Ўзбекист0н рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим



Download 330,82 Kb.
bet1/33
Sana05.04.2022
Hajmi330,82 Kb.
#530451
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
DIAGNOSTIKA


Ш.А. Абдуллаева
Д.И. Рўзиева


ПЭДАГОГИК ДИАГНОСТИКА ВА КОРРЭКТСИЙА

ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКА ВА КОРРЕКЦИЯ

ЎЗБЕКИСТ0Н РEСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ


НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ


Ш.А.Абдуллаева
Д.И.Рўзиева
ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКА ВА КОРРЕКЦИЯ
5А110901 - Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги буйича магистрантлар
учун

ДАРСЛИК
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги “394” буйруғига асосан нашр етишга тавсия етилди (Гувоҳнома №394097)


Тошкент
Университет”
2019


АИмИииИИиииъвии СИи.Л., Кў/.ицва Д.л. Педагогик диагностика ва коррекция. ДуиНллк. И “ллнивораитцт”. 2019. -236.
111>К 171. УК!. (02).81
Мазкур дарслик педагогика олий таълим муассасаларининг 5А110901 - 1ъс<1ицоц1ки назарияси ва тарихи ихтисослиги буйича таҳсил олаётган ииииифъ.ислруииллар учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси олий таълими давлат талаблари асосида тузилган. Унда ихтисослик фани «Педагогик диаигностика ва педагогик коррексия» бўйича уқув режада кўрсатилган «педагогик диагностиканинг методологияси«, «Педагогик диагностика
Ўтказиш йўллари ва кенг қўлланиладиган методлари», Умумий ўрта таълим мактабларида педагогик ташхис қилишнинг мазмуни», «Коррекцион тадбирлар»га хос ҳамда турли педагогик тренингларни ўтказиш бўлимларига оид инав/улар киритилган.
Мазкур дарслик МД-5А1109001- рақам билан рўйхатга олинган (2.05. 2017-йил) фан дастури асосида тузилди ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2018-йил “23” ноябрдаги “19ъъ-сон мажлиси баённомаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги “394” буюруғига асосан нашр етишга тавсия етилди (394097-рақамли гувоҳнома)
Масъул муҳаррир: педагогика фанлари доктори. академик Р.Ҳ. Джураев
Муаллифлар: Абдуллаева Ш.А., Рўзиева Д.л.
Тақризчилар: педагогика фанлари докторлари, профессорлар:
Ходжаев Б.Х., Мардонов Ш.Қ
ИСБН 978-9943-5042-3-
© “Университет” нашриёти Тошкент, 2019-й.

СЎЗ БОШИ
Жаҳон таълим тизимида ПИСА (Программе фор интернатионал Студент Ассессмент), ТИМСС (Тҳирд Интернатионал Матҳематицс анд Сциенце Студи) ИCИЛС-(Интернатионал Cомпутер анд Информатион Литераци Студи), ПИРЛС (Прогресс ин Интернатионал Реадинг Литераци Студи)лар асосида таълим сифати ва самарадорлигини, таҳсил олувчилар қобилият ва иқтидорини ташхислаш буйича кенг куламдаги тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, таълим тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг педагогик фаолиятини ташкил қилиш, самарадорлигини диагностика қилиш ва квалиметрик улчаш буйича таълим соҳасидаги узгаришларни халқаро баҳолаш-ТАЛИС, CИВИC, ИCCС- (Интернатионал CИВИC анд Cитизеншип Эдуцатион Студй) каби дастурлар асосида тадқиқий изланишлар тенденциялари кенгаймоқда. Бундай ижтимоий долзарблик касб етувчи педагогик ҳодисанинг ёрқин куринишларидан бири - таълим тизимида ҳам кенг куламдаги ислоҳотларни олиб бориш, педагог кадрларнинг умуммаданий компетенсияларини ривожлантириш орқали жаҳон миқёсида таълим сифатини улчаш ва баҳолаш буйича тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб етмоқда.


Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ3775сонли «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини кўтариш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш буйича қушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Қарорида педагог кадрларда креативлик, инновацион компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш, диагностик методлардан хабардор булиш буйича қатор вазифалар белгиланди1
Шу долзарблик асосида мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизими уқув жараёнига илгор инновацион технологиялар ва ахборот-коммуникация воситаларини жорий етиш, уқитиш интенсивлигини, самарадорлигини ошириш, жаҳон андозаларига мослаштириш буйича кенг куламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мана шундай зарурат ва еҳтиёжнинг пайдо булиши, таълим муассасаларида педагогик фаолиятни олиб боришга тайёрланаётган кадрларнинг педагогик диагностикадан хабардор бўлишлари, татбиқ етиш механизмларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари, метод, шакл ва воситаларини билиш ва келгусидаги касбида улардан омилкорона фойдалана олиш кўникма ва малакаларини ривожлантиришни тақозо етмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий сиёсатида шахс манфаатлари ва таълим устуворлиги орқали инсоннинг конституциявий ҳуқуқларидан бири - таълим еҳтиёжларининг қондирилиши ҳар жиҳатдан ёшларнинг қобилияти ва
10‘збекистон Республикаси Президентининг ПҚ 3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уламинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори.-Тошкент, 2018 йил 5 июн
имкониятларини, ўзига хос индивидуал хусусиятларини ўрганишни, ё имллиришни ва ривожлантиришни талаб етади. Шу сабабли педагогик амалиетдан ёшларнинг ривожланиш даражасини ҳамда уларнинг интеллектуал қобилиятлари ва бошқа сифатларини тезкор диагностика қилишга талаб ортиб бормокда. Таҳсил олувчининг шаклланиши, унинг ақлий ривожланиши, Инибияланганлик даражасини ва тафаккур қобилиятини билмасдан туриб, таълим- тарбия жараёнини самарали ташкил етиш мушкулдир.
Абдулла Авлонийнинг «Агар педагогика инсонни ҳар томонлама тарбиялашни хоҳлар екан, унда инсонни ҳар томонлама ўрганиши керак *»,- деган фикри таълим—тарбия жараёнида педагогик диагностиканинг қанчалик муҳимлигини курсатиб турибди. Шу жиҳатдан, жамиятимиздаги ёшларни ўқитиш ва тарбиялашда оптимал услуб ва воситалардан фойдаланиш лозим.
Педагогик жараённинг асосий вазифаси таҳсил олувчиларда билим, куникма, малакалар егаллаш ва таянч ҳамда фанга оид компетенсияларни ривожлантириш, ёш авлодда жамиятимизда қабул қилинган одоб-ахиоқ қоидаларига мос келадиган еътиқодни, ахлоқий фазилатларни таркиб топтиришдан иборат. Таълим-тарбия жараёнида уз фаолиятини ташкил қиладиган мутахассислар педагогик жараён мазмуни ва мақсадини аниқ тасаввур ета олиши, вазифаларининг муҳимлигини тушуниши лозим. Демак, қандай одамни тарбия қилиш керак, тарбия натижасида инсон қандай бўлиши лозим, деган саволларни аввалдан тасаввур етиш зарур. Бунда педагогик диагностикадан фойдаланиш катта аҳамият касб етади.

Download 330,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish