Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


  1.2. Араб Муҳаммадхон ва унинг авлодлари даврида хонликнинг



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

 


38 
1.2. Араб Муҳаммадхон ва унинг авлодлари даврида хонликнинг 
мустаҳкамланиши ва сиёсий инқироз оқибатлари 
1602 йилда Хива хонлиги тахтига Араб Муҳаммадхон кўтарилди. Шу 
йили саратонда Урганчга 1000 га яқин Ўрол казаклари хужум қилдилар
1

Шаҳарда оддий халқдан бошқа одам йўқ эди. Ёв мингдан ортиқ одамларни 
ўлдирди, яна шунча қиз–жувонларни олиб кетишга ҳозирланди. Аммо улар 
юртига қайтиб кетишга улгурмадилар. 
Урганч фожеаси ҳақида хабарни олган Араб Муҳаммадхон лашкарлари 
билан 7 кун деганда етиб келди. Хон қўшинлари душманни таъқиб этиб, Туқ 
қалъаси атрофларига қувиб чиқарди. Босқинчилар бу ерда ёғочдан истеҳком 
қуриб, балиқ овлаб тирикчилик қилиб турдилар. Уларни қамал қилган Араб 
Муҳаммадхон 15 кун деганда тор–мор келтирди
2
. Урганч ва Миздаҳқон 
оралиғидаги унумдор ерларни кўрган хон, қозонган зафари шарафига янги 
ерларни ўзлаштириш мақсадида Туқ қалъаси яқинида катта канал қаздирди
3
.
Муаррих Абулғозининг ёзишича казак ва қозоқлар босқинидан кейин 
ярим йил ўтгач, Шимолий Хоразмга қолмиқлар бостириб келди. Улар 
Хожакўли ва Шайх Жалил тоғининг орасидан ўтиб, то Туқ қалъасигача 
дарёнинг икки тарафида ўтирган элни босди. Душманга қарши ҳаракат 
қилган Араб Муҳаммадхон Абуричи деган жойгача қолмиқларни қувиб 
бориб, асир ва молларни олиб қайтди
4
. Яна 10–12 йилдан кейин қолмиқлар 
Хоразмга иккинчи марта бостириб келдилар. Қолмиқлар кетидан юборилган 
аскарлар босқинчиларга ета олмасдан орқага қуруқ қайтдилар. 
1
Россия архивларидаги манбаларда “Устюрт орқали русларнинг ҳаракатлари ҳақидаги ишончли 
маълумотлар XV асрга оиддир. 1605 йилда 1000 га яқин ўрол казаклари Устюрт орқали ўтиб Кўҳна 
Урганчгача етиб келганлар ва шу ерда хиваликлар томонидан батамом қириб ташланган”, ― деган 
маълумот бор. (Из доклада полковника генерального штаба Белинского военному министру об 
экономическом и торговом развитии в Средней Азии / ЦГВИА, ф. 400, оп. 2, д. 38, л. 10 // 
WWW: 
Kungrad.com. 
2
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон. 158–159-б.
3
Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Тошкент. Шарқ, 2000.- 50 б.
4
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. 167–б; Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. 
Тошкент. Шарқ. 2000. 29-б.


39 
Араб Муҳамадхон ҳукмронлигининг дастлабки йилларида тожу–тахт 
учун кураш давом этди. Найман уруғи вакиллари хон ўрнига Хисрав султон 
исмли Элбарсхон авлодига мансуб амалдорни қўйишни режалаштирдилар.
Мовароуннаҳрдан Хивага келтирилган Хисрав султонни тахтга кўтариш 
ҳақидаги маслаҳатда қатнашган икки киши шерикларини сотиб қўйди. 
Натижада Араб Муҳаммадхон Хисрав султонни тутиб олиб, ўлдиришга ҳукм 
қилди. Бу ишни Хисрав султоннинг иниси Бобо мирзо амалга оширди. 
Орадан икки йил ўтиб уйғур уруғи оқсоқоли Понашмирзо фатвоси билан
Самарқанддан Хасанқулихон авлодидан бўлган Солиҳ султон деган кишини
яширин равишда Урганчга олиб келдилар. Исёндан хабар топган Араб 
Муҳаммадхон тезда Хивадан Урганчга боради ва халқни маслаҳатга 
чорлайди. Урганчликлар уни ёқладилар ва қозоқлар олдига борган 200 га 
яқин одамлар ҳам қочиб кетдилар. Қўлга олинган Солиҳ султон ўлдирилди. 
Хон исёнчиларни жазолаш ёки авф этишни фуқаронинг ўзига ҳавола қилди.
1616 йилга келиб тахт ва мансаб талашиш можароларига Араб 
Муҳаммадхоннинг ўғиллари ҳам қўшилдилар. Унинг Исфандиёрхон, Хабаш, 
Элбарс, Абулғози, Шариф Муҳаммад, Хоразмшоҳ ва Афғон султон исмли 7 
нафар ўғли бор эди. Отасининг тахтга ўтирганига 14 йил бўлганда ўғиллари 
16 ёшли Хабаш ва 14 ёшли Элбарс султонлар билан ёв бўлиб қолдилар. 
Отаси Урганчга кетган вақтида улар қўшин тўплаб Хуросонни талаб 
қайтдилар. Оға-инилар лашкарининг кўпи уй-жойларига тарқаб кетди ва 70-
80 киши улар билан Пешгоҳ деган жойга келиб тушди.
Ўғилларининг нохолис нияти борлигини билган, аммо уларнинг кучидан 
бехабар Араб Муҳаммадхон Хивага йўл олди. Шу билан бирга Вазир 
қалъасини ўғилларига берганини эълон қилди. Ўз навбатида Элбарс 4 минг 
навкари билан Хивага келиб отасини кўриб кетди. Орадан 5 йил ўтгач, 
Элбарс султон Обивардга юриш қилишни режалаштирди ва отасидан ёрдам 


40 
олиш учун Хивага келди. Аммо бу вақтда хон Урганчга кетганди. Отасидан 
хабар келгунча Элбарс Хивага кириб келди. 
Тез орада Хивага қайтган Араб Муҳаммадхон Хастагон деган жойга 
келиб тушди. Бундан хабар топган Элбарс 500 навкарини жўнатиб, хонни 
тутиб келишни буюрди. Катта бир ҳовлига қамалиб қолган хон ва унинг 
ўттизга яқин аскарлари қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Қоронғи тушгач, 
Элбарс навкарлари деворни тешиб ичкарига кирдилар ва хонни тутиб Хивага 
олиб кетдилар. Элбарс отасини бир уйга қамаб, олдига соқчи қўйди. Ўттиз 
йилдан буён йиғилиб келинаётган хазинани талади. Отасининг бекларини 
туттириб, молини тортиб олди. Сўнгра ўмарган молларини олиб Вазирга 
отланди. Аммо унинг зафари узоқ давом этмади. 
Элбарс Хивада зўравонлик қилаётган дақиқаларда Исфандиёр султон 
Ҳазораспда, Хабаш, Абуғози ва Шариф Муҳаммад султонлар Урганчда
лашкар тўплаш билан овора эдилар. Оқсоқоллар ака-укаларнинг қон 
тўкишларига фатво бермадилар. Элбарс шу баҳона билан Араб 
Муҳаммаднинг жонини узиши мумкин деб ҳавфсирадилар. Элбарс Хивани 
тарк этгандан кейин Араб Муҳаммадхон Урганчга келди. Бу ердаги ўғиллари 
билан Элбарс султон устига юриш қилди. Натижада унинг уй-жойи ва эли 
қирғин қилинди, ўзи эса 5–6 кишиси билан қир–адирга чиқиб кетди. 
Абулғози ёзишича, у мазкур воқеалардан кейин отаси билан узоқ 
мулоқотда бўлган ва акаларини ўлдиришни маслаҳат берган. Аммо отаси ва 
акаси Исфандиёр султон укасининг бу таклифини рад қилишган. Ўз 
навбатида Хабаш ва Элбарс султонлар ўз укасининг ташаббусидан хабардор 
бўлгач, унга душманлик қилишни ният қилиб қўйганлар. Ушбу вазият
Абулғозини отаси изидан Хивага кетишга мажбур қилади ва унга Амударё 
қирғоғидаги Кат шаҳри ҳокимлиги инъом қилинади. У Катни 6 ой бошқарди. 
Ўғиллари Элбарс ва Хабаш султоннинг ноўрин ишлари Араб 
Муҳаммадхонга тинчлик бермасди. Хон лашкар тўплаш ва Вазирга юришга 


41 
фармон берди. Бу ҳақда хабар топган Элбарс ва Хабаш ҳам куч тўплаб, 
Хивага юриш бошладилар. Тошли Ярмиш ариғи соқасига етганда ҳар икки 
томон ўртасида жанглар бошланди. Хабаш султон асир тушган отаси Араб 
Муҳаммадхоннинг кўзини ўйиш тўғрисида фармон берди ва кекса хонни 
Хивага келтириб, қамаб қўйдилар.
Енгилган Исфандиёр, Шариф Муҳаммад ва Хоразмшоҳ султонлар 
Ҳазорасп қалъасига яшириндилар. Абулғози аввал Катга қочди, кейин эса 
Бухоро хони Имомқули ҳузурига жўнаб кетди. 
Хабаш ва Элбарс султонларнинг кучлари Ҳазорасп қалъасини 40 кун 
қамал қилиб турди. Куч билан қалъани бўйсундиришга кўзлари етмагач,
музокара бошладилар. Натижада Исфандиёр султонга Маккага кетишга 
рухсат берилди. Шариф Муҳаммад султонга Кат шаҳри топширилди. Араб 
Муҳаммадхоннинг кичик ўғиллари — Хоразмшоҳ султон 12 ёшда ва Афғон 
султон 10 ёшда бўлганлиги сабабли Хивада оналари қарамоғида қолдирилди. 
Хабаш султон Урганч ва Вазирни, Элбарс султон эса Хива ва Ҳазораспни 
бошқардилар
1
.
Ўғиллари юрт бўлишаётганини кўриш насиб қилмаган Араб 
Муҳаммадхонни уч заифаси ва икки кенжа фарзандлари билан Қумқалъада 
тутқинликда ушлаб туришарди. Бир йилдан кейин Элбарс султон акаси 
Хабашга айтмай отаси ва кичик иниларини Хивага олиб келди. Шу ерда 
отаси Араб Муҳаммадхон, укаси Хоразмшоҳ султон, акаси Исфандиёрнинг 3 
ва 1,5 яшар ўғилларини ўлдиртирди. Кичик иниси Афғонни акам ўлдирсин 
деб Хабаш султон олдига юборди. Аммо бу норасида боланинг нима айби 
бор дея Хабаш султон уни Руссияга жўнатиб юборди. Ўзга юртда Афғон 
султон 30 йил умр кўрди ва насл қолдирмасдан дунёдан ўтиб кетди. 
Исфандиёр Маккага бормади ва Исфахонда шоҳ Аббос I (1587–1629) 
ҳузурида бироз тургач, рухсат олиб юртига қайтишга ҳаракат қилди. У Дурун 
1
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Тошкент. Ўқитувчи 1994. -218 б.


42 
шаҳри ва Абулхон тоғларига келган вақтида 300 га яқин лашкар тўплади. 
Унга туркманларнинг така, сариқ. ёвмут уруғларидан яна 80 га яқин
йигитлар келиб қўшилдилар. Тез орада Хабаш султон Туқ қалъаси яқинида 
сув бўйида турибди, деган маълумот олинди. Исфандиёрхон ярим кечада 
иниси уйига бостириб борганда, Хабаш уйида йўқ эди. Шу кечаси у бир 
навкарининг уйида тунаган бўлиб, воқеадан хабар топгач қочиб Элбарсхон 
олдига келди. Оға-инилар куч тўплаб Исфандиёр устига юрдилар. Улар 
келгунча Элбарсхоннинг қайнотаси, Бақирғонлик Сайид ота авлодидан
бўлган Назархўжа исмли амалдор жуда кўп одамларни тўплаб Исфандиёр 
султонга қарши курашга кўтарди.
Исфандиёр султон Назархўжани Манғишлоқгача қувиб борди. Қайтиб 
келгач, Урганч яқинида 23 кун давомида Хабаш ва Элбарс билан жанг қилди. 
Элбарс қўлга олиниб, қатл қилинди. Хабаш эса Сирдарё бўйларидаги 
қорақалпоқлар олдига борди. У ерда бир вақтлар ўзи илтифот кўрсатган 
манғит мирзоларидан Шайнак исмли амалдор бор эди. Ундан мадад ва 
илтифот кутган Хабаш ғафлатда қолиб, алданди. Шайнак ўз ҳомийси ва 
навкарларини тутиб Исфандиёрга топширди. У Хабашни ўлдирди. 
Орадан икки ой ўтгач, Исфандиёр султон найман элини қирди. Ўзбеклар 
уч бўлакка бўлиниб, бири — манғит, бири — қозоқлар юрти ва яна бири — 
Мовароуннаҳрга кўчиб кетди. Уч йилдан кейин Амударёнинг Оролга 
қуядиган ерларига 3 минг уйлик ўзбеклар қайтиб келди. Бухорода турган яна 
3 минг уйлик ўзбеклар Катга кўчиб келганларида, Исфандиёр дарёдан ўтиб 
уларнинг барчасини қиличдан ўтказди. Иниларига ўхшаб қон тўкиб, 
минглаган жасадларни пиллапоя қилиб тахтга чиққан Исфандиёрхон 16 йил 
ҳукмронлик қилди
1

1643 йилда Хива хони тахтига Араб Муҳаммадхоннинг ўғли Абулғози 
султон чиқди. У 1603 йил 23 августда Урганчда дунёга келган бўлиб, ундан 
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон. 1992. -167 б.


43 
40 кун олдин отаси Ўрол казаклари ва Дашти Қипчоқ қозоқларининг 
босқинини даф қилган эди. Шу боис онаси — Ёдгорхон авлодидан бўлган 
Жонғозининг қизи Меҳрбону уруғининг номини ғозийлар деганлари учун ― 
хон ўғлига Абулғози исмини қўйганди. Абулғози 6 ёшида онасидан жудо 
бўлди
1
. Балоғатга етгач, 16 ёшида отаси унга Урганчнинг ярмини 
бошқаришни топширди. Аммо бир йилдан кейин акаси Хабаш султон билан 
ораси бузилиб, Хивага — отаси олдига қайтиб келган Абулғозига Кат ҳокими 
лавозими берилди.
Юқорида қайд қилинганидек, 1621 йилда отаси Араб Муҳаммадхон 
билан бирга акалари Хабаш ва Элбарс султонлардан зарба олган Абулғози
аввал Кат, кейин эса Бухорога қочди. Самарқандда Абулғозини қабул қилган 
Бухоро хони Имомқулихон унга илтифот кўрсатди ва кўнглига таскин берди. 
Акаси кетидан келган укаси Шариф Муҳаммадни ҳам саройда яхши қабул 
қилдилар. Исфандиёрхон ёрдамга чорлаган пайтида Имомқулихон сени ўзим 
олиб бораман дея, Абулғозига 3 марта рухсат бермади.
Исфандиёрхон юртни олгач, икки йилдан бери Бухорода турган
укаларини ёнига чорлади. Абулғози ва Шариф Муҳаммадхон Имомқулининг 
рухсати билан Урганчга келдилар. Исфандиёрхон Хива, Ҳазорасп ва Катни 
ўзи олиб, Урганчни Абулғози ва Вазирни бошқаришни Шариф Муҳаммадга 
берди. Орадан яна бироз вақт ўтгач, 1627 йилда ака-укалар ўртасида низо 
чиқди. Туркманлардан ёлланган қўшин билан Урганч сари юрган Исфандиёр 
зафар қучиб, Муҳаммад Шариф яна Бухорога, Абулғози эса Туркистонга — 
Эшимхон олдига кетдилар.
Абулғози Туркистонда Эшимхон (1629 йилда вафот қилган) хузурида 3 
ой турди. Сўнгра Туркистонга келган қозоқлар хони Турсунхон уни 
Тошкентга олиб кетди. Икки йил ўтгач, Турсунхонни ўлдирган Эшимхондан 
рухсат олган Абулғози 1630 йилда Бухорога Имомқулихон олдига жўнади. 
1
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Тошкент. Ўқитувчи 1994. -216 б. 


44 
Бир вақтлар Имомқулихон Турсунхон билан душман бўлиб, Абулғозига бир 
неча бор ғаними қошида бўлганини киноя қилди. Абулғози эса 
Исфандиёрхоннинг Хивани тарк этиб Ҳазораспга келганини эшитиб, 
туркманларга таяниб Хивага келди.
Абулғози туркманлар ёрдамида акаси Исфандиёр ва укаси Муҳаммад 
Шарифни енгди. Сулҳ тузилгач, Абулғози Хивада 6 ой давомида ҳоким 
бўлиб турди. Шу ўртада Исфандиёр укасини Эрон тасарруфига тушиб қолган 
Нисо ва Дарунга босқинчилик юриши уюштиришда айблади
1
. Ака– ука 
орасида норозилик кучайиб, Хива яқинидаги Гулланбоғ қишлоғида жанг 
бўлди. Абулғози одамлари енгилгач, унинг ўзини Ичанқалъа Аркида қўлга 
олдилар. Исфандиёрхон буйруғи билан Абулғози Эронга жўнатиб юборилди. 
Махсус соқчилар билан Обивард ҳокимига келтириб топширилган 
Абулғозини Хуросон беглар б.егисига етказдилар. Бу вақтга келиб шоҳ 
Аббос (1587–1629) вафот этган бўлиб, унинг ўрнига набираси Сафиъ (1629–
1642) Хамадонда подшоҳ қилиб кўтарилган эди. Янги шоҳ Абулғозига 
илтифот кўрсатиб, Исфахон шаҳри яқинидаги Таборак қалъасидан бир ҳовли 
ва 10 минг танга ҳадя қилди.
1630–1639 йилларда Исфахонда назорат остида яшаган Абулғози бир 
неча ўзига садоқатли одамлар билан яширин равишда йўлга чиқиб, Хоразмга 
қайтишга ҳаракат қилди. Сафар узоқ чўзилиб, Хуросондаги Маҳин қишлоғи 
ва Манғишлоқда 3 йилгача қолиб кетди. Бу даврда Манғишлоқни қолмиқлар 
эгаллаган бўлиб, уларнинг ҳукмдори Абулғозини бироз меҳмон қилгач, 1643 
йилда Урганчга жўнатиб юборди. Орадан олти ой ўтиб, йилқи йилининг 
бошида Исфандиёрхон вафот этди. Бундан бир йил олдин иниси Муҳаммад 
Шариф ҳам дунёдан ўтган эди. 
1643 йилда Орол ўзбеклари Абулғозини хон қилиб кўтардилар. Аммо 
Хоразмнинг барча худудларини бир вақтда бирлаштириш имкони бўлмади. 
1
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Тошкент. Ўқитувчи 1994. -218 б.


45 
Чунки Исфандиёрдан қолган ўғиллари Юшан ва Ашраф султонларга 
берилган ерлар Бухоро хони Нодир Муҳаммад таъсирида эди. Шу боис 
Абулғози бир неча бор Хива устига юриб, бўйсунмаган одамларни қирди. 
Хива қаъласи яқинида Бухоро хони невараси Қосим султон қўшинлари 
билан бўлган жангда Абулғози лашкарлари жасорат кўрсатиб, ғалаба 
қозондилар.
Қосим султон бошлиқ бухороликларнинг Хива остонасидаги
мағлубиятидан хабар топган Нодир Муҳаммад 1644 йилда Хоразмга Ёқуб 
Тавсат исмли амалдорни юборди, аммо у ҳам енгилди. Шу орада Бухоро 
беклари Нодир Муҳаммадни тахтдан ағдариб, ўрнига ўғли Абдулазизни 
кўтардилар.
1644 йилда Абулғози Хивага келиб, хон тахтига расман чиқди. Хон
барча туркманларнинг гуноҳини ўтгани ва уларнинг ўз ерларига қайтиб 
келишлари мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. Аммо хоннинг асл ниятини 
билмаган туркман оқсоқоллари келиб ундан маслаҳат олдилар. Абулғози 
Ҳазорасп яқинидаги қумда ўтирган Ғулом баҳодир, Динмуҳаммад ва Ўрус 
ўнбеги 
қўл 
остидаги 
туркман 
йигитларини 
нобуд 
қилишни 
режалаштирганди. Бир неча кундан кейин хон Ҳазораспга бориши ва 
туркманлар билан маслаҳат йиғини қилиб, уларга ош беришини эълон қилди. 
Шундан сўнг Абулғози Ҳазорасп қалъаси яқинида чодир қуриб ўтирди. 
Унинг қароргоҳига 2 мингга яқин туркманлар йиғилгач, уларни қириб 
ташлаш ва ўғил–қизларини асир олиб Хивага жўнатишни буюрди. 
Хоразм воҳасидаги туркманларни тор–мор келтиргандан кейин 
Абулғози 1646 йилда Тажан воҳасидаги туркманлар устига юриш қилди. 
Уларни ҳам жазолаб, кўпларини ўлжа олиб қайтди. Кейинчалик Тажандан 
қочган ва Хивадан борган туркманлар Қизил Арвотнинг жанубий–шарқий 
тарафидаги Бомибаурма деган жойда тўпланганини этишган Абулғози яна 
қўшин тўплади. Туркманлар ўз бола–чақаларини Қорақусти деган ерга 


46 
жўнатиб, ўзлари тошдан қалъа қуриб, Бомибавурмада жанг қилишга тайёр 
турдилар. Туркманлар ҳарчанд уринмасинлар, бу тўқнашувда ҳам хон 
қўшинлари ғалаба қилди. Шундан кейин хон буйруғи билан Қорақустига 
юборилган навкарлар туркманларнинг мол–мулкини талаб, бола-чақаларини 
асир қилиб Хивага қайтдилар. 
Келгуси йили жанубий Хоразмдаги йирик қалъа ҳисобланган Катни 
қолмиқларнинг қўшут уруғидан бўлган Дурди Тойши одамлари талаб кетди. 
Уларнинг изидан қўшин билан таъқиб қилган Абулғози 15 кун деганда 
Югрукбош деган жойда талончилар орқасидан етди. Ярим кунлик жангу–
жадалдан кейин қолмиқлар қочиб кетдилар. Бироз дам олгач, хон қўшинлари 
яна бир ҳафта давомида қолмиқларни таъқиб қилишни давом эттирди. 
Натижада қолмиқлар кўплаб от ва туялари, босқинчилик билан талаган мол–
мулкларидан айрилиб, фақат бир қисми жон сақлашга муваффақ бўлдилар, 
холос.
Хивага 
қайтган 
Абулғози 
Атрек 
дарёси 
бўйида 
яшаётган 
туркманларнинг Одий сардор бошлиқ байраж уруғи устига юриш қилди. 
Мўлжалланган жойга етиб келдик деган фикр билан хон озуқа ва ем–
хашакнинг 3 кунлигини олиш ва қолган қисмини, орқага қайтган вақтда 
зарур бўлади деб, белгиланган жойда қолдиришга буйруқ берди. Аммо 
хиваликлар байраж уруғи овулини топа олмасдан, 7–8 кун йўл юрдилар. 
Натижада лашкарлар орасида очлик бошланди. Йўлда тўп–тўп бўлиб 
қолаётган 10 минг қўшиндан Абулғози билан 400 киши қолди, холос. Шу 
вақтда Абулғози одамлари байражлар элига савдо ишлари билан кетаётган 
Авнаш исмли така туркманнинг карвонига дуч келдилар. Олинган 
маълумотлар асосида хон байражлар устига юриш қилди. Абулғозининг шу 
жангги ҳақида Урганчжий шундай ёзганди: “Андағ уруш бўлдиким, ҳаргиз 
мундағ бўлмай эрди. Ногоҳ хони жаннат маконнинг бир қули Одий байрамни 
милтиқ билан узуб йиқитди. Андин сўнг ўттиз йигит кўтарила от солдилар. 


47 
Тақи туркманларни ўлтуруб, ўғлон–ушоқини ўлжа ва асир қилиб, хонга олиб 
келдилар. Хон ҳам бу йигитларга инъомлар берди. Тақи бир неча кундин 
сўнг фатҳ ва нусрат билан қайтиб Хевақга тушдилар”
1

Кейинги йили Абулғози туркманларнинг йимрайли (эмирэли) ва сариқ 
уруғларини бўйсундирди. Йимрайлиларни Қўжаота деган ердан топиб, 
бўйсундирган хон Динор қудуғи олдида дам олаётганди. Шу вақтда Баякбор 
сариқ исмли туркманлар хон қўшинларидан бехабар, қудуқдан сув олиш 
мақсадида, келиб қолдилар. Икки ўртадаги бироз тўқнашувдан кейин 
хиваликлар туркманларни асир қилиб, мол–мулкини ўлжа олдилар. 
Урганжий кейинги йилларда ҳам хон лашкарлари туркманларни кўп марта 
талагани ва ҳар гал катта ўлжа билан қайтгани ҳақида ёзиб қолдирган. 
Хонликнинг шимолий ва шарқий худудлари ҳавфсизлигини таъминлаш 
ҳам Абулғозининг эътиборида турарди. 1655 йилда қолмиқларнинг турғавут 
уруғидан Мерган Тўйши ва Ўқчуртаба Тағул исмли етакчилари 
Ҳазораспнинг бир қанча қишлоқларини талагандан кейин, Садвар ва 
Дарғанота қишлоқлари аҳолисининг мол–мулкини талон-тарож этди. Бу 
ҳақдаги хабарнинг аниқлигини билиш ва қолмиқлар ҳавфи тўғрисида Бухоро 
хони Абдулазизни огоҳлантириш ниятида Ёдгор иноқ бошлиқ бир гуруҳ 
амалдорлар элчи қилиб жўнатилди. Хиваликлар Дарғон ота яқинида 
Амударёдан ўнг қирғоққа ўтдилар, аммо қолмиқларни учратмадилар.
Абулғози қолмиқларнинг 10 кун олдин юртига қайтиб кетганлиги
ҳақидаги ахборотга қарамасдан уларни таъқиб қилишга қарор қилди. Эрдар 
тоғи яқинида дуч келинган бир гуруҳ қалмиқлар берган маълумотларга 
қараганда молларни ҳайдаб кетаётган қолмиқлар яқин орада эканлиги 
маълум бўлди. Натижада кечаси билан тинмай юрган хиваликлар саҳар 
пайтида яна бир гуруҳ қолмоқлар орқасидан етиб олдилар.
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон. 1992. -183 б.


48 
Катта талофат бериб қочишни давом эттираётган қолмиқларнинг асосий 
кучлари Сангин работ деган жойга яшириндилар. Урушга юраги бетламаган 
қолмиқлар хонга одам юбориб, “Бухорога борамиз деб, адашиб сизнинг 
юртингизга бориб қолибмиз, бизни кечиринг” дея ялиндилар. Шундан сўнг 
талаган мол–ҳолларини олдига солиб, қиличларини бўйнига осиб хон олдига 
келган қолмиқларни кечирдилар. Улар бундан кейин ҳеч қачон Хива хони 
ерларига ҳуруж қилмасликка онт ичдилар. 
Хива хонлари авлодлари Бухоро ҳукмдорлари билан қариндош–
уруғчилик муносабатлари бўлсада, улар орасида рақобатлар давом этарди. 
Бухоро хони Абдулазизнинг иниси Субҳонкули Абулғозининг укаси Шариф 
Муҳаммаднинг куёви эди. Балх ҳокими бўлган Субҳонқули Абулғозига 
одам жўнатиб, акасига қарши урушга даъват қилди. Абдуллахон даврида 
қариндош–уруғлари қони тўкилганлигини кўп марта эшитган Абулғози
Бухоро устига юриш бошлади. Кўкардик деган жойга етганда хон Бекқули 
иноқни Қоракўл устига юборди. Ўзи эса 30–40 қишлоқни эгаллагач, Бухоро 
дарвозалари олдида пайдо бўлди. Шу орада Бекқули ҳам Қоракўлни эгаллаб, 
катта ўлжа билан келиб, хоннинг асосий лашкарларига қўшилди. Хивага 
қайтган хон лашкарларига алоҳида илтифот кўрсатди. 
Шу йили Абулғозининг ўзи Қоракўлга иккинчи бор юриш қилди ва 
Кўрдиш деган жойга тушди. Абдулазизхон Қаршида эканлигини ҳисобга 
олган Бухоролик амалдорлар 5 минг кишилик қўшин билан Қўрдушга 
келдилар. Икки ўртадаги жангу–жадаллар вақтида бухороликдан фақат 100 
га яқин киши қочиб қутулди. Қоракўл қалъасига яширинганларни таъқиб 
қилган Хива лашкарлари шаҳарни талон–тарож этиб, аҳолини асир ва 
молларини ўлжа олиб Хивага қайтдилар. Келгуси йили Чоржўй ҳам шу 
тариқа бўйсундирилди ва халқи асир қилиб олиб кетилди. 
1657 йилда Абулғози қўшинлари Қоракўлга юриш қилиб, Ёйчин ва 
Нарзам деган жойларни эгалладилар. Бундан ҳабар топган Абдулазизхон ўз 


49 
лашкарларини Кўкардик деган жойга тўплади. Қосимхон бошлиқ қўшинлар 
юраги дов бермай Бухорога қайтиб кетди. Шундан сўнг, Абулғози Кармана
устига юриш бошлади. 
Кармана аҳолиси ёв келди деган хабарни эшитмасдан бепарво яшарди. 
Зарафшон дарёсидан ўтган хиваликлар шаҳар аҳолисининг мол–ҳолини ўлжа 
олдилар. Орадан бироз вақт ўтгач, Абулғози буйруғи билан 15 минг кишилик 
қўшин орқага қайта бошлади. Хон билан бирга юзтача одам қолди. 
Қўшиннинг боши Туға булоқ деган жойга етганда катта бир ариққа дуч 
келган туяларни сувдан ўтказиш мушкул бўлиб қолди. Шу орада 
бухороликларнинг мингга яқин лашкари яқинлашиб қолди. Абулғози бир 
қисм лашкарлари, туғ ва карнай–сурнайларни туякашлар тарафга юбориб, 
шовқин–сурон солиб душманни чалғитиб туришни буюрди. Ўзи эса ёнидаги 
ўттизга яқин сипоҳилар билан ёвга ҳамла қилди.
“Оллоҳ ёр” деб қичқириб ҳужум қилган хиваликлар важоҳатидан 
чўчиган бухороликлар қоча бошлашди. Орадан бироз вақт ўтгач, 
бухороликлар 
хиваликларга 
яна 
ҳужум 
қилдилар. 
Шу 
тариқа 
уришаётганларнинг бир–бирига тажовузлари етти марта такрорланди. 
Абулғозига ёрдам етиб келганлар сони ҳам 500 тага етди. Аммо 
Абдулазизнинг катта қўшини сони 60 мингдан ортиқ бўлиб, улар милтиқлар 
билан қуролланган эдилар. Ўқларнинг тутунидан урушаётганлар бир–бирини 
кўрмай қолдилар. Бухороликлар шундай қаттиқ сурон солдиларки, яна бирон 
соат жанг давом этса, хиваликларнинг қутулиши мушкул бўлиб қоларди. 
Мураккаб вазиятда мардлик ва жасорат намуналарини Анушахон 
бошлиқ лашкарлар кўрсатдилар. Хон ўғлига илгарилаб кетган кишиларни 
қайтар деб буйруқ бердилар. Унинг кетидан Ҳўжамберди ва Давлат оталиқ, 
Бекқули иноқни ҳам юбордилар. Шу вақтда жанг зўрайиб, бухороликлар 
сурон солдилар. Аммо икки юзга яқин йигитлари билан қайтиб келган 
Анушахон Абдулазизнинг қўшинига шиддат билан ҳамла қилди. Қўқисдан 


50 
бошланган ушбу ҳужум натижасида бухороликлар қўшини пароканда бўлди. 
Улар чекиниб, ўзларини дарёга ташлай бошладилар. Абдулазизнинг ўзи ҳам 
дарёдан ўтиб, зўрға жон сақлашга муваффақ бўлди. 
Кармана сафарида Анушахон 14 ёшлик йигит бўлиб, отасининг беҳад 
ҳурматига сазовор бўлди. “Тақи барча халқни йиғиб айтдилар ким 
ўғлимизнинг аввал сафари эрди, оёқи ва йўли муборак бўлди. 
Абдулазизихон тек улуғ подшоҳни босдуқ ва тақи уруш кунида қилган 
ишларига таҳсинлар қилиб, улуғ тўй бердилар. Тақи туғ бериб, лашкар 
қўшиб Ҳазораспни бердилар”
1
,— деб ёзганди шу даврдаги воқеаларнинг 
гувоҳи бўлган Маҳмуд Урганжий. 
1663 йилда Абулғози Варданзи деган жойга юриш қилиб, яна бир бор 
Бухорога отланди. Шаҳарнинг Намозгоҳ дарвозаси олдида турган Абулғози 
Бухорога кирмасликка қарор қилди. Чунки бу вақтда Абдулазиз Самарқандда
бўлиб, шаҳарда оддий халқдан бошқа қўшин йўқ эди. Шу боис хоннинг ўзи 
йўқ вақтда бир неча хотин–халаж турган шаҳарни олди деган андишадан 
қочиб, Абулғози улкан ўлжалар тўплаган қўшинни Хивага қайтаришга 
фармон берди. “Агар тангри берса Абдулазизхон қалъанинг ичинда турса, 
анинг қўлидан олғаймен”,— деган Абулғозининг орзу-ниятлари рўёбга 
чиқмади.
Абулғози “Шажарайи турк”ида ёши етмишга етганлигини қайд қилиб: 
“Эмдин сўнг мусулмон халқға ёмонлик қилмоқнинг маъноси йўқ. Бир андак 
боисдан орамизда низо бўлиб эрди. Андағ бўлди эрса, ҳақ субҳонаҳу ва таоло 
ва нусрат бирлан ҳамиша ғолиб қилди”,— деб ёзганди. У Мовароуннаҳрга 
элчи юбориб Абдулазизхон билан ярашди. Тангри таоло имкон берса 
қизилбошлар ва қолмиқлар устига юриш қилишни режалаштирди. Аммо 
ҳижрий 1074 йил (қуён йили) да дунёдан ўтди.
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажарайи турк. Тошкент. Чўлпон. 1992. 188-б.


51 
Академик Б.Аҳмедов ёзганди: “Абулғози ҳаммаси бўлиб йигирма йил 
атрофида хонлик маснадида ўтирди. Лекин бошқа ҳукмдорларга ўхшаб 
ҳузур–ҳаловат кўрмади. Умри кўпроқ уруш–талашларда ўтди”
1
. Дарҳақиқат 
Абулғози бутун умрини тахт учун кураш ва жангу–жадалларга бағишлаган 
фотиҳ деса, муболаға бўлмас. Аммо у давлат арбоби сифатида ҳам жуда 
катта қобилиятли инсон эди. Даставвал у хонликда бошқарув тизимини 
мустаҳкамлашга эътиборни қаратади. Тез орада туркманларнинг нуфузли
амалдорларини бошқарув ишларидан четлаштирди, уларнинг мол-мулки, ер-
суви тортиб олинди. Айрим бўйсунмаган туркманлар Ахал–Така ва 
Манғишлоқ худудларига қочишга мажбур бўлдилар. Хонликни бошқаришда 
ўзбекларнинг мавқеи ортиб борди ва уларнинг 360 вакили хон саройида 
турли лавозимларга кўтарилди. Хон янги амалдорлардан 32 нафарини 
маҳрам қилиб, ўз ёнига олди
2
.
Хоразмга 
Дашти 
Қипчоқдан 
келган 
кўчманчи 
қабилаларни 
ўтроқлаштириш тадбирлари ҳам Абулғозининг ички сиёсатида муҳим ўрин 
эгаллади. Улар тўртта гурухга бўлиниб, Бухоро билан чегара бўлган 
Дояхотун (Дарғонота яқинида) дан тортиб, то Оролгача бўлган ерларга 
жойлаштирди. Тўпа деб аталган бу гуруҳларнинг катталаридан бири — 
уйғур ва найман қабилалари ташкил қилиб, уларга дўрман, юз, минг, шайх, 
бурлоқ каби кичик уруғлар ҳам қўшилди. Уйғурларга Ҳазорасп беклигининг 
чекка қишлоғи Питнакдан тортиб, Янгиариққача бўлган ерлар, найманларга 
эса Янгиариқдан то Гурлангача бўлган ҳудудлар ажратилди. 
Қиёт–қўнғиротлар тўпасига ўзбекларнинг жалойир ва туркманларнинг 
алиэли уруғлари ҳам бирлаштирилган бўлиб, уларга Шовотдан 
Қўнғиротнинг Қуйғун деган жойигача бўлган ерлар ажратилди. Учинчи 
тўпага — нукус-манғит қабилалари бирлаштирилиб, уларга кенагас ва 
1
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Тошкент. Ўқитувчи 1994. 219-б.. 
2
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент. Ўздавнашр. 1959. 82-б.


52 
хўжаэли уруғи киритилди. Қанғли–қипчоқлар алоҳида тўпага ажратилган 
бўлиб, унга кўчманчиларнинг яна бир нечта уруғлари бирлаштирилди. 
Гурландан то Лавзан каналигача бўлган ҳудудлар ҳамда Амударёнинг 
қуйи қисмида нукус ва манғит қабилалари жойлаштирилди. Амударёнинг сўл 
соҳилидаги Қипчоқ атрофи, Ҳўжаэли ва Кўкўзак оралиғида қанғли ва қипчоқ 
қабилалари жойлаштирилди. Улар таркибида Дашти Қипчоқдан келган
ўзбекларнинг 14 уруғи ҳам ўрнаштирилди.
Хива атрофига жойлаштирилган қипчоқ ва қўнғирот ўзбекларига 
алоҳида ерлар ажратилиб, уларнинг ўтроқлашув жараёни сал кам икки аср 
давом этди. Шу орада Оролбўйи ва Қуйи Амударё худудларига жойлашган 
қорақалпоқлар ҳам ўзбек уруғлари билан аралашган ҳолда қон–қардошлик 
ришталарини шакллантирдилар. 
Ўзбекларнинг Хоразмга кўчиб келиши ва ўтроқ ҳаётга ўтиши жараёнида
деҳқончилик соҳаси сезиларли даражада ривожлана бошлади. Аҳоли 
сонининг ошиши ва озиқ–овқатга бўлган зарурат экин майдонлари учун янги 
ерларни ўзлаштириш, суғориш эҳтиёжларини қондириш мақсадида янги наҳр 
(канал) ва ариқлар қазишни, қишлоқ (кент) ва шаҳарлар қуриш ишларини 
мислсиз кенгайтирди. Шу билан бир қаторда табиатнинг инжиқларини ва 
ўзгариб туришишини ҳисобга олишга ҳам тўғри келди. Хусусан, Амударё 
ўзанининг ўзгариши натижасида Ўзбой, Дарёлик, Қўнадарё ҳавзасидаги 
Урганч, Вазир, Девкескан, Ақча келин, Шоҳсанам каби қалъалар билан бир 
қаторда кишлоқ ва овуллар аҳолиси ичимлик ва деҳқончилик учун зарур 
бўлган сув танқислигини сеза бошладилар.
Абулғозихон отаси Араб Муҳаммадхон 1616 йилда бошланган ишларни 
давом эттирди. Хон топшириғи билан Вазир қалъаси аҳолиси Гурлан 
қалъаси яқинида тикланган Кичик Вазир қишлоғига кўчирилди. Абулғози 
1646 йилда Урганч-арна ариғини қаздирди ва унинг яқинда асос солинган 
қалъага Янги Урганч деб ном берди. Бу ерга Кўҳна Урганч аҳолисининг бир 


53 
қисми кўчириб келтирилди. Шундан бироз кейин Ғозиобод канали ҳам 
қазилиб, унинг яқинида чегара истеҳкоми ҳисобланган қалъа тикланди.
1663 йилда Абулғози касалланганлиги сабабли давлатни бошқаришни 
ўғли Ануша Муҳаммадга топширишга мажбур бўлди. “Орадан кўп ўтмай, 
ўша йилнинг 12 августида ёруғ жаҳондан кўз юмди”,― деб ёзади академик 
Б.Аҳмедов
1
. Бунёдкорлик ишлари билан шуғулланган Абулғози тарихчи ва 
табиб олим сифатида ўзидан бебаҳо мерос қолдирди. Тахминан 1657 йилда 
Абулғози табобатга оид “Манафиъ ул–инсон” (“Инсонга фойдали нарсалар”) 
номли асар ёзди. Хон оллоҳнинг ўзига берган қобилиятлари ҳақида табобат 
ва табиблик сирларини ўрганганлигини ёзмасада, у инсонларнинг 
касалликлари ва уларни даволаш усулларини яхши билганлиги яққол 
сезилиб туради. Китоб 4 қисм ва 21 бобдан иборат бўлиб, унинг муаллифи 
“Иллатга илож қилмоқни мўътабар китоблардан жам қилиб, ул иллатларни 
баён этиб, сўнгра чорасини баён қилдим. Шоядким, дардларидан холос 
бўлғайлар”
2
, — деб ёзганди.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фанлар 
академияси 
Шарқшунослик 
институтининг Қўлёзмалар фондида 4107–рақами ва хоразмлик доришунос 
олим, профессор Р.Собировнинг шахсий кутубхонасида сақланаётган 
“Манафиъ ул–инсон” китоби қўлёзмасини ўрганиш ва мазмун–моҳиятини 
халқимизга етказиш учун тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish