Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ 
МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИГА 
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ 
Н.Х.Рахманкулова


13 
А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ ректори 
педагогика фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон 
Республикаси 
босқичма-босқич бозор 
иқтисодиѐтига 
асосланган очиқ фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш 
йўлидан собит қадамлик билан бормоқда. Юртимиз мустақилликни қўлга 
киритган даврни сарҳисоб қилсак, ҳукуматимиз томонидан инсон 
манфаатларини кўзлаш ва ҳимоялаш жараѐнида жамиятимизнинг таълим 
тизимини такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратиб келинаѐтганини 
кузатамиз..Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантиришни 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
―Ҳаракатлар 
стратегияси‖нинг тўртинчи устувор йўналишида узлуксиз таълим тизимини 
кенг ислоҳ қилишга алоҳида эътибор берилди
2
.2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантиришни бешта устувор йўналиши бўйича 
―Ҳаракатлар стратегияси‖, ―Таълим тўғрисида‖ ги Қонун ва ―Кадрлар тайѐрлаш 
Миллий дастури‖ мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилишнинг 
ташкилий, илмий ва услубий асоси бўлиб, унинг асосий мақсади комил инсон 
ва етук малакали рақобатбардош мутахассислар тайѐрлашдир. Мазкур қонун ва 
дастурни рўѐбга чиқариш таълим тизимини тубдан қайта қуришни, халқ 
таълими тараққиѐтининг концептуал қоидаларини қайта кўриб чиқишни ва уни 
қисқа вақт ичида ижобий ҳал қилишни тақозо этади. Янги педагогик ва ахборот 
технологияларини раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш ўқув 
жараѐнида жорий этиш кўламини кенгайтириш бу йўналишда илғор 
тажрибаларни тадбиқ этиш, ҳар бир фан бўйича бу соҳада аниқ режаларни 
тузиш ва амалга ошириш, дарслик, ўқув қўлланма, дастур, маъруза матнларини 
электрон дискетларга кўчириш ва улар билан ҳар бир тингловчини 
таъминлашга эришиш илмий, илмий-методик ишларда ўқув-тарбия жараѐнига 
замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этишни ривожлантириш, 
уларни ахборот воситалари билан таъминлаш ҳамда коммуникaцион 
тармоқларга боғлаш энг муҳим вазифа ҳисобланади. «Кадрлар тайѐрлаш 
Миллий дастури»ни руѐбга чиқаришнинг иккинчи босқичида «…илғор 
педагогик технологиялар билан таъминлаш» долзарб вазифалар қаторида 
белгиланган.Дастурланган усул (асосий – ўқув материалини модулга бўлиш, 
якка тартибда ѐндошиш, текшириш), Дистанцион (виртуал), интернет
компьютер усуллари, Суггестив(Лозанов) усули (асоси- гипоз, уқтириш, 
ишонтириш), муаммоли усул (муаммони маъруза бошида, ўртасида ѐки 
охирида қўйиш ва тингловчилар билан биргаликда ечиш), касбий ўйинлар, 
вазиятлар, кейс стадиялари, танқидий фикрни ривожлантириш усуллари 
(синквейи, кубик, кластер, зиг-заг), дебатлар, дискуссиялар, суҳбатлар каби 
илғор педагогик технологияларни яратиш ва амалиѐтга жорий этиш, бир 
томондан, давлат ва жамият муассасалари, иккинчи томондан, педагог олимлар, 
2
Ўзбекистон Рееспубликаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони. // Ўзбекистон 
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами.– Т., 2017 .– Б.39.


14 
илғор ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқишни тақозо этади. Ҳозирги кунда 
педагогика замонавий педагогикада таълимни шундай таълим моделлари 
яратилдики, улар таълимга технологик жараѐн сифатида ѐндашилиб, маълум 
шароитларда ва белгиланган вақт ичида кўзланган таълим мақсадларига 
эришишни кафолатлайди ва кенг имкониятлар яратади. Педагогик 
инновaциялашув таълимнинг илмий билимлар, методологияларини жамият 
ривожланиши, таълимга қўйилаѐтган ижтимоий буюртманинг жаҳон талаблари 
даражасига 
боғлиқ 
ҳолда 
мослашувчанлиги 
деб 
талқин 
этиш 
мумкин
3
.Таълимни технологиялаштиришнинг асосини, таълим жараѐни ва 
унинг самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчиларни берилган 
шароитларда, ажратилган вақт ичида лойиҳалаштирилаѐтган ўқув натижаларга 
эришишларини кафолатлаш мақсадида тўлиқ бошқариш ғояси ташкил этади. 
Педагогик технология таълим-тарбиянинг объектив қонуниятлари, диагностик 
мақсадлар асосида ўқув жараѐнлари таълим-тарбиянинг мазмуни, усул ва 
воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш тизими, фан ва техника 
янгиликларини ўзида мужассамлаштириштирадиган ўқув жараѐнидир
4

Инновацион таълим технологиялари асосида тингловчи- дефектологларнинг 
ижодий қобилияти ва касбий малакасини ошириш жараѐнини самарали 
коммуникция ва фаолиятда мустақиллик билан таъминлаш мақсадида бугунги 
кунда кейс-технология, ривожлантирувчи таълим технологияси, шахсга 
йўналтирилган таълим технологияси, муаммовий-модуль технологияси, 
лойиҳавий таълим технологиясидан фойдаланиланиш ижобий самара 
беради.Кейсни ҳал қилишда тингловчи нафақат эгалланган билимларни 
қўллаш, балки ўзининг шахсий сифатларини ҳам намоѐн этиш имкониятига эга 
бўлади
5

Ихтисослаштирилган 
таълим 
муассасалари 
мутахассисларининг 
малакасини ошириш тизимига инновацион ѐндашув жараѐнида мазкур 
технологиялар қўлланиши лозим: ўқув-тарбия жараѐнида яхлит ―тингловчи – 
таълим объекти‖ позициясини шакллантириш; тингловчилар томонидан ўқув-
тарбия жараѐнида ўз ўрнини, мавқеини белгилаб олиш технологиясини 
ўзлаштириш; ўқув дастурларини тузишда мазмунни модуль тизими бўйича 
структуралаш технологиясидан фойдаланиш; муаммоларни ҳал қилиш 
технологиясидан 
ўқув-тарбия 
жараѐнида 
қўлланадиган 
методларнинг 
методологик асоси сифатида фойдаланиш; кичик гуруҳларда ишни 
ташкиллаштиришни энг самарали таълим модели сифатида олиб қараш. Демак, 
педагогик технологияни таълим моделларини оптималлаштириш мақсадида 
инсон ва техника ресурслари ва уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда, 
бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараѐнини яратиш, қўллаш ва 
аниқлаш тизими дея эътироф этиш мумкин. Ихтисослаштирилган таълим 
3
Беспалько В.П. Педагогика и прогрессивные технологии обучения. – М.: ИРПО, 1996. – 36 с
4
Фарберман Б.Л. Прогрессивные педагогические технологии. - Т: Фан, 2002.-45.с.
5
Зиѐмуҳаммедов Б. Илғор педагогик технология: назария ва амалиѐт. –Т.: Ибн Сино. 2001. -
59 б. 


15 
муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш тизимига инновацион 
ѐндашув тигловчиларни мустақил ва ижодий фикрлаш асосида махсус ўқитиш 
жараѐнида коррекцион-тарбиявий ишларни амалга оширишга оид билимларни 
эгаллашга, махсус таълим жараѐнида ижодий изланувчанлик билан ѐндошиш, 
мулоҳазалар занжирини мантиқий қура олиш, қизиқарли материални танлаш
ўрганилаѐтган объектларнинг хоссаларини исботлаш бўйича малакалар ва 
кўникмаларни шакллантиришга, ўз билим ва малакаларини мустақил тўлдириб 
бориш кўникмаларини ривожлантиришни кўзда тутади. Инновацион таълим 
технологиялари асосида тингловчи- дефектологларнинг ижодий қобилияти ва 
касбий малакасини ошириш жараѐнида фойдаланилаѐтган ҳар бир
интерфаол методни синчиклаб ўрганиш тингловчиларни фикрлашини 
кенгайтиради ҳамда муаммонинг тўғри ечимини топишига ижобий таъсир 
кўрсатади, тингловчини ижодкорлигини ва фаоллигини оширади. Демак, 
иннавацион таълим методларини тўғри танлаш ва уларни амалга оширилиши 
ҳар бир ўтказилган ўқув машғулотларининг сифати билан бир қаторда 
тингловчиларни илмий – интеллектуал салоҳиятини оширишга, эркин фикрлаш 
қобилиятларини ривожлантиришга олиб келади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish