Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 4 ойлик қайта тайёрлаш ўҚув курси



Download 78,49 Kb.
bet1/6
Sana20.07.2022
Hajmi78,49 Kb.
#828983
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Усмонов.Ш BMI


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ
ҲУЗУРИДАГИ ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА
ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ
4 ОЙЛИК ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ЎҚУВ КУРСИ


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Директор ўринбосари
А.Б.Юнусов
2022 йил “___”
БОШҚАРУВ КЎНИКМАЛАРИ ВА ЕТАКЧИЛИК МАҲОРАТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ” КАФЕДРАСИ

ҲИМОЯГА ҚЎЙИЛДИ”
“Бошқарув кўникмалари ва етакчилик
маҳоратини ривожлантириш”
кафедраси мудири, РЮ
З.Я.Рахманов
2022 йил “___”
АФҒОНИСТОНДАГИ ГЕОСИЁСИЙ ВАЗИЯТНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ СИЁСАТИДАГИ АҲАМИЯТИ

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ

Бажарди:

Усмонов Шербек Алишер ўғли
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси



Илмий раҳбар:

Жалилов Актам Ташназарович
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва

истиқболли




кадрларни тайёрлаш институти

“Бошқарув




кўникмалари ва етакчилик

маҳоратини




ривожлантириш” кафедраси профессори, сс.ф.д


ТОШКЕНТ - 2022
МУНДАРИЖА

КИРИШ 3
I БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ СИЁСАТИДА ЖАНУБИЙ ОСИЁ ОМИЛИ 8
1.2. Марказий Осиё ва Жанубий Осиёдаги вазиятнинг геосиёсий жиҳатлари 20
2.1.Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича Ўзбекистоннинг позицияси, халқаро ташкилотлар ва гегемон давлатларнинг ўрни 25
2.2.Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистон-Афғонистон 35
муносабатлари 35
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 43
1.Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 47
II. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ва маърузалари 47
Асосий адабиётлар: 47
Интернет сайтлари 48

II БОБ ЎЗБЕКИСТОН ВА АФҒОНИСТОН МУНОСАБАТЛАРИ ГЕОСИЁСИЙ ТАЛҚИНИ

2.1.
2.2.
Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича

27
37
Ўзбекистоннинг позицияси, халқаро ташкилотлар ва гегемон давлатларнинг ўрни
Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатлари
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 45
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 49
КИРИШ
Битирув малакавий ишининг долзарблиги. Мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар даврида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясида “Пандемия даврида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро Кодексни ишлаб чиқиш, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик, «Афғонистон — Марказий Осиёнинг ажралмас қисми», Глобал иқлим ўзгариши ва Орол муаммоси, Жаҳонда қашшоқликка қарши курашиш ҳақида ўзбек тилида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қилишини таъкидлади. «2018 йил март ойида ўтказилган Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент конференцияси афғон муаммосини ечиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини сафарбар этишда янги босқич бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Афғонистон — Марказий Осиёнинг ажралмас қисми» ҳақида биз 2020 йилнинг сентябрь ойида Доҳа шаҳрида афғон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокараларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Бу музокаралар жафокаш афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишига умид қиламиз. Минтақада иқтисодий интеграция жараёнларига Афғонистонни кенг жалб этиш мақсадида «Сурхон — Пули Хумри» электр узатиш тармоғини, Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир йўл қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга киришдик1.
Фикримизча, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эътибор марказида бўлиб қолиши зарур. Фақат биргаликда ва яқин ҳамкорлик орқали биз афғон халқининг эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқаришимиз мумкин. Бу борада “Беқарор ва вайронкор вазиятдан — тинчлик ва бунёдкорлик сари» деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифаси Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарур”2 - деган фикрларни илгари сурди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов Афғонистон муаммосини тинч йўл билан бартараф этишга интилиб, 1993 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида бу мамлакатдаги чигал аҳволга жаҳон жамоатчилигининг эътиборини қаратди, 1995 йил 50-сессияда бу муаммони бартараф қилиш хусусидаги таклифларини баён этди.
1997 йил Афғонистонга чегарадош 6 мамлакат ҳамда АҚШ ва Россия иштирокида мулоқот ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Шу ташаббус амалга ошиб, «6+2» гуруҳи ташкил этилди.
Осиё ва Яқин Шарқ кесишган ерда жойлашган Афғонистон минг йиллар давомида стратегик жиҳатдан муҳим ҳудуд бўлиб келган. Унинг кўҳна йўналишлари ҳамда Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Хитой, Эрон ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги стратегик жойлашуви ушбу минтақани тез-тез ҳам тинч, ҳам ҳарбий истилоларга гирифтор қилиб келди. Оқибатда замонавий Афғонистон турли маданий ва этник ранг-барангликка эга, аммо можаролар, сиёсий беқарорлик ва аҳолининг оммавий миграцияси тилка-пора қилаётган мамлакатга айланди.
Афғонистон Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси, мамлакатга чегарадош бешта минтақа давлатидан бири ҳисобланади. Дунёнинг Ўзбекистондан кейин энг кўп - миллионлаб сонда ўзбеклар яшовчи иккинчи мамлакатидир.
Афғонистон Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлаши мумкин бўлган транзит давлати экани билан жозибалидир. Жаҳон бозорига денгиз орқали чиқиш йўллари бўлмаган Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини очиши мумкин бўлган мамлакат ҳисобланади. Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи бозорларидан бири ҳисобланади. Аммо орадан йигирма йил ўтиб, 2021 йил август ойида Афғонистонда Толибон яна қудратли кучга айланган. “Толибон ҳаракати” Афғонистонни бу гал ҳам қуролли йўл билан, хорижий иттифоқ қўшинлари ҳозирлигида эгаллаган. Қудратга қайтиши ортидан, бор-йўғи бир ҳафта ўтиб, ўзининг муваққат ҳукуматини ташкил қилган. Афғонистонни яна Исломий Амирлик, деб эълон қилган. Толибоннинг муваққат ҳукумати ҳалича дунёнинг бирор бир давлати томонидан расман қонуний, деб тан олинмаган. Халқаро ҳамжамият Афғонистонни қуролли йўл билан босиб олган тақдирда, уларни яккаллаб қўйиши борасидаги мавқеини ҳали-ҳануз ўзгартирмаган.
Шу боисдан, Афғонистондаги геосиёсий вазиятнинг Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги аҳамиятини тадқиқ қилиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Download 78,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish