Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

 
2
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Т.: 
Ўздавнашр, 1959. — 70 б.



1911 йилда Хива хони Асфандиёрхон амалдор Авазберди эшон ўғли 
Толиб хўжа тавсияси билан Баёнийга буюк Мунис ва Огаҳийдан мерос 
қолган ишларни давом эттириш ҳамда хонлик тарихини янги авлод 
тушунадиган тилда ёзишни буюради. Натижада 1914 йилда 16 бобдан 
иборат катта тарихий асар яратилади. Унда башариятнинг вужудга 
келишидан тортиб, то ХХ аср бошларигача бўлган даврда Хоразм заминида 
рўй берган воқеалар акс эттирилади. Кейинчалик муаллиф ўз изланишларини 
давом қилдирган бўлсада, аммо 1923 йилдаги вафоти оқибатида, 
мўлжаллаган режалари амалга ошмасдан қолган. 
Хива хонлиги тарихини ўрганиш ва ёритишга рус ва инглиз 
тадқиқотчилари катта хисса қўшганлар. Уларнинг айримлари сайёҳ ва 
дипломат сифатида хонлик худудларига келган вақтда йўллар, қудуқ, 
манзил–маконлар, истеҳкомларни синчковлик билан кузатиб, барча 
белгиларни эслаб қолишга ҳаракат қилганлар. Натижада Хива хонлиги 
ҳақидаги жосуслик маълумотлари тўплана бошланган ва улардан келгусида 
амалга ошириладиган ҳарбий мақсадларда кенг фойдаланилган. Бундай 
манбалар қаторига Россиядаги инглиз савдо агенти Антоний Женкинсоннинг 
хотиралари
1
, Александр Бекович–Черкасский ҳарбий экспедицияси ҳақидаги 
маълумотлар
2
, ҳарбий врач Бланкенагель
3
ва капитан Николай Муравьевнинг 
1
Дженкинсон А. Путешествие в Средню Азию 1558-1560 гг. // В кн.: Английские 
путешественники в Московском государстве в XVI в. Перевод с английского Л.Готье. —
Л., 1932. — Б. 167-215.
2
Голосов Д. Поход в Хиву 1717 г. отряда под начальством лейб-гвардии 
Преображенского полка, капитана, князя Александра Бековича Черкасского // Военный 
сборник, 1861, т. XXI. — С. 303-364; Дело 1714-1718 гг. об отправлении лейб–гвардии 
Преображенского полка капитана–поручика, князя Александра Бековича Черкасского на 
Каспийское море и в Хиву. Документы и материалы Военно-ученого архива Главного 
штаба. Т. 1. — СПб., 1871. — С. 197-506. 
3
Путевые заметки майора Бланкенагелья в Хиву в 1793–1794 гг. // “Вестник” 
Императорского Русского географического общества. Ч. 22. — СПб., 1858. — С. 87–116. 



саёҳати тафсилотлари
1
ҳамда полполковник Г.И.Данилевский
2
ва полковник 
Н.П.Игнатьев
3
экспедицияларининг ҳисоботлари киради.
Хива хонлиги тарихини ўрганишни янги саҳифаси чор Россияси 
босқинидан кейин бошланди. Руслар билан Хивага келган ориенталист 
А.Л.Кун
4

Е.Желябужский
5

генерал-лейтенантлар 
В.Н.Троцкий
6
ва 
М.А.Терентьев
7

полковниклар 
Л.Ф.Костенко
8
ва 
Ф.И.Лобысевич
9

америкалик журналист А.Я.Мак–Гахан
10
ўзларининг таассуротлари асосида 
қизиқарли асарлар ёздилар. Ушбу тафсилотларга бой асарларнинг кўплари 
тезда хорижий тилларга таржима этилиб, дунё мамлакатларига ёйилди. Шу 
билан бир қаторда айрим нохолис қаламкашларнинг тўқима фикрлари ҳам 
ўқувчиларда Хоразм воҳаси ва Хива хонлиги ҳақидаги нотўғри тушунча ва 
тасаввурларни шакллантирди.
Хива хонлиги тарихини ҳаққоний ёритиш ишига таниқли рус 
олимларидан академик В.В.Бартольд катта ҳисса қўшди. Унинг қаламига 
мансуб “XVI асрдаги Хоразм тарихига доир”, “Хоразмшоҳлар”, “Орол 
денгизи ва Қуйи Амударё ерлари ҳақида қадим замонлардан XVII асргача 
бўлган маълумотлар”, “Туркистоннинг маданий ҳаёти тарихи” каби илмий 
1
Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 гг. гвардейского Генерального 
штаба капитана Николая Муравьева, посланного сию страну для переговоров. Т. 1. —
М., 1819; Т. 2. — М., 1820.; Записки Н.Н.Муравьева–Карского "Путешеcтвия в Хиву" // 
Русский архив, 1887, № 3. — Б. 5-42; Муравьев Н. Хива тижорати. 1819-1820 йилларда 
Ўрта Осиёга сайёҳат // “Ҳаёт ва иқтисод”, 1993, № 3. — Б. 74-75.
2
Данилевский Г.И. Описание Хивинского ханства // “Записки” Русского 
географического общества. Книга 5-я. — СПб., 1851. — С. 62-153. 
3
Миссия в Хиву и Бухару в 1858 г. флигель−адютанта Н.П.Игнатьева — СПб., 1897. 
4
Кун А.Л. Поездка по Хивинскому ханству в 1873 г. // “Известие” Императорского 
русского географического общества, т. 10. — СПб., 1874. — С. 47-58. 
5
Желябужский Е. Очерки и завоевание Хивы. С 9-ю картинками. — М., 1875 // 
Туркестанский сборник, т. 85. 
6
Хивинский поход 1873 г. по официальным источникам. Под ред. В.Н.Троцкого. —
СПб., 1873. 
7
Тереньтев М.А. История завоевания Средней Азии. В 3-х томах. — СПб., 1906. 
8
Костенко Л.Ф. Город Хива в 1873 г. — СПб., 1873. 
9
Лобысевич Ф.И. Описание Хивинского похода 1873 года. — СПб., 1898. 
10
Мак Гахан А.Я. Военные действие на Оксусе и падение Хивы. — М., 1875. 
Китобнинг янги нашри 1970 йилда Нью–Йоркда амалга оширилган.



асарларда Хоразм тарихининг кўплаб саҳифалари холисона ёритилди
1

Бундан ташқари академик М.Йўлдошевнинг гувоҳлик беришича Санкт–
Петербургдаги Марказий Давлат тарих архиви ва Россия Федерацияси 
Фанлар академияси архивида мавжуд В.В.Бартольднинг шахсий фондидаги 
(68–фонд) ҳужжатлар орасида Хива шаҳри тарихи ва хонликнинг ҳаётига оид 
200 варақдан кўпроқ ноёб материаллар сақланмоқда
2
.
Хива хонлиги тарихини ёритишда 1914 йилдан Россия Фанлар 
академияси мухбир аъзоси Николай Иванович Веселовский (1848–1918) нинг 
хизматлари алоҳида таҳсинга сазовордир
3
. 1873 йилда Петербург 
университетини тугатган тадқиқотчи узоқ йиллар олиб борган 
изланишларидан кейин, магистрлик диссертацияси матни асосида “Хива 
хонлиги ҳақида қадим замонлардан ҳозиргача тарихий-географик 
маълумотлар” (СПб., 1877)
4
номли китобини нашр қилдирди. Шу билан бир 
қаторда ўз асарида Хоразм воҳаси ва Хива хонлиги тарихига оид тўпланган 
маълумотларнинг етарли даражада эмаслигини таъкидлаган. Кейинги 
йилларда Туркистон ҳаёти билан бевосита танишган проф. Н.И.Веселовский 
ўзининг бир қатор чуқур тадқиқотлари натижаларини нашр қилдиришга 
эришди
5

Хива хонлигининг Руссия билан олиб борган 300 йиллик савдо-сотиқ ва 
дипломатлик муносабатлари саҳифалари проф. С.В.Жуковскийнинг 1915 
1
Бартольд В.В. Событие перед Хивинским походом 1873 года по рассказу
Хивинского историка // Соч., в 10–ти томах,— М.: Наука, 1964. том II. — С. 400–413. 
2
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. — Т.: 
Ўздавнашр, 1959. — 69 б.
3
Бартольд В.В. Н.И.Веселовский. Некролог. — Петроград, 1918. 
4
Веселовский. Н.И. Очерки историко-географических сведений о Хивинском 
ханстве от древших времен до настоящего. — СПб., 1877. — С. 7. 
5
Веселовский Н.И. Посольства И.Ф.Федотова в Хиву в 1669–1670 гг. и 
подробности его побывания в ханстве. — СПб., 1882; Прием в Росии и отпуск 
Среднеазиатских послов в XVII–XVIII столетие. — СПб., 1884.; Русские неволники в 
Средней Азии. — СПб., 1886.


10 
йилда нашр қилинган асаридан ўрин эгаллади
1
. Мазкур рус олимининг ушбу 
асари бироз шовинистик қарашлардан холис бўлмасада Хива хонлиги 
тарихини ёритишда жуда катта аҳамият касб этади. 
Хива хонлиги ҳақидаги материаллар Брокгауз–Эфрон (1896-1912), 
Гранат (1808–1915), Ф.Павленков (1899–1910) каби бир қатор рус 
энциклопедиялари 
саҳифаларидан 
ҳам 
ўрин 
олган. 
Хусусан,
Ф.Павленковнинг 1910 йилда 4-марта нашр қилинган қомусида Хива 
хонлигининг эгаллаб турган майдони (54 минг кв.км.), аҳолисининг сони 
(800 минг киши), миллий таркиби ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда 
хонлик тарихида из қолдирган айрим ҳарбийлар ва дипломатлар 
(Н.Муравьев, К.П.Кауфман, В.А.Каулбарс ва б.) ҳақидаги маълумотларни 
учратиш мумкин. 
Хива хонлигига Россияга қарам мустамлака худуд сифатида қараган рус 
ҳарбийларининг асарларида маҳаллий ҳалқни менсимаслик, уларни
ибтидоий одамлар қаторида “туземцы” деб қайд этиш холатлари оддий бир 
нарсага айланиб қолганди. Ҳарбий тарихчилар Хивага қарши уюштирилган 
босқинчилик юришини “зафар”ли ҳаракат сифатида тасвирлашга интилган 
бўлсаларда, уларнинг айримлари асарларида жуда ноёб маълумотлар бизга 
мерос қилиб қолдирганлар. Хусусан, генерал–лейтенантлар В.Н.Троцкий ва 
М.А.Терентьев, 
полковниклар 
А.Костенко, 
А.Шепелев, 
К.Абаза
2

В.Лобачевский
3
ва бошқа рус зобитларининг асарларида “фахрланиш 
туйғулари” билан бир қаторда қизиқарли тарихий маълумотлар учрайди. 
Шўролар даврида Хива хонлиги тарихини ўрганиш ишига Я.Ғ.Ғуломов, 
П.П.Иванов, М.Йўлдошев, О.Содиқов, И.В.Погорельский, Ғ.Напесов, 
1
Жуковский С.В. Сношения России с Бухарой и Хивой за последнее трехсотлетие. 
— Петроград, 1915. — С. 42–43. 
2
Абаза К. Завоевание Туркестана. СПб., 1902. 
3
Лобачевский В. Хивинский район. Военно-статитическое описание Туркестан-ского 
военного округа. — Т.: Штаб Туркестанского военного округа, 1912.


11 
М.Муҳаммадбердиев, Н.Қаландаров, Т.Г.Тўхтаметов,
1
каби олимлар ҳам 
катта хисса қўшдилар. Ўз даврида архивларда сақланган хужжатларни
ўрганган ва уларни тахлил қилиш асосида илмий асарлар ёзган мазкур 
олимлар объектив воқеликни ёритишга эришганлар.
Хива хонлиги ва унинг пойтахти тарихини ўрганиш ишига катта ҳисса 
қўшган ўзбек олимлари орасида таниқли қадимшунос Я.Ғ.Ғуломов алоҳида 
юқори ўринни эгаллайди. Олим 1940 йилда “Хива ёдгорликлари” мавзусида 
номзодлик диссертацияси ёқлагандан кейин Хоразм воҳасидаги суғориш 
иншоотлари тарихини ўргана бошлаганди. Натижада ушбу изчил 
изланишлар 1950 йилда Я.Ғуломовга “Хоразмнинг суғорилиш тарихи” 
мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга имкон берди. 
Хива хонлиги тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишда санъатшунос 
олимларнинг хизматлари борлигини эътироф қилиш лозим. Жумладан, 
И.И.Ноткин
2
, Л.Ю.Манковская
3
, В.А.Булатова
4
каби санъатшунослар Хива 
шаҳри архитектура ёдгорликларини ўрганиш асосида бир қатор рангли 
альбомларни нашр қилдирдилар.
Хива хонлиги тарихи ва унинг йирик арбоблари ҳақида Хива шаҳри 
ёдгорликларида мавжуд эпиграфик ёзувлар ҳам кўплаб маълумотларни 
беради. ХХ асрнинг 30–40-йилларида уларни ўрганиш ишига Я.Ғуломов, 50–
1
Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи: қадим замонлардан ҳозирги кунгача.
Т.: Ўздавнашр, 1919; Иванов П.П. Архив хивинских ханов XIX в. — Л., 1940; Иванов 
П.П. Очерки по истории Средней Азии (XVI — середина XIX вв. — М., 1958.; Йўлдошев 
М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. — Т.: Ўздавнашр, 1959;
Юлдашев М. К истории торговых и посольских связей Средней Азии с Россией в XVI–
XVII вв. — Т.: 1964.; Юлдашев М.Ю. К истории крестьян Хивы XIX века. — Т.: Фан, 
1966; Содиқов А. Хива ва Россия иқтисодий муносабатлари (XIX аср 2 ярми — XIX аср 
бошлари). — Т.: Фан, 1968; Очерки экономической и политичесакой истории
Хивинского ханства конца XIX и в начале ХХ вв. ― Л.: ЛГУ, 1968;
2
Булатова В.А., Ноткин И.И. Хиванинг архитектура ёдгорликлари. Йўл кўрсаткич. 
— Т.: Ўздавнашр, 1963. 
3
Маньковская Л. Хива Хоразм наққошлиги хазинаси. Альбом. — Тошкент–
Дрезден, 1982. — 264 б. 
4
Маньковская Л.Ю., Булатова В. Памятники зодчества Хорезма. — Т.: Ғафур 
Ғулям, 1968. 


12 
йиллар охирларида ЎзФА Шарқшунослик ва Санъатшунослик институтлари 
илмий ходимларидан Ю.Н.Завадовский, Д.Г.Вороновский, В.Л.Воронина, 
А.М.Беленицкий, А.Н.Никитин, А.Ўринбоев ва бошқалар хисса қўшганлар.
Хива хонлиги ва Хива шаҳри тарихи чел эл тарихшунослигида ҳам
катта ўрин эгаллайди
1
. Академик Э.В.Ртвеладзенинг
2
тадқиқотларига 
қараганда ушбу мавзуга озми-кўпми эътибор берган ғарб олимлари орасида 
Ж.Хэнвей
3
, Г.Генс (Граф. Хельмерсон нашри)
4
, Р.Шекспир
5
, А.Вамбери
6

Мишель
7
, Ф.Барнаби
8
, Ж.Аббот
9
, Х.Ландедел
10
, Х.Мозер
11
, X.Коллет
12

1
Махмудов М., Шарипов У. Хивинское ханство в зарубежной историографии // 
“Вестник” ККО АН РУз., 2006, № 2. ― С. 39–42. 
2
Ртвеладзе Э.В. К зарубежной историографии Хивы // Общественные науки в 
Узбекистане, 1997, № 7–8. — С. 112-113. 
3
Hunway J. An historical account of British trade over the Caspain Sea: With the authors 
jornal from England through Russia; and Back through Russia, Germany and Holland 2 d ed., 
revised and corrected. Vol. I–II. — London, 1754. 
4
Hilmersen Gr. Nachrichten uber Chiva, Buchara, Chokand und den nordwesten Theil des 
chinesischen Statees, gessemmelt von dem Prasidenten der asiatischen Grenx–Cjmmision in
Orenburg, General–Major Gens, bearbeitet und mit Fmmerkungen versehen von Gr. Hilmersen. 
Neudruck der 1839. Osnabruck, 1968 (Beitrage zir Kenntnis dts Russischen Reiches und der
angranzenden Lander Asens, 2).
5
Schakesprer R.A. A personal narrative of a Journey from Heart to Ourenbuirg, in the 
Caspian, in 1840. Blacwood’s Magazine, N 320. Vol. LI (1842). 
6
Vambery A. Travets in Centraj Asia being accjunt of a journey from Teheran across 
the turkoman desert on yhe on the eastern of the Caspian to Khiva, Bokhara ayn Samarkand 
performed in the Year 1863. London, 1864 (Repr. New York, 1970). Вамбери Арминий. 
Путеществие по Средней Азии из Тегерана в Хиву, Бухару и Самарканд. — М., 1867. 
7
Michell. A narrative of the Russian millitary txpedition to Khiva; conducted be prince 
Alexander Bekovich Cherkasski in 1717. ― London, India Office. 1873. 
8
Barnaby F. A ride to Khiva: Travers and adventures in Central Asia. 4 th ed. — London–
Paris–New York, 1976.
9
Abbot J. Narrative of a Jorney hrom Heart to Khiva, Moscow and St. Peterburg during 
the Lfte Russian invasion of Khiva: With some account of yhe court of Khiva and the Kingdom 
of Khaurism. 3 rt el. Vol. I–II. — London, 1884. 
10
Landesdell H. Russian Central Asia inelubing Kulja, Bokhara, Khiva and Merv. Vol. 1–
2. — London, 1885 (Repr. New York, 1970). 
11
Moser H. A travels I’Asie Centrale. Impresions de voyage. — Paris, 1885. 
12
Collet H. Contribution rowars the detter Khowledge of the topography, ethnographe, 
resources and history of the Khanat of Khiva, cjmpiled (for political and millitary reference) by
H.Collet. Cflcutta: Foreing Deparnament Press, 1873. II (Central Fsia. Ed. By C.M. Mag Gregor. 
Ol. 6. Section 1). 


13 
Э.Захау
1
, Ф.Шварц
2
, Р.Гинк и К.Комбас
3
, Ю.Гольдштейн
4
, К.Пандер
5
каби 
мутахасислар бор. Уларнинг ранг баранг альбомлари ва қизиқарли китоблари 
дунёдаги кўпгина мамлакатлар ўқувчиларида Хоразм воҳаси тарихи ҳақидаги 
дастлабки тасаввурларни шаклантиришга ёрдам берди. 
Чор Россияси қарамлиги даврида Хива хонлигида яшаган туркманлар ва 
қорақалпоқ халқлари тарихини чуқур ўрганган таниқли тадқиқотчи 
Ю.Э.Брегель
6
кейинги йилларда АҚШдаги Блумингтон университети 
қошидаги Ички Осиё институти директори лавозимида ишлади. Шу даврда 
унинг саъй-ҳаракатлари билан Мунис ва Огаҳийнинг “Фирдавс ул-иқбол” 
(1988) номли асари тўлақонли равишда нашр этилди
7
ҳамда “Мусулмон 
Марказий Осиёси”
8
номли фундаментал библиографик маълумотнома ва бир 
қатор мақолалар нашр қилинди
9
.
Профессор А.Содиқов Хива хонлиги билан Россия ўртасидаги 
иқтисодий муносабатлар тарихини ўрганишга катта хисса қўшди
10
. Олим ХХ 
асрнинг 60–йилларида Хива хонлиги давлат архив ҳужжатлари 
тадқиқотчилар назарига тушганлиги сабабли, икки давлат ўртасида амалга 
оширилган товар айрбошлаш муносабатларидаги тенгсизликни кўрсатишга 
1
Sahnau E. Zur Geschichte und Chronologie von Khwarizm. Theil I–II. — Wien, 1873. 
2
Sewarz F. Turkestan, die Wiege der indo-germaischen Volker. Nach funfxehnjahrigen 
Aufenthall in Turkestan dargesetellt. Freiburg im Breisgau, 1900. 
3
Ging and Combas K. The pears of of UzbekisanL Buxara, Samarkand and Khiva. — 
Budapest, 1974.
4
Goldenstein Y. Samarkand–Buxara–Chakrisiabz–Khiva. — Paris, 1995. 
5
Pander K. Sowietischer Orient. Kunst und kultur, Gesche0chte und Gegenwart der 
Volker Mittelfsiens/ — Koln, 1982. 
6
Брегель Ю.Э. Хорезмские туркмены в Х1Х веке. ― М.: Наука, 1963; Документы 
архива Хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков. Подбор документов, 
введение, перевод, примечания и указатели Ю.Брегеля. ― М.: Наука, 1967.
7
Shir Muhmmad Mirab Munis fnd Myhmmad Riza Agahi. Firdavs al-iqbal: History of
Khorezm / Edited by Yuri Bregel. T.J.Brill. — Leiden–New York–Kobenhavn–Koln, 1988. 
8
Bregel Yu. Bibilbografhy of Islamic Central Asia. Complied and edited by Yuri Bregel. 
Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish