Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштиришва телекоммуникация технологиялари қЎмитаси


I АНАЛИТИК КИСМ 1.1 Ўзбекистонда ахборот технологиялари сохасининг рижовожланиши



Download 1,39 Mb.
bet3/16
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
kompyuter xonasiga qo'yiladigan talablar

I АНАЛИТИК КИСМ

1.1 Ўзбекистонда ахборот технологиялари сохасининг рижовожланиши.


Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунини бажариш мақсадида Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари томонидан қатор меъёрий хужжатлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, қабул килинган эди, шунингдек ахборот тармоғини шакллантириш, ахборот ресурсларини яратиш ва АКТни таълим жараёнида куллаш буйича чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришган йилларидан эътиборан мамлакатимизни ахборотлаштириш муаммосига хукуматимиз алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил феврал ойидаги «Миллий тармоғни яратиш ва дунё ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартиблаш тўғрисида»ги, кейинроқ «Ўзбекистон Республикасида 1999-2003 йиллар ичида маълумотларни узатиш миллий тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш дастури», 2002-йил июнидаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди.
Шу муносабат билан республикамизнинг қатор таълим муассасаларининг техника базаси, жумладан, компьютер техникасининг янги авлоди билан жихозланиши, шунингдек, уларнинг Интернет тармоғларига уланиши, электрон алоқалар билан таъминланишига эътибор янада кучайди. Буларнинг ҳаммаси таълим мазмунини самарали қилиш мақсадида республика таълим муассасаларига янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш, ўқув режаларига киритилган фанларни янги интерфаол усул ва воситалардан фойдаланган, жумладан, масофадан туриб ўқитиш, компьютерлаштирилган анжуманлар ўтказиш, электрон дарсликлар яратиш ва уларни ўқув – тарбия жараёнида қўллашга қаратилган тадбирлардир.
Ўзбекистон Республикасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширилаётган, шунингдек, давлат таълим стандартлари тасдиқланиб ҳаётга қўлланилаётган бир пайтда таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш учун дарсликларнинг янги авлодини яратиш ҳозирги куннинг талабидир.
Ўзбекистон Республикасида 2003-йилнинг 11 декабрида «Ахборотлаштириш тўғрисида»гиқонунни қабул қилиниши ҳам бежиз эмас. Ушбу қонуннинг «Ахборот тизимларининг тармоқлараро боғланиши» номли 18 – моддасида «… кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш» вазифасига ҳам урғу берилган.
Шу сабабли ҳам янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув - тарбия жараёнига жорий қилиш энг зарур вазифаларидан ҳисобланади.
Таълим тизимининг бугунги вазифаси тингловчиларни кун сайин тўлиб тошаëтган ахборот - таълим мухити шароитида бемалол фаолият кўрсата олишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил ишлаш шароитини яратиб бериш зарур.
АКТ секторининг ўзига хослиги юқори малакали мутахассисларга бўлган катта эхтиёжи билан ажратиб туради. Ҳукумат ва хусусий тузилмалар томонидан мазкур масалани хал этишга бўлган эътиборга қарамасдан ушбу муаммо Ўзбекистонда алоҳида долзарблик касб этмокда. Масалан, малакали дастурчилар етишмаслигининг объектив сабаблари тор ихтисосликка йуналтирилган дастурчиларни тайёрлаш тизимининг етарлича эмаслиги ёки йўқлиги ҳамда малакали кадрларнинг хорижга кетиши деб ҳисобланмокда.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қабул қилинган дастурга мувофиқ амалга оширилади. Жумладан, олий таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 -июндаги ПҚ-91-сонли «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофик Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) «АКТ соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича бош олий ўқув юрти» бўлиши белгиланган эди. Мазкур қарорга кўра, 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб Нукус, Қарши, Самарканд, Фарғона ва Ургенч шаҳарларида ТАТУнинг ҳудудий бўлимлари фаолият юрита бошлади. Ушбу чора АКТ буйича мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни янада кенгайтириш ва жорий этиш мақсадида амалга оширилган эди.
Дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Масалан, Тошкент ахборот технологиялари университетида бакалавриат ва магистратура йуналишлари буйича мутахассисларни муваффақият билан тайёрлаётган «Дастурлаш технологиялари», «Компютер тизимлари ва тармоқлари», «Амалий информатика», «Электрон тижорат»,«Ахборотхавфсизли, «Муҳандислик ва компютер графикаси» кафедралар фаолият юритмокда.Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети талабаларни «Ахборот технологиялари бизнесда» мутахассислиги бўйича тайёрлайди. Тошкент давлат иктисодиёт университетининг «Ахборот технологиялари ва менежмент» факультетида, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университет Тошкентдаги филиалининг «Амалий математика ва информатика» филиалида тайёрланади.Лекин шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари асосан фундаментал билимларни беради, кўпинча битирувчилар таълим муассасасини битириб чиққач, реал секторда реал иловалар дастурлар билан ишлашга тайёр бўлмайдилар. Кўплаб битирувчилар иш бошлашда талаб этиладиган етарли билимлар даражасига эга бўлмайдилар. Аксарият компаниялар ёш ходимларни қўшимча ўқитиш муаммосига дуч келадилар. Кўплаб олий ўқув юртларининг дастурлари кўпинча долзарб аҳамият касб этмайди ва бозор талабларига мос келмайди.

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish