Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet3/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Маданий мерос - ноёб қулёзмалар, нодир асарлар, халқ оғзаки ижоди намуналари.
Моддий мерос - археологик тадқиқотлар натижасида топилган турли хил буюмлар, шаҳар харобалари ва инсон меҳнати билан яратилган нарса - буюмлар.
Мерос- инсониятнинг ҳар бир тарихий босқичида яшаган авлодлари томонидан яратилган ва кейингисига етиб келган барча моддий ва маънавий бойликлари мажмуидир. Маданий мерос ҳам мерос доирасига киради, аммо ундан бироз фарқ қилади. Ўтмишдаги барча маданият ёдгорликлари мерос сифатида сақланиб қолиши мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам маданий қадриятга эга бўлавермайди. Маданий меросда кишиликнинг келгуси тараққиётига, маънавий юксалишига хизмат қиладиган, унга ижобий таъсир қиладиган қадрият аҳамиятига эга бўлган томонлар ҳисобга олинади.
Ахлоқ - табиатнинг ёзилмайдиган қонунлари туркумига киради. Оллоҳ таоло яратган барча мавжудоту - махлуқотлари ичида инсонни улуғ қилиб, уни ақл - идрокли, онгли қилиб яратди. Ахлоқ хам фақатгина инсонга хос бўлган фазилатлар бўлиб, хушмуомалалик, поклик, ҳалоллик, софлик, диёнатлилик, эзгулик, адолат ва бошқа инсоний фазилатларни ўзида мужассам этган.
Қадрият - ота-боболаримиз томонидан мерос қолдирилган анъаналар, расм - русумлар, урф - одатлар.
Миллий қадрият –“ Наврўз байрами”, «Бешик тўйи», «Суннат тўйи», «Никоҳ тўйи», «Соч тўйи», «Тирноқ тўйи» ва бошқа маросимлар.
Диний қадрият - Рамазон, Қурбон ҳайитларини нишонлаш, Рўза тутиш, закот бериш, ҳажга бориш ва умуман олганда дин билан боғлиқ бўлган бошқа қадриятлар.
Жамиятда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг асосий мақсади бўлган демократик давлат, ҳуқуқий жамият қонуннинг устуворлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Шунга кўра, халқимиз ва мамлакатимизнинг бугунги ҳамда келгуси тараққиётини таъминлашда мустақиллик йилларида шаклланиб, ривожланаётган миллий ғоя муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 сентябрдаги “Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги фармони, 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 451-сонли қарори бу боради олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлик давомийлигини таъминлаш ва уларни янада такомиллаштириш, мамлакатимизда демократик жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маънавий таъсирини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Зикр этилган қарор асосида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузурида Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда Маънавий тарғибот маркази ташкил этилиб, уларга қуйидаги вазифалар юклатилди:
- миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларини аниқлаш, уларнинг аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимиз, ҳаёт тарзимизга зид зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;
- бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрликка ва огоҳликка даъват этиш, олимлар, сиёсатчилар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
- соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш.
Таъкидлаш лозимки, маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилиши, маънавият ва маърифатнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳадаги барча муаммоларни ҳал этишдаги роли ва ўрни ортиб бориши, миллий маънавиятнинг миллий ғоя ва мафкура билан уйғунлиги каби масалалар истиқлол даври маънавий-маърифий ҳаётида сифат жиҳатдан янгиланиш жараёнлари кучайиб бораётганидан далолат беради.
Ғоя – инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат тафаккури маҳсулидир. Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаётига маъно-мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир. Бу эса миллий ғоянинг миллат тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий ҳарактерга эга бўлган, руҳиятга кучли таъсир ўтказиб, ҳар бир шахс ва жамиятни ҳаракатга келтирадиган, уларни мақсад-муддао сари етаклайдиган куч эканидан далолат беради.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish