Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазилиги


“Амалдаги истеъмол саватчаси”



Download 190,19 Kb.
bet15/19
Sana24.02.2022
Hajmi190,19 Kb.
#188896
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Иш хаки

2. “Амалдаги истеъмол саватчаси”. Бу – аҳоли ёки алоҳида ижтимоий-демократик гуруҳлар томонидан амалда истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматларнинг тўпламидир.
3. “Оқилона бюджетнинг истеъмол саватчаси”. Бу – илмий асосланган нормалар ҳамда инсоннинг оқилона эҳтиёжларини қондирадиган нормативларга мувофиқ истеъмол қиладиган товарлар ва хизматлар билан таъминланганлик даражасини англатади.
Ҳар бир давлат ўзининг ижтимоий сиёсати ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда “истеъмол саватчаси”нинг тегишли турини ижтимоий норма сифатида белгилайди. Жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибаси ҳисобга олинадиган бўлса, ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг ижтимоий нормативлари сифатида асосан тирикчилик ўтказиш учун энг кам миқдордаги ва оқилона бюджетнинг “истеъмол саватчаси”дан фойдаланилади (5-жадвал).
5-жадвал


Европа Иттифоқига аъзо ривожланган давлатларда 2019 йилга белгиланган тирикчилик ўтказиш учун энг кам миқдордаги ҳар ойлик даромад миқдори14



Ўрин

Мамлакат

Энг кам миқдордаги даромад миқдори, евро

1

Люксембург

2000

2

Франция

1254

3

Германия

1240

4

Финляндия

1170

5

Буюк Британия

1087

6

Голландия

1080

7

Бельгия

1030

8

Австрия

1010

9

Италия

855

10

Испания

645



Масалан, АҚШда аҳоли жон боши учун истеъмол нормалари ўртача иш ҳақи даражаси бўйича ҳисоблаб чиқилади. Ҳозирги вақтда бу миқдор иш тартиби саккиз соатлик беш иш кунида ҳафтасида бир йил учун 15080 доллар миқдорида белгиланган.
Тирикчилик ўтказиш учун энг кам миқдор аҳоли ойлик даромадининг тахминан 60% ни ташкил этади. Бу мамлакатда ҳар ойда 800-900 доллар даромадга эга бўлган шахс дарҳол давлатдан ижтимоий ёрдам олади.
АҚШда “истеъмол саватчаси” тушунчасидан аслида фойдаланилмайди. Ушбу мамлакатда аниқ ҳар бир штатда яшайдиган аҳоли жон боши учун зарур товарлар ва хизматларнинг тўплами белгиланади. Умуман, бу ҳисоб-китобларни амалга оширишда шахснинг “истеъмол саватчаси” тўплами 300 га яқин турни қамраб олади. Уларнинг салмоқли қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этади.
Шу билан бирга АҚШда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тузиладиган “Озиқ-овқат режаси” (“Food Plan”) тушунчаси мавжуддир. Унинг тўрт: тежамкор, қуйи, ўрта ва эркин турлари мавжуддир. Бунда тежамкор режа кўрсаткичлари кам таъминланган аҳолига озиқ-овқат талонлари беришга асос бўладиган дастур учун ҳисоблаб чиқилади.
Германияда истеъмол саватчаси мамлакатнинг Федерал статистика идораси томонидан ишлаб чиқилади. 2018 йилда у 750 турдаги товар ва хизматларни қамраб олган. Федерал статистика идораси мутахассислари мамлакат аҳолисининг истеъмол эхтиёжлари ўзгаришига қараб ушбу саватчага киритиладиган товарлар ва хизматларни муттасил янгилаб боради. Бунда мамлакатда Европа Иттифоқида ўрнатилган стандартлар хисобга олинади. Масалан, “истеъмол саватчаси”га фарзандни болалар боғчасида тарбиялаш, беморларни парвариш қилиш, кекса ёлғиз шахслар ва ногиронларни давлат қарамоғига олиш учун харажатлар, ҳатто озиқ-овқат маҳсулотларини хонадонларга етказиб бериш нархи ҳам киради.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ҳам “истеъмол саватчаси”ни белгилаш тажрибаси мавжуд. Россия Федерациясида 2012 йилда янги таҳрирдаги «Россия Федерацияси бўйича “истеъмол саватчаси” тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Ушбу ҳужжатда аҳоли жон бошига йилига энг кам озиқ овқат маҳсулотларининг турлари ва миқдорлари аҳолининг уч тоифаси: меҳнатга лаёқатли шахслар, пенсионерлар ва болалар учун белгилаб қўйилган (14.9-жадвал).
Россияда “истеъмол саватчаси” ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади. “Истеъмол саватчаси”да озиқ-овқат маҳсулотлари унинг ярмини - 50% ни, ноозиқ-овқат товарлари – 25% ни, хизматлар ҳам 25% ни ташкил этади.
Қозоғистонда ҳам “истеъмол саватчаси” тушунчаси қўлланилади. У озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг илмий асосланган физиологик нормалари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларга харажатларнинг қатъий белгиланган улуши энг кам “истеъмол саватчаси” қийматининг 45% миқдорида белгиланади. Яъни, қозоғистонликларнинг “истеъмол саватчаси”даги озиқ-овқат маҳсулотлари улуши 55% ни ташкил этади15.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган16.

Download 190,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish