Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил


Ўлкани ўрганишда археологик экспедициялар



Download 0,96 Mb.
bet7/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

Ўлкани ўрганишда археологик экспедициялар; моддий маданият ёдгорликларини дала тадқиқот йўли билан ўрганиш учун ташкил қилинади. Уларни илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, музейлар ва ўлкашунослик тўгараклари ташкил этади. Кўпинча, комплекс равишда тузилиб таркибига археологлардан ташқари этнограф, антрополог, географ, тупроқшунос, биолог, ботаник ва бошқа олимлар киритилади. Узоқ йиллар ишлашга мулжалланиб, мустақил ишлайдиган отряд ва гурухлардан иборат қилиб тузилади. Ҳар бир экспедициянинг ўзига хос низоми, илмий кенгаши, махсус базаси бўлади.
Ўлкада дастлабки археологик кузатувчилар XIX асрнинг 2-чи ярмида бошланган. 1895 йилда “Тошкент Туркистон археологик хаваскорлари тўгараги”ташкил қилинди. 1920 йилдан Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида турли археологик экспедициялар иш олиб борди. Энг йирик археологик экспедиция – Термиз археологик комплекс экспедицияси ва Хоразим археолгия- этнография экспедицияси 1936-37 йилларда тузилган. Экспедициялар Ўзбекистон халкларининг тарихий ва маданий ёдгорликларини топиш ва ўрганишга муайян ҳисса қўшди. Тупроқ қаъла Қўйқирилган қаъла,куҳна Термиз шаҳри ва бошқалардан моддий маданият ва саънатнинг ажойиб ёдгорликлари топилди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг археологик экспедициянинг фаолияти янада авж олди. 1946 йилда Жанубий Туркманистон археология комплекс экспедицияси, Суғд- тожик археологик экспедицияси ташкил қилинди. Ўзбекистон Фанлар Академияси археология институти отрядлари Ўзбекистоннинг турли туманларида тадқиқот ишларини олиб борди. Академик Я.Ғуломов раҳбарлигидаги археологик экспедициянинг Хоразим, Зарафшон ва Тошкент воҳаларида, Фпрғона водийсида; А.Р.Муҳаммаджоновнинг Бухорода олиб борган археологик тадқиқотлари Ўзбекистоннинг қадимги суғориш системаси ва деҳқончилигини ўрганишда, ундан халқ хўжалиги мақсадларидан фойдаланишда катта аҳамиятга эга. А.А.Асқаров бошчилигидаги отряднинг Сополлитепа, Жарқўтонда олиб борилган қазишмалар анча самарали бўлди. Ў.И.Исломов раҳбарлигидаги отряд Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида тош даврига оид янги ёдгорликларни қазиб ўрганди, Авросиёб экспедицияси қадимги Самарқандни ўрганди ва унинг илк ўрта асрларга оид деворий расмларни очди, Ерқўрғонда иш олиб борган отряд (Р.Ҳ.Сулаймонов бошчилигида) антик ва илк ўрта асрларга оид маданият ва саънат намуналарини топди.
1959 йилда Г.А.Пугаченкова раҳбарлигида Ўзбекистон саънатшунослик экспедицияси тузилди.Экспедиция Далварзинтепа, Холчаён, Будрочтепада қазишмалар ўтказиб, қизил сополларнинг ноёб намуналарини топиб, тадқиқ қилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кийин Ўзбекистонда БА саънатшунослик экспедицияси япон археологлари билан ҳамкорликда бу ерда, шунингдек Қоратепа, термизда кенг кўламда археологик ишлар олиб борилмоқда.
1964 йилдан бери ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) археология кафедрасининг Қашқадарё воҳасида иш олиб бориб, Китоб, Шаҳрисабз шаҳарлари тарихини ўрганди, шаҳар харобалари, манзилгоҳларда қазиш ишлари олиб боради. Тошкент шаҳри ва вилоятнинг тарихий ва маданий ёдгорликларини Ю.Ф.Буряков ва М.И.Филанович раҳбарлигидаги отрядлар ўрганди. Юқорида қайд этилганидек ўлкани ўрганишда археологик экспедицияларининг аҳамияти ниҳоятда катта.
Бу сўзни милоддан аввалги IV асрда Платон (Афлотун) қадимги воқеалар маъносида ишлатган. Илмий мақсадлардаги даслабки археологик казишлар XVII аср бошидан бошланган. XIX аср йирик археологик кашфиётлар даври бўлиб, археология фан сифатида шаклланиб борди, XIX аср археологиси асосан 4 қисмга бўлиниб ўрганилар эди: Юнонистон ва Римнинг қулдорлик даври ёдгорликларни ўрганувчи мумтоз археология, ибтидоий археология, ўрта аср моддий–маданий ёдгорликларни ўрганувчи умумий археология ва шарқ археологияси. ХХ аср бошидан улар бирлашиб, кенг мазмунли ҳозирги замон археологияси шаклланди.
Ўзбекистонда археологик текширишлар XIX асрнинг охирги чорагида, Туркистонни подшо Россияси босиб олганидан сўнг бошланди. Россия империяси Туркистоннинг ўтмиши, халқнинг урф-одати, қадимги қўлёзмаларини ўрганиш орқали ўлкада ўзининг мустамлакачилик режимини мустаҳкамламоқчи эди. Туркистон осори атиқаларини ўрганишни даставвал рус археология ҳаваскорлари ва ўлкашунослари бошлаб берди. 1895 йил В.В.Бартольднинг ташаббуси билан Туркистон археология ҳаваскоралари тўгараги тузилиб, археология ишлари шу тўгарак назоратида олиб борилади. Ўша даврда ўтказилган археология тадқиқотларида В.В.Бартольд, В.Л.Вяткин, Н.И.Веселовскийларнинг хизмати катта бўлди. Аммо археологик ёдгорликларни ҳали ҳар томонлама, кенг ўрганилмаганлиги ҳамда топиламалар яхши аниқланмаганлиги сабабли бу вақтда ибтидоий ва ундан кейинги илк даврлар мутлақо ёритилмади. Шундай бўлса ҳам XIX аср охири ХХ аср бошиларидаги Туркистонда олиб борилган археологик изланишлар Ўзбекистон тарихшунослигида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўрта Осиё халқларининг қадимги моддий-маданият ёдгорликларини ўрганишда дастлабки қадамлар қўйилди. Махаллий халқ ўртасида ўз ватанининг ўтмиш ёдгорликлари билан қизиқувчи Акромполвон Асқаров, Мирза Абдулла Бухорий, Муҳаммад Вафо каби қадимги буюмлар ҳамда чақатангаларни тўпловчи ҳаваскор ўлкашунослар пайдо бўлди. Бу даврда Туркистон археологияси ҳаваскорлик даражасида бўлиб турли (кўпроқ нумизматикага доир) топилмаларни тўплашдан иборат бўлган. Афросиёб, Улуғбек расадхонаси ва Пойканд харобаларида даслабки қазилмалар олиб борилган.
Ўзбекистонда археология фани ХХасрнинг 20-30 йилларда шаклланди В.Л.Вяткин Афросиёб харобасини (1925, 1929-30), Б.П.Денике қадимги Термизни (1926-27), М.Е.Массон Оҳангарон водийсини (1925-28), Айритом харобаларини (1932-33) қазиб ўргандилар. 30-йилларда кенг кўламда қазиш ишларини А.Ю.Якубовский Зарафшон водийсида (1934,1939), М.Е.Массон қадимги Термизда (1936-38), В.А.Шишкин Тали Барзуда (1936-39), Варахшада (1937-39), С,П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов қадимги Хоразм воҳасида (1937-50), А.П.Окладников Тешиктош ва Мачай ғорларида (1938-39), В.В.Григорьев Қовунчитепа харобаларида (1934-37) олиб бордилар. Тўпланган археологик материаллар Ўзбекистон тарихини даврлаштиришда муҳим манба бўлди, янги археологик маданиятлар (Калтаминор, Тозабоғёп, Қовунчи маданияти ва бошқалар) ўрганилиб, фанга киритилди. 1938 йили археолог олим А.П.Окладников бошчилигида сурхандарёнинг Бойсун тоғидаги Тешиктош ғоридан неандерталь типидаги одам скелетининг топилиши Ўзбекистон археологиясида буюк кашфиёт бўлиб, дунё олимларида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистонда археология фанини ривожлантиришда Ўрта Осиё давлат Университетида археология кафедрасининг очилиши (1940), ЎзФА Археология бўлимининг ташкил этилиши (1943) катта аҳамиятга эга бўлди. Археологик ёдгорликларни районларга бўлиб ўрганишда Термиз археологик комплекс экспедицияси, Хоразм археология-этнография экспедицияси, Помир Олой ва Помир Фарғона экспедициялари катта роль ўйнайди. 50-йилларда Ўзбекистон археология экспедицияси отрядлари Тошкент водийсида мозорқўрғонларни (Т.Аъзамхўжаев), Замонбобо жез даври қабристонини (Я.Ғуломов), Болаликтепа ёдгорлигини (Л.И.Альбаум) ва бошқаларни ўрганишга киришди. 60-йилларда Мохондарё археологик отряди Я.Ғуломов рахбарлигида Зарафшоннинг қуйи оқимида милоддан авввалги IV-II минг йилликка мансуб 60 дан ортиқ неолит ва жез даврига оид манзилгоҳлар, Учтут чақмоқтош конлари (А.Асқаров, М.Қосимов, У.Исломов ва Т.Мирсоатов), Мўминобод қабристони (А.Асқаров), Самарқанд макони (Д.Н.Лев, М.Жўрақулов), Чуст жез даври қишлоғи харобаси (В.Спришевский), Далварзинтепа (Ю.А.Заднепровский), Холчаён (Г.А.Пуганчекова) ва бошқа археологик обидаларда кенг кўламда қазишлар олиб борди. Тупроққалъа, Варахша, Болаликтепа, Афросиёб, Қува подшоҳ саройлари ва ибодатхоналарининг ўрганилиши, Самарқанд ва Муғ тоғида қадимги Суғд, Хоразмда хоразмий ёзувларининг топилиши Ўзбекистон маданиятининг юқори даражага кўтарилганини кўрсатади.
Ўзбекистон ФА Археология институтининг ташкил этилиши (1970) Ўзбекистонда археологик тадқиқотларни янада кенгайтиришга имкон берди. 70-80 йилларда институт жамоаси томонидан Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида кенг қамровли археологик кузатув ва қазишлар ўтказилиб, ўтмишнинг энг қадимги даври – тош асридан то сўнгги ўрта асрларга мансуб кўплаб нодир ёдгорликлар топилди. Масалан Бухоро, Тошкент, Сурхандарё, Фарғона, Самарқанд вилоятларида Тешиктош, Амир Темур, Омонқўтон, Обираҳмат, Хўжакент, Капчигай, Обишир, Қоратоғ, Хўжамазгил (М.Қосимов, Ў.Исломов, Н.Тошкентбоев, Р.Сулаймонов, М.Хўжаназаров) каби қадимги тош даври ғор маконлари ҳамда Хоразм чўлларида янги тош (неолит) ва жез даври маконлари (А.Виноградов, М.Итина) ўрганилиши диққатга сазовордир. Бу ёдгорликлардан топилган ашёвий материаллар Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даври манзарасини тиклашда асосий манба бўлиб хизмат қилди. Айниқса Ўзбекистоннинг жанубий туманларида қадимги деҳқончилик маданиятига тегишли кўплаб ёдгорликларнинг (Сополлетепа, Жарқўтон, Кучуктепа, Миршоди) топилиши ва ўрганилиши (А.Асқаров, Т.Ширинов, Ш.Шайдуллаев) қадимги Бактрия маданиятининг генезиси, тараққиёт босқичлари ва бу ерларда илк шаҳар маданиятининг шаклланиш жараёнини кузатиш имконини берди. Махсус тадқиқотлар Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхандарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Фарғона водийси, Қорақалпоғистон ҳудудидаги қадимги шаҳарларни ўрганишга бағишланди. Айниқcа қадимги шаҳарлар – Ерқўрғон (Р.Сулаймонов, М.Исомиддинов), Қанқа (Ю.Буряков), Эски Термиз (Ш.Пидаев, Т.Аннаев), Далварзинтепа (Э.Ртвеладзе, Б.Турғунов), Шоштепа ва Оқтепа (М.Филанович), кадимги Бухоро ва Пойкенд (А.Муҳаммаджонов, Ж.Мирзааҳмедов, Ш.Одилов), Ахсикат ва Поп (А.Анорбоев, Б.Матбобоев), Афросиёб (Х.Охунбобоев, М.Исомиддинов), Хива (М.Мамбетуллаев), Миздаҳқон (В.Ягодин) каби ёдгорликларда олиб борилган археологик тадқиқотлар самарали бўлди. Хоразм ва Зарафшон водийсида Я.Ғуломов, Б.В.Андрианов, А.Р.Муҳаммаджонов ва бошқаларнинг қадимги ирригатция ва деҳқончилик воҳаларининг вужудга келиши жараёнларини ўрганиш борасида олиб борган археологик ва этнографик изланишлари алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу даврда Зарафшон водийси, Хоразм, Сурхандарё ва Сирдарё воҳалари ҳамда Фарғона водийсида олиб борилган археологик ва антропологик изланишлар туфайли Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ерларида яшовчи аҳолининг асосий антропологик типларга бўлинганлиги уларнинг шаклланиш тарихини ёритиш имконини берди. Ўзбек этносининг ўзига хос хусусиятлари, туб этник элементларнинг уларга келиб қўшилган этнослар билан қоришиб кетиш жараёни кузатилди. Бу масалага ойдинлик киритишда Т.Хўжайов, К.Шониёзов ва бошқаларнинг ҳиссаси салмоқли бўлди. Шу аснода археология фанининг турли давр ва йуналишлари бўйича илмий мактаблар таркиб топди. Уларга Я.Ғуломов, С.П. Толстов, А.П. Окладников, М.Е. Массон ва Г.А. Пугаченкова каби олимлар асос солди. Йирик асар ва рисолалар нашр этилди.
Мустамлака даврида Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудидан топилган энг нодир археологик топилмалар, қўлёзма асарлар талон тарож этилиб Москва, Санкт–Петербург, шунингдек бошқа хорижий мамлакатларга ташиб кетилди. Масалан, машҳур Амударё хазинаси Лондондаги Британия музейига олиб кетилган.
Олиб борлаётган археологик изланишаларнинг мақсад ва натижаларини ўзбек халқи тарихи билан боғлаш том маънода мустақиллик йилларидан бошланди.
Ўзбекистон археологияси ўз тадқиқотларининг самараси билан жаҳон илмий даражасига кўтарилди. Франция, Германия, Япония, Италия ва Польша билан ҳамкорликда археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Россия (Москва, Санкт-Петербург) олимлари билан илмий алоқалар мавжуд.
Қайд этилган маълумотлар орқали ҳам билса бўладики археологларимизнинг асосан ўлкамиз энг қадимги даврини ўрганиш борасидада амалга оширган ва ошираётган илмий изланишлари туфайли ҳудудда маданий ривожланиш, давлатчилик ва шаҳарсозлик тарихининг илдизлари ўзоқ ўтмишга, ўзининг тадрижий ривожланиш жараёнларига эга эканлиги исботланмоқда.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish