Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 378 Kb.
bet1/25
Sana21.02.2022
Hajmi378 Kb.
#36177
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Alisher Navoiy ijodida shaxs muammosi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

МУШАРРАФ САЛАХУТДИНОВА
ФЕРУЗА НАРЗИКУЛОВА


АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА
ШАХС МУАММОСИ


Университет психология мутахассислигида таълим олувчилар учун ўқув-услубий қўлланма
СамДУ ўқув-услубий кенгашининг
2015 йил 13 июнда бўлиб ўтган
йиғилиши қарори билан (8-рақамли баённома) нашрга тавсия этилган


Самарқанд-2015


УДК
Салахутдинова М.И., Нарзикулова Ф.Б. Алишер Навоий ижодида шахс муаммоси. Университет психология мутахассислигида таълим олувчилар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда кенг ўқувчилар учун ўқув-услубий қўлланма. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2015. – 75 бет.
Ўқув-услубий қўлланмада машҳур Шарқ мутафаккири Алишер Навоийнинг ижодий мероси ва унинг дунё психология фанида тутган ўрни ва мавқеи таҳлил қилинган, мутафаккир қарашларининг ўзига хослиги ва бугунги куннинг ҳам илмий психологик муаммоларини ўзида акс эттирганлиги кўрсатиб берилган.
Тақризчилар: СамДЧТИ магистратура декани, психология фанлари номзоди, доцент Э.А. Искандаров,

СамДУ психология кафедраси


катта ўқитувчиси М.В. Сулаймонов
© Алишер Навоий номидаги
Самарқанд давлат университети, 2015
КИРИШ


Хирад ғайб илмида аъмодурур,
Ки, билмаски, тонгла келур недурур.
(Ақл ғайб илмида кўрдир,
Ҳатто, эртага нима бўлишини билмас).
Алишер Навоий

Республикамизнинг таниқли психолог олими, ф.ф.д., профессор А. Бегматов айтишича: “Ғарблик олимлар янги даврда психология бўйича қилган кашфиётларнинг анчагина қисми улардан юзлаб йиллар аввал бизнинг аждодларимиз томонидан қилинган эди. Афсуски, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари кўплаб олимларимизнинг психологияга оид асарлари ўз тадқиқотчиларини кутиб турган бир маҳалда тадқиқотчиларимиз бу масалага етарли эътибор беришмаяпти”.1 Шахсни илоҳий ва дунёвий илмлардан хабардор этиш, унинг ақлу зеҳнини ошириш орқали юксалтириш Шарқ мутафаккирларининг доимий диққат марказида бўлган. Шарқ мутафаккирлари, улуғ шоир ва файласуфлар ижодида бу бош масала бўлиб, улар инсонни фақат таъриф-тавсиф этиш билан чекланмайдилар, балки уни таҳлил этадилар, инсоннинг улуғворлиги қаерда, нуқсонлари нимада, изтироб-аламлари-ю шодликларининг сабаблари нималарга боғлиқ, қобилияти, истеъдоди нималарга қодир, бахт-саодатининг манбаи нимада, деган саволларни қўйиб, шуларга жавоб қидирадилар ва ғоят муҳим, замонлар оша эскирмайдиган ғояларни ифодалайдилар.


Шу сабаб бўлса керак, Шарқ мутафаккирларининг асарлари асрлар давомида бутун дунёда кенг шуҳрат қозонди, уларнинг фалсафий қарашлари эл орасида ёйилди.
Зеро, Шарқ мутафаккирлари Абу Наср Форобий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ибн Рушд, Ал-Киндий ва бошқа юзлаб олимларнинг асарлари дунёни теранроқ англаш, инсон руҳиятига кириб бориб, ҳаёт зиддиятлари моҳиятини тушунишга кўмаклашади.
Эндиги авлод Шарқ мутафаккирлари ижоди, фалсафий қарашлари қандай бўлса, шундай ҳолда, яхлит ҳолда бутун мураккаблиги ва ўзига хос улуғворлиги, теранлиги билан ўрганиш имкониятига эга.
Навоий – феномен. Навоий – гениал ижодкор. Навоий комил шахс. Навоий – машҳур лидер. Ушбу нуқтаи назарлардан Навоий шахсиятини ва унинг шахсга оид қарашларини психологик ўрганиш даври етиб келди.
Психология тарихида машҳур шахслар – Альберт Эйнштейн, АҚШнинг буюк президентлари, Зигмунд Фрейд ва бошқа машҳурлар психобиографияси, яъни ҳаёти ва фаолиятининг руҳий қирралари ҳали ХIХ асрдаёқ ўрганилиб, яратилиб қўйилган бир даврда жаҳон афкор оммасини титратган буюк шахсларимиз психологиясини ўрганмаслик – психология фанининг бўшлиқларидан бири, десак хато қилмаймиз. Ушбу муаммонинг объектив ва субъектив сабаблари турғунлик деб аталувчи тарихий даврга бориб тақалади. Бу алоҳида мавзу.
Таъкидлаш лозимки, икки катта минтақада – Мовароуннаҳр ва Ҳиротда ижодкор ва сиёсий арбоб сифатида танилган Алишер Навоий психологияси ва психологик меросини илмий ўрганиш учун тарих, адабиётшунослик ва бошқа фанларга доир адабиётлардан фойдаланишдан асло қўрқмаслик керак. Фанлар интеграцияси янги илмий йўналишларга, хулосаларга, фақат ижобий янгиликларга олиб келиши исботланган. Ижтимоий психология фани шаклланаётган бир даврда (ХIХ асрда, Европада) социология ва психология фанлари зиддиятини эслаш бунинг учун кифоя. Аммо, ҳар томонлама интегратив жараён кечаётган бир даврда фанлараро интеграциянинг сустлиги, сунъий равишда уни тўхтатиб туришга уриниш тушунарсиз ҳолат.
Демак, мустақилликка эришган республикамиз фан ва маданиятининг тезкорлик билан ривожланиши табиий равишда унинг асосий манбаи бўлмиш маданий меросимизни кенг ва чуқур ҳамда илмий асосда изчил ўрганишимизни тақозо этади. Бу борада Шарқ мутафаккирларининг фалсафий фикрларини қўлёзма асарлар асосида ўрганган машҳур тарихчи олим М. Хайруллаев қуйидаги фикрни билдиради: «Маълумки, узоқ ўтмишга эга бўлган Марказий Осиё халқлари тарихи ўз бошидан турли воқеаларни, кўтарилиш ва сусайиш даврларини кечирган. Бу даврлар тарихда шубҳасиз маълум из қолдирган. Хусусан, маданиятимиз тараққиётида IХ-ХII асрлар катта аҳамиятга эга. Бу давр Марказий Осиё халқларини дунё маданиятида машҳур қилди. Чунки Марказий Осиё халқларининг бу даврда қўлга киритган маданий ютуқлари, илм-фан соҳасидаги янгиликлари дунё маданияти, илм-фан ривожининг ажралмас халқасини ташкил этади».2
Шарқнинг ўрта асрлардаги буюк юксалишига асос солган йирик саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ва темурийлар даврини психологик нуқтаи назардан янги йўналишда илмий тадқиқ этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб турибди. Бу даврнинг Марказий Осиё цивилизацияси тарихидаги муҳим ўрни ва мавқеини давлатимиз раҳбари И. А. Каримов 1996 йил 24 апрелда Франция пойтахти Парижда ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши сессиясида сўзлаган нутқида алоҳида таъкидлаган эди: «Темурийлар даври ҳақиқатан ҳам илм-фан, маданият ва маорифнинг беҳад равнақ топишини таъминлаган Шарқ уйғониш даври эди»3. Шундай экан, ушбу юксак тараққиёт даврларида кенг психологик фикр тараққий этган, инсон ва жамият руҳий ҳаёти борасида илмий қарашлар юзага келган, махсус тадқиқотлар олиб борилган.
Шарқ мутафаккирларининг психологик қарашларини ўрганишга бўлган қизиқиш 1980 йилларда юзага келди. Психолог олим Султон Раҳимов «Абу Али Ибн Синонинг педагогик қарашлари» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ф. Абдураҳмоновнинг «Қадимги Шарқ мамлакатларида психологик фикрлар тараққиёти» (-Т.: Ўқитувчи. 1995), И. Худойбердиевнинг «Ислом, шахс ва миллий психология» (-Т.: 1994) номли китоблари нашрдан чиқди. М. Халиловнинг «Билиш жараёнлари психологияси» (Самарқанд, 1999. 1-2-қисмлар) номли ўқув қўлланмасида Марказий Осиё мутафаккирларининг шахс характери ва темпераментига, қобилиятлар ва истеъдод мавзуларидаги қарашлари келтирилган. Ф.ф.д., проф. М.Қ. Муҳиддинов Шарқ мутафаккир олими, даҳо шоир Алишер Навоий ижодий фаолияти ва махсус асарларини тадқиқ этиб, «Комил инсон – адабиёт идеали» (-Т.: «Маънавият», 2005) номли монографиясини юзага келтирди. Унда бевосита психологик категориялар ҳисобланувчи шахс, руҳият, тарбия, жамият, хулқ-атвор, сўз (стимул сифатида), ҳиссиётлар илмий муаммо тариқасида қўйилган.
Шундай қилиб, ўзбек мутафаккир олимларининг психология фани тарихига қўшган ҳиссаси салмоқли эканлиги илмий-тадқиқот ишларида намоён бўлиб бормоқда.
Марказий Осиё мутафаккирларининг, жумладан, Алишер Навоийнинг психологик мероси ва унинг дунё психология фанида тутган ўрни ва мавқеини аниқлаш, мутафаккир қарашларининг ўзига хослиги ва бугунги куннинг ҳам илмий психологик муаммоларини ўзида акс эттиришини кўрсатиб бериш ушбу ишимизнинг бош мақсадидир.
Мазкур мақсадга эришиш учун қуйидаги илмий масалаларни ёритишни вазифа қилиб олдик:

  • Алишер Навоий ижодида шахсга оид фикрларни ва маълумотларни тўплаш;

  • мутафаккирнинг ижодий меросини у яшаган давр ижтимоий-психологик хусусиятлари нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;

  • Навоий асарларида берилган психологик категориялар ва уларнинг мазмунини бугунги психология фани категориялари таърифи билан солиштириш;

  • Навоий ижодидан шахс руҳий ҳолатлари, билиш жараёнлари, шахс ва жамият, шахсий хусусиятларга доир маълумотларни ажратиб олиш ва илмий таҳлил этиш.

Алишер Навойнинг ва, умуман, Марказий Осиё мутафаккирларининг психологияга доир фикрларини ўрганиш уларнинг психология фани тараққиётига қўшган ҳиссаларини белгилайди, бугунги кунда долзарб бўлган психология фани муаммоларини ечишга хизмат қилади, фанда умуман ўрганилмаган баъзи жиҳатларни илмий муомала-муҳокамага киритади. Бугунги глобаллашув замонида фалсафа, мантиқ, тарих, адабиётшунослик ва психология фанлари интеграциясини юзага келтиради.
Тадқиқотнинг илмий-услубий асосини Шарқ мутафаккирлари ва назариётчиларининг тажрибаларини ўрганган ўзбек, рус ва Европа олимларининг асарлари ташкил этади. Жумладан, чет эл назариётчи олимлари З. Фрейд, К.Г. Юнг; рус психологлари П. Артемьев, О.И. Никифорова; ўзбек тарихчи олими М. Хайруллаев, психолог олимлар М. Абдураҳмонова, Э. Ғозиев, Б. Қодиров, В. Каримова, И. Низамутдиновларнинг илмий асарлари ва изланишлари ҳам мазкур иш учун илмий-услубий асос вазифасини бажарди. ХV аср Мовароуннаҳр маданиятига оид тарихий ва бадиий ҳамда илмий асарларга ҳам мурожаат қилинди.
Ўзбек, рус ва Европа психология фанида Шарқ Уйғониш даври, хусусан, Форобий, Ибн Сино, Беруний каби Ўйғониш даври вакиллари, темурийлар ренессанси ижодкор мутафаккирлари илмий меросининг тадқиқи соҳасида кўпгина илмий изланишлар амалга оширилди. Бироқ, мазкур илмий ишлар яхлит монографик планда эмас ва уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг психологик фикрлари ҳақида умумий фикр билдириш билан чегараланадилар.
Замонавий психологияда мутлақо янги ҳисобланувчи бир мавзу – тасаввуф фалсафасининг психологик моҳияти, тасаввуфнинг психология билан кесишадиган мавзулари ўрганилмаган. Марказий Осиё мутафаккирлари, жумладан, гениал шоир Алишер Навоийнинг психологик фикрлари оригиналлиги ва ғоявий йўналишининг аниқланиши тадқиқотнинг илмий янгилигини кўрсатади.
Тадқиқот давомида қўлга киритилган илмий фактлар шу мавзу бўйича олиб бориладиган илмий-тадқиқотлар учун назарий материал вазифасини бажаради. Бу иш орқали психология фани янги концептуал асосда ривожланаётган мустақилликдан кейинги даврда Марказий Осиёда психологик фикр тараққиётининг умумий ҳолатига назар солиш имконияти вужудга келади, Алишер Навоий даҳосининг психология учун ҳам қимматли бўлган фикрлари ўрганилади.

Download 378 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish