Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


-17 ѐшли болалар учун овқат маҳсулотлари



Download 9,76 Mb.
bet63/70
Sana25.02.2022
Hajmi9,76 Mb.
#274677
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70
Bog'liq
болаларни овкатлантириш

6-17 ѐшли болалар учун овқат маҳсулотлари
Маҳсулот номи Мактаб ѐшидаги бола учун меъѐр



Нон:
Қора
Оқ буғдой
Ун:
буғдой
картофел
Ёрмалар, дуккаклилар, макарон маҳсулотлари
Картофель
Сабзавотлар
Мевалар
Шарбатлар
Қуритилган мевалар
Шакар
Шунингдек асал
Кондитер маҳсулотлари
Қаҳва Какао
Чой
Гўшт
Парранда гўшти Балиқ ва сельдь
Колбаса маҳсулотлари
Сут, қатиқ маҳсулотлари
Сузма
Қаймоқ Пишлоқ
Ёғ:
сариѐғ
ўсимлик
Тухум (дона)
Зираворлар
Туз
Хамиртуруш


Витаминлар.
6-10 ѐш


60
150


35
3
45
300 400 360 200 15 60 18 25 42
0,2 95 30 60 15
500
50 10 12


40 15 1281
11-17 ѐш


50
200


35
3
75
400 470 250 200 15 70
-
25
42
0,2
100
30
110
25
500
70 10 12


50 18 1281

Витамин етишмовчилиги унинг организмга истеъмол миқдоридан сарфланаѐтган
миқдори ортиб кетганда кузатилиб дастлабки патологик силжишларга олиб келади (модда алмашинувининг издан чиқиши, функционал бузилишлар).
Организмда витамин етишмовчилигининг даражаси ва давом этишига қараб гиповитаминоз ва авитаминоз ҳолатлари фарқланади. Ҳар ҳил витаминнинг гипо- ва авитаминозлари ўзига хос клиник-биокимѐвий кўринишларга эга ва бундан ташхис қўйишда фойдаланилади.
Авитаминозлар узоқ вақт анча миқдорда витамин етишмовчилиги эвазига юзага чикиб, аниқ клиник кўринишларда (цинга, рахит, бери-бери, пеллагра ва бошқалар) кечади. Гиповитаминозлар эса нисбатан қисқа вақт ва кам миқдорда витамин
66

етишмовчилигида юзага чикади ва номаҳсус клиник кўринишлар билан тавсифланади,
лекин организмда катта биокимѐвий ўзгаришлар (қон ва сийдикда витаминлар миқдорининг камайиши, витаминларга боғлиқ ферментлар фаоллигини ўзгариши) билан кечади. Ҳозирги кунда авитаминозлар деярли йўқотилган бўлсада, гиповитаминозлар шифокор амалиѐтида тез-тез учраб туради.
Кўпинча бир неча витаминларнинг етишмовчилиги кузатилади, лекин бунда
бирор бир витамин етишмовчилиги касаллик белгиларида асосий ўринни эгаллайди.
Гипо- ва авитаминозларнинг асосий сабаблари қуйидагилар:
1. Витаминларга бой маҳсулотлар кам истеъмол қилишидан келиб чиқувчи экзоген
ѐки бирламчи сабаб. Бу сабаб кўп учрайди.
2. Витамин ўзлаштирилиши бузилганда ѐки уларга бўлган талаб кескин ортганда
юзага чиқадиган эндоген (ҳомиладорлик стресс, кескин жисмоний зўриқиш, ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари, юқумли касалликлар, ички ва эндокрин
аъзоларнинг касалликлари, интоксикация ва бошқалар) ѐки иккиламчи сабаб.
3. Витаминлар алмашинуви ва вазифаларини ирсий бузилишдан иборат туғма
сабаблар.
Тайѐр овқатда баъзи витаминларнинг камайишига асосий сабаблар:
а) маҳсулотларни, айниқса мева ва сабзавотларнинг нотўғри сақлаш натижада витаминлар парчаланиши (асосан витамин С).
б) доимо бир ҳил маҳсулотларни истеъмол қилиш, ҳусусан кўп витамин (С, РР ва
бошқалар) тутувчи мева сабзавотларнинг кам истеъмол қилиш;
в) маҳсулотлардан овқат тайѐрлашда қайта ишлов бериш қоидаларининг бузилиши, агар нотўғри сақланган маҳсулотдан қайта ишлов бериш қоидаларининг бузилиб овқат
тайѐрланса, тайѐр овқатдаги витаминлар сони кескин камаяди;
г) тайѐр овқатларни нотўғри сақлаш ва ўз вақтида истеъмол килмаслик;
д) технологик қайта ишланган, консерваланган, витаминларни кўп қисмини йўқотган
маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ортиши;
е) механизациялаштириш ва автоматлаштириш, транспорт ва коммунал хизматнинг ривожланиши натижасида инсон организмида энергия сарфини кескин камайишига, кам овқатланишга, шунингдек витаминларни кам истеъмол қилишга олиб келади. Бу айниқса, касби меҳнат ва ташқи муҳитнинг зарарли таъсири, шунингдек асабий руҳий зўриқишлар
билан боғлиқ инсонлар орасида анча сезиларлидир;
Ж) деҳқончиликда минерал ўғитларни ҳаддан зиѐд сарфлаш натижасида етиштирилган
маҳсулотларда витаминлар миқдори камайиши;
З) энергия сарфини тозаланган юқори калорияли деярли витаминсиз маҳсулотлар (қанд, оқ нон, баъзи ѐғлар) ҳисобига қоплаш.
Гиповитаминозларнинг олдини олишни асосий тадбирларидан бири аҳоли орасида рационал овқатланиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришдир.
Витаминлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Ёғда эрувчи: А, Д, Е, К.
2. Сувда эрувчи: В гурҳ витаминлари: В1 (тиамин), В2 (рибофлавин), В5 (пантотен
кислота), В6 (пиридоксин), В12, витамин Е, витамин РР, Р фолий кислота.

Download 9,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish