Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади


-жадвал Республикада мева-сабзавот маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни истеъмолчиларга етказиш босқичлари



Download 24,3 Mb.
bet22/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

1-жадвал
Республикада мева-сабзавот маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни истеъмолчиларга етказиш босқичлари

Юқорида келтирилгаи маълумотлардан кўриниб турибдики, бугунги кунда мева-сабзавотларнинг 20-30% сақланмоқда, 10% қайта ишланмоқда ва йиғиштириб олинган маҳсулотларнинг 30-40%гина истьемолчигача етиб боряпти холос. Шу сабабли, мева-сабзавотлар ни фақатгина нобуд бўлишини олдини олиш бўйича эмас, балки, экиладиган майдонларни кенгайиши ва олинадиган ялпи ҳосилнинг ортиб бориши ҳам бу соҳа мутахассислари олдига катта вазифаларни юклайди. Бунинг учун биринчи навбатда экиладиган навларнинг селекциясига ва агротехник ишлов бериш жараёнларига катта эътибор берилаши лозим. Мева-сабзавотлар пишиб етилиши билан уларни ўз вақтида йиғиштириб олиш ва керакли кейинги босқичларга ўз вақтида етказиш яхши натижа беради. Етиштирилаётган мева-сабзавотларни истеъмолчиларга етказишнинг асосий усуллари қуйидагилардан иборат: – янги узулган ҳолда бозор ва супермаркетларга етказиш; – сақлаш: o вақтинчалик сақлаш омборларида; o маҳсус совутиш камералари ёрдамида; o фаол музлатилган мева-сабзавотларни сақлаш. – қайта ишлаш: o маҳсулотларни қуритиш; o турли хил консерва маҳсулотлари, шарбатлар, концентратлар, мурабболар, газакбоб ва сирқаланган маҳсулотларни тайёрлаш.


Мева-сабзавотларни сақлашнинг назарий асослари



Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан мева-сабза-вотларни сақлаш
ва қайта ишлаш технологияси - хом ашёни сақлаш ва дастлабки қайта
ишлов беришни ўргатувчи фандир.
Мева-сабзавотларни сақлаш ва дастлабки ишлов бериш фанининг
асосий вазифаси хом ашёни камайишини огоҳлантириш ва тўхтатиш ҳамда
улардан сифатли ва кўп миқдорда маҳсулот олиш ҳисобланади.
Технология хом ашёдан унумлироқ фойдаланишни, шунингдек, уни қайта
ишлагандан кейин чиққан чиқитлардан ўсимликшунослик ва
чорвачиликни ривожлантиришда фойдаланишни ўргатади. Агроном ўзи
етиштирган маҳсулотни нима мақсадда ишлатилишини билиши шарт. Бу
фанни билиш юқори ва сифатли ҳосил олишда хизмат қилади[1].
Шунингдек, соҳани ривожлантириш учун қишлоқ хўжалигидаги барча
йўналишлар қишлоқ хўжалик фани билан ишлаб чиқариш ўртасида
алоқани кучайтириш, хўжаликларнинг қайта ишлаш корхоналари, савдо ва
жамоат овқатланиш тизимлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни
ривожлантириш, тайёрлов ташкилотлари ва хўжаликлар ўртасида тузилган
шартномаларни бажаришда ўзаро маъсулиятни оширишдан иборат.
Ишлаб чиқариш жараёнлари ва реализация пайтида маҳсулот сифатини
яхшилаш ҳамда камайишига йўл қўймаслик, қайта ишлаш корхоналарини
жойлаштиришни такомиллаштириш, уларни хом ашё базасига
яқинлаштириш, янги совутгичлар техникасини қўллаш ва ривожлантириш,
маҳсулотларни ташиш ва сақлаш учун соҳа тармоқларини рефрижератор
транспорти ҳамда контейнерлар билан тўлиқ таъминлаш зарур.
Республика хўжаликларида кенг кўламда сабзавотларни тузлаш
пунктлари, компот ва шарбат тайёрлайдиган корхоналар, мева-узумларни
қуритиш майдончаларини ташкил этиш лозим.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаш ва қайта ишлаш
кўп жиҳатдан агроном, иқтисодчи ва зоомухандисларга боғлиқ. Улар ва
бошқа қишлоқ хўжалик ходимларига маҳсулотларни сақлашда қуйидаги
талаблар қўйилади:
1. маҳсулотларни ва уруғлик фондини имконияти борича
йўқотмасдан ҳамда сифатини тушурмасдан сақлаш;
2. маҳсулотларни сақлаётган пайтда тегишли технологик усуллар ва
режимлар қўллаб уларнинг сифатини янада ошириш;
3. оз меҳнат ва сарф ҳаражат қилиб, маҳсулотларни сақлашда
рентабелликни оширган ҳолда сақлаш.
Охирги масала жуда зарур бўлиб, баъзи маҳсулотларни сақлашда
(картошка, карам ва бошқалар) ҳаражатлар маҳсулотни ишлаб
чиқаришдаги қийматидан ҳам ортиб кетади.
Инсон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмол эта бошлагандан
буён уни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келади. Етиштирилган
маҳсулотни нес-ноъбуд қилмасдан ва сифатини пасайтирмасдан сақлаш ва
ундан унумли фойдаланиш қадимдан инсон эҳтиёжларидан бири бўлган.
Кўчманчи қабилалар йиғилган мева ва уруғларни сақлаш учун табиий
омборлар - ғор, дарахтларнинг ғовакларидан фойдаланишган, кейинчалик
эса махсус ертўлалар қуришган. Қабилалар ўтроқ бўлиб яшай бошлаган
пайтда ортиқча маҳсулотларини сақлаш, шунингдек, уларни
зараркунандалардан асрашни ўргана бошлаган.
Маълумки, деярли ҳамма сабзавотларни бир неча соатдан 8-9 ойгача
сақлаб қўйилади. Аммо, янги маҳсулот сақлангандан вазнининг табиий
равишда камайишини атиги бир фоизга тушуришнинг ўзи ўн минглаб
тонна маҳсулотни тежаш имконини беради.
Шунинг учун сабзавот ва мева етиштирадиган хўжаликларнинг ҳамда
маҳсулот тайёрлаш идоралари ва сақлаш манзилларининг ходимларида ана
шу масалаларга жиддий эътибор берилиши талаб қилинади, шундагина
аҳоли етиштирилган мева, узум, картошка, сабзавот ва полиз
маҳсулотларидан ўз талабига мувофиқ равишда тўла бахраманд бўлиши
мумкин. Аҳолини мева ва сабзавотлар билан йил бўйи бир текис
таъминлаб туриш учун ҳар қайси экинни, экиш муддатларини навлар
бўйича режалаштирилиши ва маҳсулот тасдиқланган режа асосида етказиб
турилиши лозим.
Шундaй қилиб, мевaлaрнинг етилиш дaвридa гидрoлитик жaрaёнлaр
синтетик жaрaёнлaрдaн устун келaди.
Кўкaт сaбзaвoтлaр, резaвoр мевaлaр вa бир қaтoр дaнaкли мевaлaрнинг
сaқлaшгa чидaмлилиги унчa юқoри эмaс. Бу эсa бaрг шaпaлoғи жудa кaттa
бўлгaнлиги, тўқимaлaрдaги сув тез пaрчaлaниши, қoплoвчи тўқимaлaр
юпқa бўлиши вa ҳужaйрaлaр тaркибидaн сув oсoн aжрaлиши туфaйлидир.
Кўкaт сaбзaвoтлaрни сaқлaш учун қулaй шaрoитдa ҳaм суткaсигa нaфaс
oлиш жaрaёни 1–1,5 фoизни тaшкил қилaди. Бирoз сaқлaнгaн бaъзи резaвoр
вa дaнaкли мевaлaр қoрaйиб суви oқa бoшлaйди. Нaтижaдa улaрнинг
сифaти бузилиб, ярoқсие ҳoлгa тушиб қoлaди. Шу сaбaбли илoжи бoричa
бундaй мевaлaрни сaқлaш шaрoити яхшилaниб, улaрдa сувнинг
буғлaнишигa вa нaфaс oлишнинг секинлaнишигa қaрaтилгaн тaдбирлaр
кўрилиши лoзим. Сувнинг буғлaнишини тўхтaтиш вa мевaлaрни
сўлитмaсдaн сaқлaш учун мевa-сaбзaвoт oмбoридaги нaмликни oшириш вa
ҳaрoрaтни пaсaйтириш лoзим.



Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish