Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


§1.2. Ўзбекистонда ҳаѐт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/136
Sana05.12.2022
Hajmi2,44 Mb.
#878796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136
Bog'liq
7IpZD6JllW6EFEQwYZQi8TTSwg7fyFDNtdAV146t

 
§1.2. Ўзбекистонда ҳаѐт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий 
асослари 
 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи 
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қарор ва меъѐрий ҳужжатлари 
Фуқаролик жамият қурар эканмиз ҳамма соҳаларда, ҳаѐтимизда қонун 
устуворлигини таъминлашимиз зарур ҳисобланади. Мустақиллигимизнинг 
биринчи кунларидан юртимиз фуқароларининг ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги 
бўйича унинг қонуний асослари ишлаб чиқилди. 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий, қонуний асосини Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Фармонлари, Ўзбекистон Репсубликаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари ва турли вазирликларнинг кўрсатмалари ва буйруқлари ташкил 
этади. 
Фикримизнинг тўлалигини 1-расмда келтирилган мавжуд ҳуқуқий ва 
меъѐрий ҳужжатларнинг умумий турларидан кўриш мумкин. 
Албатта, ушбу турларга бўллаш, мавжуд ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлар 
асосида бажарилган бўлиб, бунда энг асосий турлари келтирилган. 
Мустақиллик кунларидан бошлаб юртимизда яратилган ҳуқуқий-
меъѐрий ҳужжатларнинг асосийларини кўриб чиқамиз. 


14 
1-Расм. Ҳуқуқий ва меъѐрий ҳужжатлар умумий турлари. 
Ватанимиз Президенти томонидан олиб борилаѐтган одилона сиѐсат 
туфайли инсон манфаати, инсон қадрияти энг олдинги ўриндадир. Асосий 
Қонунимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосини ҳам 
инсон, унинг қадр-қиммати, саломатлиги ташкил этади. Инсоннинг ҳаѐти, 
яшашга бўлган ҳуқуқи Конституция билан муҳофаза қилинади. 
Маълумки, Мустақил Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 8 декабрида 
ўзининг биринчи демократик Конституциясини эълон қилди. 
Асосий Қонунимизда хавфсизлик, фуқаролар муҳофазаси масалаларига 
ҳам ўрин берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-
моддасининг 19-бандида шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси 
Президенти фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, 
йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемия) юз берган тақдирда фуқароларнинг 
Ҳуқуқий ва меъѐрий техникавий ҳужжатлар 
Ҳуқуқий
ҳужжатлар 
Меъѐрий техникавий ҳужжатлар 
Ҳудудий ва 
функционал
подсистема 
Стандартлар
Меъѐр ва 
қоидалар 
Ўзбекистон 
Республикаси 
1.Ўзбекистон
Республикаси
қонунлари 
2. Президент
фармонлари 
3. Ҳукумат
қарорлари 
Ҳокимиятлар 
раҳбарлик
ҳужжатлари 
1. Давлат 
стандартлари (ГОСТ): 
а) ФВ да комплекс 
хавфсизлик 
стандарти; 
б) меҳнат 
хавфсизлиги 
системаси стандарти; 
в) ҳудудий табиатни 
ҳимоялаш
стандарти. 
2. Тармоқ стандарти 
(ОСТ) 
1. Санитария 
қоидалари. 
2. Санитария 
қоида ва 
нормалари. 
3. Радиацион 
хавфсизлик
нормалари. 
4. Қурилиш 
меъѐрлари ва 
қоидалари. 


15 
хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун 
ҳудудида ѐки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади, қабул 
қилган қарорини уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва 
тартиби қонун билан белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва 
Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг умумий ѐки қисман сафарбарлик эълон қилиш, 
фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш 
тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш киради (Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг 78-моддаси, 19-банди). 
Маҳаллий ҳокимият органларнинг Конституциямиз томонидан 
белгиланган вазифалари қаторига жумладан қуйидагилар киради: 
- қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботини ва фуқароларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш; 
- маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий 
солиқлар, йиғимлар белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳосил қилиш; 
- атроф муҳитни муҳофаза қилиш (100-модда). 
Конституцияда энг аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўрсатилган 
бўлса, шу билан бир қаторда иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар ҳам 
ҳимояланиш асоси берилган. 
Конституциянинг IX боби иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларни ҳимоясига 
қаратилган. 37-моддада «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, 
одилона шароитларда меҳнат қилиш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига 
эгадир» дейилган ва унинг давомида «Суд ҳукми билан тайинланган жазони 
ўташ тартибидан ѐки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан (ҳарбий хизмат 
чоғида, фавқулодда ҳолат шароитида ва ҳ.к.) ташқари мажбурий меҳнат 
тақиқланади» дейилган. 
Конституциянинг 37-моддасида «Барча ѐлланиб ишлаѐтган фуқаролар 
дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат 
таътилининг муддати қонун билан белгиланади» деб, фуқароларнинг дам олиш 
ҳуқуқини амалга оширилишини таъминлайди. 39-моддада «Ҳар ким қариганда, 
меҳнат лаѐқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва 
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига 
эга, худди шунингдек пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ѐрдамнинг бошқа 
турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг 
кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас» деб фуқароларимизнинг ҳаѐт 
хавфсизлиги таъминланган. 
40-моддада «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш 
ҳуқуқига эга» деб тиббиѐт хизмати ҳеч бир чекланишларсиз, турли-туман 
тиббиѐт хизмати корхоналари ташкил этилиши ва жумладан малакали тиббиѐт 
ходимлари ўз шахсий даволаш муассасаларига эга бўлиши, даволаш соҳасида 
рақобат вужудга келиши билан Республикамизда яшовчилар малакали тиббиѐт 
хизматидан фойдаланиш имконияти таъминланди. 


16 
Албатта, юқорида келтирилганлардан хулоса қилиб, юртимиз ҳаѐтида 
фуқароларнинг ҳаѐт фаолияти давлатнинг катта ғамхўрлиги қонуний асосда 
олиб борилаяпти. Қуйида биз алоҳида ҳаѐт фаолиятининг асоси ҳисобланган 
меҳнат муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасининг 
қонуний асосларини кўриб чиқамиз. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish