Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet94/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши

2710

0210-0299

2

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари

2710

6710

3

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган ва уларнинг исътемол қилган хизматлари қиймати

2710

2310

4

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларининг сотиш ва маъмурий харажатларга тақсимланиши

9410, 9420

2710

5

Ҳисобот даври охирида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар зарарларининг давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши

9430

2710

6

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун материалларнинг сарфланиши

2710

1010-1090

7

Маҳсулот олиш учун ҳайвонларнинг сўйилиши

2710

1110, 1120

8

Келгуси даврлар харажатларининг улуши хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулоти, иш ва хизматлари таннархига олиб борилди

2710

3110-3190

9

Асосий цехлар маҳсулотларининг бир қисми хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг эҳтиёжлари учун ишлатилди

2710

2810

10

Мол етказиб берувчилардан хизмат кўрсатувчи хўжаликларга келиб тушган моддий қийматликлар (сув, буғ, энергия ва хоказолар) ва хизматлар

2710

6010

11

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда суғурта бўйича харажатлар

2710

6510

12

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар

2710

6520

13

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга кўрсатган хизматлари учун турли корхоналарга бўлган қарзлар

2710

6990

14

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг капитал қўйилмаларни амалга оширишдаги харажатлари ва хизматлари ҳисобдан чиқарилди

0810-0890

2710

15

Илгари хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материалларнинг қайтарилиши

1010-1090

2710

16

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари ўстиришдаги ва бўрдоқига боқилаётган хайвонларнинг таннархига киритилди

1110, 1120

2710



8.10. Давр харажатлари ҳисоби.
Давр харажатлари таркибига корхона ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган харажатлар киради. Булар жумласига бошқарув, тижорат билан боғлиқ харажатлар, шунингдек умумхўжалик харажатлари, жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар ҳам киради. Бу харажатлар корхона асосий фаолияти ва маҳсулот сотиш билан боғлиқ бўлмаганлиги, лекин маълум бир жараёнларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлганлиги учун улар операцион харажатлар, умумий ва маъмурий харажатлар дейилади. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмига боғлиқ бўлмагани, ва аксинча, вақт билан, хўжалик фаолиятининг давомийлиги билан боғлиқ бўлгани сабабли улар давр харажатлари деб юритилади.
Маҳсулот сотиш, маъмурий харажатлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатлари, бошқа операцион харажатлар давр харажатлари таркибига киритилади.
Ҳисобварақлар режасига биноан давр харажатлари қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади:
9410-«Сотиш харажатлари»
9420-«Маъмурий харажатлар»
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
Низомга биноан сотиш харажатлари таркибига қуйидагилар киритилади:
- темир йўл, сув, автомобиль, от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар;
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг харажатлари;
- маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боҒлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари);
- уларнинг ижтимоий суғурта ажратмалари;
- савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;
- асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
- санитария кийим-боши, ошхона дастурхон ва сочиқлари, ошхона идиш-товоғи ва анжомларининг эскириши;
- савдо рекламаси харажатлари;
- банк хизматларига тўловлар ва бошқалар.
Юқорида келтирилган харажатлар 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисоварақ бўлиб, қайси давр бўлмасин унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди. Ҳисобварақнинг дебет томонида товарларни сотиш билан боҒлиқ бўлган харажатлар кўрсатилса, кредит томонида ушбу харажатларни ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Бу сумма фойданинг камайишига олиб келади, яъни фойда ҳисобидан қопланади.
9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобвараҒининг аналитик ҳисоби 15-сонли қайдномада харажатларнинг дебет ва кредит обороти кўрсатилади. Дебет оборотининг жами суммаси №1, 2, 7, 10/1-журнал ордерларда акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11-журнал-ордерида акс эттирилади.
Корхоналар ишини олиб бориш, уюштириш ва бошқариш тегишли харажатларни талаб қилади. Ҳар бир корхона бундай харажатларни қоплаш учун тегишли ажратмалар қилади ва бу ажратмалар 9420-«Маъмурий (бошқарув) харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Унга қуйидаги харажатлар киради:
- бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
- бошқарув ходимларига тегишли ижтимоий суғурта ажратмалари;
- хизмат енгил автотранспорти ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ғллаш ва ижарага олиш харажатлари;
- хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари;
- бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
- ижара, хизматлар кўрсатилгани учун алоқа узелларига ҳақ тўлаш (АТС, уяли, йўлдош, пейжинг алоқа);
- бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига эга бўлган жамғармаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, шу жумладан йўл қўйиладиган нормалар доирасида ва улардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга чиқарилганлиги (ташланганлиги) учун тўловлар ва бошқалар.
Бошқа операцион харажатларга қуйидагилар киради:
- Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари, нормалар доирасида ва улардан ортиқча мутахассислар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бундан мустасно.
- Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларида чала ишларни бартараф этиш харажатларини қоплаш, шунингдек объект қошидаги омборгача транспортда ташиш чоҒидаги шикастланишлар ва бузилишлар, коррозияга қарши ҳимоя нуқсонлари туфайли келиб чиққан тафтиш харажатлари (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) ва шунга ўхшаш бошқа харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган юридик шахслар ҳисобига мазкур харажатлар чала ишлар, шикастланиш ёки зарар кўриш учун жавобгар бўлган етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ундирилиши мумкин бўлмаган даражада амалга оширилади.
- Маслаҳат ва ахборот хизматларига ҳақ тўлаш.
- Аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг қатнашчиларидан (мулкдорлардан) бирининг ташаббуси бўйича ўтказиладиган аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш.
- Икки ва ундан кўп болалари ёки ўн олти ёшгача ногирон боласи бўлган аёлларга қонунчиликка мувофиқ қўшимча меҳнат таътили ҳақини тўлаш.
- Ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа нарсаларни бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш.
- Ходимларнинг (овқатланиши, йўл кираси, даволаниш ва дам олишга, экскурсия ва сағҳатларга йўлланмалари, спорт секцияларида, тўгаракларда, клублардаги машёулотлари, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига қатнашиши, ходимларнинг шахсий обунаси ва истеъмоли ҳамда бошқа шунга ўхшаш тўловлари) харажатларини қоплаш.
- бошқа харажатлар.
Юқоридаги келтириб ўтилган харажатлар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.



Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish