Ушбу китобни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам И



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/28
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#106134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
buxoro-madrasalari-tarixidan

 
1.3. Мударрислар фаолияти 
Мустабид совет тузуми давридаги дарсликлар ва тарихга 
оид асарларда Туркистон халқининг асосий қисми саводсиз 
бўлган, аҳолининг бор-йўғи икки фоизигина ўқиш-ёзишни 
билган, деган нохолис иддаоларга кўп дуч келинади. Масалан, 
Дмитрий Граменитский «Мусулмонлар ҳаётида бошланғич 
мактаблар кўп бўлишига қарамай, саводли кишилар жуда 
кам
83
», деб уқтиради. Яна бир рус олими В. Вяткиннинг 
сўзлари ҳам ҳамкасблариникидан фарқ қилмайди: «Ибтидоий 
мактаблар барча қишлоқларда бор, аммо халқ қанчалик 
ўқимасин, барибир саводсизлигича қолаверган
84
», деса, 
К.Е.Бендриков «Мактабдаги ўқитувчиларнинг аксарияти та-
биат қонунлари, жамият ҳаёти ҳамда ақлий тафаккур илмидан 
хабарсиз мадрасада таҳсил олган имомлар эди»
85
, дея таъриф-
лайди. Бу каби илм аҳли учун билдирилган салбий фикрларни 
Н.С.Кулчанов
86

В.П.Наливкин
87

М.Н.Вирский
88
ларнинг 
83
Д.М.Граменитский в
5191
г .о Ташкенте в
« Туркестанские ведомости
»
,

92
.
84
В.Л.Вяткин в
5722
г .о долине Зеравшана в газ .
« Самарканд
»
,

559
.
85
Бендриков К.Е .Очерки по истории народного образования в Туркестане 
(
5181
-
5702
годы .) 
86
Н.С.Кулчанов в
5119
г .о верховьях Зеравшана

в
« Сборнике материалов 


32 
тадқиқот ва мақолаларида ҳам учратиш мумкин.
Ислом оламининг машҳур илм-фан ва маданият 
ўчоқларидан бири сифатида жаҳонга юзлаб даҳо олимларни 
етиштириб берган юрт халқи мустамлака бўлмасдан олдин 
ҳам ялпи саводсиз эмаслигини тарихий далиллардан яққол 
билса бўлади. «Қомус ул-аълом»да келтирилишича, ўн 
тўққизинчи милодий асрда биргина Тошкентнинг Эски шаҳар 
қисмида 13 мингта хонадон, 18 та мадраса, 60 та бошланғич 
мактаб (куттоб) бўлган. К.Е.Бендриковнинг ёзишича, ота-
оналар фарзандларини олти ёшга тўлмасданоқ мактабга 
таълим олгани беришган
89

1878 йили Фарғона водийсига келган академик А. Мидден-
дорф уч ой мобайнида аҳолининг саводхонлик даражасини 
ўргангач, бу ердаги мусулмон аҳолининг ёппасига саводхон-
лиги ҳақида хулосага келади ва бу ҳолат Россиянинг халқ 
маорифи арбобларига катта маломат эканини ёзади
90
. Гас-
принский Тошкентга келганда, зиёлилар билан учрашади. Уч-
рашув асносида унинг Туркистон ҳақидаги барча тасаввурла-
ри тубдан ўзгаради. Исмоилбей матбуотда туркистонликларни 
для статистики Самаркандской области за
5119
-
5111
гг
.
»
, вып .I ,

Самарканд ,
5172
.
87
В.П.Наливкин в
5175
г .о Сыр-Дарьинской области в
« Сведениях о состоя-
нии туземных мадраса о Сыр-Дарьинской области о
5172
/
75
учебном году »
, Таш-
кент
,
5758
.

С
.
22
.
88
М.Н.Вирский в
5171
г .о Дюрткульской волости Самаркандского уезда

в 
«Справочной книжке Самаркандской области »
, вып .III ,

Самарканд
,
5171
.
89
Бендриков К.Е .Очерки по истории народного образования в Туркестане 
(
5181
-
5702
годы .)

С
.
99
.
90
Очерки Ферганской долины .Спб
.
,
5110
.

С
.
980
,
290
.


33 
«саводсиз ва жоҳил» сифатида айблаб, бонг ураётган хабар ва 
маълумотлари асоссиз эканлигига амин бўлади
91
 
Бундан кўриниб турибдики, мустамлакачилар халқнинг са-
водхонлик даражасини аниқлашда минг йиллар мобайнида 
шаклланган ва исломий билимлар асосига қурилган таълим 
тизимини бутунлай инкор қилишган ҳамда ўзлари очган рус-
тузем мактабларида таҳсил олганларнигина саводли деб 
ҳисоблашган. Қарийб бир аср ўтмиши бузиб талқин этилган 
юрт фарзандлари олдида ўз тарихини бевосита ўрганишдек 
масъулиятли ҳамда машаққатли вазифа турибди. Бу борада 
кўплаб тадқиқотлар ҳам амалга оширилиб келинмоқда.
Мустамлакачилар таъбири билан айтганда, «икки фоизгина 
ўқиш-ёзишни билган аҳоли» орасидан қанчадан-қанча шоир, 
олим, давлат арбоблари ва мударрислар етишиб чиқди. Аммо 
уларнинг аксариятини тақдири аянчли хотима топганини 
мустақилликка эришгандан сўнг англаб етдик. Қуйида ўрта ва 
олий таълим маскани ҳисобланган мадрасаларда илм зиёсини 
тарқатиб, кўплаб олимларни етиштирган мударрислар хусу-
сида сўз боради. Яна мударрислар ким бўлган? Уларни ким бу 
лавозимга тайинлаган? Мударрисларнинг фаолияти қандай 
бўлган каби саволларга батафсил маълумот берилади. 
Мударрис (арабча – «дарс берувчи») – мадраса ўқитувчиси 
ҳисобланиб, мадрасаларда ўқитиладиган -муайян фандан дарс 
берган. Ўқитувчилик-мударрислик масъулиятли ва шарафли 
касб ҳисобланган. Истеъдодли, барча билимлардан хабардор 
ва ҳурмат-эътибор қозонган алломалар махсус комиссия си-
новидан ўтиб, мударрислик вазифасига тавсия этилган. Айрим 
мударрислар синовдан ўтмаганлиги сабабли ўз лавозимидан 
маҳрум этилган
92

91
Абдурашидов 
З 
.Устози 
муаззам 
.
http//:kh-
davron.uz/kutubxona/turk/zaynobiddin-abdurashidov-ustozi-muazzam.html 
92
Масалан ,
« Эшонқули Дотхоҳ »мадрасасидан Тўрахўжа Эшон синовдан 


34 
Мадрасаларда дарс берадиган мударрисларнинг ўзи ҳам 
бирор мадрасани тугаллаган бўлиши шарт бўлган
93

Мадрасада дарс бериши учун мударрисликка тайинланиш 
тартибига 
кўра, 
кичик 
мадрасаларнинг 
мударрисини 
қозикалон тайинласа, йирик мадрасаларнинг мударрисини эса, 
амир томонидан тайинланган ва тегишли ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилган. Абдурауф Фитрат охунд, муфти, мудар-
рислик мартабалари амир томонидан қози калон воситасида
яъни қози амирга арз қилгандан сўнг улар номига ёрлиқ ке-
лишини келтиради
94
. ЎзР МДА да ушбу мавзудаги ҳужжатлар 
кўплаб 
сақланмоқда. 
Жумладан, 
Мир 
Бадриддин 
қозикалоннинг амирга ёзган аризасида «Жаъфархожа» мадра-
сасининг мударрисларидан бири Мулло Убайдуллоҳнинг ва-
фоти сабабли «Жўйбори Калон» мадрасаси мударриси Мулло 
Маҳмудхўжани унинг ўрнига тайинлаб, 55 тилло маош белги-
лаш қайд этилган
95
. Ушбу ҳол бошқа хонликларда ҳам шу 
тартибда амалга оширилган. Буни Қўқон хонлигининг мудар-
рис тайинлаш ҳақидаги қуйидаги фармони мисолида ҳам 
кўриш мумкин: 
«…Ҳаммага маълум бўлғайким, биз иқтидорли ва муносиб 
олим Мулла Муҳаммад Содиқни Муҳаммад Алихон қурдирган 
мадрасага мударрис этиб тайинлашға фармон бердик. Ушбу 
мадрасанинг барча илм толиблари фанлар бўйича билим олиш 
ўтолмай ,ўз вазифасидан озод этилган .Қаранг :ЎзР МДА .И
-
29
-
жамғарма ,
5
-
рўйхат
,
999 а-йиғмажилд
,
72
-
варақ . 
93
Сафаралиев Б.С .Народное образование как показатель социокультурной си-
туации в истории Среднеазиатского общества .

С .
71
94
Фитрат .Танланган асарлар .I жилд .

Б
.
15
.
95
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
508
-
жамғарма
,
5
-
рўйхат
,
5789
-
йиғмажилд ,
5
-
варақ .
Яна
9
- варақда ҳам шу мавзудаги ҳужжат мавжуд . 


35 
учун шул зотга мурожаат қилмоғи даркор. Муҳр ва сана – 
1843 й.».
Мирзо Улуғбек давридан бошлаб мударрис лавозимига 
номзод махсус Уламолар ҳайъатига имтиҳон топшириши, 
яъни ўз билимларини исботламоғи лозим бўлган. Бироқ, кей-
инчалик бу анъанадан бир оз чекинилган ва XIX асрнинг 
бошларига келиб мударрис лавозимига кўпроқ хонга қарашли 
шахслар тайинлана бошлаган
96

Ўқув жараёнини ташкил этиш одатда, мударрисларнинг 
зиммасида бўлиб, улар қуйидаги уч тоифага бўлинган: 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish