Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 2,89 Mb.
bet9/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
Диссертация

Таълим муҳитларининг типологияси


Сифат белгиси

Турлари

Қулайлиги



Мамлакат миқёсидаги таълим муҳити

Минтақа миқёсидаги таълим муҳити

Таълим муассаси таълим муҳити: (олий ўқув юрти, проффеционал ва умумий ўрта мактаб таълим муҳити

Машғулотлар бўйича таълим муҳити

Ташкил этиш усуллари

Бир тамойил бўйича ташкил топган муҳит

Турли хил тамойиллар бўйича ташкил топган муҳитлар

Вариативлик тамойили муҳити

Билимлар тақдим этиш, таълим жараёни субъектлари ўзаро таъсирлашуви

Билим тақдим этишга йўналтирилган муҳитлар

Билимларни мустақил ўзлаштиришга йўналтирилган муҳитлар

Муҳит аралаш турлари

компьютердан таълим воситаси сифатида фойдаланиш

Ахборот-таълим муҳити

Электрон ахборот-таълим муҳити

Адаптив таълим муҳити

Электрон таълим муҳити

Мультимедияли таълим муҳити

Виртуал таълим муҳити

Очиқ таълим муҳити



Таълим муҳитларини барпо этиш ва қўллаш масалалари кенгроқ ўрганилган бўлиб, таҳсил муҳитини динамик тизим – бир-бирининг ўрнини босқичма-босқич алмаштирувчи таълимий вазиятлар йиғиндиси сифатида тадқиқ қилинади [51]. Ўз навбатида, таълим вазияти деганда психологик-педагогик, дидактик шартлар ва стимуллар тизими сифатида тушунилади. Бу тизим онгли танлов, шахсий ўқитиш моделини таҳрирлаш ва амалга ошириш заруратини қўяди. Таҳсил муҳитининг функционал вазифаси унинг сифат характеристикасини ифодалайди. Шунга асосланган ҳолда таҳсил муҳитларининг қуйидаги классификацияси таклиф қилинади: табиий ва сунъий; юқори аниқликдаги имитацион, абстракт (мавҳум); шакллантирувчи, предметли ва ахборот-динамик. Мазкур классификацияга таяниб, предметли муҳит таҳсил муҳити таркибий элементи сифатида кўрилишини қайд этишимиз мумкин.
Шундай қилиб, тадқиқотимиз мантиғидан узоқлашмаган ҳолда фараз қиламизки, “таълим макони”, “таълим муҳити”, “таҳсил муҳити”, “предметли муҳит” тушунчалари умумий белгилари асосида қиёсланиши ва ўзаро мувофиқ деб топилиши мумкин.
Психологик-педагогик тадқиқот ишларида таълим муҳитиларнинг турли типлари кўриб чиқилади: ахборий таълим муҳити [28]; дидактик ахборот-предметли муҳит; дидакти­к компьютер муҳити [93], [83] ва бошқалар,дидактик интеграциялашган ахборий муҳит [35]; фанлараро таълим муҳити [71] ва бошқалар.
Таълим муҳити турли типлари маъновий тавсифларини мушоҳада этиб, шундай хулосага келдик. Умумий маънода “таълим муҳити” тегишли ресурслар ва педагогик салоҳиятга эга, таҳсил жараёни самарадорлигини таъминловчи муайян тизим сифатида тадқиқ қилинади. Хусусан, таълим муҳитини ўқувчиларнинг аниқ бир фандан муайян билимлари, кўникма ва маҳоратларни эгаллаши жараёнини енгиллаштирувчи дидактик шароитлар йиғиндисини яратишга қаратилган махсус уюшган муҳит сифатида таърифланган. Бу муҳитда ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни, методлари ва ташкилий шакллари ҳаракатчан ва ўзгаришларга мойил бўлиши мумкин.
Шу билан бирга кўриб чиқилаётган категорияни методологик, маъновий, фаолиятга оид ва техник ресурслар, шунингдек, ахборот ва коммуникация технологиялар ёрдамида барча субъектларнинг ушбу ресурслар билан фаолиятни амалга оширишини таъминловчи шароитларнинг доимий ўзгаришларга юз тутувчи тизими сифатида таърифланган [98].
Ахборот таълим муҳити тушунчаси ҳам касбий тайёргарлик жиҳатидан бизда қизиқиш уйғотмай қўймайди. Мазкур категория ўқитиш воситаларини ўз ичига олган муҳит сифатида талқин этилиб, бу воситалар эса янги ахборот-коммуникацион технологиялар, илмий ва ўқув тавсифидаги, бўлажак мутахассис касбий компетентлиги асослари шаклланишига кўмаклашувчи ахборотга таянади.
Юқорида айтилганларни таҳлил қилар эканмиз, унга кура “таҳсил муҳити” ва “таълим муҳити” тушунчалари яхлит ва бир қисм сифатида ўзаро муносабатда бўлади. Айни вақтда таълим муҳити жуда мураккаб тизим саналади. Тизим моҳияти таълим мақсадлари, мазмуни, дидактик жараёнлар, ўқитиш методлари, воситалари, шакллари ва унинг принциплари характеристикасига бориб тақалади. Муайян ресурсларга эга дидактик тизим субъектлар билан ўзаро таъсирлашиши асосида таълим муҳитини ҳосил қилади.
Шунингдек, ўқитишнинг анча самарали методлари ва воситаларини излаш яхлит олганда таълим соҳасини такомиллашитирш ва қисман мутахассислар тайёрлашдек етакчи йўналишлардан бири ҳисобланади. Ахборот-коммуникация, масофавий таълим технологиялари ва электрон ўқитиш технологияларини қўллаш таълим жараёнини интивсивлаштириш имконини беради, унинг индивидуаллашуви ва дифференциясига кўмаклашади. Ахборот--коммуникацион технологияларни жорий этиш инсоният технологик ва ижтимоий тажрибаси асосида тўпланган билимларнинг нафақат авлоддан авлодга балки бир инсондан бошқасига етиб боришини сезиларли равишда тезлаштиради.
Юқорида айтилганларни мушоҳада қилиб, шундай хулоса қилиш мумкин: таълим соҳасини электронлаштириш, ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш, унинг виртуаллашуви электрон ўқитишнинг концептуал асосларини тушуниш ва ривожлантириш учун тизим яратувчи омиллар ҳисобланади.



Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish