Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида


III. Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини таъминлаш



Download 35,77 Kb.
bet4/10
Sana13.04.2022
Hajmi35,77 Kb.
#548582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ПҚ-3001 24.05.2017

III. Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини таъминлаш

14.

Академик лицейлар битирувчиларининг тайёргарлик йўналишларини инобатга олган ҳолда улар томонидан эгалланган касб ва лавозимлар рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил июль

Меҳнат вазирлиги, ЎМКҲТМ

15.

Ягона ижтимоий тўлов ставкасини пасайтириш ҳуқуқини берувчи, ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги устидан қатъий назорат ўрнатиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил март

ДСҚ, Молия вазирлиги, ЎМКҲТМ

16.

Коллеж битирувчиларининг иқтисодиёт ва молия органлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ЎМКҲТ Марказининг улар ишга жойлаштирилиши учун жавобгар бўлган аниқ бир ходимига шахсан бириктириб қўйилишини, бу ишнинг барча даражалардаги ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан мувофиқлаштирилишини таъминлаш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

ҳар йили февралгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Меҳнат вазирлиги, ЎМКҲТМ, вазирлик ва идоралар

17.

Касб-ҳунар коллежлари негизида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишнинг намунавий регламентини тасдиқлаш ва ўз тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, Тижорат банклари, ЎМКҲТМ,ССП

18.

Қуйидаги жадвалларни тасдиқлаш:
Касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари, бошловчи тадбиркорлар ва ёш мутахассисларнинг истиқболли, амалиётда синовдан ўтган бизнес лойиҳаларидан, замонавий технологик ускуналар, молиявий, лизинг ва ахборот хизматларидан фойдаланишни таъминлаш назарда тутилган 28 та йирик шаҳарларда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашувчи доимий фаолият юритадиган минтақавий марказларни ташкил этиш;
ҳар бир туман (шаҳар)да касб-ҳунар коллежлари негизида касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун микрокредитлар ҳамда мураккаб бўлмаган технологик ускуналар ва асбобларни лизингга тақдим этган ҳолда ҳар йили бизнес-лойиҳалар ярмаркаларини ўтказиш.

Жадвални тасдиқлаш

жадвалга мувофиқ

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, тижорат банклари ЎМКҲТМ, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

19.

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига ишчи касблари бўйича малака разрядлари (даражалар) бериш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил февраль

Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар

20.

Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига интервью бериш, қисқа хулосаларни тўлдириш ва тақдим этиш кўникмаларига, меҳнат ҳуқуқи асосларига ҳамда иш берувчилар ва ходимларнинг мажбуриятларига ўқитиш дарсларини киритиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2017 йил сентябрь

Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ,

21.

Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг барча ўқувчиларини солиқ тўловчилар сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиб, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш ва ҳақ ундирмасдан Электрон рақамли имзо (ЭРИ) тақдим этиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2018 йил 1 январдан, доимий

ДСҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

22.

Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинганлик учун тўловдан озод қилиш шаклида мақсадли субсидиялар бериш, шунингдек, микрокредит олинганда суғурта ҳақини тўлаш харажатларининг бир қисмини бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби ва шартлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълумотнома хати

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, �икрокредитбанк


Download 35,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish