Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


МАХСУС ВА ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ДЕФЕКТОЛОГ-



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

МАХСУС ВА ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ДЕФЕКТОЛОГ- 
КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ МАСАЛАЛАРИ 
Л.Р. Мўминова 
ТДПУ профессори, п.ф.д 
Биз – мутахассислар олдига ривожланишида муаммолари бўлган болалар 
таълим ва тарбиясининг янги мазмун, шаклларини яратиш, янги коррекцион-
ривожлантирувчи технологияларни ишлаб чиқиш, ногиронликни илк ѐш 
давридан аниқлаш ва олдини олиш, тўғри ташхислаш, бундай болаларнинг 
махсус ѐки умумтаълим муассасаларида таълим олишини таъминлаш, уларнинг 



ижтимоий ҳаѐтга мослашувини таъминлашда тенг ҳуқуқлилик шароитини 
яратиш, ижтимоий қўллаб қувватлашнинг самарадорлигини ошириш каби 
вазифаларни қўяди. Юқорида ушбу муаммони эътироф этиб, долзарблигини ва 
аҳамиятини таъкидлаган ҳолда махсус ва инклюзив таълимга ўқитувчи-
дефектологларни тайѐрлаш долзарб масалаларидан биридир. 
Мутахассис дефектологнинг ―касбий малакаси‖ тушунчаси нимани 
билдиради? Касбий малака дефектологнинг ўз вазифаларини амалиѐтда қай 
даражада бажараѐтгани билан белгиланади. Шу ўринда дефектологнинг 
вазифалари нималардан иборат деган савол туғилади. 
Мутахассис дефектолог қуйидаги вазифаларни ҳал этади: ташхисий 
вазифалар: боланинг психофизик ҳолатини муттасил ва ҳар томонлама 
ўрганиб бориш ва бунда алоҳида функционал тизимларнинг шаклланиб 
етилиш муддатлари турлича эканини ҳисобга олиш; тиббий ва ижтимоий 
хавф-хатарлар омилларининг бола ривожланишига таъсирини баҳолаш; 
коррекцион-ривожлантирувчи вазифалар: камчиликни енгиш ва ўрнини 
тўлдириш, болани ижтимоий атроф муҳитда мослашувига эришиш; таълимий 
вазифалар: болаларни ижтимоий тажрибани ўзлаштириш усулларига 
ўргатиш, уларнинг билиш фаоллигини ривожлантириш, ҳар бир ѐш даври 
учун хос бўлган болалар фаолиятининг барча турларини шакллантириш; 
боланинг индивидуал таълим давридаги ҳолатларини башорат қилиш; 
тарбиявий вазифалар: ижтимоий муҳитга мослаштириш, боланинг оилада 
мустақиллигини ошириш, мактабгача ѐшдаги боланинг фаолияти ва 
аҳлоқида маънавий-аҳлоқий мезонларни таркиб топтириш, шунингдек 
болада ижобий инсоний фазилатларни тарбиялаш. 
Шундай қилиб, дефектолог-мутахассисни тайѐрлашда унинг касбий 
малакага эга бўлиши таълим жараѐнида муайян мазмунни (ўқув режани) 
ўзлаштириш орқали амалга оширилади. Дефектолог-мутахассисни тайѐрлаш 
мазмуни дефектологик таълимнинг нисбатан мустақил соҳасини ташкил этиб
уни ўзлаштириш шахс томонидан педагогик фаолият аспектларини эгаллаш 
учун шарт-шароитларни яратади. Бўлажак дефектологларни махсус ва 
инклюзив таълим тизимига тайѐрлашда қуйидаги қарама-қаршиликлар мавжуд: 
касбий фаолиятни шакллантириш жараѐнининг етарли даражада технологик 
жиҳатдан таъминланмаганлиги, унинг махсус таълим тизимида малакали 
мутахассис бўлиб фаолият кўрсата ололмаганлиги, инклюзив таълим жараѐнида 
назарий билимларини амалиѐтга тадбиқ этилмаганлиги, бу соҳада малака ва 
кўникмага эга эмаслиги, ривожланишида нуқсони бор болаларни психологик-
педагогик жиҳатдан яхши билмаганлиги; таълим жараѐнининг методик 
жиҳатдан ўзлаштирмаганлиги, ўқув материалини ўзлаштириш, умуммаданий ва 
касбий ахборотни ўрганиш мантиқининг бўлғуси касбий фаолиятдан бирмунча 
узилиб қолганлиги; бўлажак мутахассисларнинг шахсига хос имкониятлари 
потенциалидан тўлиқ фойдаланмаслик, таълим олувчиларда ўзларининг 
шахсий таълим йўналишларини белгилаш учун шарт-шароитларнинг мавжуд 
эмаслиги; билим олиш ва ушбу билимларни амалиѐтда қўллаш ўртасида 
етарлича узвийлик шаклланмаганлиги. 


10 
Маълумки, таълим тизимининг умумий вазифаси талабаларда зарур билим, 
малака ва кўникмаларни ривожлантириш, шахсий сифатларни тарбиялаш, 
интеллектини ривожлантиришни кўзда тутади. Шундай экан, XXI асрда 
мамлакатимиз олий ўқув муассасалари (ОЎМ) даги касбий тайѐргарлик таълим 
тизимига унинг мана шу вазифалари билан диалектик бирликда кирмоғи лозим. 
Олий касбий таълимнинг ислоҳоти Ўзбекистон Республикасида сўнгги 
йилларда яратилган қонунчилик ва норматив базага асосланади. Булар: 
Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни, ―Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастури‖, Мактаб таълимини 2015 йилгача модернизация 
қилиш концепцияси ва ҳ.к. 
Ушбу ҳужжатларга мувофиқ республикадаги таълим сиѐсати шахснинг 
фундаментал ҳуқуқлари ва эркинликларини ривожлантириш, жамиятни 
инсонпарварлаштириш ва маданиятини ошириш, рақобатбардош мутахассисни 
тайѐрлаш самарадорлигини ошириш инструменти бўлиб бормоқда. Мактаб 
таълимини 2015 йилгача модернизация қилиш концепциясида Ўзбекистоннинг 
бир бутун таълим сиѐсати ифодалаб берилган. Унга мувофиқ таълим бутун 
жамият тараққиѐтининг ҳал қилувчи шартларидан бирига айланмоғи лозим. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида мутахассисдан унинг меҳнат бозорида 
рақобатбардошлилигини таъминлай оладиган юқори даражадаги малака талаб 
қилинади. Шу туфайли махсус ва инклюзив таълим тизимига мутахассисларни 
тайѐрлаш сифатини ошириш масаласи биринчи ўринга чиқади. Бу масала 
дефектолог-мутахассисларни тайѐрлашга ҳам бевосита тегишли бўлиб, бу 
соҳада ҳозирда илмий изланишлар ва ислоҳотлар олиб борилмоқда. (Д.А. 
Нуркельдиева, Я.Е. Чичерина, Д.Б. Якубжанова, М.М.Арсланова). 
Жамиятнинг ҳозирги замон ривожланиш босқичида ҳар қандай мутахассис 
касбий потенциалини ўстиришни, унинг сифат даражасини оширишни, 
максимал даражада шахсий ривожлантиришни талаб қилинади. Шахсни 
таърифлайдиган устувор сифатлар қаторига ижодийлик, инновацион фикрлаш 
услубига лаѐқатлилик, ҳар қандай фаолиятни амалга оширишда мавжуд 
қолиплардан ташқарига чиқадиган усулларни излашга тайѐрлик каби сифатлар 
киради. 
Касбий таълим (махсус дефектологик таълим) деганда конкрет касб ѐки 
мутахассислик бўйича билимлар ва малакаларнинг маълум даражасига эга 
бўлиш жараѐни ва натижаси тушунилади.
Махсус болалар муассасалари учун дефектологик кадрларни тайѐрлаш 
олий ўқув муассасасида таълим олиш мобайнида мақсадга йўналтирилган 
ҳолда моделлаштириладиган касбий муҳитда амалга оширилади ва динамик 
характер касб этади. Бу жараѐн пропедевтик, йўналтирувчи-назарий, 
шакллантирувчи ва ўзгартирувчи босқичларнинг кетма-кетлигидан иборат бўлиб, 
бу босқичларнинг ҳар биттаси бўлажак мутахассис шахсининг талаб ва эҳтиѐжларига 
мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш орқали кечади. 
Дефектолог-мутахассисни тайѐрлашнинг мақсадли компоненти, бош 
мақсад ва комплекс ечими ушбу мақсадга эришишни таъминлайдиган 
вазифалар тизимининг бирлигидан иборат. Бу ўринда биз олий таълимнинг 


11 
асосий мақсади ўзлаштирилаѐтган аниқ касбий фаолиятнинг бир бутун 
тузилмасини шакллантиришдан иборат деган фикрдан келиб чиқдик.
Олий ўқув муассасасида махсус муассасалар мутахассисларини тайѐрлаш 
тизими учун кўп функционаллик хос бўлиб, у таълим, тарбия, 
ривожлантирувчи, координацияловчи ва интеграцияловчи функцияларнинг 
ўзаро боғлиқлигида ўз ифодасини топади. Бу функциялар шартли равишда 
ажратилган, чунки талабага таълим бериш, тарбиялаш ва шахсини 
ривожлантириш ўртасидаги, шунингдек мутахассисни тайѐрлашда интеграцион 
ва координацион жараѐнлар ўртасидаги чегаралар ниҳоятда нисбий. 
Тайѐргарлик функцияларининг шартли дифференциацияси (бўлиниши) унинг 
моҳиятини самарали назарий таҳлил қилиш учун зарур бўлиб, таълим 
жараѐнини ташкил қилишда мақсадга мувофиқдир. 
Мутахассисларни тайѐрлашнинг таълим функцияси деганда ушбу 
функцияни талабалар томонидан дидактик назария асослари бўйича 
фундаментал билимларни эгаллашга йўналтириш ҳамда талабаларда муайян 
кўникма ва малакалар тизимини шакллантириш тушунилади. Дефектологларни 
тайѐрлашда таълим функциясини амалга оширишнинг назарий ва амалий 
жиҳатлари назарияни бўлажак мутахассис-дефектологларнинг касбий фаолияти 
билан узвий боғлиқликда ўрганишни кўзда тутади. Бу, ўз навбатида
талабаларга рухий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бор болалар учун 
мўлжалланган махсус муассасаларда иш олиб борадиган мутахассислар 
фаолиятининг мазмуний-коррекцион ва ташкилий-методик асосларини 
эгаллашга ѐрдам беради. 
Ривожлантирувчи тайѐргарлик функцияси шундан иборатки, махсус билим 
ва кўникмаларни эгаллаш касбий тафаккур, нутқ, педагогик қобилиятнинг 
ривожланиши билан уйғун боғлиқликда кечади. Бу дефектолог-мутахассисга 
махсус муассасаларда таълим жараѐнини ташкил этишга ижодий ѐндошиш 
имконини беради. 
Координацияловчи (мувофиқлаштирувчи) тайѐргарлик функцияси унинг 
талабалар томонидан коррекцион педагогика, психология ва махсус 
методикаларни келажакда ўрганиш, шунингдек махсус курслар ва махсус 
семинарларга тайѐрланиш жараѐнига таъсир кўрсатишга йўналтирилганлиги 
билан боғлиқ. Бундан ташқари, бўлажак дефектологларга ўқитиладиган 
методикалар бошқа факультетлар ўқув режаларидаги методика курсларига 
қараганда кўпроқ ўзига хос ички мазмуни билан ажралиб туради. Демак, 
бўлажак педагог-дефектологнинг дидактик тайѐргарлиги унинг бутун бўлажак 
касбий тайѐргарлигининг пойдеворини ташкил этади. 
Тайѐргарликнинг асосий тузилмавий компонентлари (мақсадли, мазмуний, 
технологик ва натижавий) ўзаро алоқада яхлит ҳолда амал қилади.
Олий ўқув муассасасида ўқув ишларининг самарадорлиги талабаларнинг 
руҳияти, дунѐқараши, ҳис-туйғулари, қизиқишлари, интилишларидан келиб 
чиққан ўз фаолиятларини англаб етишларига боғлиқ. Амалиѐт шуни 
кўрсатадики, бунинг асосида педагогик рағбатлантириш ѐтиши лозим. 
Педагогик рағбатлантириш деганда ишонтирарли ва асосли суҳбатлар, 
муттасил машқлар, таълим олувчилар ва таълим берувчилар ўртасидаги 


12 
самимий 
муносабатлар, 
маънавий 
рағбатлантиришлар 
воситасида 
талабаларнинг ижодий потенциалини, индивидуал ишлаш услубини 
ривожлантиришга бўлган эҳтиѐжини шакллантириш билан боғлиқ педагогнинг 
мақсадли 
фаолияти 
кўзда 
тутилади. 
Билишга 
бўлган 
интилишни 
фаоллаштириш мақсадга мувофиқлик, ижодийлик, фаоллик, кузатувчанлик, 
индивидуал қобилиятларни ҳисобга олиш, истиқболлилик тамойилларига 
асосланади. Олий ўқув муассасаси битирувчисига қўйиладиган талаблар 
рўйхатига авваламбор, унинг функционал ва шахсий хислатларини белгилаб 
берадиган қуйидаги сифатлар киради: юқори касбий маҳорат ва билимдонлик; 
фундаментал назарий ва амалий тайѐргарлик; қайта касбий тайѐргарлик ва 
малака оширишга тайѐрлик билан боғлиқ юқори мослашувчанлик; мулоқотга 
киришиш қобилияти, яъни коммуникативлик; ижодий фикрлашга тайѐрлик, 
онгли касбий ижодийлик, янгини кўзлаб одат тусига кирган эскидан воз кечиш; 
иқтисодий ва тадбиркорлик онгга эга бўлишлик; ўз касбини шахсий ижодиѐт 
воситалари ва маҳсуллари билан бойита олиш; аҳлоқий тарбия ва шахсий 
сифатларни тарбиялашга қодирлик. Умуман олганда, ҳозирги замон олий ўқув 
муассасасининг битирувчисига зарур бўлган сифатларни тўртта гуруҳга 
бирлаштириш мумкин: биринчи гуруҳга ишга оид (касбий) сифатлар кирадики, 
булар интизомлилик, меҳнатсеварлик, прагматиклик (амалиѐтга асосланиш), 
тадбиркорлик; иккинчи гуруҳга шахснинг бошқа шахсларга нисбатан 
муносабатини кўрсатадиган сифатлар (кишилараро алоқалар соҳаси, мулоқот 
соҳаси) мансуб бўлиб, булар ҳайрихоҳлик, дилкашлик, самимийлик, жамоага 
киришимлилик; учинчи гуруҳни шахснинг ҳаѐтга бўлган муносабатини 
тавсифлайдиган сифатлар (эмоционал соҳа) мансуб бўлиб, булар қувноқлик, 
ҳаѐтга ишонч, берилувчанлик, фаоллик, ҳар томонлама ривожланишга 
моиллик; тўртинчи гуруҳни ўз шахсига бўлган баҳони оширадиган интивидуал 
сифатлар (―мен‖ соҳаси) ташкил этади, булар сарамжонлик, мустақиллик, 
қатъийлик, ўзига хослик, таваккалчиликка моиллик, батартиблик ва ҳ.к. 
Олий ўқув муассасаси талабаларида бундай сифатларни қуйидаги шарт-
шароитлар 
мавжудлигидагина 
тарбиялаш 
имконияти 
туғилади: 
а) 
талабаларнинг аниқланган қизиқишлари, майллари, қобилиятлари асосида 
уларнинг билим олиш ва амалий фаолиятларини жонлантириш; б) педагогик 
рефлексиядан касбий маҳорат ва рақобатбардошлиликни шакллантириш омили 
сифатида фойдаланиш; в) ижтимоий шерикчиликни ташкил этиш. 
Мазкур маъруза белгиланган муаммонинг барча йўналишларини қамраб 
олмайди, чунки талабаларнинг касбий тайѐргарлиги билан боғлиқ масалаларни 
ишлаб чиқишда имкониятдан ва ҳар-хил ѐндошувлардан фақат бир неча масала 
таҳлил этилди холос. Бу муаммонинг келгусидаги тадқиқи талабаларнинг 
келгусида, касбий фаолиятида дуч келган муаммоларни, педагогик 
фаолиятидаги кийинчиликларни ўрганиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish