Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


ИЖТИМОИЙ–ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ ҲАЁТИ



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

ИЖТИМОИЙИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ ҲАЁТИ. 
3.1. Хива хонлигида иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг 
натижалари.……………………………………………………………… 
114 
3.2. Хива хонлигида сиёсий муносабатларнинг кескинлаши ва
уларнинг оқибатлари…………………………………………………… 
129 
ХУЛОСА………………………………………………………………… 
146 
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати……………………………… 
149 



 
КИРИШ 

Мавзунинг долзарблиги. Истиқлол шарофати билан тикланаётган 
миллий қадриятлар ва халқимиз тарихини ҳолисона ўрганиш билан боғлиқ
ижобий жараёнлар Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга бевосита 
замин яратмоқда. Ўзбекистоннинг истиқболдаги тараққиёти ҳақида фикр 
юритган Президент И.А.Каримов: “…Авваламбор шу юртда яшаётган ҳар 
қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз
улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги тез 
ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва 
диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур”
1

— деб ёзади.
Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида мустақил давлатчилик
асосларини қуриш учун кўп куч сарфланган ва ҳаракатлар қилинган. 
Ўзбекистон тарихидаги мазкур мураккаб жараённинг катта бир босқичи — 
Хива хонлиги тарихи билан боғлиқдир. Хозирги кун тарихчилари олдида 
ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиш долзарб вазифалардан бири 
ҳисобланади. Чунки “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида И.А.Каримов 
айнан шу муаммони ҳал этиш вазифасини тарихчилар олдига қўйган эдилар. 
Ўзбек давлатчилиги тарихининг ажралмас бир қисми эса Хоразм, Хива 
хонлиги давлатлари тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Хива хонлиги 
тарихини ёритиш давлатчилик тарихини ўрганиш қаторидаги долзарб 
муаммолардан саналади. Бу ишнинг муҳимлигини кўрсатади. 
Хоразм воҳаси аҳолисининг эронлик бочқинчиларга қарши кураши 
жараёнида вужудга келган Хоразмдаги хонликни мустаҳкамлаш ва 
юксалтириш, кейинчалик эса унинг ярим мустамлака давлат сифатида ички 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008. 17–Б. . 



ва ташқи ҳаётини таъминлаш ишлари Абулғози Баҳодирхон, Қутлуғмурод 
иноқ, Муҳаммад Раҳимхон I ва II, Оллоқулихон каби ўнлаган қобилиятли 
давлат арбобларини сиёсий кураш минбарига кўтарди. Шу билан бир қаторда 
Хива хонлиги даврида Хоразмда ижод қилган Мунис, Огаҳий, Комил, Баёний 
каби мутафаккирлар салтанат ривожига сиёсий арбоблардан кам ҳисса 
қўшмадилар. Уларнинг сайъи ҳаракатлари билан Хива, Янги Урганч, 
Шоҳобод, Хазорасп каби шаҳарларда хом ва пишган ғиштдан хашаматли 
сарой ва қасрла, масжид ва мадрасалар барпо этилди. Осойишта даврдан 
дарак берувчи бундай меъморий ёдгорликларнинг Хива хонлиги ҳудудида 
кўплаб тикланиши салтанат қудрати ошиб бораётганлиги ва кучли давлат 
арбоблаои етишиб чиққанлигидан дарак берувчи ҳолат бўлиши билан 
биргаликдабугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг бой ва қадимий моддий 
ва маънавий меросга эга эканлигини яққол исбот қилиб турибди.
“Хоразм ва Хива тарихи,— деганди Президент И.А.Каримов,— 
халқимизнинг ёзув, илм-фан, санъат, маданият ва маънавият соҳаларидаги 
юксалиш босқичларини ўзида мужассам этади”
1
. Дарҳақиқат Хива 
хонлигида давлатчилик асосларининг мустаҳкамланиши билан бир қаторда
маданият ва маърифат, меъморчилик ва санъат юксалиб борди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов айтганларидек: 
“ўзбек давлатчилиги тарихи Хоразмдан бошланади” десак хато қилмаган 
бўламиз. Ўз давлат хужжатларини ўзбек тилида олиб борган Хива хонлиги 
деб номланган давлат тарихини ўрганиш ўзбек давлатчилиги тарихини 
ёритишдаги муҳим вазифа ҳисобланади. Бу диссертациянинг назарий, илмий, 
сиёсий аҳамияти борлигини кўрсатиши билан мавзунинг ўта долзарб 
эканлигини ҳам тасдиқлайди. 
1
Каримов И.А. Хива шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали 
маросимдаги табрик сўзи. Асарлар. — Т.: Ўзбекистон, 1998. 6–жилд. — 375–б.




Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish