Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Алишер Навоийнинг комил инсон ғояси



Download 378 Kb.
bet6/25
Sana21.02.2022
Hajmi378 Kb.
#36177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Alisher Navoiy ijodida shaxs muammosi

Алишер Навоийнинг комил инсон ғояси. Алишер Навоий инсонни икки асос – модда ва руҳдан иборат деб, инсоннинг қалбини Аллоҳ илми, қудрати ва нурининг махзани деб қараган. Инсон ана шу махзанни кашф этиши, руҳини камол топтириб, покланиб, фонийликка етиб, илоҳий оламга етишиши керак. Комил инсон – илоҳий илмларни эгаллаган, қалби нурли, ҳар нарсадан огоҳ одам. Аммо бу йўл жуда қийинчилик билан, илоҳ сари покланиб бориш, дуне алоқаларидан воз кечиш билан амалга ошади. Шу маънода Алишер Навоийнинг комил инсон ҳақидаги қарашлари пайғамбар (с.а.в.) ва шайхлар, суфийлар ҳақидаги қарашлари билан ҳамоҳанг экани маълум бўлди.

Комил инсон тасаввуфнинг ҳам, адабиётнинг ҳам идеали эди, шоирларнинг кўп гуманистик ғоялари шу тушунча воситасидан бадиий сувратланган, дейилади ф.ф.д., проф. М. Муҳиддиновнинг «Комил инсон – адабиёт идеали» (-Т.: Фан. 2006.) номли монографиясида. Аммо, комил инсон бутунлай мавҳум тушунча ҳам бўлмаган. Алишер Навоий пайғамбар (с.а.в.)ни, кейин валиюллоҳ зотларни комил инсон намуналари ҳисоблаб, уларнинг сиймоларини зўр муҳаббат билан тасвирлаганлар.
Алишер Навоий ақл ва билимни Сўз билан боғлаб талқин этади. Сўз инсонни ҳайвондан ажратувчи белгигина эмас, балки бутун одамийлик хислатлари ҳам кишининг сўзга муносабатида аёнлашади. Алишер Навоий «Ҳайратул аброр»да жуда кўп инсоний сифатлар, умумбашарий яхши хислатларни тилга олиб ўтади. Унда бутун бир одамийлик концепцияси шаклланганки, бу концепция негизида диний-тасаввуфий ғоялар ётади. Биз мавзу моҳиятидан келиб чиқиб, Алишер Навоийнинг ахлоқий-руҳий қарашлари таҳлилига асосий эътиборни қаратдик ва психологик ғояларнинг даврлар оша кучайиб, бойиб бориши, замонавий руҳ касб этишини аниқладик.
Алишер Навоий Сўзнинг инсон руҳиятига таъсири ҳақида фикр юритиб бир қанча муҳим қарашларни олға сурган.
Навоийнинг «Хамса» асарида ишқ ва муҳаббат мавзуси нозик ва қадрли мавзу сифатида олиниб, қизғин ҳислар орқали фикрлар изҳор қилинади. Муҳаббат инсоннинг доимий йўлдоши, инсонни шарафловчи хислат. Алишер Навоий муҳаббатни чуқур англаган. Унинг назарида муҳаббат камолот йўлидир. Одам ишқ билан тирик. Агар ишқ илоҳий мазмунда бўлса, яна ҳам қадрлидир: чунки «мажозий ишқ» - ўткинчи ишқдир. Навоий наздида «мажозий ишқ»да инсон танаси изтироблар оловида товланади ва руҳ покланиб, илоҳий муҳаббатга эришилади. Шоир илоҳий ишқнинг фазилатлари, ошиқ-маъшуқлик одоби ва талаблари, дуне муҳаббати билан илоҳий муҳаббат орасидаги яқинлик ва фарқлар ҳақида тўхталган. Навоийнинг муҳаббат масаласига ўз қарашлари бўлиб, улар қуйидагича:
Биринчидан, муҳаббатни уч тур – уч босқичга бўлиб талқин этишда («Маҳбуб ул-қулуб»), иккинчидан, ишқнинг эзгулик ва хайр тушунчалари билан зич вобаста эканини, инсонни маънавий баркамол этиш воситаси бўлиб хизмат қилиши лозимлиги таъкидида кўзга ташланади.
Шундай қилиб, шахс руҳияти ҳақидаги фикрлар умумфалсафий, тасаввуфий баландликдан то оддий турмуш воқеаларига боғлиқ даражагача қаралган. Инсон – худонинг бандаси, У кўрсатган йўлдан юрган, худо йўлида камолот касб этган кишининг ҳаёти мазмунли ўтади ва чин инсон ҳисобланади. Бундай инсон жамиятга фойда келтиради, инсоний фазилатлардан маҳрумлик ёки нуқсонли бўлиш эса, аксинча, худо йўлидан четлашиш, ўз-ўзини англамаслик, бу дунёга банд бўлиб қолиб, комилликдан маҳрум бўлиб қолиш деб қаралган.
Алишер Навоий тавҳиднинг юксак ваҳдатул-вужуд мақомига ҳам, комиллик давлатига ҳам дунёвий ишқ – Ер гўзалига бўлган пок муҳаббат орқалигина етиш мумкинлигини таъкидлайди. Авом ишқи, деб аталмиш ишқ Навоий шеъриятида камолот ва маърифат талабида бўлган йўлчининг пок ишқидир. Бу ишқ рўзгор (турмуш) ташвишларига ботган авом ишқидан фарқ қилади. Шу жиҳатдан Навоийнинг барча қаҳрамонлари соликлар. Навоийнинг бадиий маҳоратини, санъаткорлигини ишқ таърифисиз ёритишнинг имкони йўқ. Ишқни эса тасаввуф кашф этди!
Комил инсон ғояси талқини, биринчидан, ўрта аср гуманистларининг илғор қарашларини ифодаласа, иккинчидан, ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотмаган психологик муаммоларга уланиб кетади ва долзарблик касб этади.
Шоир яратган асарларнинг замонавийлиги, ғоялар, фикрлар, бадиий-ҳиссий талқинлар долзарблиги, айниқса инсоннинг ахлоқига бўлган қарашларга, инсонни ижтимоий муҳит билан боғлаб тасвирлашда аниқроқ сезилади.
Инсоннинг ахлоқий фазилатлари ҳамиша Шарқ шоирларининг диққат марказида бўлиб келган. Мусулмон Шарқида етишган қайси бир шоир ижодини олиб кўрсайлик, унда панд-насиҳат оҳангидаги асарларга дуч келамиз. Қадимги адибларимиз адабиётни тарбия воситаси деб қарашган. Хоҳ соф лирик асарлар бўлсин, хоҳ воқеа-ҳодисалар, афсона-саргузаштлардан иборат эпик асарлар бўлсин, уларда «мавъиза», яъни ўгит-насиҳатлар характеридаги қисмлар бўлган.
Шоир юқорида айтганимиздай, инсонни барча махлуқотларнинг афзали, шарифи деб таърифлаб, шуни ҳам уқтирадики, одам ўзига муносиб яхши ишлар билан шуғулланиши, ўз номини ёмон, тубан хулқ-атвор билан булғамаслиги керак.
Одамнинг мартабаси унинг ақли, шахсий қобилияти, ҳиммати-ҳамиятига, иродасига қараб кўтарилиши керак. Ўз насли, ота-бобосининг обрўси, қариндош-уруғ орқасидан манманлик қилиш ғирт ахмоқлик, дейди.
Улуғ ўзбек шоири инсонга биринчи навбатда ҳаётдаги фаолияти, қилган ишларига қараб баҳо берган. Инсон жамиятга наф келтириш, фойдали ишлар билан қадрли, фазилатли. Бошқаларга зиён етказадиган, жамият тинчлиги, осойишталигини бузадиган, сийрати сувратига тўғри келмайдиган кимсалар чин инсон эмас. «У жамиятнинг ҳар бир аъзосидан – шоҳми, гадоми – Инсон номига муносиб бўлишни талаб қилади» - деб ёзади олим А. Абдуғафуров Навоий ҳақида.
Навоий буни турли табақага мансуб шахсларнинг типик хусусиятларини ўзаро зид қўйиб очиб кўрсатган (одил ва золим шоҳ, тўғри йўл кўрсатувчи ва риёкор шайх, олим ва жоҳил, вафоли ҳамда вафосиз одам ва ҳ.к.). Яхшиликнинг, одамийликнинг мезони – бу халқ манфаати учун ишлаш, халқ ғам-ташвиши билан яшашдир:
Одамий эрсанг, демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.
Навоий шундай ўзгалар ғамида юрадиган, ҳиммати баланд, ҳожатбарор, адолатли инсонларни шарафлайди. Маълумки, инсон аллақандай мавҳум тушунча эмас. Инсон ўз касби, жамиятда эгаллаган мавқеи билан конкрет шахсдир. Агар ўрта асрларда яшган кишиларни назарда тутсак, бу деҳқонлар, ҳунармандлар, олимлар, ижодкорлар, амирлар, шоҳлар, савдогарлар ва ҳоказолардан иборат. Навоий бу тоифаларнинг ҳаммасини «Маҳбуб ул-қулуб» асарида Бирма-бир таърифлаган, аммо ҳар бир гуруҳнинг ҳам яхши-ёмони борлигини кўрсатган. Ана шу тариқа зид қўйиб тасвирлаш «Ҳайратул аброр»да ҳам бор. Алишер Навоий шунинг учун адолатли ва золим шоҳ, рост қавл ва риёкор шайх, карамли (саховатли) ва хасис одам, одобли ва беадаб киши, олим ва жоҳиллар хусусида ёзади, уларнинг инсоният жамияти учун фойда ёки зарарини кўрсатиб ўтади. Масалан, ўн биринчи мақолатда илмнинг фазилати ва нодонликнинг касофати ҳақида сўз боради. Шоир бобни тўғридан-тўғри:
Даҳр иши то халқ ила бўлмиш ситез,
Хордурур олими жоҳил азиз,
деган байт билан бошлайди.
Ақл – инсоннинг буюк қудрати, хазинаси, аммо бу хазинанинг калити тил, нутқдир. Шоир сўзнинг икки хил хусусияти ҳам яхшилик ва ёмонликка хизмат қилишини таъкидлаган. Сўз ўликни тирилтириши ҳам, тирик одамни ўлдириши ҳам мумкин. Шоҳларнинг бир оғиз сўзи зулмни авж олдира олади ёки адолатни барқарор этади.
Ифлослик нафснинг ёмонлиги, тан роҳатига ўчликдан ҳосил бўлади. У бора-бора жонни азоблаб, мажруҳ этади, руҳ сўниб, танни идора қилолмайдиган бўлиб қолади.
Шарқ шоирлари ижодида тилга эътибор, тилнинг инсон ҳаётидаги ўрни, хизмати, инсонни шарафловчи ва инсоннинг ўз асосий алоқа қуроли тилдан қандай мақсадларда фойдаланиши хусусидаги фикрлар анча. «Сўз» деганда шоирлар инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нутқни, тафаккурни, ўзаро алоқа воситаси – тилни, бадиий адабиёт ва оғзаки ижодни, тилнинг киши хулқ-атвори, одобига таъсири, тарбиявий аҳамиятини назарда тутганлар. Шунинг учун бўлса керак, инсон ихтиёридаги ижодий неъмат тил қадриятига юксак баҳо берилган, ундан ўз ўрнида тўғри ва фойдали ишлар учун фойдаланиш ҳақида панд ва насиҳатлар асосида қурилган мушоҳадалар юритилган.
Алишер Навоий тил ҳақида сўз юритганда, қайси жиҳатларга эътибор берганликлари, нималарни қоралаб, қандай хислатларни улуғлаганликлари қизиқтиради.
Сўз, нутқ – руҳ, қолип ичидаги жон, ҳаёт, ҳаракат демак, тил фақат алоқа қуроли, инсонни мумтоз этган неъматгина эмас, балки инсон учун азоб-изтироблар келтирадиган нарса ҳам, зеро тил – киши бошига кўп фалокатлар келтиради, «руҳни ҳалок этади».
Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидаги тилга бағишланган бобларда асосан, сўзнинг фалсафий-ижтимоий моҳияти, функсиялари ва бадиий адабиёт сифатидаги жозибаси, сўз санъатининг буюк таъсири, тарбиявий-маънавий аҳамияти кўрсатилган.
Шу зайлда Алишер Навоийнинг инсон ҳақидаги қарашлари унинг салафлари ижоди билан қиёсланса, улуғ шоир ижодидаги муҳим психологик масалалар муайянлашиб боради.
Боб якунида хулоса қилиш мумкинки, Алишер Навоий ўз ижодида асосан Инсон муаммосини тадқиқ этади. Ўз тасаввуфий қарашларида мутафаккир шоир инсон Кўнглини, руҳий камолотини таҳлил этади.
Комил шахс психологиясини адабиётшунослик фани нуқтаи назаридан ўрганган олим М. Муҳиддинов: «Алишер Навоийнинг ғоявий-ижтимоий қарашларида:
- инсон ахлоқи тасвири;
- инсон ва ижтимоий муҳит;
- ҳаёт ва инсон камолоти учун кураш;
- сўз фазилати;
- муҳаббат – ижобий ҳиссиёт;
- одамийлик таърифи
ва бошқа шу каби масалалар орқали Комил инсон характеристикасини яратди» - деган қимматли хулосани беради.8
«Фарҳод ва Ширин»да шоир ўз жамияти ҳаётига чуқурроқ назар ташлайди. Унинг жамиятида Фарҳоддек комил йигитлар, Шириндек етуклик тимсоли бўлмиш қизлар бор. Аммо улар нега бахтли эмас?
Бу саволга шоир кейинги достон – «Лайли ва Мажнун»да жавоб беришга ҳаракат қилади, чунки жамият табақаланган, ижтимоий тенгсизлик мавжуд. Бунинг натижасида жамиятда худбинлик, такаббурлик, киши дардига бефарқлик иллатлари авж олган. Шоир яна савол қўяди: бунга ким айбдор?
«Сабъаи сайёр» достонида буюк мутафаккир ўзи қўйган саволга «Баҳром каби худпараст подшоҳлар», дея жавоб беради.
Ана шундай тугал, мукаммал ишланган композиция Навоий «Хамса»сини яхлит, монументал туркум асар сифатида тасаввур этиш учун имкон беради. Бу юксак маданий-маърифий ҳодиса нафақат шоир даҳосининг, балки у яшаган даврнинг ҳосиласи эди.



Download 378 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish