Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 4 ойлик қайта тайёрлаш ўҚув курси


II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ВА АФҒОНИСТОН ЎРТАСИДАГИ ҲОЗИРГИ ВАЗИЯТ ҲАМДА СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ҲОЛАТНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ



Download 78,49 Kb.
bet4/6
Sana20.07.2022
Hajmi78,49 Kb.
#828983
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Усмонов.Ш BMI

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ВА АФҒОНИСТОН ЎРТАСИДАГИ ҲОЗИРГИ
ВАЗИЯТ ҲАМДА СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ
ҲОЛАТНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ


    1. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича Ўзбекистоннинг
      позицияси, халқаро ташкилотлар ва гегемон давлатларнинг ўрни


Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишда Ўзбекистоннинг ёндашувлари ҳақида: Ўзбекистон Ташқи сиёсий стратегияси қўшни давлатлар билан фундаментал принципларга асосланган ўзаро манфаатли ва конструктив алоқаларни ўрнатишга қаратилган.
Ўзбекистон ва жанубий Осиё мамлакатларидаги беқарорлик БМТ томонидан 1994 йилда Афғонистон бўйича “махсус миссия” тузилишига олиб келди.
1995 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 50 сессиясида Ўзбекистон биринчи бўлиб Афғонистонга қурол олиб киришга эмбарго жорий этишни таклиф қилди.
1996 йил 16 январда Европарламент томонидан Афғонистон муаммоси бўйича резолюция қабул қилинди. 1996 йил июньда АҚШ томонидан Афғонистонга қурол етказиб бериш бўйича эмбарго эълон қилинди. 1996 йил 17 декабрьда Евро Иттифоқ томонидан “Умумий позиция” эълон қилиниб, Афғонистонга қурол етказиб беришга эмбарго эълон қилинди.
Афғонистонда машҳур террористик гуруҳ “Ал-Қоида” раҳбари Усама бин Ладен пайдо бўлди. 1997 йилда Ўзбекистон томонидан “6+2” яъни Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда АҚШ ва Россия иштирокида қўшнилар ва дўстлар номли гуруҳ ташкил этиш таклиф этилди. 1998 йил сентябрь ойида ушбу давлатлар Ташқи ишлар вазирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашув давомида “умумий тушуниш нуқталари” деб номланган ҳужжат қабул қилинди.
1998 йил 19-20 июльь кунлари Тошкентда «6+2» аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди, йиғилиш сўнгида Афғонистон муаммоси фақат афғон халқининг ўзи томонидан ҳал этилиши мумкинлиги ҳақида “Тошкент декларацияси” қабул қилинди.46
Ш.М.Мирзиёев Президент бўлиб келганидан сўнг Афғонистон муаммосини ҳал этмай туриб, мамлакатни ривожлантириб бўлмаслиги ҳақида гапирмоқда. Афғонистоннинг тинч бўлиши ўрта Осиё давлатларига, Ҳинд океани ва Форз кўрфазига чиқиш имконини бериб, жанубий Осиёни Европа ва Хитой бозорлари боғлаш имконини беради.
2016 йилдан буён Ш.Мирзиёев ва А.Ғани ўртасида 5 та учрашув бўлиб, тор доирадаги ва сермаҳсул музокаралар орқали муаамоларни ечиш чоралари кўрилди. 2017 йил декабрда А.Ғани Ўзбекистонга келиши тарихий ҳодиса бўлди. Ушбу учрашув давомида томонлар 20 та ҳужжат имзоладилар. Булар хавфсизлик, энергетика ва экспортга бағишланган ҳужжатлар эди.
Бундан ташқари 40 та 500 млн долларлик тижорат шартномалари имзоланиб, улар Афғонистонда қурилиш, озиқ-овқат, буғдой маиший техника ва автотранспорт воситаларига алоқадор эди.
2018 йил февралда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ўзбек-афғон Бирлашган комиссияси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби ва Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди, йиғилиш давомида терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда кураш, қурол савдоси ва ноқонуний наркотик сотуви муҳокама қилинди.
2019 йил июль ойида Бош вазир А.Арипов Афғонистонга ташриф буюрди. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган (таде т 1,1/Ьек^1ап)” деб номланган кўргазма ташкил этилди, Афғонистон томони буни катта қизиқиш билан кутиб олди. Бош вазир Балх провинцияси ва Сурхондарё вилояти иштирокида ишчи гуруҳ тузишни тақлиф қилди.
2019 йил 5 ноябрда Термиз шаҳрида ушбу ишчи гуруҳнинг 1-йиғилиши бўлиб, унда гуруҳ аъзолигига божхона, транспорт, энергетика, молия ва бошқалар акс эттирилиб чегара олди савдони кенгайтириш муҳокама қилинди.
2018 йил мартда Тошкентда халқаро конференция ташкил қилиниши, Ўзбекистоннинг Афғонистонга бефарқ эмаслигидан далолат берди. Бу учрашувда Афғонистон муаммосини узил кесил ҳал этиш учун А.Ғани, Европа Иттифоқининг ташқи ва сиёсий хавфсизлик бўйича вакили Ф.Могерини шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Россия, Хитой,Ҳиндистон,Эрон, Покистон,Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлиги жами 25 та давлатлар ва халқаро ташкилотлар иштирок этди. Ушбу учрашувда Ш.Мирзиёев қуйидаги муҳим ташаббусларни илгари сурди:
Тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш ва улар бўйича кенг консенсусга эришиш Афғонистон ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасида музокараларни бошлаш механизмини ишлаб чиқиш Халқаро ҳамжамият учун Афғонистондаги миллий намуна жараёнини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш 2020 йил 29 февралда Қатар пойтахти Дохада АҚШ ва Толибон ўртасида келишув имзоланди. Унга кўра томонлар урушга нуқта қўйишга қарор қилди. Шуни таъкидалш лозимки Афғонистон Ислом Республикаси давлат бюджетининг 75 фоизи ҳорижий тушумлар томонидан қопланмоқда.
Ўзбекистон томонидан Афғонистонга 2018 йилнинг ёзида қурғоқчилик туфайли 3000 тонна бошоқ, озиқ-овқат ва кийим кечак берилди. Бундан ташқари Президент номидан 25 та автобус ва қишлоқ хўжалик техникаси Афғонистонга етказилди. 2020 йилнинг апрель ойида Афғонистонга яъни Мозори-Шарифга 1 тонна ун, гуруч, ўсимлик ёғи шакар, болалар кийими тиббий ҳимоя воситалари юборилди. 2019 йил 12-13 январь кунларида Самарқандда «Ҳиндистон-Ўрта Осиё» форматида музокара ташкил этилиб, унда Афғонистон ҳам иштирок этди.
Ташқи ишлар вазирларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Афғонистонда урушни тугатиш муҳокама қилинди.
2019 йил 28 майда “Ўрта Осиё ва Европа иттифоқи” ўртасида видео конференц алоқа ташкил этилиб, унда ҳам Афғонистон иштирок этди. Бу учрашувда Ташқи ишлар вазирлариниг ўринбосарлари иштирок этиб, “СОУЮ 19” ни бартараф этиш муҳокама қилинди. Эътиборли жиҳати Ўрта Осиё ва Афғонистон ўртасидаги товар айланмаси 1 млрд 673 миллиондан ошди. Ўрта Осиё давлатлари раҳбарлари 2019 йил ноябрда Тошкентда консультатив учрашув ўтказиб, учрашувда Афғонистонда доимий тинчлик ўрнатиш бўйича умумий қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги келишувлардан сўнг иқтисодий потенциал яхшиланди, яъни 2015 йилдан 2019 йилга қадар товар айланмаси 28,2% га ортиб 617,6 млн долларга етди. Шунда Ўзбекистон экспорти 444,4 миллион доллардан 614,7 миллион долларга етди. Афғонистон хизматлари импорти 5 моратаба кўпайиб, 600.000 доллардан 3 миллион долларга етди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Афғонистоннинг ташқи савдосида 7,4% ўрин эгаллайди. Афғонистон Ўзбекистондан 8,3% товар импорт қилади. Афғонистон Ўзбекистоннинг ташқи савдосида 1,5% ўрин эгаллаб, Афғонистонга Ўзбекистон экспорти 3,4% ташкил этади, охирги 3 йил яъни 2017-2020 йилларда Ўзбекистоннинг Афғонистонга экспорти 20%га ортди. 2020 йилнинг биринчи ярмида ўзаро манфаатли савдо 24,1% га ортиб, 332,9 миллион долларни ташкил этиб, экспорт 331,7 миллион импорт 1,22 миллион доллар бўлди.
Асосий экспорт маҳсулотлари буғдой уни 19,1%, электр энергия 16,3%, нефть ва нефть маҳсулотлари, нефть-газ 10,1%, озиқ-овқат асосан полиз экинлари 11%, қора металл 7%, транспорт воситалари ва уларнинг эътиёт қисмлари 1,5% ва хизматлар асосан транспорт соҳасида 26% ни ташкил этди.
Темир йўл соҳасида юк ташиш 2019 йилда 10% га ортиб, 1,1 млн тоннага, одам ташиш эса 19,7% га ортиб, 294,4 минг кишига етди. Ағонистондан туристлар оқими кўпайиб, 2019 йилда 62,3 минг кишига етди. Термиз шахрида халқаро логистик марказ ташкил этилиб, “Термиз-Карго” деб номланди. Бундан кўзланган мақсад Осиё ва Европа бозорларига чиқиш.
Ўзбекистон томонидан узлуксиз транзитни таъминлаш учун назорат ўташ пунктларидан ўтишда 50% чегирмалар бериши икки давлат ўртасида савдо айланмаси кўпайишига хизмат қилди. 2020 йилнинг 1-ярмида Афғонистон билан савдо айланмаси 24% га ошиб, 332,9 миллион доллар бўлди, темир йўл орқали юк ташиш 50,7% га ортиб, 2,20 миллион долларга етди.
А.Ғани 2017 йилда Ўзбекистонга келиши электр тармоқлари етказиб берилиши учун “Сурхан-Пули-Хумри” электр энергия станцияси, “Мозори- Шариф-Ҳирот” темир йўли қурилиши учун хизмат қилди. Электр энергия етказиб бериш Ўзбекистоннинг электр энергия етказиб беришдаги нахни 7 центдан 5 центга тушириши Афғонистонга 2002 йилдан 2018 йилга қадар солиштирилганда 30 баравар кўпайишига сабаб бўлди.
“Сурхан-Пули-Хумри” нинг қурилиши натижасида электр энергия ишлаб чиқариш кунига 24 миллион квт/соат бўлса йилига 6 млрд квт/соатга етади. Афғонистонга 4 млрд квт/соат электр энергия етказиб бериш орқали 10 миллион оилани кунлик эҳтиёжини таъминлаш имконини беради.
Ҳозирги кунда Афғонистон энергияга бўлган эҳтиёжинининг 20% ни яъни йиллик 1,1 млрд квт/соат энергияни ўзи ишлаб чиқарса, 80% яъни 4,6 млрд квт/соат электр энергиясини импорт қилади. Ҳозирда Афғонистон аҳолисининг 30% электр тизимига уланган бўлса, қолган қишлоқдаги 70% аҳоли ҳали тизимга уланмаганлиги бу эса ўз навбатида саноатда ривожланиш учун имкон бермаяпти.
“Мозори-Шариф-Ҳирот” темир йўли қурилиши Афғонистон иқтисодиёти учун сезиларли ўзгариш бўлиб, ташқи иқтисодий айланма 50% га ортиб, юклар транзити сиғими 1 йилда 5,3 млн тоннани ташкил этиб келажакда 15 млн тоннага етиши 30 мингта янги иш ўрни яратилиб, транзит орқали даромад 400 млн долларни ташкил этади. Шунингдек, Мозори- Шарифдан Пешоваргача янги темир йўл қурилиши режалаштирилиб, бу орқали Марказий Осиё давлатлари Покистон портига чиқиш имконига эга бўлади.
Бунда 1 дона 20 фунтлик контейнерни ташиш 900 доллардан 286 долларгача қисқартириш имконини беради. Бу йўл қурилиши Европа, Ўрта Осиё, Покистон, Ҳиндистон ва жануби-шарқий осиё давлатлари ўртасидаги экспорт-импортнинг ривожланиши учун хизмат қилади.
Афғонистон аҳолиси саводхонлиги учун 2018 йил Термизда “Таълим маркази” ташкил этилган бўлиб, бунда афғон ёшларида 17 та йўналиш бўйича Олий таълим муассасаларида, 16 та ўрта махсус йўналиш бўйича таълим олиш имконияти пайдо бўлди. Ҳозирги кунга қадар 136 та афғон талабалари марказда ўқишни тамомлаб, улардан 96 таси ўзбек адабиёти бўйича диплом олди. 40 таси эса рус тили бўйича қисқа курсларни тамомлади.
2019 йил сентябрда Марказда ўзбек тили ва адабиёти, акушерлик ва тиббий ходимлик иши, йўл усти транспорти тизими ва уларнинг эксплуатацияси бўйича 172 та талаба ўқиб, уларнинг 46 тасини қизлар ташкил этади. Ҳозирда ҳорижий ҳамкорлар иштирокида марказда қисқа курслар ташкил этиш режалаштирилган. Хитой қишлоқ хўжалик вазирлигини ривожлантириш, Америка йўл қурилиши ва наркотикларга қарши курашувчи полиция офицерларини тайёрлаш, Евро Иттифоқ давлатлари молияси асосида Германия томонидан тиббий персонални ўқитиш режалаштирилган.
Афғонистоннинг этник келиб чиқиши турли хил миллат ва элатлардан ташкил топади. Аҳолининг 50% пуштунлардан таркиб топган. Улар асосан жануб ва жануби-шарқда жойлашган бўлиб, улар Покистон томонидан қўлаб-қувватланади. Мамлакатнинг шимол ва шимоли-шарқида устунлик қилувчи тожик, ўзбек ва туркманлар Россия,Туркия ва Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб қувватланади. Ҳазорийлар ва шиалар марказ ва қисман ғарбни эгаллаган бўлиб, Эрон томондан қўлланади. Мамлакатнинг 80% тоғли ҳудудлардан ташкил топганлиги боис уни бошқариш қийинчилик туғдиради.
Россиялик шарқшунос олим С.Снесаревнинг фикрига кўра, Афғонистонни ишғол қилиш осон бироқ уни ушлаб туриш қийин, чунки Британия империяси, СССРнинг 10 йиллик уруши бесамар кетганини кўриш мумкин. Шу сабабли мамлакатни “Империялар қабристони” деб
номлашади.47
Уларнинг хатосини АҚШ ҳам такрорлаши мумкин. 2001 йил 11 сентябрь кунги террористик актларга нисбатан Афғонистонга кирган. АҚШ томонидан бундай хатога 1964-1975 йилларда Въетнамда йўл қўйилган. АҚШнинг ушбу ҳарбий операциядаги асосий мақсади террористик гуруҳ бўлган “Ал-Қоида” лидерларини ва уларнинг ҳарбий базаларини йўқ қилишга шунингдек, Толибон режимини ағдаришга қаратилган. Ушбу ҳаракатларни амалга оширгандан сўнг АҚШ ўз ҳарбийларини 2-3 ойда олиб чиқиб кетиш ҳақида ўйлай бошлайди ва 2001 йил 12 октябрь куни АҚШ Президенти Дж. Буш Афғонистонда давлат қурилишига америка ҳарбийлари сафарбар этилишига қаршилик қилади. Унинг фикрича ҳарбий операциядан сўнг АҚШ БМТга мандатни топшириб чиқиб кетишни ўйлаган. 2002 йил 17 апрелда Буш Афғонистонни оёққа турғизиш орқали Джорд Маршалл томонидан 2-жахон урушидан сўнг ғарбий европа давлатларини тиклаган одатини давом эттирмоқчи бўлди.
Афғонистонда давлат қурилиши 2001 йил 27 ноябрь ва 5 декабрь кунлари Бонн конференциясида бошланди. 2004 йил 4 январда Афғонистон Конституцияси қабул қилинди. Унга кўра, давлат унитар президентлик бошқарувига асосланди. Академик И.Бобоқуловнинг фикрича Афғонистон дунёда марказлашмаганлиги бўйича де факто, марказлашган Конституциявий тизимга эга бўлиши эса де юре бўлди. 48 АҚШ конгресси томонидан Афғонистон Ислом Республикасига 2001-2009 йилларда 3,8 млрд. доллар ишлатилишига тўғри келди. Умумий ҳисобда Вашингтон Афғонистон инфратузилмасини тиклаш учун 141 млрд. доллар сарфлади. Бундан ташқари, 2002-2018 йилларда яъни 17 йил давомида 5135 та одам вафот этди, ёки жарохатланди. 2214 та одам мамлакатни тиклаш лойиҳасини амалга ошириш давомида ўлдирилди. 2291 киши яраланди. 1182 киши ўғирланди ёки бедарак йўқолди, 284 та америкалик ҳарбий ва фуқаролар ҳалок бўлди.49
2018 йилда Умумжахон банкининг берган маълумотига кўра, Афғонистонга берилаётган халқаро ёрдам Афғонистон ЯИМ нинг 40% ни ташкил этиб, давлатнинг 75% ҳаражати халқаро ёрдам орқасидан қопланган. Бундан ташқари, Афғонистон давлат аппарати ва армиясининг ҳаражатларини қоплаш учун йилига 7 (етти) млрд. доллар халқаро ёрдам керак бўлади. Афғонистон халқаро ёрдам олиш натижасида ЯИМ 2003 йилдан бошлаб йилига 7% ошди. 2005 йилда ЯИМ 11,2% га ошди, олдинги йилга солиштирганда 2007 йилда 13,8% 2009 йилда 21,4%.
Иқтисодий ўсиш суръати максимумга етиб, 2019 йилда ЯИМ 14,5% га ошди. 2018 йилда бу кўрсаткич 13,3% ни ташкил қилди.
Афғонистонда 2001 йилда 50 км асфальт ётқизилган бўлса, АҚШ томондан йўл таъмирлаш учун 2,95 млрд. АҚШ доллари сарфланди. Асосий автомобиль трасса йўли 5 та шаҳар билан бир-бирини боғлаб, 3500 км йўллар донор давлатлар ҳисобидан таъмирланди. Бунга 4 млрд. АҚШ доллари сарфланди.
Уруш бўлишига қарамай узоқ умр кўриш 2001 йилда 1 киши 46,2 йил яшаган бўлса, 2018 йилга келиб, 52,8 ёшга етди. Аёллар 2001 йилда 45,5 йил умр кўрган бўлса, 2019 йилга келиб, 54,4 ёшгача умри узайди.
Таълим ҳақида сўз борганда Афғонистонда 2001 йилда 900.000 та бола мактабда ўқиган ва уларнинг кўпчилиги ўғил болалар бўлган. Бу кўрсаткич 2016 йилга келиб, 10 бараварга ортди ва қизлар сони 38% га етди. Таълим вазирининг хабарига кўра 2016 йилда 9,5 млн болалар ўқув йилини бошлаган ва бу рекорд кўрсаткич бўлган.
Халқаро ташкилотлар ёрдами билан Афғонистон аҳолисининг билим савияси 2000 йилда 28% бўлган бўлса, 2020 йилга келиб, 43% бўлди. Аёллар саводхонлиги 2018 йилга келиб, 30% га етди. Бундан ташқари 15-24 ёшдагилар ўртасидаги саводхонлик 65% бўлди. ОТМларда талабалар сони 6 бараварга кўпайиб, 2003 йилда 30,8 минг бўлган бўлса, 2019 йилга келиб, 186 мингга етди.
Қобулга доимий молиявий ёрдам берилиши, лекин ўзгариш бўлмаётганлиги донор давлатларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Афғонистонга халқаро ташкилотлар томонидан берилаётган молиявий ёрдамлар ўзини оқалмаётганлиги сабабли ёрдам бериш қисқаришига сабаб бўлмоқда. АҚШ Афғонистонга Президентлик бўйича номзодлар яъни А.Ғани ва А.Абдулла ўртасида баҳс давом этса тўловларни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди. Афғонистонга ёрдам берувчи асосий молиявий донорлар Буюк Британия, АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония ва бошқа давлатлар ҳисобланади.
Асосий маблағ 3 та халқаро фонд орқали келади:

  1. Қайта тикланиш траст фонди Жаҳон банки орқали бошқарилади.

  2. Ҳуқуқ-тартибот траст фонди БМТТД томонидан бошқарилади.

  3. Миллий армия траст фонди НАТО томонидан бошқарилади.

Бундан ташқари, халқаро конференцияларда ҳам Афғонистонга донорлар томонидан маблағлар ажратилади. Токио (2002 январь), Берлин (2004 апрель), Қобул (2005 апрель), Лондон (2006 февраль), Париж (2008 июнь), Лондон (2010 январь), Токио (2012 июль), Брюссель (2016 октябрь), Женева (2020 ноябрь). 2020 йил Женева конференциясида А.Ғани пандемия пайтида молиявий ёрдам тўхтаб қолмаслиги учун нутқ сўзлаб, кўрсатилган ёрдамлар эвазига аёллар саводхонлиги ошганлигини, электр тежалиши ва чақалоқлар ўлими камайганлигини маълум қилди. Конференция якунларига кўра, донорлар Афғонистон Ислом Республикасига 2021-2024 йиллар давомида 12 млрд. АҚШ доллари ажратишни ваъда қилди, бу олдинги 4 йил билан таққослаганда 3,2 млрд. АҚШ долларидан камроқни ташкил этди.
АҚШ 2021 йил давомида фуқаролик ёрдами сифатида 300 млн доллар молиявий ёрдам бериб, тинчлик йўлида ҳамкорликка эришса яна 300 млн АҚШ доллари беришини маълум қилди. АҚШ ҳукуматининг мустақил назорат органи, Афғонистон тикланиши учун масъул Бош инспектор (8ЮАК) хабарига кўра, 2021 йил 20 октябрдан АҚШ томонидан Афғонистонга сарфланган 63 млрд. АҚШ долларидан 19 млрд. АҚШ доллари талон тарож қилинган.50
Турли хил манбааларнинг хабарига кўра, 40% дан 80% гача халқаро ёрдамлар афғонларга етиб бормаган. Шунингдек, донорлар баъзи пайтлари ўз мажбуриятларини бажармаётганини, хусусан Афғонистон Ислом Республикасини 2002-2008 йилларда реконструкция қилиш учун 25 млрд. АҚШ доллари ажратилган бўлса, амалда 14,74 млрд. АҚШ доллари сарфланган.
Самарали давлат қурилиши қаерда бўлмасин менталитет, урф-одат, маданият ва қадриятлар билан ҳисоблашиши керак. Б.Обама ва Д.Трамп Афғонистонда давлат қурилишига аралашмаслигини ваъда берган бўлса ҳам давлат бошқаруви институтларининг қурилишига аралашиб келди. АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракатлари бесамар кетди деб бўлмайди, мисол тариқасида давлат ҳокимияти инстутутлари қурилди, қуролли кучлар ва тузилмалар тузилди. Касалхона ва мактаблар қурилди, электр тежаш йўлга қўйилди. Қобулда тинчлик ўрнатилиб, оддий афғон халқи фарзандалари мактаб ва олий таълим муассасаларига бемалол борадиган бўлди.
АҚШнинг янги администрацияси Афғонистондаги доимий урушларга барҳам бериб, муҳим масалаларга эътибор қаратиши ҳақида Дж. Байден маълум қилган. Марказий Осиёнинг стабиллашуви ва хавфсизлик масалалари шунингдек, Толибоннинг кучайиши давлатларни Қобул билан ярашув сиёсати олиб боришини тақозо этмоқда. Қурғоқчилик, электр энергиясининг етишмовчилиги, иқтисодиётнинг ўз ҳолатига қайтиши ва “СОУХО 19” тарқалиши Марказий Осиё давлатларини Афғонистондаги Толибонлар ҳаракатига оппозицион руҳда қараб, бу масалада Россия ва Хитой томондан ҳамкорликка таянмоқда.
Бошқа мамлакатлар ҳам экстремистларнинг дестабилизациясига ҳавф солишидан ҳавотирда бўлиб, Москва ёки Пекин ўртасидаги стратегик рақобатидан келиб чиқиб, ҳавфсизлик ва иқтисодий йўналишда расмий келишувга эришмоқчи. Толибон Афғонистонда иқтисодий, ижтимоий ва ҳарбий босимни қўллаган ҳолда ўз ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилади.
Шундай экан ҳозирги пайтда узоқ жойлавушига қарамасдан Европа давлатлари Афғонистондан ҳавфсираётган бир пайтда Ўзбекистоннинг ушбу мамлакат бўйича эгаллаган позицияси ўзини оқламоқда ва албатта бу ишларни жадал ривожлантириб ўзбек-афғон халқларининг муносабатлари янада яхшироқ бўлиши учун ҳаракат қилиш лозим.

    1. Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистон-Афғонистон

муносабатлари
БМТ Бош котибининг махсус вакили Наталья Герман: Афғонистонни Марказий Осиё давлатлари билан қўшни давлат сифатида, сиёсий музокара олиб бориши ва иқтисодий ўзаро ҳамкорликни ўрнатиши регионал динамиканинг асосий аспекти сифатида қараш мумкин. Бу соҳада Ўзбекистон асосий ролни ўз қўлига олиб 2018 йилда Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ташкил этганлигини таъкидлаш мумкин. Мазкур ҳолатни қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш ҳисобланади. Шу боис биз доимий равишда Афғонистонни ўз тадбирларимизда иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз. Охирги 2 йил давомида Ташқи ишлар вазирларининг ҳар йиллик учрашуви Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари иштирокида яъни Марказий Осиё + Афғонистон + БМТ (С5 + 1 + БМТ) форматида бўлиб ўтди.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти девонининг махсус вакили Марказий Осиё мамлкатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мутахассис - Ф.Хабиби: 2018 йилда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда А.Ғани ва Ш.Мирзиёев маданият ва таълим, транспорт, инвестиция, иқтисодий савдо, регионал ҳамкорликка оид сиёсий соҳаларда ҳужжатларни имзолади. Бунга қўшимча равишда хавфсизлик масаласида қўшма комиссия тузилиб, фуқаролик, оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамда “Сурхон-Пули-Ҳумри” йўналишида электр энерния етказиб бериш тизими ва “Мозори Шариф-Шибирғон- Маймана-Ҳирот” йўналишида темир йўл қурилиши бўйича қўшма шартнома имзоланди. Бундан ташқари, иқтисодий савдо алоқалари Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида юқори ўринда туриб, Ўзбекистон Афғонистон учун Покистондан кейин қўшни давлатлар орасида 2-ўринни эгаллаб, Афғонистонга электр энергияни етказиб берувчи йирик экспортёр ҳисобланади.
Ўзбекистон учун Афғонистонда “Мозори Шариф - Ҳирот” йўналишида 610 км темир йўли қурилиши Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Ҳиндистонга чиқиш учун муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Афғонистонда чўзилаётган инқирознинг олдини олиш учун ШҲТ саъй-ҳаракатларини бирлаштириш тарафдори. ШҲТнинг 2021 йил 17 сентябрдаги Душанбеда ўтказилган саммитида “Толибон ҳаракатининг” ҳокимиятга келиши ва ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар учун чегараларнинг яқинлигини инобатга олиб, бу давлатдаги салбий инқирозни сезишмоқда. Мазкур ҳолатни бартараф этиш ШҲТ-КҲШТ (ОДКБ) форматида кечишидан далолат бермоқда. Ш.Мирзиёев Афғонистонга «Толибон ҳаракатининг» келиши унинг бошида оғир кунларни кечириши ва лаёқатли давлат сифатида шаклланиши учун ҳамда у ердан келаётган хавфни бартараф этиш учун Афғонистон томонга ўзаро ҳамкорлик йўлини танлаш учун бир нечта таклифларни илгари сурди.
Афғонистон Ўзбекистон билан яқинлиги, шу муносабат билан ҳавф ва хатарлар билан дуч келиши мумкинлигини инобатга олиб, ШҲТга аъзо давлатларни Афғонистоннинг доимий инқирозини олдини олиш учун кучларни бирлагтиришга чақирди.
Шу муносабат билан янги ҳокимият билан ўзаро қулай ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида музокара олиб боришни таклиф қилди.
Биринчидан миллий камчиликни, аёлларни, инсон ҳуқуқ-манфаатлари ва озодлигини таъминлаш, давлат бошқарувининг барча соҳаларида афғон жамоатчилигини қўллаб-қувватлаш белгиланиши лозим. Ҳозирги кунда бу мамлакатда 38 млн. аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 50 фоизи этник камчилик яъни тожик, ўзбек, туркман, ҳазорийлар, 10-15 фоизи мусулмон шиалар ва бошқа халқлардан иборат. Бутун жаҳон банкининг маълумотига кўра аҳолининг 48 фоизи ёки 18 миллиони аёллардан иборат. Яқин кунларга қадар давлат бошқаруви соҳасида таълим ва соғлиқни сақлашда аёллар юқори мансабларни эгаллаб келишган.
Иккинчидан, террористик ташкилотларга мамлакат ҳудудида қўпарувчилик ҳаракатини амалга ошириши учун имкон берилмаслиги керак.
БМТнинг маълумотига кўра, 40 йилдан буён бу мамлакат террористик гуруҳлар учун яширинадиган ҳудудга айланиб, бутун дунё бўйича рўйхатга олинган 28 та халқаро террористик гуруҳнинг 22 таси яъни «Ал-Қоида» ҳам фаолият юритмоқда. БМТ Бош котиби А.Гутерриш томонидан 2021 йил 13 сентябрь куни эълон қилинган маърузада Афғонистонда 18 млн. аҳоли очликдан қийналиб яшаб келаётганлиги, бундан ташқари Афғонистон 4 йил давомида иккинчи маротаба қурғоқчиликка учраб, бу қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига зарар етказганлиги, мазкур соҳа ЯИМнинг 23 фоизини ташкил қилиб 43 фоиз аҳолини иш билан банд қилиши, ҳозирги вақтда 34 та вилоятнинг 22 таси қурғоқчиликдан азият чекиб шу йили 43 фоиз маҳсулот юқотилганлиги ҳақида маълум қилган.
Шунингдек, Афғонистонда камбағаллик билан боғлиқ ҳолат таранглашмоқда. БМТнинг маълумотига кўра, аҳолининг 72 фоиз (38 млн дан 27.3 млн) қашшоқ ҳисобланиб, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 97 фоизни ташкил этиши мумкин. Афғонистон давлат бюджетининг 75 фоизи (ёки 11 млрд. АҚШ доллари) ва 43 фоиз иқтисодий ҳаражатлар халқаро ташкилотларнинг ёрдами билан қопланмоқда. Ҳозирги кунда Афғонистоннинг импортга қарамлиги (импорт 5.8 млрд, экспорт 777 млн. доллар) инфляция ва нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. ШҲТга аъзо давлатлар Афғонистон билан асосий савдо ҳамкорлари бўлиб, товар айланмаси савдосининг 80 фоизи (11 млрд. АҚШ доллари) ни ташкил этади. ШҲТга аъзо давлатлар томонидан Афғонистонда электр энергиясининг 80 фоизи ва буғдойга бўлган талабнинг 20 фоизи қоплаб берилмоқда.51
Марказий Осиё ва Жанубий Осиё конференсияси Минтақавий ўзаро боғлиқлик муаммолари ва имкониятлари Трансафғон коридори лойиҳасини амалга ошириш бўйича эслатмаларни солиштириш имконини беради. 2021 йил 15-16 июлларда Тошкентда марказий ва жанубий Осиё халқаро конференциясининг ташкил этилиши янги иқтисодий имкониятларни яхшилашга хизмат қилади. “Мозори Шариф-Қобул-Пешовар” темир йўли узунлиги 600 км бўлган бу йўл марказий Осиё Афғонистон Покистон Яқин шарқни бир бири билан узвий боғлаб, дастлабки йилларда йилига 4 млн тонна юк ташилса, келгусида бу кўрсаткич 7 млн тонна бўлиши таҳмин қилинмоқда. 2021 йил 2 февралда Тошкента Ўзбекистон Афғонистон Покистон ўртасида ушбу темир йўл қурилиши ҳақида “Йўл харитасини” имзоланди. Буни реализация қилиш 5 йилда амалга ошиб, 4.8 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит олиш мўлжалланмоқда, лойиҳани Россия Хитой ва АҚШ қўллаб қувватламоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу йўл орқали юк ташишда вақтдан ва транспорт харажатидан иқтисод қилинади. Мисол учун Покистондан Ўзбекистонга юкнинг етиб бориши 35 кун эмас балки 3-5 кунга айланади. Тошкентдан жануби-шарқий Осиё портларига Эронда мавжуд “Бендер-Аббос” портидан кўра “Карачи” порти орқали бориш 661 км га яқинроққа айланади. Бунда 20 фунтлик контейнерни ташиш харажати 900 доллардан 280 долларга яъни 3 баравардан кўпроққа қисқаради.52
“Мозори Шариф-Пешовар”: Марказий Осиё ва Жанубий Осиё янги келажаги йўлаги. Юк ташиш нархининг арзонлиги Эрон йўналишидан кўра Покистон йўналиши эътиборни кўпроқ тортади. Экспертлар хулосасига кўра, «Тошкент-Бендер Аббос» йўналишида нарх 2600-3000 долларни ташкил этса Тошкентдан Карачига 1400-1600 доларни ташкил этади ва бу 1,5 бараварга камроқдир. Ҳиндистон ва Покистондан МДҲ ва Европа давлатларига транзит Ўзбекистон орқали йилига 3-4 млн тоннани ташкил этади. Ушбу темир йўл қурилиши орқали янги 264 та кўприк 7 та туннель ва 641 та сув юбориш қувурлари қурилади.
2021 йил 12 сентябрда Дохада Қобул делегацияси ва Толибон ҳаракати вакилларининг учрашуви Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун тариҳий имконият сифатида баҳоланди. 2018 йилдаги “Халқаро Тошкент форуми” 2021 йил 29 февралда АҚШ ва Толибон ҳаракати ўртасида Қатарда келишув имзоланиши учун хизмат қилди. Ушбу келишувни имзоловчи “Толибон ҳаракати” сиёсий қароргоҳи раҳбари Мулла Бародар Ўзбекистон ва бошқа давлатларга тинчлик йўлидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.
Покистон минтақавий ва стратегик тақдиқотлар маркази эксперти Махмуд ул-Ҳасанхон «Тошкентнинг Афғонистондаги сиёсати ишчан формулага асосланган бўлиб, афғон халқининг меҳрини қозониш учун иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш Қобул билан Транспорт ва логистика соҳасидаги лойиҳаларни ҳамда таълим соҳасидаги дастурларни ривожлантиришга хизмат қилди. Пандемия даврида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир неча маротаба афғон халқига гуманитар ёрдам юбориш учун қарорлар қабул қилди. Мозори Шарифга Афғонистоннинг шимолига тонналаб ун, гуруч, ёғ, шакар ёш болалар кийими гигиена тиббий ҳимоя воситалари етказиб берилди. БМТ Бош котиби А.Гутерриш Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевга мазкур амалга оширилган гуманитар ёрдам учун миннтадорчилик билдирди».
Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш ва бу давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқ қолади. Ўзбекистон Президенти Афғонистон Марказий ва жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашда кўприк бўла олишига ишонч билдирди.53
Бу ҳақда давлат раҳбари сешанба куни мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимда айтиб ўтди. Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш ва бу давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқ қолади. “Биз Афғонистонда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, миллий консенсус асосида тинч йўл билан ҳокимият транзитини амалга оширишни ўта муҳим деб биламиз”, деди Ш.Мирзиёев. Давлат раҳбари энг яқин қўшнилар билан муносабатлар ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бу йўналишда очиқ, прагматик ва конструктив ташқи
сиёсат юритмоқда. - Ўтган қисқа даврда мамлакатимизнинг минтақа ва жаҳондаги сиёсий нуфузи ва роли сезиларли даражада ошди. Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон билан ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тенденсиялари кучаймоқда, - деди Президент.
Минтақа давлатлари билан дўстона ва яхши қўшничилик
муносабатлари ўрнатилгани, чегаралар очилгани одамлар ва уларнинг қариндошлари ва дўстлари ўртасидаги узилган алоқаларни тиклаш имконини берганини эслади.54
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар куни Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги вазият юзасидан ҳисоботларни тингламоқда. Бу ҳақда унинг ўзи Қашқадарё вилояти аҳолиси билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади “Газета.уз”. “Эрталаб уйғониб, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида нима бўлганини сўрайман. 30-40 дақиқада улар менга чегараларимиздаги вазият ҳақида хабар беришади. Биз Афғонистоннинг янги раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Агар орқага қайтсак, ҳеч ким бизга вазият ҳақида гапирмайди. Биз узоқ азоб чекаётган афғон халқига ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз”, — деди Президент.
У қўшнилар танланмаганини таъкидлади - улар Худо томонидан берилган. “Бизнинг ягона мақсадимиз - Афғонистондан Ўзбекистонга қарата ўқ отилишининг олдини олиш”, деди Мирзиёев. Август ойида Ўзбекистон Президенти икки йил аввал Афғонистондаги вазиятни таҳлил қилар экан, ўзбекистонлик экспертлар “Толибон” ҳаракати кучайганини пайқашганини айтганди. Шу сабабдан Ўзбекистон томони у билан музокарага киришди. “Халқимга тинчлик, осойишталик керак. Бунинг учун ҳар ким билан мулоқотга киришишга тайёрман”, — деди Мирзиёев. У Ўзбекистон армияси ҳар қандай вазиятга тайёр, деб ишонтирди.
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасида ўзбекистонлик ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 27-сентябрь куни Республика Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида маълум қилди, деб ёзади кип.и/. “Бир наркобарон чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган. Бизнинг дахлсизлик бўйича позициямиз қатъий, шунинг учун биз чегараларни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатишга тайёрмиз. Куни кеча бир аскар ўз хизмат бурчини адо этиш чоғида шараф билан қурбон бўлди. Наманганнинг ўғли эди”, — деди Мирзиёев.
Шунингдек, у Афғонистондаги вазият “ҳамма учун сабоқ бўлиши кераклигини” таъкидлади. “Биз ҳеч кимга чегараларимизни бузиш имкониятини бермаймиз. Ўзбекистонда қонун устуворлиги бор, жазо муқаррар”, — дея огоҳлантирди Президент. август ойи охирида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” радикал ҳаракати мамлакат гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчиси бўлишни тўхтатади, деб ишонтирди. “Энди ишлаб чиқариш ёки контрабанда бўлмайди. Афғонистон энди афюн етиштирувчи мамлакат бўлмайди”, деди 18 август куни ҳаракат вакили Дабиҳуллоҳ Мужоҳид. Шу билан бирга, ушбу мақсадга эришиш учун мамлакат халқаро ёрдамга муҳтож бўлишини таъкидлади.
Июль ойида Афғонистонда Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасидаги қарама-қаршилик авжига чиққан пайтда ҳаракат вакили Шаҳабиддин Делавер наркотик контрабандасига қарши кутилаётган кураш ҳақида гапирган эди. Замонавий Афғонистонн ўрганиш маркази (ЦИСА) раҳбари Андрей Серенко унинг сўзларини шарҳлар экан, гиёҳванд моддалар савдосидан тушган даромадлар бутун Толибон бюджетининг камида ярмини, яъни қарийб 1 миллиард долларни ташкил этишини таъкидлади. “Толибон дунёдаги энг йирик наркокартеллардан биридир - деган фикрларни келтириб ўтган.
Албатта Афғонистондаги вазият янги “Толибон ҳаракати” ҳокимиятга келиши биланоқ ўзгариб қолмайди бу учун вақт ҳамда ёрдам керак бўлади. Афғон халқи томонидан ушбу муваққат ҳукуматга ишонч билдирилиб биргаликда янги давлат қуришга ҳаракат қилинишининг ўзи келгусида самарали натижалар бериши мумкин.
Чунки ер юзидаги ҳеч бир давлат доимий равишда ушбу мамлакатни қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олмайди. Пуштунларнинг бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиши ҳам қайсидир маънода ягона давлатчиликни вужудга келтириш учун тўсқинлик қилаётгандек назаримда.
Авғонистонда энг аввало Пуштунлар ва этник камчилик ўртасида келишувга эришиш вазифаси турибти. Молиявий донорлар томондан ажратилган маблағларнинг талон-тарож қилиниши, қишлоқ аҳолисининг цивилизациядан ортда қолиши, ва доимий ички гуруҳ (клан) лар томонидан терактлар ташкил этилиши, мамлакат фаровонликка эриша олмаслиги учун доимий сабаб бўлиб қолмоқда.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Ҳозирги глобаллашув жараёнида Афғонистон ҳалқининг ўрта асрлардаги каби ҳаёт кечириши жуда ачинарли ҳолат албатта. Афғонистонда кун сайин хаоснинг кучайиши яъни аёлларнинг бедарак йўқолиши ва мамлакат пойтахтида содир этилаётган терактлар зудлик билан халқаро ҳамжамият эътиборини Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун ҳамкорлик қилишга чақиришни тақозо этмоқда.
Марказий Осиё минтақасида мутлақо янги сиёсий ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳити, Жанубий Осиё давлатлари билан стратегик шериклик даражасининг ошгани ёрдам бермоқда. Ўзбекистоннинг конструктив ва прагматик ташқи сиёсати туфайли Марказий Осиёдаги вазият тубдан ўзгарди, минтақада хавфсизлик ва барқарор ривожланиш муаммоларини биргаликда ҳал этиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликка айланиши мумкин бўлган трансминтақавий лойиҳаларни амалий жиҳатдан амалга ошириш учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти вакили таъкидлаганидек, “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар”, “Мозори Шариф-Ҳирот-Чоғбаҳор” темир йўллари, Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувури, “Сурхон-Пули- Хумри” КАСА лойиҳасининг ажралмас қисмига айланиши керак. Бу лойиҳалар аҳоли учун муқобил даромад манбаларини яратади ва бунинг натижасида низоларнинг ижтимоий заминига барҳам беришга хизмат қилади. Бундан ташқари, бу Афғонистондаги тинчлик жараёнига катта сармоя бўлади.
Шу билан бирга, таклиф этилаётган лойиҳалар улкан иқтисодий фойдалар манбаи бўлиб, томонларнинг Афғонистонда хавфсизликни ўрнатишдан манфаатдорлигини оширади, бу лойиҳалар ҳар қандай сиёсий келишувдан ҳам кўра минтақани барқарорлаштиришга қодир.
Афғонистонда тинчликнинг ўрнатилишидан Осиё ва Европа қитъалари ҳам манфаатдор, чунки Афғонистоннинг асосий экспорти мигрантлардир”
Мигрантлар, бир томондан, ишчи кучи сифатида иқтисодий ўсиш учун зарур бўлса, иккинчи томондан, улар оммавий равишда келган мамлакатлар инфратузилмаси учун ортиқча юк яратади. Елена Супонинанинг сўзларига кўра, Афғонистондан келган янги муҳожирлар (Европа ҳисоб-китобларига кўра, 5 миллион кишигача) суриялик ва ироқлик қочқинларга нисбатан Европа билан алоқалари заифроқ, шунинг учун улар у ерга дарҳол етиб бормайди. “Аммо улар дарҳол қўшни давлатларга етиб боришлари мумкин. Улар аллақачон Тожикистон, Ўзбекистон ва Эронга қочиб кетишган”.
АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши, Афғонистонда ҳокимият Толибонлар қўлига ўтиши билан Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари чегара ҳудудларида вазият кескинлашиб, қочоқларнинг чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳаракати кўпайганлиги, чегара ҳудудларида сергакликни кучайтиришни талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Афғонистон муаммосини ҳал этмай туриб, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликка эришиб бўлмаслиги ҳақида бир неча маротаба таъкидлаб ўтган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг юбилей саммитида минтақадаги инқирозли муаммоларни муҳокама қилиш учун “ШҲТ - Афғонистон” форматида олий даражадаги учрашувлар ўтказишни таклиф қилди.
Ўзбекистон Президентининг бундай таклифи Тошкент ва ШҲТнинг “Толибон” билан мулоқотга тайёр эканидан далолат беради. Шавкат Мирзиёев Кобулда янги ҳокимият билан мулоқот ўрнатишдан манфаатдор эканини кўрсатди. “Бу Толибонга уларни тинглашга тайёр эканликлари ҳақида сигналдир, Қобулдан Тошкентга фақат қайта алоқа керак”.
Америкалик Форбес журналистлари Кристофер Хелман ва Хенк Такер шундай ёзадилар: “2001-йил 11-сентабрдан бери 20 йил давомида Қўшма Штатлар Афғонистондаги урушга 2 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Бу 20 йил давомида ҳар куни 300 миллион доллар ёки Афғонистондаги 40 миллион аҳолининг ҳар бирига 50 минг доллар дегани.
Оддий қилиб айтганда, Америка Жефф Безос, Илон Маск, Билл Гейц ва 30 та энг бой америкаликларнинг барча бойликларини Толибонни жиловлаш учун сарфлади” ва Қўшма Штатлар, шубҳасиз, урушни қарзга олган пуллар билан молиялаштирганлиги сабабли, Ҳелман ва Такернинг таъкидлашича, уни тўлаш учун ҳали кўп йиллар керак бўлади - “Уруш харажатлари” лойиҳасига кўра, 2050 йилга келиб, ушбу қарзлар бўйича фоизлар ўсиб бориб 6,5 триллион долларга етиши мумкин.
Афюн Афғонистоннинг ягона қимматли манбаси эмас. Мамлакатнинг фойдали қазилмалари захиралари 1-3 триллион долларга баҳоланмоқда. Афғонистонда олтин, ноёб тупроқ металлари, темир рудаси ва мисдан ташқари, литийнинг йирик конлари топилган. Бу, эҳтимол, мамлакат келажаги учун энг муҳим фактдир, чунки литий дунёдаги жадал ривожланаётган аккумулятор саноати учун асосий ҳомашё ҳисобланади. Бироқ, “№\\-¥огк ТппеТ’ таъкидлаганидек, беқарор давлат позициясида бу захираларни ўзлаштириш ва уларни бошқа мамлакатларга сотиш осон бўлмайди.
Мана 300 йилдирки Афғонистонни Америка махсус кучлари ҳам, Совет армияси ҳам, Британия мустамлакачилари ҳам уруш билан бўйсундира олмади, шундай экан фақат Афғон ҳалқининг ўзи ушбу мамлакатда доимий фаровонлик ва тинчлик ўрнатиши мумкин.
Афғонистонда тинчлик ва фаровонлик ўрнатилиши, иқтисодий барқарорликка эришиш ҳамда қолоқ давлатлар қаторидан чиқариш учун қуйидагилар таклиф этилади:
Халқаро ҳамжамият яъни БМТ, НАТО, ШҲТ, МДҲ ва Афғонистондаги “Толибон ҳаракати” ўртасида тинчлик йўлида ҳамкорлик дастури бўйича музокаралар олиб бориш.
Афғонистонда тинчлик таъминланишидан манфаатдор бўлган ва бу мамлакатга қизиқиш билдираётган давлатлар иштирокида музокара ташкил этиш.
Афғонистонда “Мозори Шариф - Кобул - Пешовар ”, “Мозори Шариф - Ҳирот - Чоғбаҳор” темир йўллари, Туркманистон-Афғонистон-Покистон- Ҳиндистон газ қувури, “Сурхон - Пули - Хумри” лойиҳаларини амалга ошириш орқали Афғон халқини янги иш ўринлари билан таъминлаш ва иқтисодий потенциалга эришиш.
Афғонистон билан Хитой, Россия, Покистон, Эрон ва Туркия давлатлари томонидан мамлакатдаги табиий қазилма бойликларини реализация қилиш бўйича битимлар имзоланиши.
Тошкентда Марказий Осиё ва “Толибон ҳаракати” ўртасида чегара ҳудудлари дахлсизлигини таъминлаш, чегара олди ҳудудларида савдо алоқаларини давом эттириш ва Афғонистонда тинчлик сақланиши учун маъсулиятни зиммасига олган ҳолда ўзаро кўп томонлама манфаатли конструктив шартнома имзоланиши.

Download 78,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish