Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ



Download 35,77 Kb.
bet2/10
Sana13.04.2022
Hajmi35,77 Kb.
#548582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ПҚ-3001 24.05.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 май,
ПҚ-3001-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорига
7-ИЛОВА
Меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

I. Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш

1.

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:
«Электрон меҳнат дафтарчаси» жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг меҳнат дафтарчасини юритиш тартибини ўзгартириш;
муайян муддатга меҳнат шартномаси (муддатли меҳнат шартномаси) тузишда иш берувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш;
мустақил бандлик ва касаначилик меҳнатининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
айрим тоифадаги ходимлар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга ёлланиб ишлаётган ходимлар, спортчилар, тренерлар, репититорлар ва бошқа тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари.

Қонун лойиҳаси

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

2.

«Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлари» (рекрутинг агентликлари) тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда аҳолини ишга жойлаштириш ва бандлигига кўмаклашиш соҳасидаги фаолият билан шуғулланаётган шахслар ва нодавлат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва масъулияти белгиланиши назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

3.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни тасдиқлаш:
Жамғарма, уни шакллантириш манбалари ва ташкилий тузилмаси тўғрисидаги низом;
Вақтинча банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига жалб этиш (сафарбар қилиш) тўғрисидаги низом, унда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жамоат ишларига жалб этилган шахслар иш ҳақидан мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил 1 сентябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

4.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ишсиз фуқароларга ишсизлик бўйича нафақа ўрнига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини рўйхатга олиш бўйича биринчи навбатдаги сарф-харажатларни бир йўла мақсадли субсидия қилиб бериш тартибини жорий этиш ва шартларини белгилашни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Маълумот хати

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, ДСҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

5.

Янги иш жойларини яратаётган, шунингдек, ижтимоий мададга муҳтож аҳоли тоифаси, аввало касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари, имкониятлари чекланган шахслар, собиқ ҳарбий хизматчиларни ишга жойлаштираётган иш берувчиларга уларнинг ютуқларини тасдиқловчи сертификат топшириш йўли билан ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, МТРК

6.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, унда:
чет элларда фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида хизмат кўрсатаётган нодавлат ташкилотларини лицензиялаш, уларнинг кўмагида ишга жойлашган фуқароларга нисбатан меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатлар таъминланиши учун ана шу ташкилотлар жавобгарлигининг қатъий шартлари назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил август

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ

7.

Иш берувчилар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари (вакансиялар) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш, барча иш берувчилар — юридик шахслар томонидан шундай маълумотларни бериш мажбурийлиги ҳамда уларни электрон ҳолида етказиб бериш механизмларини назарда тутиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП

8.

Иш берувчилар учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийинчиликларга дуч келаётган тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал миқдордаги иш ўринларини белгилаш тартибини такомиллаштириш, мазкур тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлаш назорати ва жавобгарлигини кучайтириш чораларини назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил октябрь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ССП, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


Download 35,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish