Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми



Download 2,89 Mb.
bet7/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
Диссертация

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 178 бетни ташкил этади.


I-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРДА ЛОЙИҲАЛАШ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ
1.1. Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлаш педагогик муаммо


Бугунги кунда олий таълим муассаларида кенг қўлланилаётган электрон таълим деганда маълумотлар базасида мавжуд бўлган ва таълим дастурларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган ахборот, унга ишлов беришни таъминловчи ахборот коммуникацион технологиялари, техник воситалар, шунингдек, тегишли ахборотни алоқа линиялари бўйлаб узатишни, таълим олувчилар ва таълим берувчилар ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-телекоммуникацион тармоқлардан фойдаланиш орқали ташкил этиладиган таълим жараёни тушунилади. Мазкур тушунча бир қатор адабиётларда «e-learning» («e-Learning»), «e-education» ва бошқа кўринишларда ҳам учрайди. Мазкур соҳага тегишли атамашуносликда бир маъноли ёндашувнинг йўқлиги электрон ўқитиш назариясининг муҳим муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мазкур масала бўйича ҳар томонлама умумлашган нуқтаи назар Каталон университети олим-тадқиқотчилари жамоаси томонидан илгари сурган. Улар электрон таълим моҳиятини тушуниш борасида қуйидаги ёндашувларни ажратиб кўрсатишган:

  • электрон таълим бериш технология сифатида – ресурслар, масофадан туриб алмашинув ва ҳамкорликка рухсатни осонлаштириш воситаси билан ўқитиш сифатини ошириш мақсадида мультимедиа технологиялари ва Интернет тармоғидан фойдаланиш;

  • электрон таълим бериш контент мазмунини етказиш тизими сифатида – истеъмолчига етиб боргунига қадар ўқув материалини “етказиш” учун мўлжалланган дастурлар ва иловалар тўпламидан кенг фойдаланиш;

  • электрон таълим бериш коммуникацияга мўлжални олиш нуқтаи назаридан – таълимий мулоқотини замонавий коммуникация воситалари ёрдамида амалга ошириш;

  • электрон ўқитиш таълим парадигмаси сифатида таълим жараёнига инновацион ёндашувни амалга ошириш.Бу ёндашув турли рақамли технологиялар ресурсларидан фойдаланиб таълим йўналишига эга интерфаол очиқ муҳитни яратишни кўзда тутади [159;160].

“Электрон ўқитиш” ёки “электрон таълим бериш” тушунчасини таърифлаш борасидаги тўртинчи ёндашув бизнинг тадқиқотимиз учун жуда яқин ҳисобланади. Чунки, у тадқиқотимиз ўзига хослиги ва муаммосини ифода этади.
Халқаро таълим амалиётига электрон ўқитишнинг интеграциялашувига шароит яратган жиҳат жаҳоннинг етакчи университетларининг электрон ўқитиш технологияларидан фойдаланиш ва очиқ электрон курсларни яратишга асосий эътибор қаратганидир. Бунга қуйидагиларни намуна қилиб кўрсатишимиз мумкин: MOOC (Massive Оpen Оnline Сourse), Coursera, Универсариум ва бошқалар. Электрон таълим соҳасидаги энг маҳсулдор лойиҳалар сирасигаDigital Britain, Degreed, Global Edu­cation, Second Life ва бошқалар тегишлидир.
Шу билан бирга, электрон ўқитишнинг таълим тизимига жорий этилишидаги асосий зиддият назарий мулоҳазаларнинг етишмаслиги ва мажмуавий методик таъминотнинг йўқлиги билан ҳам тавсифланади. Шу билан боғлиқ равишда педагогикада қуйидаги бир қатор янги бўлимлари пайдо бўлмоқда: фанининг ахборот дидактикаси; компьютер дидактикаси(Е.В.Оспенникова [92],ва бошқалар); мультимедиа дидактикаси (Е. В. Оcпенникова [92] ва бошқалар); электрон дидактика (А. А. Андреев [14], Н. Е. Бекетова [16], Е. В. Ширшов [140]); e-дидактика (М. А. Чошанов [139]ва бошқалар).
Ушбу бўлимларнинг тадқиқот предмети сифатида ахборот-коммуникация, масофавий ва электрон таълим технологияларини татбиқ этиш ёрдамида яратилган таълим йўналишига эга муҳитлар майдонга чиқади.
Психологик-педагогик адабиётларда мазкур технологиялар негизида яратилган ва ишлаётган қуйидаги муҳит турлари тасвирланади: “ахборот-таълим муҳити”, “мослашувчан таълим муҳити”, “электрон таълим муҳити”, электрон ахборот таълим муҳити”, “мультимедиали таълим муҳити”, “виртуал таълим муҳити” ва бошқалар. Келтирилган тушунчаларнинг ранг-баранглиги табиий равишда қуйидаги саволни пайдо қилади: ушбу таъриф синонимлар ҳисобланадими? Юқори қайд этилганидек, дидактиканинг тадқиқ қилинаётган соҳаси ҳали янгилиги ва категориал аппаратнинг бир маъноли эмаслиги сабабли бу масалада ягона нуқтаи назар мавжуд эмас. Шунга мувофиқ тарзда биз кўплаб таърифларни таҳлил қилишимизга тўғри келди. Уларга асосланиб қуйидаги хулоса келдик: тадқиқ қилинаётган тушунчалар маъно жиҳатидан турли фарқларга эга. Бу тушунчалардан ҳар бирининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб, таҳлил қилиб чиқамиз.
Ахборот таълим муҳити, С.А.Зайцева томонидан кўриб чиқилган. [47] Тушунчани таърифлаш борасидаги умумлашган нуқтаи назар Н.Б.Стрекалованинг ишида тақдим этилган [113]. У бу тушунчанинг моҳиятини икки жиҳатда талқин қилади: дастурий-техник ва ижтимоий-педагогик.
Биринчиси ахборот таълим муҳитини “дастурий-методик, ташкилий-техник, электрон-таълим ва таълим жараёни иштирокчилари эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган бошқа ахборот ресурсларининг йиғиндиси” сифатида изоҳланади.
Иккинчи ёндашувда, ахборот таълим муҳити мақсади ўқув жараёни иштирокчиларининг ахборот таълим муҳити ресурслари билан тўсиқсиз ишлай олиши учун шароитлар яратиш бўлган педагогика тизими сифатида кўрилади. Қайд этилишича, ахборот таълим муҳитлари кенгайиши тармоқ ресурслари ривожи ва турли технологиялар интеграцияси асосида содир бўлади. Бизнинг фаразимизча, ахборот таълим муҳитининг ўзига хослиги биринчи навбатда унинг таркибий компонентлари орқали, шунингдек, унинг хоссалари билан аниқланади. Тушунчани мустақил категория сифатида ажратиш асосида ахборот-коммуникацион технологиялар, замонавий ўқитиш техник воситаларидан фойдаланиш имконияти мужассам. Электрон таълим муҳити тушунчаси мазмуни кўп даражада таълим тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига мос равишда таълим эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналган муҳитнинг моҳияти ва ўзига хослигини акс эттиради. Унинг ўзига хослиги - таълим фаолиятини амалга ошириш учун электрон ўқитиш технологияларини қўллаш ва компьютер тармоқларини интенсификациялашдан иборат. Қайд этиш жоизки, ўз кўламига кўра бу тушунча анча кенг ҳисобланади. Биринчи навбатда бу электрон ўқитиш технологиялари имкониятларини кенглиги, уларнинг педагогик потенциали билан изоҳланади. Эҳтимол, олий таълим муассасасидабўлажак муҳандисларни математик ва табиий-илмий фанлар асосида тайёрлашни ташкил этиш учун электрон таълим муҳити компоненти саналган муҳитни кўздан кечириш мақсадга мувофиқ бўлар.
Мослашувчан таълим муҳити биринчи навбатда таълим жараёнини индивидуаллаштиришга йўналтирилган. Бу муҳит ҳар бир таълим олувчининг ўзига хослиги ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш имконини беради. Ахборот-коммуникацион, масофавий таълим технологиялари ва электрон ўқитиш технологиялари бу вазиятда қўйилган мақсадга эришишнинг воситаларида бири сифатида намоён бўлиши мумкин. Айни вақтда муҳитнинг бу турига компьютер ва интернет тармоғини қўлламасдан ҳам амалга оширилиши мумкин.
“Очиқ таълим муҳити” ва “мультимедиали таълим муҳити” тушунчалари сифат характеристикалари – очиқлиги ва мультимедиа асосида бўлинган. Бу вазиятда очиқлик деганда ўқув-методик материаллардан эркин ва қулай режимда фойдаланиш имконияти тушунилади; ўқитувчилар учун – ўқув жараёнининг мазмуний-методик ва ташкилий-технологик таркибини ўзгартириш, бойитиш имкониятидир. “Мультимедиа” эса ўзида фойдаланувчига ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида турли дастурлар ва техник воситаларни қўллайдиган ахборот технологик спектрни намоён қилади. Демак, ушбу хусусиятлар юқорида кўрилган барча муҳит турларида амалга оширилиши мумкин.
Виртуал таълим муҳитининг ўзига хос ажралиб турувчи жиҳати – ўзаро таъсирлашишнинг етакчи типи – виртуал мулоқотдир. Бунда ўқитиш жараёни асосан масофавий таълим технологиялари ва электрон ўқитиш технологияларини қўллаш орқали қурилади. Тадқиқот ишимизда эса биз таълим жараёни субъектлари ўзаро таъсирлашувининг аралаш турини тадқиқ қиламиз.
Замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этилган ва функция бажарувчи турли муҳитлар характеристикаси таҳлили электрон таълим муҳитини педагогик фан феномени сифатида баҳолашни шарт қилиб қўйди.
Таъкидлаш ўринли, ўзининг маъновий аҳамияти бўйича кўрсатилганига энг яқин тушунча “компьютер таълим муҳити” саналади. Уни яратиш ва қўллаш борасидаги турли аспектлар О.В.Аксенова [11], Е.А.Локтюшина [73] ва бошқаларнинг ишларида ўз ифодасини топган. Хорижлик муаллифларнинг тадқиқот ишларида ҳам “компьютер ёрдамида махсус яратилган таълим муҳити” ўрганилади (Computer Supported Intentional Learning Environment).
Психологик-педагогик тадқиқотлар таҳлили “компьютер таълим муҳити” ва “электрон таълим муҳити” тушунчалари ўртасидаги мавжуд тафовутларга ишора қилувчи назарий ва амалий жиҳатларни аниқлаш имконини тақдим этди. Биринчилари ўз ичига қуйидагиларни олади: етакчи концепция ва ахборот жамият ривожининг тегишли босқичи; иккинчисининг функционал вазифаси - қўлланадиган ўқитиш воситалари, коммуникация усуллар ва интерфаоллик ҳамда очиқлик даражасидан келиб чиқади.
Компьютер таълим муҳитининг яралиши таълим тизимини технологиялаштиришни, уни компьютерлаштиришни тақозо этди. Ишлаб чиқиш босқичи – ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари. Йигирма биринчи аср бошида таълим тизимининг очиқлиги, унинг оммавийлиги, Интернет тармоғи кенгайишининг очиқлиги билан боғлиқ ҳолда электрон ва аралаш ўқитиш (е-learning, blended-learning) парадигмаси устунлик қила бошлади.Психологик-педагогик тадқиқотларда қайд этилишича, айнан электрон инқилоб – таълим йўналишига эга электрон муҳитлар юзага келиши ва ривож топиши сабабларидан биридир. Бу далил компьютер ва электрон таълим муҳитилар функционал характеристикаларини фарқлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Таъкидлаш жоизки, аввалги ўқитиш жараёнида компьютер фақат иллюстратив функцияни бажариш учун ишлатилган, шунингдек, турли операцияларни автоматлаштирилган ҳолда бажаришга кўмаклашган. Техника ва технология тараққий этгани сари унинг имкониятлари ҳам кенгая борди. Таълимни компьютерлаштириш муаммоларига бағишланган замонавий ишларда компьютердан фақат қўшимча иллюстратив ўқитиш воситаси сифатида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслиги баён этилган.
Кўп жиҳатдан бу ўқитиш учун ишлатиладиган воситаларнинг кенг спектрли экани билан боғлиқ. Агар компьютер таълим муҳитида - восита компьютер бўлса, у ҳолда электрон таълим муҳитида интерфаол доскалар, ўқув панеллари, мультимедиа воситалари, ижтимоий сервислар, узоқ масофадаги иш столлари, сенсорли майдончалар ва бошқалар фойдаланиш имконияти эҳтимолий восита бўлиши мумкин. Хорижлик тадқиқотчилар қўлланадиган ўқитиш воситалари ранг-баранглиги тамойилини «bring your own devices» сифатида ифода этадилар. Уларнинг фикрини, позициясини маъқуллаган ҳолда, электрон ўқитиш технологияларини қўллаш ҳозирги таълим маконида махсус муҳит яратиш учун замин ҳозирлайди дея ҳисоблаймиз. Бу муҳит ўқитишнинг асосий воситаси сифатида фақат компьютер билан чекланиб қолмаслиги керак.
Интерфаоллик, очиқлик даражаси ва коммуникация усуллари. Таълим йўналишига эга муҳитда интерфаоллик субъектларнинг таълим мақсадларига етиш учун муҳит элементлари билан ўзаро таъсирлашуви имконияти билан характерланади. Қайд этиш ўринли, компьютер таълим муҳитида интерфаоллик даражаси электрон таълим муҳитидагига қараганда анча пастроқ. Бунга сабаб, компьютер таълим муҳитиини яратиш пайтида Интернет тармоғига уланганлик асосий талаб саналмайди. Шундай қилиб, таҳсил жараёни субъектлари мулоқоти маҳаллий даражада рўй бериши, ёки рамкалар билан чекланиши мумкин – “субъект – компьютер дастури”. Психологик-педагогик адабиётларда ушбу жараён “инсон-машина муносабати” сифатида таърифланади.
Аксинча, электрон дидактик таълим муҳитда уч турдаги мулоқатни уйғунлаштириш имкони мавжуд: талаба ва ўқитувчи; талабалар ўртасидаги; талабалар-ўқитувчи ва ресурслар ўртасидаги. Бу Интернет тармоғидаги кўп сонли сайтларга уланиш асносида икки томонлама интерфаол аудио/видео алоқа туфайли амалга ошади; аудиторияда ўтиладиган синхрон (реал вақтда бажарилади) ва асинхрон (талабаларга тақдим этилган қайдларда) лекциялар; электрон почта, дискуссион гуруҳлар, янгиликлар гуруҳлари, чат, онлайн хабарлар ва бошқалар. Бундай ёндашув талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини ташкил этиш шаклларини кенгайтиради. Интерфаоллик, очиқлиликнинг юқори даражаси ва коммуникациянинг вариатив усуллари туфайли электрон таълим муҳитида видео лекциялар, мультимедиали лекциялар, вебинарлар (веб-практикумлар), веб-анжуманлар, чат-машғулотлар, вазиятли-таҳлилий форумлар, виртуал устахоналар, виртуал экскурсиялар ва бошқаларни ўтказишга кенг имконият туғилади.
Шундай қилиб, фан ва технология ривожининг ҳозирги миқёси, шунингдек, халқаро таълим маконининг очиқлик, оммавийлик, индивидуаллик, мобилликка мўлжал олиши, таълим соҳасида мультимедиа воситаларида фойдаланишга ўтиш таълим йўналишига эга янги муҳит тури – электрон таълим муҳитининг бир кўриниши бўлган - таълим муҳитини яратиш вазифасини олға сурмоқда. Бу факт Long Life Learning (бутун ҳаёти давомида таҳсил олиш) таълим парадигмаси шароитида муҳимлик касб этади. Унинг доирасида аралаш таҳсил (blended-learning) кенг оммалашди. Бу таҳсил тури ўқитувчи ва талабаларнинг кундузги ва масофавий (узоқдан туриб) ўзаро бирга ишлаш шаклини оптимал уйғунлаштиришни назарда тутади. Айни вақтда, юқорида таъкидланганидек, биз кўриб чиқаётган электрон таълим муҳити электрон ахборот таълим муҳитининг структуравий элементи саналади.
Юқорида таълим муҳити, шунингдек, унинг таркибини ўрганиб чиқдик. Улардан келиб чиқадиган фикр шуки, электрон таълим муҳити таълим муҳитининг структуравий элементи саналади, биз унинг таркибида қуйидаги компонентларни ажратдик: контентли (мазмуний), технологик ва коммуникацион. Контентли компонент муҳитнинг мазмуний потенциалини, унинг йўналиш соҳасини тавсифлайди. Таҳсил жараёни функцияларини ҳисобга олган ҳолда, биз унда уч блокни фарқлаймиз: ахборот-мақсадли, таҳсил берувчи ва диагностик.
Ахборот-мақсадли блок бевосита ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим мақсадларини аниқлашга йўналтирилган ахборотни ўз ичига олади. Бу блок электрон таълим муҳити таркибида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, талабалар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар, янгиликлар портали, ўқув жараёнида таълим ресурсларидан фойдаланиш ва талабаларнинг мустақил ишлашини ташкил этиш бўйича методик тавсиялар сифатида тақдим этилади.
Таҳсил берувчи блок курслар, курслар материаллари: видеомаърузалар; мультимедиали маърузалар, таянч конспектлар, справка материаллари, глоссарийлар, методик рисолалар, ўқув объектлари, коллекциялар ва бошқаларни ўз ичига олади. Ташҳислаш блоки эса тестлар-тренажёрлар, ташҳислаш материаллар, “индивидуал таълим траекторияси” илгарилаши ҳақидаги ҳисоботлардан таркиб топади. Ушбу блокларни қўллаш, шунингдек, уларнинг таълим жараёнида интеграциялашуви мумкинлиги талабанинг нафақат материални ўрганиш, зарурат туғилганда курснинг алоҳида мавзуларига қайтиш, ташҳислаш ишларини бажариш, гуруҳдошлари ва ўқитувчилар билан ҳамкорликда ишлашига шароит яратади.
Коммуникатив компонент, биринчи навбатда акс алоқани таъминлашга, субъектлар ўртасида маълумот алмашишга қаратилгандир. Компьютер, Интернет тармоғи, электрон технологиялар воситасида ташкил этилган коммуникациялар муаммоларига кўп сонли психологик-педагогик тадқиқотлар бағишланган [73]. Уларнинг ўрганиш объекти бўлиб “компьютер воситаланган коммуникация” («computer-mediated communication»), е-коммуникация (электрон, виртуал, рақамли), тармоқли коммуникация, (интернет-коммуникация) ва бошқалар хизмат қилади. Мазкур категориялар таҳлили ва тадқиқотимиз мантиғи биз учун энг яқин атама “электрон коммуникация” эканлиги келиб чиқади.
Таъкидлаш жоиз, кўрилаётган атама фойдаланувчи Интернет тармоғи роли ва хабарни узатиш канали таъсирини қайд этишни истаганда кўп қўлланади. Электрон коммуникация билимлар ва ўзаро ҳамфикрликни шакллантириш мақсадида мультимедиа хабарлари воситасида амалга оширилади. Элек­трон коммуникация икки ёки ундан ортиқ ва электрон тизим ўртасидаги ўзаро муносабатни намоён қилади. Бу муносабат электрон муҳитда компьютер ёки бошқа техник восита орқали амалга оширилади. Электрон таълим муҳитида ўзаро алоқа юритишнинг етакчи тури сифатида электрон коммуникациянинг устунлигини тан олар эканмиз, бундай ёндашув тадқиқотнинг биринчи параграфида тасвирланган, инсонга муҳит таъсири факторли ва молекуляр модели ўзига хослиги билан изоҳланади. А. Е. Жичкина [41], И. Н. Розина [103] қайд этганидек, электрон коммуни­кация қатор психологик, социологик, техник, лингвистик ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади.
Хусусан, тадқиқотимиз муаммоси бўйича адабиётлар таҳлили электрон коммуникация типологиясига кўплаб ёндашувларни ажратиб кўрсатиш имконини берди: ўзаро алоқага киришувчи иштирокчи сонига кўра (“биттага кўпчилик”, “кўпчиликка битта”, “биттага битта”, “кўпчиликка кўпчилик”), синхронлиги бўйича (синхрон, асинхрон) ва коммуникатив жараён давомийлиги бўйича (узоқ муддатли, қисқа муддатли, узлуксиз). Таъкидлаш ўринли, электрон коммуникацияни ташкил этиш усуллари кўп жиҳатдан муҳитнинг технологик имкониятлари билан ифодаланди.
Шунга боғлиқ ҳолда электрон таълим муҳити технологик тавсифлари масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Унинг моҳияти таҳсил бериш жараёниниташкил этиш, субъектлар ўртасида мулоқот, ўқитиш контентини яратиш имкониятлари позициясидан очилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Юқоридагиларни эътиборга олиб, электрон таълим муҳити технологик блоки таркибида инструментал, коммуникацион ва педагогик технологияларни ажратиб кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Дастлабки технологиялар - контентни яратиш, етказиш, фойдаланиш ва уни таҳсил олувчининг индивидуал хусусиятларига мослаштириш инструментлари, шунингдек, контент ва таълимни бошқариш тизимларини ўз ичига олади. Шундай инструментлар сифатида матнли, график ва овозлик редакторлар, электрон жадваллар, шрифтлар, анимация ва веб-саҳифа редактори; интерфаол уч ўлчамли тасаввурлар ва визуал самарадор воситаларни яратиш, ҳисоботларни тайёрлаш технологиялари қўлланиши мумкин.
Контент билан ишлаш рухсат ва имконият тақдим этувчи технологиялар сифатида ТВ-технология, Интернет-технология (тармоқ технология), мультимедиа технологиясива кейс-технология қўлланиши мумкин.ТВ-технология талабаларни зарур ўқув-методик материаллар билан таъминлаш ва консультациялар ташкил этиш учун телевизион тизимларни ўқув жараёнида ишлатиш имкониятини тақдим этади. Интерент-технология ўқув-методик материалларни етказиш, ўқитишнинг аралаш турини ташкил этиш учун телекоммуникация тармоқларини қўллаш билан тавсифланади. Техноло­гия мультимедиа эса ўқув материалларини чизиқли ва гиперматнли тақдим этиш билан мультимедиа воситаларига мурожаат қилишни назарда тутади. Кейс-технология мунтазам консултациялар ташкил этиш чоғида мустақил ўрганиш учун матнли, аудивизуал ва мультимедиа ўқув-методик материаллари тўпламидан фойдаланиш воситасида рўёбга чиқади [41;103].
Коммуникацион технологиялар электрон таълим муҳитида ўзаро алоқага киришишни амалга ошириш учун мўлжалланган. Биз вебинарлар (форумлар, чатлар) ўтказиш технологияси, видеомаъруза қилиш (виртуал экскурсия, видео-семинар) технологиясини, мустақил иш юритиш технологиясини шундайлар сирасига киритамиз.
Электрон таълим муҳитида ўқитиш жараёнини бажариш учун педагогик технологияларни танлаш масаласи муҳим аҳамиятга эга.
Таълимнинг техник воситаларидан фойдаланиш асосида янги электрон воситани жорий этиш ва янги технологияни ишлаб чиқиш – бу принципиал жиҳатдан икки турли вазифа деб ҳисоблаймиз. Биринчи вазиятда, таҳсил тарафларини автоматлаштириш, ахборотни босма қоғоздан компьютер экранига кўчириш содир бўлади. Иккинчисида, эса шунга эътибор қаратиш керакки, технология – бу шунчаки ўқитиш техник воситалари ёки компьютерлардан фойдаланиш эмас, бу таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи таҳлил қилиш, усул ва материалларни лойиҳалаш ва қўллаш йўли билан, шунингдек, қўлланадиган методларни баҳолаш воситасида таълим жараёнини оптималлаштириш тамойилларини аниқлаш ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Техник воситаларини таълим жараёнига татбиқ этиш давомида бир қатор талабларга эътибор қаратиш, айнан: таҳсил олувчилар муайян тайёргарлик сифатига эришишлари керак; берилган даражага етиш анча оқилона усул билан ва уларнинг индивидуал хусусиятларига мувофиқ амалга ошиши зарур; тақдим этилган материал аниқ бир фан соҳасидаги ошиб борувчи ахборот миқдори ва уни ўзлаштириш учун чекланган вақт ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этиши керак; соғлиқни асровчи, дизайн-эргономик, психологик ва жисмоний юкламалар олдини олувчи технологиялар талабларига амал қилишлозим бўлади.
Олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни умумкасбий ва ихтисослик фанлари негизида лойиҳалаш фаолиятга тайёрлашнинг тавсифлари, электрон таълим муҳити таркиби ва унинг ўзига хослиги бизга қуйдиги хулосани чиқариш имконини берди: электрон таълим муҳити муаммоли модулли ва фреймли ўқитиш технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Модулли технологиянинг аҳамияти шундан иборатки, ўрганилаётган материал таркибий мустақил блок мисолида намоён бўлади. Бу умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўрнаниш пайтида жуда муҳим, чунки, у янгиланган ахборотни тезкор киритиш, фанлар ўртасидаги алоқани амалга ошириш, материални ўрганиш даврийлигини танлаш, талабларнинг мустақил ишлашини самарали ташкил этиш имкониятини беради. Ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда дастурланган таълим технологияси, янги материалнинг босқичма-босқич ўрганилишини, талабалар индивидуал ишлаш суръатини, тезкор акс алоқани амалга оширилишини таъминлайди.
Электрон таълим муҳити компонентлари (контентли, коммуникацион ва технологик)ни аниқлаб бўлгач, унинг функционал тавсифлари ва таърифига ўтамиз. Бу масалани биз электрон таълим муҳити ўзида электрон ва таълим муҳити синтезини намоён қилади деган позициядан келиб чиқиб тадқиқ қиламиз. Электрон таълим муҳити объектлар тизими (ҳисобловчи техника, техник ва дастурий воситалар) сифатида тавсифланади. Улар рақамли ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш формал қоидалари (архитектура, стандарт, қурилманинг техник параметрлари, дастурлаш тиллари ва бошқалар)билан ўзаро таъсирлашади. Бундай ёндашув электрон муҳитнинг асосий тавсифлари сифатида қуйидаги хусусиятларни ажратиб кўрсатиш имконини беради, булар таркибий, кўпканалли, мультимедиавий, виртуал, технологияли, очиқлиликдир. Таълим муҳити хусусиятлари эса информативлик, адаптивлик ва технологиклик саналади.
Электрон таълим муҳитининг муҳим хусусиятлари сифатида унинг компонентларига мувофиқ биз қуйидагиларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин: таркибийлик, кўпканаллик, адаптивлик, очиқлик, технологиклик, компенсаторлик, масофавийлик. Ҳар бир хусусиятни батафсил кўриб чиқамиз.
Муҳитнинг йўналиши унинг ривожланиш векторини белгилайди ва унинг ўз таркибини ва функцияларини тақозо қилади. Таркибийлик ички компонентларнинг аниқ ифоланган қурилишини, уларнинг ўзаро алоқасини кўзда тутади.
Мультимедиавийлик (турли форматдаги ахборотдан фойдаланиш), очиқлик (контентга ўзгартириш киритиш, ташҳислаш ва мулоқот воситалари билан турлаш қобилияти, Интернет тармоғи воситасида жаҳон таълим маконига чиқиш имконияти) хусусияти адаптивлик хусусияти (у талабалар томонидан мақбул ўқитиш суръатини танлаш, субъектлар ўртасида, шунингдек субъект ва муҳит ўртасида коммуникация имкониятида зоҳир бўлади) ни амалга ошириш имконини беради.
Компенсаторлик ўзида ўқитиш жараёнини мақбуллаштиришни, унинг эргономизациялашувини, таълим олувчининг материални тушуниш ва ўрганишига кетадиган вақт ва куч сарфини камайтиришни намоён қилади. Кўп жиҳатдан бунга тақдим этилган алгоритмлар ва таълим материали орқали билимларни ўзлаштириш жараёнини бошқариш, технологиклик хусусиятини (таълим контентини яратиш, ўқитиш, мулоқот қилиш, назорат ва ташҳислаш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш имконияти), виртуаллик хусусияти (реал объектлар эмас, балки уларнинг симуляциялари билан турли ҳаракатларни содир этиш имконияти) рўёбга чиқариш орқали эришилади.
Тақдим этилган таркибий компонентлар, шунингдек, электрон таълим муҳити хусусиятлари унинг асосий функцияларини ажратиш учун етарли ҳисобланади. Унга биз қуйидагиларни киритамиз: информатив-таҳсил берувчи, ташкилий стимулловчи, ташҳислаб таҳрирловчи ва коммуникатив бошқарувчи.
Информатив таҳсил берувчи функция педагог ва талабаларга ахборотни тезкор етказиш, катта миқдордаги маълумотлар билан автоматлашган тарзда ишлаш имкониятида ўз ифодасини топади. Ташкилий стимулловчи функция ўқитишнинг бутун жараёнини мувофиқлаштириш, шунингдек, индивидуал таълим траекторияларини шакллантиришга қаратилган. Бу нафақат талабаларнинг индивидуал-шахсий сифатларини ҳисобга олиш имконини беради, балки “муваффақият вазияти”ни яратишни кафолатлайди. Бунга алоқадор функция эса коммуникатив бошқарув дея таснифланади. У субъектларнинг турли шаклдаги ҳаракатларини амалга оширишга, тескари алоқани таъминлаш ва ўқитиш жараёнини бошқаришга кўмаклашади. Ташҳислаш таҳрирловчи функцияси юқорида тасвирланган барча функциялар ресурсларини интеграциялайди ва талабаларнинг билимларини автоматик мониторинги, индивидуал таълим траекторияси (суръат, вазифаларнинг мураккаблиги, тайёргарлик даражаси ва бошқа)ни ўзгартириш имкониятини тақдим этади.
Қайт этилганларни умумлаштириб, шуни таъкидлаш мумкинки таълим соҳасини ахборотлаштириш ва электронлаштириш масаласи янги форматдаги (электрон таълим муҳити) муҳитни яратишни тақозо этди. Электрон таълим муҳити – бу ўзаро алоқадор (контентли, коммуникацион, технологик компонентлар тизими. Бу тизими талабаларнинг таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича ўқитиш жараёни субъектлари ўзаро ҳаракатида ташкилий-рағбатлантирувчи, информатив таҳсил берувчи, диагностик таҳрирловчи ва коммуникатив бошқарувчи функцияларни таъминлайди. Электрон таълим муҳити таркибий, кўп каналлилик, мультимедийлик, мослашувчанлик, очиқлик, технологиклилик, компенсаторлик, масофавийлик сифатларига эга.
Юқорида келтирилган таҳлиллардан электрон таълим муҳити олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни умумкасбий ва ихтисослик фанлари негизида лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришнинг муҳим омили сифатида қаралиши мумкин деган хулосага келиш мумкин. Мазкур хулосанинг ўринли эканлигини асослаш мақсадида олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни умумкасбий ва ихтисослик фанлари асосида лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш учун электрон таълим муҳитининг педагогик салоҳияти, унинг ресурслари ва имкониятларини илмий нуқтаи назардан изоҳлашга ҳаракат қиламиз.



Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish