Узлуксиз физика таълимида назарий умумлаштиришларнинг дидактикаси ва методикаси



Download 15,37 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi15,37 Kb.
#309354
TuriДиссертация
Bog'liq
Қарши муҳандислик


Қарши муҳандислик – иқтисодиёт институти тадқиқотчиси
Турсунов Қаҳор Шоназаровичнинг “Узлуксиз физика таълимида назарий умумлаштиришларнинг дидактикаси ва методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси авторефератига

ТАҚРИЗ



Фанда назарий умумлаштиришларга бағишланган тадқиқотлар олиб борилган. Лекин айнан узлуксиз физика таълимида назарий умумлаштиришларнинг дидактикаси ва методикаси тўғрисидаги тадқиқот ишлари эса етарлича поёнига етказилмаган йўналиш ҳисобланади. Шунинг учун таъкидлаш керакки тақриз қилинаётган ушбу иш маълум маънода ана шу камчиликни тўлдиришга хизмат қилади. Умумлаштиришлар ягона таснифга келтириб, уни физика ўқитишда қўллаш албатта ўқитиш принципларини ташкил қиладиган кўрсатмаликларни бойитиш мавҳум ва тушиниш қийин бўлган тушунчаларни тушунтиришга ҳамда тушинишга ёрдам беради. Тадқиқот ишининг шу жиҳати муҳим амалий аҳамият касб этади. Ушбу мавзудаги илмий-тадқиқот иши ўқувчиларга физика предметини ўргатишда муҳим янги методик ишланма бўлиб хизмат қилади.
Авторефератда кўрсатилишича, диссертация кириш, 5 боб, хулоса, адабиётлар руйхати ва иловадан ташкил топган.
Тадқиқот ишининг кириш қисмида: мавзунинг долзарблиги, илмий фарази, мақсади, вазифалари, объекти, предмети, методологик назарий асослари текшириш методлари, илмий янгилиги, тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқиладиган ғоялари ҳамда тадқиқот босқичлариҳақида фикр юритилади.
Диссертант назарий умумлаштиришлардан фойдаланиш асосида дарс самарадорлигини ошириш тўғрисидаги фикр билдириб, унинг методик жиҳатдан афзаллик томонларини батафсил ёритишга ҳаракат қилган. Тадқиқотчи Қ.Ш.Турсуновнинг физикадан назарий умумлаштиришлар асосида дарс компонентларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги тадқиқот натижалари жуда қимматли илмий ахамиятга эгадир.
Таълим тизимидаги кризис ҳолатлар бундай методикадан фойдаланиш заруратини тақозо этмоқда. Чунки, бир қисм ўқувчиларга умумтаълим билимлар системасини беришда иккинчидан эса чуқур ва амалиёт билан узвий боғланган билимларни беришга ҳам ушбу методик ғоялардан фойдаланиш ўқитиш ишини янада яхшилаши табиийдир. Шу нуқтаи назардан ҳам ушбу мавзудаги тадқиқот иши муҳим педагогик муаммолардан бирини ҳал қилиниши деб баҳолаш мумкин.
Учинчи боб мазмунидан келиб чиқиб чиқарилган хулосаларни янада бойитиш лозим эди. Чунки,назарий умумлаштиришларни дидактик мухим хусусиятлари ушбу бобда тўла очиб берилган бўлиши керак.
Авторефератда қисқагина келтирилган тўртинчи ва бешинчи боблар мазмунидаги фикр ва мулоҳазалар ҳамда методик тавсиялар ўрни ўрнида таъкидланган натижада тадқиқот натижалари янада бойиган.
Тажриба-синов ишларини ўтказишга тадқиқотчининг ўзи бевосита иштирок этган, бу эса тажриба натижаларининг ишончлилигини таъминловчи бош омилдир. Ҳақиқатдан ҳам назарий умумлаштиришларнинг элементларидан бирваракайига фойдаланиш ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириб боради. Умуман, таклиф этилаётган методика ўқув билишни илмий билишга яқинлаштиришга катта хизмат қилади. Шунинг учун ҳам ушбу тадқиқот иши натижаларини амалиётга қуллаш муҳим ҳисобланади.
Автореферат якунида чиқарилган умумий хулосалар илмий нуқтаи-назаридан ишончли бўлиб, физика ўқитиш методикаси учун муҳим амалий аҳамият касб этади. Шу маънода ушбу илмий тадқиқот иши физика ўқитиш методикасини такомиллаштиради.
Авторефератдаги ижобий ютуқлар билан айрим камчиликлар ҳам учрайди.
1.Назарий умумлаштиришларни қўллаш методикаси бутун физика курси бўйича асослансада, айрим бўлимлар камроқ ёритилган.
2.Педагогик эксперимент ва унинг натижаларини таҳлил қилишда баъзи камчиликлар учрайди.
Ушбу камчиликлар ишнинг умумий савияси ва аҳамиятига таъсир этмайди. Илмий–тадқиқот иши аниқ, равон тилда ёзилган бўлиб, мазмунан тугалланган.
Турсунов Қаҳор Шоназаровичнинг 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича “Узлуксиз физика таълимида назарий умумлаштиришларнинг дидактикаси ва методикаси” мавзусидаги диссертацияси автореферати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан қўйилган талаблар асосида расмийлаштирилган, иш якунланган ҳамда унинг муаллифи педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражаcига лойиқ, деб ҳисоблайман.


Ажиниёз номидаги Нукус давлат
педагогика институти, ф.-м.ф.д. А.Б.Камалов
Download 15,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish