Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,97 Mb.
bet8/30
Sana21.06.2022
Hajmi0,97 Mb.
#690013
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
Мисол ва масалалар

1. Мустақил ишлаш учун саволлар.
1. Статистик жадвалларнинг моҳияти ва аҳамияти.
2. Статистик жадвалларнинг турлари.
3. Статистик жадвалларни тузиш қоидалари.
4. Статистик жадвалларни ўқиш ва таҳлил қилиш.
5. Статистик кўрсаткичларни графикларда тасвирлашнинг аҳамияти.
6. Статистик жадваллар ва графиклардан амалиётда фойдаланиш.
7. Статистик маълумотларни таҳлил қилишда статистик жадваллар ва статистик графиклардан комплекс фойдаланиш ва унинг аҳамияти.
5 - Мавзу. Статистик кўрсаткичлар
1. Қисқача методик кўрсатмалар.
Статистик кўрсаткичлар деб маълум макон ва замон шароитида оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳолатини, ривожланишини, тузилишини, ўзаро боғланишларини ифодаловчи меъёрлар юритилади. Статистик кўрсаткичлар тизими деганда оммавий жараёнларни ва уларнинг белгиларини ўзаро боғланишда акс эттирувчи бир-бири билан боғланган кўрсаткичлар мажмуаси тушунилади.
Ижтимоий иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳажми, сони, миқдори ва даражасини таърифловчи кўрсаткичлар мутлоқ (абсолют) миқдорлар деб аталади.
Масалан. Ўзбекистон Республикасида аҳоли сони 1.01.2006 да 26,4 млн. кишини. 2005 йили етиштирилган пахта 3749 минг тоннани, ишлаб чиқарилган гўшт 1060,4 минг тоннани, сут 4554,7 минг тоннани ва тухум 1966,4 млн. донани ташкил этди.
Ифодаланишига қараб мутлоқ миқдорлар якка ва умумий миқдорларга бўлинади.
Якка мутлоқ миқдорлар кузатилаётган тўпламнинг алоҳида бирликларини ифодалайди, умумий мутлоқ миқдорлар эса кузатилаётган тўпламни таърифлайди. Мутлоқ миқдорлар натурада, шартли натурада, пул ва комплекс ўлчов бирликларида ифодаланиши мумкин.
Натура ўлчов бирлиги деганда ўрганилаётган ҳодисанинг истеъмол қийматини, унинг ички ҳусусиятини ифодаловчи оғирлик, узунлик, ҳажм ва бошқа бирликлар тушунилади (грамм, гектар, тонна, метр, м3, дона, киши ва ҳакозо).
Шартли - натура ўлчов бирлиги деганда бир хил турдаги истеъмол қийматга эга бўлган ҳодисаларни бир хил бирликка келтирувчи ўлчов бирликлари тушунилади (шартли банка, шартли ёқилги ва ҳакозо).
Баъзи бир мураккаб ҳодисаларни иккита ва ундан ортиқ ўлчов бирликларини ўзаро бирикма билан ифодалашга тўғри келади. (тонна километр, километр - соат, киши - куни ва ҳакозо). Бундай ўлчов бирликлари комплекс ўлчов бирликлари дейилади.
Ҳар хил турдаги ҳодисаларни ўзаро таққослашда қийинчиликлар пайдо бўлади. Бундай ҳолларда ходисаларнинг умумий миқдори пулда (тийин, сўм, доллар, рубль, марка ва ҳакозо) ифодаланади.
Мутлоқ миқдорлар ижтимоий - иқтисодий ходисаларни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлса ҳам, аммо улар ҳодиса ва жараён қандай тезликда ривожланаётганлигини, унинг учрашиш жадаллигини аниқлашга имкон бермайди.
Бунинг учун нисбий миқдорлар қўлланади. Улар қиёсий иқтисодий таҳлилни чуқурлаштириш ва тафаккуримизни бойитиш учун хизмат қилади.
Статистикада нисбий миқдорлар деганда бир миқдорни иккинчисига бўлиш натижасида олинган ҳосила тушунилади.
Масалан, 2005 йили Ўзбекистон Республикаси экспортида пахта толаси, 42,0 %ни, хизматлар 9,0 %ни ташкил қилди, саноат ишлаб чиқарувчиларнинг нархлари 2005 йилда 2004 йилга нисбатан 102.3 %га ошган, аҳоли сони эса 101,5 %га ортган.
Нисбий миқдорлар ҳар хил шаклларда ифодаланади. Уларнинг ифодаланиш шакли базис миқдорнинг қандай бирликка тенглаштириб олинишига боғлиқдир. Агар таққослаш асоси 1 га тенглаштириб олинса, у ҳолда нисбий миқдорлар коэффициентда, асоси 100 га тенг бўлса фоизда (%) ва асоси 1000 га тенглаштириб олинса, нисбий миқдорлар промилледа (%0) ифодаланади.
Нисбий миқдорлар мазмунига қараб асосан қуйидаги турларга бўлинади:
1) Режа бажарилиши нисбий миқдорлари ҳақиқий бажарилган даражани режа топшириғи даражаси билан таққослаш орқали аниқланади.

2) Шартнома бажарилиши нисбий миқдорлари шартноманинг бажарилиш даражасини шартнома мажбурияти даражаси билан таққослаш натижаси аниқланади.

3) Динамика нисбий миқдорлар келгуси давр даражасини ўзидан олдинги ёки бошланғич давр даражаси билан таққослаш натижасини ифодалайди:

4) Тузилма нисбий миқдорлари қисмни бутунга бўлиш натижасидир:
.100
5) Координация нисбий миқдорлари эса бутуннинг бир қисмининг иккинчи бир қисмига таққослаш натижасидир:
.100
6) Жадаллик (интенсивлик) нисбий миқдорлари бир бири билан боғлиқ турли хилдаги ходисаларни таққослаш натижасида олинади ва ҳoдиса жараёнларнинг тарқалиш зичлиги, учрашиш тезлигини ифодалайди. Масалан, аҳоли зичлиги, меҳнат унyмдорлиги даражаси ва ҳакозо:

7) Таққослаш нисбий миқдорлари, турли объект ёки ҳудудга мансуб бўлган бир хил турдаги, бир даврдаги кўрсаткичларнинг нисбатини ифодалайди:


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish