидаги ғоялари илмий психологиянинг назариялари қаторига киради ва психиканинг бевоситалиги (киши ўзини ўзи психология предмети деб ҳисоблайдиган бевосита тажриба) ҳақидаги идеалистик психология( интроспектив) таълимотларга принципиал тарзда қарши чиқади. Психика, онг бевосита кишининг фаолияти орқали объектив тарзда билиб олинади ва улар ана шу фаолиятнинг маҳсулидир.
2. Кишининг фаолияти (ҳам амалий, ҳам назарий) унинг психикаси ишклланишида шу даражада %ал қилувчи роль ўйнайдики, киши фаолияти орқали яратиладиган ашёвий олам киши психикасининг бутун таракдиётини белгилаб беради. Меҳнатда субъектив фаолияти мужассамлашгандир ва ушбу фаолият предмети, меҳнат махсули ўзаро бир-бирига ўтади. Модомики, меҳнат маҳсули киши фаолияти туфайли яратилган экан, демак бу фаолиятнинг ўзи ҳам тамомила унинг объекти, меҳнат маҳсули билан белгиланади. Маркс «Капитал» да одам «ташқи табиатга таъсир килиб ва уни ўзгартириб», шу билан бирга «ўз табиатини ҳам ўзгартиради», деб ёзган эди. Бундан психологик назария учун муҳим аҳамиятга молик хулоса келиб чиқади: «кишининг ҳаётий кучлари», инсон психологияси, унинг ҳис-туйгулари, мақсадлари, фикри киши фаолиятинини маҳсули билан белгиланади. Кишининг ишлаб чиқариш заруратини келтириб чиқарадиган эҳтиёжлари ўзидан-ўзи пайдо бўлади ва ишлаб чиқариш жараёнида ривожлана боради; уларнинг пайдо бўлиши киши эхтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқаришда яратиладиган маҳсулотлар билан белгиланади. Маркс дастлабки фалсафий асарларида саноатнинг кўргазмали ҳаёти «киши ҳаётий кучларининг очиб қўйилган китоби бўлиб, қаршимизда хаёлан намоён бўлган одам психологиясидир...», деб ёзган эди. «Кишининг субъектив ҳис-туйғу қобилиятининг ранг-баранглиги: мусиқий оҳангни фарқлай билиш қобилияти, кўзнинг гўзалликии ҳис қила олиши, қисқаси, инсоний завқланишга лаёқати ва ўзлигини кишининг ҳаётий кучлари тарзида қарор топтирувчи ҳис-туйғулар фақат инсон ҳаётининг кенг кўргазмали бойлиги туфайли ривожланади, баъзи ҳолларда биринчи марта ҳосил бўлади. Чунки фақат бешта ташқи ҳис-туйғу эмас, балки маънавий ҳис-туйғулар деб аталмиш туйғу, амалий ҳис-туйғулар (ирода, муҳаббат ва шу кабилар)—бир сўз билан айтганда, инсоний ҳис-туйғу, туйғуларнинг инсонийлиги фақат тегшили предметнинг мавжудлиги туфайли, одамийлашган табиат туфайли ҳосил бўлади».
3. Кишининг фаолияти ва, демак, унинг психологияси ижтимоий характерда бўлиб, инсон психологияси — тараққиёт маҳсулидир: «...ижтимоий одамнинг ҳис-туйғулари ноижтимоий одамнинг ҳис-туйғуларига қараганда моҳият эътибори билан бошқача ҳис-туйғулардир; «ижтимоийлик бутун ҳаракатға хос хусусиятдир; жамият одамни қандай қилиб одам сифатида вояга етказган бўлса, одам хам жамиятни шу тарзда яратади. Фаолият ва унинг самараларидан фойдаланиш, ўз мазмунига кура ҳам, ўзининг рўй беришига кура ҳам ижтимоий характерда бўлади: ижтимоий фаолият ва ижтимоий фойдаланиш».
Маркснинг ғоялари психология учун онг ва фаолият фактларини уларнинг социал негизда юзага чиқиши нуқтаи назаридан таҳлил қилиш имкониятини яратиб берди. Чунончи, шахснинг қобилиятларидаги табиийлик билан ижтимоийликнинг нисбатига оид мураккаб проблема марксизмга асосланган ҳолда ўз илмий ечимини топди. XVIII асрдаги инглиз иқтисодчиси А.Смитнинг одамлардаги хилма-хил майллар тақсимотининг сабаби бўлишдан кура кўпроқ унинг натижаси эканлиги ҳақидаги фикрига қўшилган ҳолда Маркс шундай деб таъкидлаган эди: «Ҳаммол билан файласуф ўртасидаги дастлабки фарқ кўппак ит билан този ит ўртасидаги фарқдан хам кам бўлган. Улар ўртасидаги катта тафовутни кейинчалик мехнат тақсимоти юзага келтирди». Қишинипг қобилиятлари та-биий ўзига хослик негизида пайдо бўлсада, киши мехнатининг ўзгарувчан, тарихий жиҳатдан тақозо этилган шаклларига, жамият моддий ҳаётининг шарт-шароитларига боғлиқдир. «Рафаэлга ўхшаган индивид ўз истеъдодини ривожлантира оладими,— бу ўз навбатида меҳнат тақсимотига боғлиқ бўлган талабга ҳамда одамларнинг ўқиши учун улар томонидан яратилган шарт-шароитларга тамомила боғлиқдир»,— деб ёзишган эди К.Маркс билан Ф.Энгельс.
Ўз-ўзидан равшанки, Маркснинг психология фани назарий асосини ташкил этадиган ғояларининг бойлиги психологик фикрларни ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларини белгилаб берадиган ва юқорида келтирилган фалсафий қоидалар билангина чекланмайди. Фалсафий таълимот сифатидаги марксизм психология назарияси ва методологиясини яратиш учун чексиз имконият тугдиради.
Ф.Энгельснинг асарларида қатор муҳим фалсафий қоидалар баён этилганки, улар ҳозирги замон илмий психологиясида кенг қўлланилмоқда. Киши онгининг тарихий тараққиётини ва одам билан ҳайвоннинг психикасидаги туб фарқларни тушуниб етишда Энгельснинг одамнинг пайдо бўлишида меҳнатнинг роли ҳақидаги ғоялари алоҳида ахамиятга эга бўлди. Маркснинг инсон психологиясининг тарихий характерга эга эканлиги ҳақидаги фикрини яна ҳам ривожлантирган ҳолда Ф. Энгельс эҳтиёжни киши фаоллигининг манбаси тариқасида таҳлил қилади. Психологиянинг марказий тушунчаларидан бири — фаолиятни тушуниб етишда Энгельснинг киши тафаккурига фаолиятнинг таъсири тўғрисидаги ғоялари муҳим роль ўйнайди. «Табиатшунослик ҳам, философия ҳам одам фаолиятининг одам тафаккурига таъсирини текширишни ҳозирга қадар мутлақо менсимай келди. Бу фанлар, бир томондан, фақат фикрни билади. Лекин инсон тафаккурининг энг муҳим ва энг яқин асоси табиатнинг ёлгиз ўзигина эмас, балки нақ инсоннинг табиатни ўзгартиришидир, инсоннинг ақли ҳам унинг табиатни ўзгартиришни ўрганишига мувофиқ суратда ривожланиб борган».
I. 2.2. Ҳозирги замон психологияси ва унинг фанлар системасидаги ўрни
XX асрда психология ўзининг энг муҳим проблемаларини тадқиқ қилишнинг илмий асосларини яратиш даврига киришди. Ҳозирги вақтда психология ўзи ўрганадиган алоҳида предметига, ўзининг алоҳида вазифаларига, ўзининг махсус тадқиқот методларига эгадир; унинг психологик муассасалари тармоғи (институтлари, лабораториялари, психолог кадрлар тайёрлайдиган ўқув юртлари), журналлари ва ихтисослаштирилган китоб нашриётлари мавжуд. Мунтазам равишда халқаро психологик конгресслар ўтказилиб туради, психологлар илмий уюшмаларга ва жамиятларга бирлашмокдалар. Ҳозирги вақтда психологиянинг киши ҳақидаги энг муҳим фанлардан бири сифатидаги аҳамиятини ҳамма тан олмоқда.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish